энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари

DOC 105.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663832253.doc энг +адимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари режа: 1. «авесто» - энг қадимги маърифий ёдгорлик намунаси. 2. қадимги хоразм, сўғд, уйғур, туркий-рун ёзувларининг таълим-тарбияни ривожлантиришдаги ўрни. 3. урхун-энасой обидалари, уларнинг маърифий аҳамияти. 4. култегин, билга ҳоқон, тунюқуқ битикларида ва «таъбирнома»да таълим-тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. 5. туркий халқларнинг дастлабки савод мактаблари. таянч иборалар: ёзма манбалар, ёзувлар, ёдгорликлар, «авесто», сўғд, туркий-рун, уйғур, хоразм, урхун-энасой, обида, култегин, блга ҳоқон, тунюқуқ, ирқ, таъбирнома, битик, туркий халқ, эзгулик, ёвузлик, эзгу сўз, згу фикр, эзгу амал. 1. «авесто» - энг қадимги маърифий ёдгорлик намунаси. «эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал» ва «эзгулик учун ёвузликка қарши кураш» тамойили, комилликка интилиб келган аждодларимизнинг маънавияти ва яшаш тарзи бўлиб келганлигидан фахрланамиз. а.абдураҳмонов «авесто» (асли «овасто») сўзи «огоҳнома», «донишнома» деган маъноларни ифодалайди. «авесто» зардуштийлик динининг муқаддас китоби ҳисобланиб, ўз даврида ўша пайтларда бу динга эътиқод қилувчилар учун муқаддас китоб саналган ва унга бир неча …
2
тийя» динига асос солган. яъни зардушт ўша даврдаги кўпхудолик ғоялари ва у ғоя билан боғлиқ бўлган урф-одат ва диний маросимларга қарши чиқиб яккахудолик ғояларини тарғиб этади. абу райҳон беруний ҳам зардуштрани инсониятни кўпхудолик (полетеизм)дан якка худолик (монотиезм)га тарғиб этган илк пайғамбарлардан бири бўлган, деб таърифлаган. кўпхудолик билан боғлиқ бўлган даҳшатли одатлардан бири инсонларни қурбонликка сўйиш бўлган. тарихнинг ана шундай чиркин, даҳшатли даврларида инсоният халоскори сифатида ватанимиз ва миллатимиз ифтихори бўлмиш зардушт мардларча майдонга чиқди. зардушт инсоният ҳаёти учун ғоят зарарли бўлган кўпхудолик эътиқодларининг ғайриинсоний моҳиятини чуқур англаб етди ва ўз билимларини якаю ягона олий тангри – аҳура мазда (хурмузд) ваҳийлари билан бойитиб, инсоният онги ва мафкурасида инқилоб ясаб, ўтмишнинг бундай даҳшатли чиркин сарқитларига болта уруб чил-парчин қилиб ташлади ва кишилик жамиятининг маънавий тараққиётини янги йўналишга солди. унинг таълимоти, сиймоси, унинг номи билан аталадиган «зардуштийлик» дини инсонларга асрлар бўйи маънавий мадад, руҳий озиқ бўлиб хизмат қилди. «авесто» даги алқов қўшиқлари, санолар …
3
мларга «авесто»даги тиббиёт, фалсафа ва илми нужумга доир ўринларини таржима қилиб қолдириб, қолган кўпхудолик қисмини ёқиб юборишни буюрган. ўтмишда «авесто» ва зардуштнинг ватани қаерда бўлганлиги тўғрисида олимлар ўртасида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. пировардида ўттиздан ошиқ чет эллик машҳур авестошунос олимлар ва ўзимизнинг қадимшунос, тарихчи, авестошунос тадқиқотчи олимларимиз «авесто» ва зардуштийлик динининг асосчиси зардуштнинг ватани ўзбекистон, хоразм деб қатъий бир тўхтамга келганлар. олимларнинг бундай якдиллик билан чиқарган хулосаларини бмтнинг маориф ва маданият бўлими – юнеско ҳам тасдиқлаган.1 ушбу фикрни ўз ўрнида юртбошимиз ҳам таъкидлаб ўтганлар: «авесто энг мўътабар, қадимий қўлёзмамиз… бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир».2 «авесто» зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиши билан бирга, илм-фан, ҳаётнинг барча соҳалари бўйича мукаммал маълумот берадиган улкан, энг кўҳна манба ҳисобланади. унда эрамиздан олдинги икки мингинчи йиллардан тортиб то олтинчи асргача бўлган даврдаги марказий осиё ва эрон халқлари тарихига доир, сирдарё …
