табиатнинг хилма-хиллиги. табиат зоналари

DOC 86.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404013932_49863.doc табиатнинг хилма-хиллиги. табиат зоналари режа: 1. жонажон ўлка ҳақида суҳбат. 2. табиий харита, табиий зоналар харитаси билан амалий ишлаш. 3. табиатнинг хилма –хиллиги ва табиий зоналар ҳақида ҳикоя. табиат ҳодисалари ҳақида табиат қонунларини билишнинг аҳамияти фан табиатни бир-биридан ажралиб қолган, бир-бирига боғланмаган якка-якка жисмлар ва ҳодисаларнинг тасодифий йиғиндиси, деб қарамай, балки бир-бирига узвий боғланган, бир-бирига боғлиқ бўлган, бир-бирига сабабчи бўлган жисм ва ҳодисалардан иборат деб қарайди. табиат ҳодисалари ўртасидаги бу боғланишларни табиат қонунлари тариқасида ифода этилади. қонун – моддий дунёнинг энг умумий ва энг муҳим боғланишларининг ифодасидир. шунинг учун илмий қонунлар сезиб идрок этишга қараганда ҳақиқатни чуқурроқ, тўғрироқ ва тўлароқ акс эттиради. одам табиат қонунларини, табиатдаги боғланишлар ва муносабатларни билиш билан табиатни бошқариш, унинг кучини эгаллаш ва унинг бойликларидан ўзининг амалий мақсадлари учун фойдаланиш имкониятига эга бўлади. мана шунинг учун табиатни ўрганадиган барча фанлар моддий дунёнинг қонуний боғланишларини билишга, табиат қонунларини очишга интилганлар ва интилмоқдалар. ўсиб бораётган авлодга билим …
2
ам йўқ, деган хулоса чиқарадилар. бундай фикр гўё, табиат қонунларини қўпол равишда соддалаштиришга ва фанни бузишга олиб боради. бу хулоса хатодир. хатолик ўқувчилар томонидан табиат қонунларини ўрганиш жараёнига ноўғри қарашдадир. болалар табиат қонунини бирданига билиб олмайдилар. юқори синф ўқувчилари ҳозирги замон фани ифодалаган табиат қонунларини онгли равишда тушуниб, билиб олишлари учун уларга пастки синфлардаёқ айрим ҳодисалар ўртасидаги табиат қонунлари яққол кўринадиган энг содда боғланишларни тушунарли ва очиқ мисоллар билан кўрсатиш керак. бошланғич синфларда ўтиладиган табиатшунослик дастурида бошланғич синф ўқувчиларига қандай содда боғланишларни очиб бериш лозимлиги кўрсатилган. масалан, сув исиганда кенгаяди, совуганда тораяди, қайнаганда буғланади, буғни совутганда яна сувга айланади, қаттиқ жисмлар ва буғ ҳам исиганда кенгаяди, совуганда тораяди, деган тушунчани ўқувчилар ўзлаштиришлари керак. ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларига табиат ҳодисалари ўртасидаги энг содда бундай боғланишларни ойдинлаштириб бериш билан бирга, бу ҳодисаларни чуқур тушунтириб бера олмайди. ўқувчилар ўрта мактабда модда тузилишининг молекуляр назарияси билан танишганларида бу ҳодисаларнинг асосини ва сабабини тушуна оладилар. …
3
таб тажрибасидан бу фикрни тасдиқлайдиган бир неча мисоллар келтирамиз. биринчи мисол: - шамол нимадан ҳосил бўлади? - шамол дарахтларнинг қимирлашидан, шохларнинг силкинишидан ҳосил бўлади, - деб жавоб берадилар. - шамол тутундан ҳам ҳосил бўлади: тутун ҳар томонга эгилиб букилишидан шамол туради. - шамол булутлардан ҳам ҳосил бўлади: булут қорни юзини ёпиб олганда улардан совуқ шамол эсади. бу жавобларнинг ҳаммаси – болаларнинг шамол билан дарахт, шамол билан тутун, шамол билан булут ўртасида қандайдир боғланиш борлигини сезганликларини кўрсатади. бундай боғланиш шубҳасиз бор нарса. лекин ўқитувчи ўқувчиларга ёрдам бермаса ва раҳбарлик қилмаса, ўқувчилар бу кузатилган нарсаларнинг қайси бири сабаб, қайси бири натижа эканлигини аниқлай олмайдилар. болалар боғланишни нотўғри, яъни табиатдаги ҳақиқий боғланишга қарама-қарши тушунганлар. иккинчи мисол: - қурбақани ўлдирсанг, шамол туради, деган афсона гаплар бор. бу афсоналарда муҳит таъсири кўриниб туради. эҳтимол , бирор киши қурбақа ўлдириб турган вақтда тўсатдан шамол туриб кетган бўлса керак. бу хилдаги ҳодисаларнинг тасодифий тўғри келишини кишилар сабаб, …
