уруғ мeвалиларни қуритиш тартиби

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526888232_71645.doc уруғ мeвалиларни қуритиш тартиби режа: 1.уруғмевалилар, яъни олма, нок, дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. хом ашёга қўйиладиган талаблар. 2.олмани оддий, яхшиланган ва калифорния усулларида қуритиш технологияси. 3.нокни қуритиш технологияси. 4.дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. уруғ мевалилар, яъни олма, нок, дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. хом ашёга қўйиладиган талаблар. олмани қуритиш технологияси. олманинг барча навларидан қоқи қилинаверади. аммо, қанд моддаси ва кислотаси кўпроқ, хушбўй, эти оқ ёки оч сариқ олмани кўпроқ қуритиш керак. самарқанд вилоятида “первенец самарканда”, “пармен зимний золотой”, “делишес”, “золотой грейма”, “графенштейнский” ва “осенний золотой” каби навлар қуритиш учун энг яхши ҳисобланади. қуритиш усулларига қараб олмадан ҳар хил қоқи олинади. қуритишнинг қуйидаги усуллари бор: оддий усулда қуритиш ( бунда меванинг пўсти арчилмайди, французча усулда қуритиш ( бунда меванинг пўсти арчилиб, уруғи олинади. бу усулнинг технологик жараёнига кўра мевалар терилади, ташилади, сақлаб қўйилади, дудланади, қуритилади, нами бараварлаштирилади, қутиларга солинади ва сақлаб қўйилади. қоқи қилиш учун фақат пишган ҳосил терилади. …
2
бўлиб қолади. олмани навларга ажратиш (катта-кичиклигига қараб хиллаш) уни қуритиш учун тайёрлаш (тўғраш, дудлашда) катта аҳамиятга эга. масалан, олма тўғрайдиган машинанинг пичоқлари маълум бир белгига яраша ўрнатилади. бир хил бўлмаган олма бир текис дудланмайди. олмани навларга ажратишда ҳар хил машиналардан, чунончи: барабанли, тросли, шнекли ва бошқа техникалардан фойдаланилади. олма катта-кичиклигига қараб 3-4 хилга ажратилади. сифатига қараб саралаш ишлари тасмали инспекцион машиналарда ёки роликли транспортёрларда бажарилади. моғорлаган, эзилган, хом ёки ўтапишган, шунингдек қурт тушган олмалар яроқсиз бўлади. уларнинг жароҳатланган қисми кесиб ташланиб, қолган қисми алоҳида қуритилади. махсус ускуналар бўлмаган тақдирда ҳосил катта-кичиклигига ва сифатига қараб столда навларга ажратилади. навларга ажратилган олмани ювиш машиналарда ёки тоза сув солинган ванналарда ҳар хил микроорганизмлардан, чанг ва лойдан тозаланади. олма тилимлаб ёки 0,7-1,0 см. қалинликда гардиш қилиб тўғралади. гардиш қилиб қуритилган қоқи яхшироқ бўлади. меванинг пўсти ва уруғини тозалашда ҳамда кесишда махсус машиналарни ишлатиш керак. бу иш қўлда бажарилса кўп вақт сарфланади ва кўп маҳсулот …
3
б, 10-15 кун сақлангандан кейингина унинг нами бараварлашиб қолади. нами бараварлаштирилган олма қоқи давлат стандарти талабларига мувофиқ навларга ажратилади ва 25 килограммли тахта қутиларга ёки 12,5 килограммли картон қутиларга, шунингдек (агар олма яна қайта сараланадиган бўлса) 40-50 килограммли каноп қопларга солинади. олманинг пўстини арчимай, уруғини тозаламай ва дудламай қуритса ҳам бўлади. лекин бундай маҳсулот қорамтир, сифати паст бўлади. қоқи дезинфекция қилинган, тоза бинода сақланади. бинонинг ҳарорати 0-10 даража нисбий намлиги 60-65 % атрофида бўлиши лозим. олмани оддий, яхшиланган ва калифорния усулларида қуритиш технологияси. олма ва нокни ёзги ва кузги, ширали ҳамда нордонроқ, яхши таъмли, сер этли навлари қуритилади. олмани золотое грайма, пармен зимний золотой, графенштейнское красное, первенец самарканда, делишес, саратони, джонатан ва нокни подарок, любимица клаппа, вильямс, дилбар каби навлари қуритиш учун яхши ҳисобланади. мева техник ҳолатида дарахтдан терилади. то яхши пишгунча яъни истеъмол ҳолига етгунча (мевалар сарғайиб истеъмол пишиқлигига етганда) сўкакчаларда сақланади, ундан кейин катта-кичиклигига, сифатига қараб сараланади, қуртлаган, …
