нутқ маданиятини эгаллашнинг усул ва йўллари

DOC 89.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404130321_51175.doc нутқ маданиятини эгаллашнинг усул ва йўллари режа: 1. нутқ маданияти адабий тил тушунчалари. 2. ўзбек аҳолиси нутқининг кўринишлари. 3. тил ва нутқ маданиятини эгаллашнинг тўрт йўли. 4. тилни нутқ маданиятини эгаллашнинг босқичлари ва муҳим томонлари. 5. хулоса. жамият аъзоларининг ўзаро олишув жараёнида тилдан фойдаланиши ва фойдалана олиш қобилияти ўзининг маълум қонуниятига эга. бундаги бир умумий ҳолат шундан иборатки, ҳар бир киши ҳам уз она тилиси ёки узи эгаллаган бошқа бирор тилдан эҳтиёжига яраша фойдаланиш кўникмасига эгадир. ушбу кўникма кўп замонлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келувчи инсоний мушоҳада ва тафаккур анъаналарининг ҳар бир шахсда такрорланувчи интеллектуал хусусиятларига таянади. бундай қобилият шахснинг ўзи гапираётган тил ёки тил шаклининг меъёрий тизимини эгаллаганлиги, уни ижодий идрок эта олиши билан боғлангандир. шахснинг ўзи эгаллаган тилни қайси даражада (оддий ёки чуқур) билиши шу шахснинг ўз фаолияти, интилиши, ҳаётий тажрибаси ҳамда ҳаётий эҳтиёжига боғлиқ бўлган масаладир. демак, одамнинг ёшликдан маълум бир тилда сўзлай олиши табиий, шахсий ва …
2
миллатни (халқни) кўзда тутиб иш олиб боради; · нутқ маданияти фақат зиёлилар (ўқимишли омманинг) нутқини яхшилашни кўзда тутади; · нутқ маданияти соҳаси, биринчи навбатида, ёш авлод нутқини тўғрилашни кўзда тутиб иш кўради; · нутқ маданияти тушунчаси адабий тил билан боғлиқдир. шунинг учун адабий тилни эгалламаган ва унда сўзлай олмайдиган кишининг нутқий маданияти ҳақида гапириш ҳам ортиқчадир. · нутқ маданияти соҳаси адабий тилда гапирувчилар, адабий тилни эгаллаган ва эгаллаётганлар нутқини, нутқий фаолиятини кўзда тутган ҳолда иш кўради. аммо ҳозирда адабий тил умумхалқнинг сўзлашув қуролига айланаётган бизнинг жамиятимизда ҳам аҳолининг кўпчилик қисми маҳаллий лаҳжа ва шеваларда ёки адабий тил билан ўз шеваларининг қандайдир қоришмасидан иборат бўлган бир тилда сўзлашмоқдалар. ўзбек миллатига мансуб кишилар кундалик фаолиятларида ўзбек адабий тилидан қай даражада фойдалаётганига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. ўзбек адабий тили меъёрида гапира олувчи ва ёза олувчи кишилар гуруҳи; 2. ўзбек адабий тилида ёза олувчи, аммо оғзаки нутқида адабий тил меъёрларига тўлиқ амал эта …
3
лганда ҳам келтирилган олтинчи гуруҳ кишиларининг мавжудлиги, ҳаттоки уларниннг ўзбек аҳолисининг кўпчилик қисмини ташкил этиши нутқ маданияти талабларини бутун ўзбек миллати доирасига қўйиш мумкин эмаслигини кўрсатиб турибди. бунга сабаб ўзбек аҳолисининг маълум қисми ҳали адабий тилда гаплашишга ўтмаган ва бундай нутқий фаолиятга ҳали тўлиғича кўникмаган. мана шу каби сабаблар туфайли бўлса керак, нутқ маданияти соҳасининг иш тутиш доирасини (нутқ маданияти ҳақидаги гап кетганида кимларни кўзда тутиш лозимлигини) белгилаш фанда мулоҳазалидир. чунончи, баъзи тадқиқотчилар нутқ маданияти, асосан, ўқимишли кишиларни (зиёлилар оммаси) кўзда тутиб иш кўради деган фикрни олдинга сурадилар: «ўзбек адабий тилидан фойдаланиб иш олиб борадиган ва нутқ маданиятлари юқори бўлиши шарт деб ҳисобланувчи кишилар деганда, биринчи навбатда олимлар, матбуот ходимлари (журналистлар) адиблар, шоирлар, артистлар, лекторлар давлат арбоблари, идора ва ташкилот хизматчилари, адабий тилнинг оммавий оғзаки шакли бўлган, радио, телевидение, кинонинг диктор ва нотиқлари: педагоглар, ташвиқотчилар кўзда тутилади» (профессор собиржон иброҳимов). нутқ маданияти – ижтимоий маданиятни, кишилик жамияти маданиятини акс эттирувчи …
