иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш

DOC 302,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403846614_47528.doc иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш физиканинг бу бўлими табиатда юз берувчи ҳодиса-ларни илмий жиҳатдан асослаб бера олади. бунда ўқувчи энг аввал бутун борлик турли моддалардан иборат бўлиб, бу моддаларни ташкил этган атом ва молекулалар ўзаро боғланганлигини, улар таъсирлашиб туришини, бу таъ-сирлар натижасида турли ҳодисалар содир бўлишини билиб оладилар. бу жараёнлар шубҳасиз ўз-ўзидан кечмасдан қандайдир энергия билан боғлиқ бўлади. бунда жараёнларни кечишида ё энергия ютилади ёки ажралади. маълумки, система энергия ютганда уни атрофдан олади, иссиқлик берувчи система совийди; аксинча, система энергия чиқарганда совиб, унинг атрофи исийди. бунга яққол мисол қилиб табиатда сувнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтганда содир бўладиган ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. бу ҳол табиатнинг бир бутунлигини кўрсатади. ер юзидаги барча тирик мавжу-дотларнинг ҳаёт кечириши шу жараёнга мослашган. аммо техника тараққий этган ҳозирги замонда табиий мувозанатнинг бузилишидек ҳоллар содир бўлмоқда. бу ҳол ерда биологик мавжудотнинг …
2
чи параметрлар ораси-даги богланиш. ҳавонинг ҳароратини ўлчаш. ер сиртига яқин ҳаво қатламида ҳароратнинг ўзгариши. совуқ тушишини олдин-дан айтиш. экинларни совуқ уриши-дан сақлаш. тропосфера ва стратосферада ҳароратнинг баланд-лик бўйича тақсимланиши. конвек-ция туфайли, сув ва ҳавонинг ифлосланиши. ер атмосферасида иссшутк баланси, инсон фаолияти туфайли ҳаво ҳароратининг ошиш сабаблари. ерда иссиқлик баланси-ни табиий ҳолда сақлаш тадбирлари. иссиқлик двигателлари ҳавони иситадиган ва ифлослайдиган асосий манба эканлиги ва унинг олдини олиш йўллари атмосфера ҳавосининг таркиби. атмосферада диффузия, турбулент ҳаракати натижасида ҳар хил ифлос газларнинг тарқалиши ва унга қарши кураш. заҳарли моддаларнинг кос-мик фазода тарқалиши ва ундан ҳимояланиш. буғланиш манбаи (дарё, ариц-лардаги сувларнинг кўплаб бугла-ниши туфайли сувнинг камайиб кетиши), ўсимлик, дарахт барглари-дан бугланишнинг кучайиши нати-жасида уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш. буғланиш факторлари. бугланишни камайтйриш йўллари ҳаво намлигининг одам, ҳайвон, ўсимликлар учун аҳамияти. нам-ликни характерловчи катталиклар. ҳаво намлигини ўлчаш. ҳаво намли-гининг суткалик ва йиллик ўзгариши. нисбий намликнинг сут-калик ва йиллик ўзгариши. атмос-ферада конденсация. конденсация …
3
тирик мавжудотнинг яшаши учун энг муҳим нарсалардан бири иссиқликдир. иссиқлик ҳодисалари атроф-муҳитнинг исиш ёки совиш жараёни билан бевосита боғлиқ. масалан, яшаб турган жойимиздаги ҳаво ҳароратини бирданига +20°с ошиши ёки —20°с пасайиши натижасида атроф муҳитдаги жисмлар таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетади. ўқувчиларнинг билимини умумлаштириш ва уни тиклаш мақсадида, уларга бир қанча саволлар берилади. савол: ердаги энергиянинг асосий манбаи нима? жавоб: ер сирти иссиқликни қуёшдан олади. савол: ерга қуёшдан иссиқлик келмай қолса, нима бўлади? шундай ҳол бўлиши мумкинми? жавоб: «инсоннинг иш фаолияти, аниқроғи техника тарақкиёти, яъни завод-фабрикаларнинг трубала-ридан чикадиган ҳар хил тутунлар, машиналар ҳаракати ва уларнинг двигателларидан чиқадиган турли-туман заҳарли чанг зарралари ҳавога чиқиб, маълум ба-ландликда махсус сунъий қатлам ҳосил қилади, бундай қатлам қуёшдан ер сиртига келаётган нур оқими миқдорини камайтиради ва натижада ер шарида иссиқлик баланси ўзгаради. оғир чанглар ерга тушиб, енгил чанг зарралари узоқ вақт ҳавода сузиб юради ва кенг фазода чанг қатламини ҳосил килади. бундай қатлам қуёшдан келаётган нурни …
