kichik maktab yoshi davrida psixik rivojlanish xususiyatlari

PPTX 51 sahifa 548,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 51
6-мавзу: киcҳик мактаб йосҳи даврида психик ривожланисҳ хусусийатлари режа: кичик мактаб ёши даврида психик ривожланишнинг умумий тавсифи. кичик мактаб ёшидаги боланинг мактабга мослашиши муаммоси. кичик мактаб ёши даврида когнитив - аффектив соҳалардаги ривожланиш хусусиятлари. кичик мактаб ёши даврида мотивацион соҳадаги ривожланиш хусусиятлари (ўқув фаолияти, шахслараро муносабатларнинг мотивацион асослари). кичик мактаб ёши даврида боланинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари ва хулқ-атвори. педагогик баҳо ва кичик мактаб ёши даврида психик ривожланиш алоқасининг психологик механизмлари. кичик мактаб ёшида бола шахсининг ривожланиш хусусиятлари 8-мавзу: кичик мактаб ёши даврида психик ривожланиш хусусиятлари одатда психология фанида кичик мактаб ёши даврига 6 ёшдан 10 (11) ёшгача бўлган бошланғич синф (i-iv) ўқувчилари киритилади. лекин бу ёш даврга ажратиш принсипи қатъий ва мутлақ деган фикр эмас, албатта. чунки, халқ таълими тизимида юз берадиган айрим ўзгаришлар бунга у ёки бу тарзда ўз таъсирини ўтказади. жумладан, бола мактаб таълимига боғчада тарбияланаётган пайтдан бошлаб тайёргарлик кўра боради, бунинг учун у, даставвал таълим-тарбия томонидан ўқувчи …
2 / 51
. олти ёшли боланинг таълимга психологик тайёргарлиги тўғрисида фикр юритганимизда, биз муайян режа асосида тартибли, кўп қиррали, мақсадга йўналтирилган, ўзаро боғлиқ ва мантиқий кетма-кетликка ега бўлган бошланғич таълим учун замин вазифасини ўтувчи руҳий тараққиётнинг зарур кўрсаткичи ва даражасини назарда тутамиз. бу борада яна шу нарсани қўшимча қилиш ўринлики, таълим учун руҳий тараққиёт даражасидан ташқари, боланинг турмуш шароити ва фаолияти тафовутлари ўзига хослиги унинг сиҳат-саломатлиги, методик жиҳатдан тайёргарлиги, содда кўникмаларни егаллаганлиги каби омилларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. билдирилган мулоҳазаларнинг барчаси боланинг мактаб таълимига психологик жиҳатдан тайёргарлигининг обектив томонларини ўзида акс еттиради, холос. мактабда таълим-тарбия ишларини ташкил қилишда кичик мактаб ёшидаги болаларнинг анатомик-физиологик хусусиятларини, жисмоний ривожланиш даражасини, соғлиги ва қолаверса нуқсонларини ҳисобга олиш ўқишнинг муваффақият гаровидир. бошланғич синф ўқувчиси биологик жиҳатдан нисбатан бир текис тараққий етади, унинг бўйи ва оғирлиги, ўпкасининг ҳажми мутаносиб ривожланади. бироқ ўқувчининг суяк тизими (кўкрак қафаси, тос, қўл суяклари), умуртқа поғонасида ҳали тоғайсимон тўқималар учрайди, бу еса мазкур …
3 / 51
муҳим ўзгаришлар юз беради. уларнинг психикасида ҳамда жисмоний ривожланишида сезиларли даражада ўзгаришлар вужудга келади. кичик ёшдаги ўқувчи мактабгача ёшдаги болаларга ва ўзидан каттароқ ёшдаги болаларга нисбатан бир қанча жисмоний хусусиятларга эгадир. кичик мактаб ёшида суяк тизими мустаҳкам бўлиб қолган бўлса-да, бироқ суякларини қотиши жараёни хали тамомланмайди. шунинг учун болалардан машғулотлар давомида партада тўғри ўтиришини талаб қилиб, ана шу ҳолга эътибор бериш керак. болаларни кўп ёзиш билан чарчатиб қўймаслик керак, чунки хали улар қўл бармоқлари ва панжани аниқ ҳаракат қилдиришда қийналадилар. уларнинг юрак-томир тизими системаси хали етарли, даражада ривожланмаган бўлади, шунинг учун ўқув машғулотлари ва ўйинлар двомида толиқтириб қўйишга йўл қўймаслик керак. кичик ёшдаги ўқувчида олий асаб тизими олдинги ёш даврларга нисбатан анча юқори даражада ривожланган бўлади. бола миясининг оғирлиги 7 ёшдан кейин бирмунча ортади. агар 3–6 ёшда мия ўртача 1100 г келса, 7 ёшга бориб у 1250г га, 9 ёшгача 1300г етади. шу билан бирга 7ёшдан 11ёшгача бош миянинг пешана …
4 / 51
бола мактаб остонасига қадам қўйиши билан янги ҳаёт фаолиятига, янги мухит шароитига кириб келади. бу даврдан бошлаб бола фаолиятининг мазмуни ҳам, теварак атрофдаги нарсаларга муносабати ҳам ўзгаради. энди у ўқувчи деган шарафли номга эга унинг муайян вазифалари ва ўқувчилик бурчи бор. бу ёшидаги бола мактаб қоидаларига риоя қилиши, дарс машғулотларига кечикмай ўз вақтида етиб келиши, дарсда ўқитувчининг тушунтираётган материалларини тинглаб уқиб олиш, топшириқларни ўзи бажариши лозим. дарсда ўзини қандай тутиши, гигиена ва тозаликка риоя қилиши ўқитувчи ва катталар томонидан берилган буйруқ ва кўрсатмаларни сўзсиз бажариш, жамият орасида ўзини қандай тутиши, лозимлигини билиши керак. яшаш шароитидаги бундай ўзгаришлар бола психикасининг ўсишига, хулқ атворига, шахснинг таркиб топишига таъсир кўрсатади. мактабга кириш боланинг ҳаётида унинг фаолиятида бурилиш даври ҳисобланади. катталар ва тенгдошлар билан янги муносабатлар майдонга келади. бола бутун бир янги жамоалар тизимига қўшилади. ўқувчи олдига бир қатор жиддий талабларни қўядиган ўқишга- янги фаолият турига қўшилиши ўқувчиларни ўз ҳаётини қаътий тарзда ташкил қилишдаги …
5 / 51
а олдига кўпчилик манфаатини ҳимоя қилиш, шахсий истакларини умумжамоа интилишларига бўйсундириш, ўзаро ёрдам, ўзаро ҳурмат, ўзаро талабчанлик, ижтимоий жавобгарлик ва бурч ҳисларини егаллаш вазифасини қўяди. таълим жараёнида ўқувчи олдига қўйиладиган талаблар тобора ортиб, мураккаблашиб бораверади. таълим ва шахс таълимнинг бошланиши билан бола психикасида кескин ўзгаришлар рўй беради. у психик томондан қайта қурилишига дуч келади. психологик қайта қурилиш бошланғич синф ўқувчиларида айниқса, i–синф ўқувчиларида қийинчиликларни пайдо қилади. мактабга кириш билан боғлиқ қайта қурилиш ва ундаги қийинчиликлар. бу қийинчиликлар: 1. биринчи синф ўқувчилари кўп ҳаракатларни интизом қоидалари талаб қилган даражада чаққонлик билан, сифатли қилиб бажара олмайдилар. лекин ўқиш фаолияти доимий равишда интизом қоидаларига риоя қилишни, 35-45 минутлик дарсларда сабр–тоқат билан ўтиришни, ўзини– ўзи тута билишни талаб қилади. 2. таълимнинг бутун мазмуни боладан ихтиёрий жараёнларини: ихтиёрий диққат, ихтиёрий идрок, хотирани ривожланган бўлишини тақозо қилади. лекин болада ҳали бундай жараён етарли ривожланган бўлмайди. 3.ўқувчи мустақил фикр юритиши, вазифаларни мустақил бажариши лозим. бу хусусият ҳамма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 51 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kichik maktab yoshi davrida psixik rivojlanish xususiyatlari" haqida

