баҳоуддин нақшбанд

DOC 81,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404123651_50798.doc баҳоуддин нақшбанд муҳаммад ибн муҳаммад фазл бухорий – баҳоуддин нақшбанд ҳижрий 718 (милодий 1318) йилда бухоро шаҳрига яқин кўшки ҳиндувон (қасри орифон) қишлоғида туғилади. нақшбанд унинг лақаби бўлиб, ота касби - кимхоббофлик билан шуғулланганлиги учун берилган бўлса керак. муҳаммаднинг бобоси сўфийлар билан яқиндан муносабатда бўлганлиги учун ҳам, унда тасаввуф илмига қизиқиш болаликдан пайдо бўлади ва шу йўлда тарбият топади. муҳаммад ибн муҳаммад тариқат сулукига оид илк сабоқларни шайх ҳожа муҳаммад бобойи самосий ва саййид амир кулолдан олади. аммо ҳазрат ҳожа баҳоуддин ҳожа абдулҳолиқ ғиждувонийни ўзига устоз билиб, унинг йўлини қабул қилади. баҳоуддин нақшбанд ҳақидаги “мақолот”ларда унинг саййид кулол билан бир қаторда, ориф деккироний, кусам шайх ва халил оталардан ҳам тасаввуф таълимоти бўйича сабоқ олганлиги қайд қилинган. муҳаммад ибн муҳаммад фазл бухорий икки марта ҳаж қилади. ҳаж сафаридан бухорога қайтгач, бутун умрини шу ерда ўтказади. амир кулолнинг васиятига кўра унинг халифаси бўлиб қолади. баҳоуддин нақшбанд ҳижрий 791 (милодий 1389) йилда …
2
у бакр, жисмоний жиҳатдан эса али ибн абу толиб орқали пайғамбар муҳаммад алайҳис-салом фаолияти негизида шаклланган. нақшбандия сулукининг бошқа сулуклардан фарқи нималардан иборат? аввало, нақшбандия сулуки ҳалол меҳнат қилиш орқали кун кечириш ғоясини тарғиб қилади. баҳоуддин нақшбанд томонидан илгари сурилган “дил ба ёру, даст ба кор” (дил ёрда, қўл иш (меҳнат)да) шиори фикримизнинг ёрқин исботидир. шунинг учун ҳам нақшбандия сулукига кирган кишилар меҳнат қилиш эвазига ҳаёт кечирар эдилар. туну кун тоат-ибодат билан шуғулланиб, оила, жамият юмушларини тарк этиш эмас, балки оилани фаровон, мамлакатни обод этиш йўлида меҳнат қилиш талаб этилар эди. ушбу талаб ҳадислар мазмунида олға сурилган ғояларга тўла мос тушади. баҳоуддин нақшбанднинг ўзи ҳам оддий, пок инсон бўлиб, меҳнат қилиш эвазига кун кечирган. нақшбандия тариқатининг бошқа сулуклардан яна бир фарқи шу эдики, бошқа сулукларнинг тарафдорлари пир олдига йиғилиб, “зикри алония”ни амалга оширалар, яъни, овоз чиқариб зикр тушсалар, нақшбандия тариқатининг тарафдорлари “зикри хуфия”ни амалга оширганлар, яъни, улар томонидан оллоҳга қилинаётган …
3
утафаккирлар - абдураҳмон жомий ва алишер навоийлар ҳам шу сулук вакиллари саналганлар. учинчи фарқ шундан иборат эдики, нақшбандия сулукининг валийлар бемордан ўзларига касалликни тортиб олиб, сўнгра касалликни ўз вужудларидан чиқариб ташлаш хислатига эга бўлганлар. тўртинчи фарқи, нақшбандия сулукидаги авлиёлар бошқа баъзи авлиёлардек, кароматфурушликка йўл қўймаган. ҳар бир муриднинг аллоҳга етишиши ҳамда ваҳдат ҳосил қилиши учун маънавий ва руҳий покланиш мақсади йўлида унинг ҳар қандай бидъатга қарши курашиши талаб этилган. авлиёлик куч-қувватини эса фақат эзгу ишлар: илм-маърифатни ривожлантириш, шунингдек, халқнинг маънавий жиҳатдан покланишини таъминлаш йўлида ҳар қандай зулм ва бидъатга қарши курашишга сарфлаган. ушбу сулук валийлари шу каби эзгу амаллари билан халқ орасида бевосита обрў қозонган. буни биз “мақомати ҳожа нақшбанд” асарида баён этилган воқеалар ва ҳазрати ҳожа баҳовуддин нақшбандий томонидан ифода этилган ҳикоятлар мазмунидан ҳам англаш мумкин. хусусан, баҳоуддин нақшбанд мусулмонликнинг моҳиятини қуйидагича ёритган эди: “мусулмонлик - бу иложи борича ҳукмларга бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, амални бажаришга интилиш ва бекорликдан …
4
умки, тариқат йўли одобдан иборат, ҳар бир мақомнинг ўз одоби бўлганидек, нақшбандия тариқатининг ҳам ўз хулқ-одоб талаблари бор. “кимки ана шу одобни ушласа, уни балоғат аҳлининг балоғатига етказади. адаб бу – хулқни чиройли қилиш, сўзни ва феълни соз қилишдир. хизмат одоби улуғ бахтдан яхшироқ, унинг белгиси - амалнинг қабули, туғён эса амалнинг бузуқлигидир. адабни сақлаш-муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахти, яна муҳаббат уруғи ҳамдир”. бу ҳикматлардан кўриниб турибдики, нақшбандия тариқати одоб-ахлоқ тариқати, чунки бу тариқат айнан инсоннинг маънавий-ахлоқий камолга етиши унинг хулқ-одоб талаблари моҳиятини англаши, ушбу қоидаларга амал қилишига боғлиқдир. буни биз ҳазрат баҳоуддин нақшбанднинг маънавий-ахлоқий қиёфасидан ҳам билсак бўлади. “мақомати ҳожа нақшбанд” асарида шундай дейилади: “уларнинг ахлоқларидан бир шингили шуки, агар улар бирор дўст ёки дарвешнинг уйига бориб қолсалар, уларнинг барча фарзандлари ва яқинларининг ҳамда хизматкорларининг аҳволини сўрар ва ҳар бирининг кўнглини бир йўл билан топар эдилар. дўст ҳамсоялар ва дарвеш ошинолардан ҳамиша рози ва хушнуд бўлардилар. уларнинг бу лутфи …
5
ўзинг эса қоронғида бўл, “ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир. ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир”, “киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак. кимки ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ёмонлигини таниган, унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. бу йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш ҳоллари кўп бўлади”. бу ҳикматларда комил инсонни тарбиялаш услублари ҳам баён этилган: “суҳбатимизга етишадиган гуруҳлардан баъзилари шундайки, уларнинг кўнгилларида муҳаббат уруғи бор, аммо халақит берувчи хасу ҳашаклар туфайли ўсолмайди, бизга эса уни поклаш лозим. баъзиларида муҳаббат уруғи йўқ, бизга эса уни пайдо қилиш лозим”; “муршид толибнниг ўтган, ҳозирги ва келажак каби уч ҳолидан бохабар бўлиши керак, шундагина уни тарбия қила олади”; “толиб амал қилиши зарур бўлган шартлардан бири шуки, у ҳақ таоло дўстларидан бири бўлган дўст билан ҳамсуҳбат бўлиб, ўз ҳолидан воқиф бўлиши зарур. суҳбат замонини ўзининг ўтмиш замони билан солиштириб кўрсин, нуқсондан камол …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "баҳоуддин нақшбанд"