4
ҳақида маълумот берилади. жумҳурият шароитида иморатларни кандай қуриш ке-раклигига ўқувчилар диққатлари тортилади. ҳарорат. юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, 'иссиқлик табиатдаги кўп ҳодисаларнинг асосий сабабчиси экан. шунинг учун ҳам иссиқлик ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳолатларни характерлайдиган катталикни киритиш муҳим аҳамиятга эга. бундай асосий катталик ҳароратдир. ер шарида ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун ҳарорат нормал ҳолда бўлиши керак. бунга яққол мисол қилиб ҳаво ҳароратининг ўзгаришини кўрсатиш мумкин. турли хил йўллар билан ҳавода карбонат ангидрид (со2) газининг кўпайиши ҳароратнинг ошишига олиб келмоқда. агар ҳаво ҳарорати 1°с га ошса, ер шарида иқлим тамоман ўзгаради. бу ўзгариш шубҳасиз биологик массанинг ҳолатига салбий таъсир этади. бундай ҳол бўлмаслиги учун ҳавонинг иссиқлик балансига салбий таъсир этувчи факторларни йўкотиш чорасини кўриш керак. адиабатик жараённи ўрганишда ўқувчиларга куйида-ги фикрларни айтиш фойдали. ҳаво массаси тоғ этагидан тепага қараб кўтарилганда у сийрак қатламларга тушиб, тез кенгайиб ҳарорати адиабатик равишда ҳар юз метр юқорига кўтарилганда 0,6°с пасайиб бориб, тоғ чўққисида энг паст ҳароратга эга …
5
га кўтарилиши ва бир неча соатдан тортиб то 5 суткагача давом этиши мумкин. фён шамолининг тезлиги 15—20 м/с, баъзан эса 30—40 м/с бўлади. фён шамоли тоғли ноҳияларда кўпинча қиш ва баҳорда кузатилади. баҳорда узоқ давом этувчи фён шамоли таъсирида тоғлардаги корнинг эриши тезлашиши натижа-сида дарёлардаги сув сатҳи кўтарилиб, тошқин бўлади. қишда эса фён шамоли тоғларда қор кўчкисини ҳосил қилиши мумкин. езда фён ўзининг юқори ҳарорати, кам намлиги билан кўплаб экин майдонларини қуритиб юборади. фён шамоли баъзан қишлоқ хўжалигида фойда ҳам келтиради. масалан, баҳорда тупрокдаги намликни камайтиради, бунда ерни эртарок ҳайдашга имконият туғилади. қуёшли кунлар кўпайиб, эффектив ҳарорат ортади. натижада экинлар тез етилади. ёзда ва баҳорда жануб ва шарқдан эсаётган иссиқ ва қуруқ шамолга гармсел дейилади. гармсел шамоли эсганда, майсалар дони куриб қолади, ердаги намлик тез буғланади. гармсел қишлоқ хўжалигида кўплаб зарарли оқибатларни олиб келади. лекин ернинг намини қуритиб, уни экишга тайёрлайди ҳам. «иссиқлик двигателларининг ишлаш принципи» темасини ўтганда ўқувчилар онгига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш" haqida

1403846614_47528.doc иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш физиканинг бу бўлими табиатда юз берувчи ҳодиса-ларни илмий жиҳатдан асослаб бера олади. бунда ўқувчи энг аввал бутун борлик турли моддалардан иборат бўлиб, бу моддаларни ташкил этган атом ва молекулалар ўзаро боғланганлигини, улар таъсирлашиб туришини, бу таъ-сирлар натижасида турли ҳодисалар содир бўлишини билиб оладилар. бу жараёнлар шубҳасиз ўз-ўзидан кечмасдан қандайдир энергия билан боғлиқ бўлади. бунда жараёнларни кечишида ё энергия ютилади ёки ажралади. маълумки, система энергия ютганда уни атрофдан олади, иссиқлик берувчи система совийди; аксинча, система энергия чиқарганда совиб, унинг атро...

DOC format, 302,5 KB. "иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.