4
ш. «авесто»да оташ покловчи ва офат кетказувчи восита. у билан ҳатто кийим-кечакларни зарарсизлантирилган. 3. кимёвий йўл: кул, сирка, шароб, турли гиёҳлар тутатиш йўли билан. «авесто»да доимий бадантарбия билан шуғулланиш, кунда юз-қўлни бир неча марта ювиш, сочни тоза тутиб, тирноқларни тез-тез олиб туриш тавсия этилади. «авесто»дан намуналар ҳар бир инсон ўзи ўсиб-улғайган заминини энг яхши ва гўзал мамлакат деб тушунмоғи керак. тарбия ҳаётнинг энг муҳим тиргаги (таянчи) бўлиб ҳисобланиши лозим. ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши ўқишни ва сўнгра эса ёзишни ўрганиш билан энг юксак поғонага кўтарилсин. болалар ёш пайтиданоқ дарахт кўчати ўтказиш, уй-рўзғор қуроллари ясаш, ерга ишлов бериш ва чорва билан шуғулланишга ўргатилиши шарт. яхшилик ва эзгулик яратиш учун киши меҳнат қилиши, ўз қўллари билан моддий ноз-неъматлар яратиши лозим. инсон бутун умри давомида сув, топроқ, олов, умуман дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асрашга ҳақлидир. ер, сув, ҳаво, оловни асраш қоидаларини бузган киши 400 киши қамчи …
5
еради. эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда бақртия, хоразм, сўғдиёна, марғиёна, парфия, зарафшон воҳалари, паркана каби ўлкаларда турли қабила ва элатлар яшаган. булар ҳозирги ўзбек халқининг «илдизи» ҳисобланган сак-массагетлар, сўғдиёнлар, хоразмийлар, бахтарлар, чочликлар ва парканаликлар каби қабила ва элатлар эди. кейинчалик улар ўзаро ва бошқа кўплаб қабила ва уруғлар билан бирлашиб кетган ва ҳозирги марказий осиё ҳудудтдаги халқларнинг аждодларидир. бу элатлар яшаган ҳудудларда ўзига хос маданий анъаналар таркиб топа борган. масалан, эрамиздан олдинги биринчи асрларнинг биринчи ярмида қадимий давлатлар – бақтрия ва сўғдиёна, хоразм, марғиёна, паркана, парфия каби ўлкаларда халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги ривожланиш билан бирга маданият ҳам ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтди. бу тараққиёт эрамиздан олдинги ix-vi асрларда пайдо бўлган аҳамонийлар ҳукмронлиги, кейинроқ эрамиздан аввалги iii аср ўрталарида ташкил топган грек – бақтрия давлати, эрамизнинг i асрида эса кушонлар давлати, v асрда эфталитлар ҳукмронлиги, сўнгра сосонийлар эмперияси ва ниҳоят, турк ҳоқонлиги даврларини ўз ичига олади. аждодларимизнинг бу қадимий маданиятига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари"

1663832253.doc энг +адимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари режа: 1. «авесто» - энг қадимги маърифий ёдгорлик намунаси. 2. қадимги хоразм, сўғд, уйғур, туркий-рун ёзувларининг таълим-тарбияни ривожлантиришдаги ўрни. 3. урхун-энасой обидалари, уларнинг маърифий аҳамияти. 4. култегин, билга ҳоқон, тунюқуқ битикларида ва «таъбирнома»да таълим-тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. 5. туркий халқларнинг дастлабки савод мактаблари. таянч иборалар: ёзма манбалар, ёзувлар, ёдгорликлар, «авесто», сўғд, туркий-рун, уйғур, хоразм, урхун-энасой, обида, култегин, блга ҳоқон, тунюқуқ, ирқ, таъбирнома, битик, туркий халқ, эзгулик, ёвузлик, эзгу сўз, згу фикр, эзгу амал. 1. «авесто» - энг қадимги маърифий ёдгорлик намунаси. «эзгу фикрат, эзгу калом...

DOC format, 105.5 KB. To download "энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалалари", click the Telegram button on the left.