1404123651_50798.doc баҳоуддин нақшбанд муҳаммад ибн муҳаммад фазл бухорий – баҳоуддин нақшбанд ҳижрий 718 (милодий 1318) йилда бухоро шаҳрига яқин кўшки ҳиндувон (қасри орифон) қишлоғида туғилади. нақшбанд унинг лақаби бўлиб, ота касби - кимхоббофлик билан шуғулланганлиги учун берилган бўлса керак. муҳаммаднинг бобоси сўфийлар билан яқиндан муносабатда бўлганлиги учун ҳам, унда тасаввуф илмига қизиқиш болаликдан пайдо бўлади ва шу йўлда тарбият топади. муҳаммад ибн муҳаммад тариқат сулукига оид илк сабоқларни шайх ҳожа муҳаммад бобойи самосий ва саййид амир кулолдан олади. аммо ҳазрат ҳожа баҳоуддин ҳожа абдулҳолиқ ғиждувонийни ўзига устоз билиб, унинг йўлини қабул қилади. баҳоуддин нақшбанд ҳақидаги “мақолот”ларда унинг саййид кулол билан бир қаторда, ориф деккироний, кусам шайх ва халил...

Формат DOC, 81,5 КБ. Чтобы скачать "баҳоуддин нақшбанд", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: баҳоуддин нақшбанд DOC Бесплатная загрузка Telegram