4
тўғри ва аниқ кўрсатиб бериши, ҳамда табиат қонунлари билан болаларни таништиришлари зарур. мана шу боғланишларни аниқлаш ва уларни англаб олиш жараёнлари устидан ўқитувчи мунтазам раҳбарлик қилиб бориши керак. табиат ҳодисалари ўртасидаги содда боғланишлар билан ўқувчиларни таништириш методикаси табиат қонунлари тажрибалар қилиш йўли билан очилади. одамлар табиат қонунларини очиш ва уларни ифодалаш учун табиатга таъсир қилиш жараёнларида табиатдаги айрим ҳодисалар устида ўн, ҳатто юз мингларча тажрибалар қилганлар ва кузатишлар ўтказганлар. табиат қонунларини англаб олиш учун табиатдаги айрим ҳодисаларни кузатиш, эксперимент ва тажрибалар қилиш лозим. бу хилдаги йўлдан мактабда ҳам фойдаланиш керак. табиат қонунларини фақат унинг оғзаки ифодаларини ёд олдириш билангина ўргатиш асло ярамайди. ўқитувчи табиат ҳодисалари ўртасидаги боғланишларни қандай қилиб ўқувчиларга очиб бериши ва бу қонунларни ўқувчиларга қандай англата олиши ҳақидаги мактаб тажрибаларидан бир неча мисолларни келтирамиз биринчи мисол. 1 синф ўқувчилари қишда экскурсияга бориб, қор билан музнинг хоссасини ўрганиш учун муз ва қор келтирадилар. ўқитувчи қорни колбага ёки кимёвий стаканга …
5
ҳароратда эрий бошлашини биладилар; ҳарорат кўтарилиши билан эришнинг тезлашиб боришини кузатадилар; музнинг эриш тезлиги билан қорнинг эриш тезлигини солиштирадилар ва ҳоказо. мана бунда боғланишлар аниқ ойдинлашади ва мазмунлироқ бўлади, лекин болаларнинг билиши бевосита кузатган ҳодисалари доирасидан чиқмайди. ўқувчилар юқори синфларда физика курсини ўрганиш вақтида эриш ҳодисасини молекуляр назария асосида ўрганадилар. ўқитувчи бу жойда боғланиш борлигини кўрсатиш билангина чекланмайди, балки бу ҳодисанинг сабабларини тушунтиради. болалар қор ва музнинг эришини қаттиқ жисмларнинг суюқланиши билан солиштириб кўрадилар. бу жойда боғланиш умумийроқ, чуқурроқ бўлиб қолади. иккинчи мисол. болалар биринчи синфданоқ об-ҳавони ва мавсумий ҳодисаларни кузатиб, табиат календарига белги қўйиб борадилар.. ўқитувчи сентабрь ва декабрь ойлари календарини доскага осиб қўйиб, ўтган 3 ой ичида табиатда қандай ўзгаришлар бўлганини айтиб беришни болаларга таклиф қилади. бунда болалар: кузда ерда ўсимлик ўсар эди, ҳозир эсаерни қор қоплаган, кузда дарахтларда барг бор эди, ҳозир эса улар тўкилиб кетган, кузда ҳашаротлар кўп эди, ҳозир эса ҳашаротларрр йўқ деб жавоб берадилар. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиатнинг хилма-хиллиги. табиат зоналари"

1404013932_49863.doc табиатнинг хилма-хиллиги. табиат зоналари режа: 1. жонажон ўлка ҳақида суҳбат. 2. табиий харита, табиий зоналар харитаси билан амалий ишлаш. 3. табиатнинг хилма –хиллиги ва табиий зоналар ҳақида ҳикоя. табиат ҳодисалари ҳақида табиат қонунларини билишнинг аҳамияти фан табиатни бир-биридан ажралиб қолган, бир-бирига боғланмаган якка-якка жисмлар ва ҳодисаларнинг тасодифий йиғиндиси, деб қарамай, балки бир-бирига узвий боғланган, бир-бирига боғлиқ бўлган, бир-бирига сабабчи бўлган жисм ва ҳодисалардан иборат деб қарайди. табиат ҳодисалари ўртасидаги бу боғланишларни табиат қонунлари тариқасида ифода этилади. қонун – моддий дунёнинг энг умумий ва энг муҳим боғланишларининг ифодасидир. шунинг учун илмий қонунлар сезиб идрок этишга қараганда ҳақиқатни чуқурроқ, тўғрироқ ва ...

DOC format, 86.5 KB. To download "табиатнинг хилма-хиллиги. табиат зоналари", click the Telegram button on the left.