мулокот матни яратиш куникмаларининг таркиби

DOC 135.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403405985_45703.doc лингвистик прагматик тад=и=отларда уч турдаги муло=от ажратиб кырсатилади: нут=ий щодиса, нут=ий вазият, дискурс, яъни манти=ий (русча-ызбекча лу\ат–i том, а-о, тошкент-1983, 253-б) фикрлашга асосланган 5 мулоқот матни яратиш кўникмаларининг таркиби лингвистик прагматик тадқиқотларда уч турдаги мулоқот ажратиб кўрсатилади: нутқий ҳодиса, нутқий вазият, дискурс (яъни, мантиқий фикрлашга асосланиш). нутқий ҳодиса мулоқот матни яратиш ва тушунишга қаратилган нутқий фаолликнинг аниқ далили ҳисобланади. дискурс шундай матнки, унда мулоқотнинг барча экстралингвистик тавсифлари прагматик, социомаданий, психологик жиҳатдан мужассамланган бўлади. дискурс мантиқий изчилликда фикр баён қилишнинг турли турларини ифодалайди. масалан, кундалик фаолият жараёнида амалга ошириладиган мулоқот, интервью бериш, маъруза қилиш, расмий ҳолатларда амалга ошириладиган мулоқот кабилар. ўқувчиларга турли ўқув предметлари бўйича таълим бериш жараёнида шундай мулоқот матнларини яратиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадга мувофиқдир. мулоқот ҳолати ўзида 3 та асосий унсурни мужассамлаштиради: 1. нутқий вазият ҳосил қилиш; 2. мантиқий изчил фикр баён этиш; 3. ўзаро сўзлашувга асосланган мулоқот матни яратиш. нутқий вазият мулоқот иштирокчилари, яъни ўқувчи-ўқитувчи, шунингдек, …
2
улоқот матнини лойиҳалаш; — матннинг дастлабки вариантини тузатиш; — яратилган мулоқот матнини таҳрир қилиш. яратиладиган мулоқот матни сифатига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин: — ўқувчининг руҳий ва эмоционал ҳолати; — дидактик шарт-шароитлар; — ўқувчиларга берилган вақт ҳажми; — мулоқот матни ҳажми. матн яратиш жараёнида далилларни инвентаризациялаш босқичи жуда муҳим ҳисобланади. чунки бу босқичда ўқувчи фикрини, маълумот ва далилларни жамлайди, улардан матн мазмуни учун зарурларини танлаб олади. шу билан бир қаторда, ушбу босқичда мулоқотдошига маълумотларни тақдим этишнинг усул ва шакллари белгилаб олинади. далиллар инвентаризацияси мулоқот матнида ахборотларни баён қилиш, унинг изчиллигини аниқлашни ҳам талаб қилади. риторика, яъни нотиқлик кўникмаси далиллар инвентаризациясининг биринчи элементи ҳисобланади. мазкур босқичда ўқувчида фикрлаш маданияти шаклланади. ўйлаш ва бир фикрни иккинчиси билан боғлаш, бир фикрдан иккинчисини келтириб чиқариш, берилган гапдан янгисини ҳосил қилиш кўникмаларини эгаллайди. нотиқлик кўникмасида муҳим ҳолат матн яратиш мақсадини англашдан иборатдир. шунинг учун ҳам ўқувчиларни мулоқот матни яратиш мақсади, уларнинг турлари, типологияси билан она тили …
3
от кўникмалари шаклланади. фикрни тинглаш, англаш малакалари барқарорлашади, шу асосда ўқувчиларнинг ақлий эстетик, маънавий дунёқараши ривожланади. 2. ўқувчининг нутқини ўстириш таълим жараёнида етакчи тамойил ҳисобланади. 