6-мавзу: киcҳик мактаб йосҳи даврида психик ривожланисҳ хусусийатлари режа: кичик мактаб ёши даврида психик ривожланишнинг умумий тавсифи. кичик мактаб ёшидаги боланинг мактабга мослашиши муаммоси. кичик мактаб ёши даврида когнитив - аффектив соҳалардаги ривожланиш хусусиятлари. кичик мактаб ёши даврида мотивацион соҳадаги ривожланиш хусусиятлари (ўқув фаолияти, шахслараро муносабатларнинг мотивацион асослари). кичик мактаб ёши даврида боланинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари ва хулқ-атвори. педагогик баҳо ва кичик мактаб ёши даврида психик ривожланиш алоқасининг психологик механизмлари. кичик мактаб ёшида бола шахсининг ривожланиш хусусиятлари 8-мавзу: кичик мактаб ёши даврида психик ривожланиш хусусиятлари одатда психология фанида кичик мактаб ёши даврига 6 ёшдан 10 (11) ёшгача бўлган бошланғи...

Bu fayl PPTX formatida 51 sahifadan iborat (548,1 KB). "kichik maktab yoshi davrida psixik rivojlanish xususiyatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kichik maktab yoshi davrida psi… PPTX 51 sahifa Bepul yuklash Telegram