4
ончли далилдир. нутқ маданияти маълум маънода ҳар қандай кишилар, одамлар гуруҳини эмас, балки маълум савияга эга адабий тилни муаяйн даражада эгаллаган одамларни кўзда тутган ҳолда иш кўради. «нутқ маданияти ҳақида қайғуриш – умумхалқ ишидир». нутқ маданияти соҳасининг тўлиқ, яъни пировард мақсади барча халқ оммасининг нутқини адабий тарбияга олишни кўзда тутмоғи лозим. ҳар қандай ҳолда ҳам нутқ маданияти – бу аввало нутқий кўникма, нутқий-амалий жараён бўлиб, махсус меҳнат ва машқ эвазига, ўқиш ва ўқиш орқали эришиладиган қобилият, маҳоратдир. инсоннинг алоқа қуроли бўлмиш тилни, жумладан адабий тилни ўрганиши ва эгаллаши тўрт хил йўл билан амалга ошади дейиш мумкин. 1. тилни табиий ҳолда эгаллаш; бунга боланинг ўз она тилида оила муҳитида, шунингдек атроф-муҳит таъсирида ўрганиши ва билиб олиши киради. бола тилни ота-онадан, оила аъзоларидан, шунингдек ўзи дуч келган кишилардан табиий ҳолда эшитиш ва ўзлаштириш орқали эгаллайди. болада, бола тили малакаси табиий ҳолда, стихияли равишда юзага келади ва шаклланади. 2. тилни ўқитиш, ўргатиш орқали …
5
аданиятини эгаллашда мустақил ўқиш, тил ва нутқ устида мустақил ишлаш муҳимдир. бу иш икки хил характерлидир. биринчиси, киши тилга оид махсус адабиётлар, дарслик ва қўлланмалар, луғатларни ўрганади. ундаги тил ва нутққа оид махсус адабиётлар ва қонуниятларни эгаллайди. иккинчиси, полингвистик адабиётларни мустақил ўқийди ва бу ҳол киши нутқини ўсишига, адабий тил меъёрларини эгаллашига туртки бўлади. масалан, бадиий адабиёт асарларини кўплаб ўқиш, шеърларни ёд олиш, газета ва журналларни ўқиш, радио ва телевидение эшиттиришларини тинглаш ва бошқалар. 4. тил ва нутқ маданиятини эгаллашнинг кўринишларидан бири нутқий тақлиддир. ҳар бир ўзидан яхшироқ, чиройлироқ, маъноли ва ўткир гапирадиган кишилар нутқига ҳавас билан қараши ва унга тақлид қилишга интилиши мумкин. бу ҳолда нутқий тақлид – намунали тил, нутқ маданиятини эгаллашга интилишнинг омилларидан бирига айланади. намунали яхши гапирувчилар, одатда радио ва телевидение сухандонлари, машҳур артистлар, бадиий сўз ижрочилари, баъзи ёзувчилар, олимлар орасида учрайди. нутқий тақлид – онгли фаолиятдир ва миллий нотиқликнинг энг яхши намуналари ва анъаналарини авлоддан-авлодга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нутқ маданиятини эгаллашнинг усул ва йўллари"

1404130321_51175.doc нутқ маданиятини эгаллашнинг усул ва йўллари режа: 1. нутқ маданияти адабий тил тушунчалари. 2. ўзбек аҳолиси нутқининг кўринишлари. 3. тил ва нутқ маданиятини эгаллашнинг тўрт йўли. 4. тилни нутқ маданиятини эгаллашнинг босқичлари ва муҳим томонлари. 5. хулоса. жамият аъзоларининг ўзаро олишув жараёнида тилдан фойдаланиши ва фойдалана олиш қобилияти ўзининг маълум қонуниятига эга. бундаги бир умумий ҳолат шундан иборатки, ҳар бир киши ҳам уз она тилиси ёки узи эгаллаган бошқа бирор тилдан эҳтиёжига яраша фойдаланиш кўникмасига эгадир. ушбу кўникма кўп замонлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келувчи инсоний мушоҳада ва тафаккур анъаналарининг ҳар бир шахсда такрорланувчи интеллектуал хусусиятларига таянади. бундай қобилият шахснинг ўзи гапираётган тил ёки тил шаклининг...

DOC format, 89.0 KB. To download "нутқ маданиятини эгаллашнинг усул ва йўллари", click the Telegram button on the left.