4
шга ёки олтингугуртда дудлаш учун жўнатилади. бир килограмм маҳсулот дудлаш учун олмага 1,5-2 гр, нокга 2-3 г олтингугурт сарфланади ва олма 40 дақиқа, нок эса бир соат мобайнида дудланади. қуритиш жараёнида олма бўлакчалари 2-3 кундан кейин, нок эса 5-6 кундан кейин ағдариб чиқилади ва сояда қуритилади. тайёр маҳсулотни намлиги олмада 20% дан нокда 24%дан ошмаслиги керак. қуритиш об-ҳаво шароитига қараб олма 4-12 кун, нок 10-18 кун давом этади. бунда қуритиш усулига қараб олмадан 17-22% гача, нокдан 16-18% гача қуруқ маҳсулот олиш мумкин. нокни қуритиш технологияси. нок қуритиш технологияси. унинг “концентрат”, “подарок”, “любимица клаппа”, “вильямс”, “штутгарский пастушок”, “юбилейная” навлари қоқи қилишга мос. юқори сифатли қуруқ маҳсулот олиш учун яхши пишган мева узилади. уни қуритиш усули олма қоқи қилишдан фарқ қилмайди. катта-кичиклигига қараб навларга ажратилган мева яхши ювилади, сўнгра йириклари тўртга, майдалари икки бўлакка бўлиниб тўғралади. кейин ўртасидан узаги ва банди олингач, 2-3 минут қайноқ сувга пишилади. шундан сўнг тоза, оқар сув …
5
и. омборхонадаги термометр ва психрометрлар 1,3–1,5 метр баландликда ўрнатилади. сақлаш учун қулай ҳарорат 100с ва нисбий намлик 65–70 фоиз бўлгани маъқул. сақлаш хоналарининг сатҳи, шифт ва деворлари қуруқ, мустаҳкам бўлиши керак. хоналарнинг санитария ҳолатини кузатиш, зараркунанда, ҳашарот, кемирувчиларга қарши курашиш учун ер сатҳи бетонлаштирилгани маъқул. ҳарорат бир хил бўлиши учун хонанинг шифти иссиқ ўтказмайдиган материаллардан ёпилиши керак. тайёр қуритилган маҳсулотни қабул қилишдан аввал хоналар оқланиб қуритилади. дераза ойналари сувда эритилган бўр билан оқланиши ва ичкари томондан диаметри 2 мм ли темир тўр билан беркитилиши керак. маҳсулотларни сақлаш хоналарига жойлашдан олдин сулüфит ангидрид ёки хлорпирин билан дезинфекция қилинади. унинг учун 80 г/м3 хлорпирин олиниб, хоналар дудланиб чиқилади ва 36 соатга беркитиб қўйилади. олтингугурт ҳам шундай ишлатилади. бу ишларни мутахассислар бажари-ши лозим. заҳарли дорилар ишлатиш умуман ман этилади. зараркунандаларга қарши кураш. уларни қуритишдан олдин ёки қуритиш пайтида ҳар хил йўллар билан йўқотиш мумкин. зараркунанда ўзи ҳалок бўлса ҳам унинг тухуми тирик қолади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "уруғ мeвалиларни қуритиш тартиби"

1526888232_71645.doc уруғ мeвалиларни қуритиш тартиби режа: 1.уруғмевалилар, яъни олма, нок, дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. хом ашёга қўйиладиган талаблар. 2.олмани оддий, яхшиланган ва калифорния усулларида қуритиш технологияси. 3.нокни қуритиш технологияси. 4.дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. уруғ мевалилар, яъни олма, нок, дўлана ва беҳини қуритиш технологияси. хом ашёга қўйиладиган талаблар. олмани қуритиш технологияси. олманинг барча навларидан қоқи қилинаверади. аммо, қанд моддаси ва кислотаси кўпроқ, хушбўй, эти оқ ёки оч сариқ олмани кўпроқ қуритиш керак. самарқанд вилоятида “первенец самарканда”, “пармен зимний золотой”, “делишес”, “золотой грейма”, “графенштейнский” ва “осенний золотой” каби навлар қуритиш учун энг яхши ҳисобланади. қуритиш усулларига қараб олмадан ҳ...

DOC format, 61.5 KB. To download "уруғ мeвалиларни қуритиш тартиби", click the Telegram button on the left.