3. нутқ ўстириш ўқувчи ва ўқитувчининг ёзма ва оғзаки мулоқот кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган тизимли фаолияти ҳисобланади. ўқувчиларнинг мулоқот кўнималарини шакллантириш жараёни бир неча қисмларга бўлинади: — савод ўргатиш; — бадиий, илмий матнларни ўқиш ва таҳлил қила билиш; — фикрни мантиқий изчилликда баён қилиш учун она тилининг назарий асослари ва ифода имкониятларини ўзлаштириш; — тўғри ва хатосиз ёзиш ва мантиқий изчилликда фикр ифодалаш имкониятларини эгаллаш; — таълимнинг турли босқичларида ўқувчиларнинг ақлий, ижодий кўникмалари ҳамда илмий дунёқарашларини изчил такомиллаштириб бориш; — дарсдан ташқари турли машғулотлар давомида ўқувчининг дунёқарашини бойитиб бориш. мулоқот биринчи навбатда матн воситасида амалга оширилади. икки шахс орасидаги мулоқотга киришиш фаолияти мулоқот матнида намоён бўлади. шунинг учун ўқувчиларда матнни яратиш ва тақдим қилинган матн мазмунини англаш кўникмаларини шакллантириш лозим. матнни қабул қилиш ва тушуниш — …
4
г асосий компоненти бирон-бир нарсага диққатни жалб қила билишдир. ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини шакллантиришда орфография устида ишлашга алоҳида аҳамият бериш керак. чунки матн, яъни ёзма баён, иншо ёки рефератлар маъно жиҳатдан яхши ёритилган бўлса-ю, аммо грамматик жиҳатдан саводсиз ёзилган бўлса, ўқувчининг имло саводхонлиги паст даражада эканлигидан далолат беради. маълумки, орфографик жиҳатдан саводли бўлиш фонетик-фонологик, лексик, морфологик, синтактик, морфемика ва сўз ясашга оид билим, кўникмаларга таянади. орфография-имло, нутқ ва мулоқотнинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштиради. шунинг учун ўқувчиларнинг мулоқот матни яратиш кўникмаларини шакллантиришда уларнинг саводхонлигини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. ўқувчининг имло саводхонлиги мактаб таълимининг барча босқичларида уларни мулоқот матни яратиш кўникмаларини барқарорлаштиради ва изчил тизимга солади. ёзма тарзда фикр ифодалаш кўникмаларини мукаммаллаштиради, нутқнинг тузилиши ва намоён бўлиш механизмини англаб етишга ёрдам беради. бадиий, илмий матнларни ўқиш, таҳлил қилиш, матн, иншо, баён, реферат ёзишни ўқувчиларнинг нутқини ўстиришдан ажратиб қараш мақсадга мувофиқ эмас. маълумки, бадиий ҳамда илмий матнларни ўқиш ва таҳлил қилиш жараёнида ўқувчи нафақат …
5
мулокот матни яратиш куникмаларининг таркиби - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мулокот матни яратиш куникмаларининг таркиби"

1403405985_45703.doc лингвистик прагматик тад=и=отларда уч турдаги муло=от ажратиб кырсатилади: нут=ий щодиса, нут=ий вазият, дискурс, яъни манти=ий (русча-ызбекча лу\ат–i том, а-о, тошкент-1983, 253-б) фикрлашга асосланган 5 мулоқот матни яратиш кўникмаларининг таркиби лингвистик прагматик тадқиқотларда уч турдаги мулоқот ажратиб кўрсатилади: нутқий ҳодиса, нутқий вазият, дискурс (яъни, мантиқий фикрлашга асосланиш). нутқий ҳодиса мулоқот матни яратиш ва тушунишга қаратилган нутқий фаолликнинг аниқ далили ҳисобланади. дискурс шундай матнки, унда мулоқотнинг барча экстралингвистик тавсифлари прагматик, социомаданий, психологик жиҳатдан мужассамланган бўлади. дискурс мантиқий изчилликда фикр баён қилишнинг турли турларини ифодалайди. масалан, кундалик фаолият жараёнида амалга ошириладиган м...

DOC format, 135.7 KB. To download "мулокот матни яратиш куникмаларининг таркиби", click the Telegram button on the left.