нутқ маданияти ва нотиқлик санъати

DOC 94,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404130383_51181.doc ўзбекистон республикаси нутқ маданияти ва нотиқлик санъати режа: 1. нотиқлик санъати ва уни эгаллаш йўл-йўриқлари 2. маърузаларда нутқ маданияти 3. таълим жараёнида нутқ маданияти масалалари. 4. хулоса. ҳозирги лингвистик адабиётларда нотиқ, нотиқлик санъати: воиз, воизлик, воизлик санъати каби тушунча ва атамаларга дуч келамиз. олтинчи мавзудаги масалаларни қайта тўлдириш ва мукаммалроқ тушунтириш мақсадида шу мавзуга қайта мурожаат қилдим. нотиқлик қадим даврлардан бери алоҳида маҳорат, санъат сифатида, инсондаги махсус ноёб қобилият тарзида талқин этиб келинади. шу туфайли нотиқликни нутқ маданиятидан фарқлаш лозим. ҳар қандай оғзаки нутқ шакли нутқий маҳорат маъносидаги нотиқлик бўлавермайди. сўзлаш маданияти ҳақида гап юритувчи ва ҳатто нотиқлар, тарғиботчиларга мўлжалланган асарлар ҳам, бизнингча «нотиқлик санъати» номи билан аталавермаслиги керак. нотиқлик санъатида тингловчиларни, оммани ўзига тортишга интилиш мақсади биринчи ўринда туради. нотиқнинг нутқи чиройли, жозибали бўлиши шарт. чиройлиликка эришиш учун нутқнинг мазмунига, мантиқий кучига, жумлалар жимжимадорлигига катта эътибор берилади. г.о. винокур ўзининг «культура языка» («тил маданияти») асарида нутқ маданиятининг нотиқлик …
2
фавқулодда нутқий маҳорат ва қобилият бўлган нотиқликни оммавий нутқ (нотиқлик)дан фарқлаш лозим. баъзи нотиқларда учрайдиган нотиқлик санъати оғзаки нутқ соҳасида шахсий қобилият ва фаолияти туфайли эришилувчи алоҳида санъатдир. нутқ маданияти тушунчаси айнан нотиқлик санъатининг ўзи эмас, аммо у нотиқлик маҳоратига нисбатан олганда қандайдир ўта оддий ва ўта сийқа тушунилувчи ҳодиса ҳам эмас. бу ўринда в.г.костюмаров томонидан айтилган ушбу сатрларни келтириш мумкин: «чечанлик (красноречие) ёки бадиий сўз санъатига эриштиришни кўзда тутмаса ҳам у нутқда фақат кам грамматик меъёрларга амал қилиш масалалари билангина чегараланмайди. бошқача айтганда, нутқ маданияти фақат тўғриликнинг узидангина иборат эмас. нутқ маданиятига нутқнинг турли услуб ва жанрга хос бўлган тил вариантларини, фикр ифодалашнинг кўп сонли воситаларини эгаллаш, шунингдек, нутқининг ижтимоий анъаналаридан келиб чиқувчи турлича типлари ва жанрларини ўзлаштириш ҳам тааллуқлидир. нутқ маданияти ва нотиқлик санъати тушунчалари орасида баъзи ўхшашлик, яъни умумий томони бор. бу ҳар иккала соҳанинг мақсади иш кўриш қуролининг умумийлигида кўринади, аммо шунга қарамасдан нутқ маданияти тушунчаси …
3
да тутади. нутқ маданияти соҳасининг мақсад ва пировард орзуси барчанинг бутун халқнинг нутқини маданийлаштиришни мўлжаллайди. классик маънодаги нотиқлик эса алоҳида шахсларнинг нутқий маҳоратини санъатини ифодалайди. нотиқлик, асосан нутқ воситасида кишиларга муайян ғоя ва мақсадларни етказишни, уларни маълум бир мақсадга сафарбар қилиши кўзда тутади. 4. нотиқ нутқи, асосан кўпчилик тингловчига, кенг аудиторияларга мўлжалланган бўлади. нутқ маданияти мана шундай тингловчилардан ташқари кишилар орасида адотни, суҳбатларни якка кишига қаратилган нутқларни ҳам ўз ичига қамрайди. 5. ҳар бир киши она тилининг имконият ва бойликларини яхши эгаллаган, нутқ маданияти талабларига жавоб борадиган сўзамол шахс бўлиши мумкин. аммо ҳар бир шахс ҳам санъаткор маъносидаги нотиқ бўла олмаслиги мумкин. лекин адабий тилдан фойдаланувчи ҳар бир нотиқ нутқ маданиятидан хабардор бўлиши шарт. 6. нутқ маданияти кўпчиликни, кенг халқ оммасини кўзда тутиб иш кўрувчи соҳадир. бу маънода нутқ маданияти кенг омма учун мўлжалланган талабдир, аммо нотиқлик бу аввало қобилият, шахсий қобилиятдир. 7. нутқ маданияти – бу фақат нутқ ҳақидаги …
4
схемаси ва режасини бермайди ва бу тип нутқ доимо ҳам олдиндан тайёрланган, тайёргарлик кўрилган нутқ эмас. нутқ маданияти соҳаси эса, жамият аъзоларининг она тили, яъни адабий тил бойликлари ва воситаларидан мақсадга мувофиқ шароит ва услуб тақозосига кўра ўринли фойдалана олиш кўникмасини беради. бундай кўникма, аслида ҳар қандай нотиқ учун ҳам зарур. 11. нотиқлик ва нотиқлик санъати ҳақидаги фан анча қадимий тарихга эга, нутқ маданияти илмий муаммо ва илмий соҳа сифатида ҳали янги ва ётдир. оммавий маърузалар, уларда нутқ маданияти мафкуравий ва илмий тарғибот кишилар ўртасида, махсус маърузалар ўтказиш, маърузалар қилиш ҳар хил суҳбатлар уюштириш кабилар орқали амалга оширилади. ана шу маърузалар, суҳбатлар ва ҳар хил чиқишларнинг оммага қай даражада таъсир қилиши, уларни ишонтириш, кайфиятларини ўзгартириш, улар диққатини қўйилаётган масалаларга тортиш нотиқлардан катта маҳорат талаб қилади. чунки ҳар бир нутқ оммани ишонтира оладиган, уларга тушунарли, ёрқин, таъсирчан, мантиқли ва аниқ бўлгандагина кишиларга ўзгача таъсир қилади. ана шуларни таъминлаган нотиқ эса ўз …
5
ш, маълум режалар ёки режа-конспектлар тузиб олиш, ўзи учун алоҳида ва кенг тўхталиши зарур бўлган ўринларни белгилаб олиш ва бошқалар. тилни яхши билиш, ўринли ва тўғри фойдаланиш малакасига эга бўлиш – нутқ маданиятини эгаллашдир. мавзуни чуқур билиш, масалаларни тўғри англаш, уларга муносабат, тушунарлилик, таъсирчанликни, аниқлик ва мантиқлиликни таъминлаш, тингловчилар диққатини тортиш, фикрларни қандай баён қилиш кабиларнинг ҳаммаси тил орқали, унинг бевосита иштирокида амалга оширилади. нутқ маданияти эса олам-олам мазмунни гўзал ифодалаб беришга асосланади. ҳар қандай нотиқ нутқнинг маданиятли бўлишини таъминлашга ҳаракат қилар экан. аввало, ўз она тилининг бебаҳо неъматларидан фойдалана олиши, сўз қадрига ета билиши лозим. бундан ташқари, нутқнинг гўзал, латофатли маънодор ва олижаноб бўлиши учун кишининг ўзи ҳам табиатан самимий мусаффо бўлиши керак. чунки ҳамма вақт ҳам чиройли сўзларни қаторлаштириб танлаш, баландпарвоз жумладар тузиш билан маданий нутққа эришиб бўлмайди. кайковуснинг шундай фикри бор: «ҳамма қобилиятлардан энг яхшиси нутқ қобилиятидир. нутқни жуда яхши ва санъаткорона ўрганиб ол, доимо гапга чечан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нутқ маданияти ва нотиқлик санъати" haqida

1404130383_51181.doc ўзбекистон республикаси нутқ маданияти ва нотиқлик санъати режа: 1. нотиқлик санъати ва уни эгаллаш йўл-йўриқлари 2. маърузаларда нутқ маданияти 3. таълим жараёнида нутқ маданияти масалалари. 4. хулоса. ҳозирги лингвистик адабиётларда нотиқ, нотиқлик санъати: воиз, воизлик, воизлик санъати каби тушунча ва атамаларга дуч келамиз. олтинчи мавзудаги масалаларни қайта тўлдириш ва мукаммалроқ тушунтириш мақсадида шу мавзуга қайта мурожаат қилдим. нотиқлик қадим даврлардан бери алоҳида маҳорат, санъат сифатида, инсондаги махсус ноёб қобилият тарзида талқин этиб келинади. шу туфайли нотиқликни нутқ маданиятидан фарқлаш лозим. ҳар қандай оғзаки нутқ шакли нутқий маҳорат маъносидаги нотиқлик бўлавермайди. сўзлаш маданияти ҳақида гап юритувчи ва ҳатто нотиқлар, тарғиботчиларга м...

DOC format, 94,5 KB. "нутқ маданияти ва нотиқлик санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.