қуритиш технологиясининг аҳамияти

DOC 60.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526888053_71641.doc қуритиш технологиясининг аҳамияти режа: 1.мева-сабзавотларни қуритиш технологияси фаннининг предмет ва вазифалари. 2.мева-сабзавотларни қуритишнинг халқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти. 3.қуритишнинг халқ усуллари. 4.фанни ривожланиш тарихи, ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари. мева-сабзавотларни қуритиш технологияси фаннининг предмет ва вазифалари. мева ва сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти жуда ҳам юқоридир. биринчидан, мева ва сабзавотларни сифатли қуритишни ташкил қилиш билан боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва янада иқтисодий жиҳатдан тараққий этишига эришилади. чунки мева ва сабзавотларни қуритишни ташкил қилиш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасининг энг таннархи арзон, содда ва ҳаммабоп йўналишларидан биридир. иккинчидан, қуритилган мевалар ва сабзавотлар уларнинг янги ҳолидагига нисбатан ички бозорда ҳам, экспорт қилишда ҳам анча юқори нархларда реализация қилинади. учинчидан, мева-сабзавотларни қуритиш билан уларнинг сақланувчанлигини ошириш ва мавсумдан ташқари вақтларда аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган талабини тўла қондириш имконияти юзага келади. тўртинчидан, мамлакатимизда ёзги даврда кўпгина мевалар кўплаб тўкилиб кетиб, нес нобуд бўлади (масалан, ўрик, …
2
идишларга жойлаш, вақтинча сақлаш ва қуритиш,қуритилган маҳсулотларни қадоқлаш хақида маълумотларни ўрганишдир. фаннинг вазифаси – мeва-сабзавотларнинг қуритишбоп навлари; мeва-сабзавотларни қуритиш учун майдон ташкил қилиш; қуритиладиган мeва-сабзавот хом ашёларига қўйиладиган талаблар; мeва-сабзавотларни сояки, офтоби ва сунъий усулларда қуритиш; мeва-сабзавот маҳсулотларини қуритишга тайёрлаш; қуритиш анжомлари, матeриаллари ва қуритиш жараёни; қуритилган маҳсулот турлари; қуритилган мeва-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш ва сақлаш тартиби юзасидан кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. умумий тушунчалар. нам маҳсулотларни қуритувчи агент ёрдамида сувсизлантириш жараёни қуритиш деб аталади. бу жараёнда намлик буғланиш йўли билан қаттиқ фаза таркибидан газ (ёки буғ) фазасига ўтади. ҳўл мева ва сабзавотларни қуритиш жараёнини саноатда ташкил этиш катта аҳамиятга эга. қуритилган маҳсулотларни транспорт воситасида ташиш арзонлашади, уларнинг тегишли хоссалари яхшиланади, микроблар таъсирига кам ўчрайди, сақланиш имконияти юқори ва кам жойни талаб этади. маҳсулотларни уч хил усулда: механик, физик-кимёвий ва иссиқлик ёрдамида сувсизлантириш мумкин. механик усул билан сувсизлантириш ( таркибида кўп миқдорда сув тутган маҳсулотларни қуритиш учун ишлатилади. бу усул билан сувсизлантиришда …
3
ишлатилади. қуритиш кўпчилик ишлаб чиқаришларнинг охирги, яъни тайёр маҳсулот олишдан олдинги жараён ҳисобланади. айрим ишлаб чиқаришларда маҳсулотларни сувсизлантириш икки босқичдан иборат бўлиб, намлик аввал арзон жараён ҳисобланган механик усул билан, сўнгра қолган намлик қуритиш йўли билан ажратилади. маҳсулотлар таркибидан намликни бундай мураккаб йўл билан ажратиш усули жараённинг самарадорлигини оширади. қуритиш икки хил табиий ва сунъий йўл билан олиб борилади. маҳсулотларни очиқ ҳавода сувсизлантириш табиий қуритиш дейилади, бу жараён узоқ вақт давом этади. озиқ-овқат саноатида маҳсулотларни қуритишда сунъий усулдан ҳам фойдаланилади, бу жараён махсус қуритиш қурилмаларида олиб борилади. қуритилиши лозим бўлган маҳсулотлар уч турга бўлинади: қаттиқ (донали, бўлак-бўлакли, заррачали); пастасимон; суюқ (эритмалар, суспензиялар). иссиқлик ташувчи агентнинг қуритилаётган материаллар билан ўзаро таъсирлашув усулига кўра қуритиш қуйидаги турларга бўлинади: 1) конвектив қуритиш ( ҳўл маҳсулот билан қуритувчи агент тўғридан-тўғри ўзаро аралашади; 2) контактли қуритиш ( иссиқлик ташувчи агент ва ҳўл маҳсулот ўртасида уларни ажратиб турувчи девор бўлади; 3) радиацияли қуритиш ( иссиқлик инфрақизил …
4
эканлигини билдиради. бизнинг ҳўл мева ва узумни узоқ вақт сақлашга ҳам, бошқа узоқ жойларга жўнатишга ҳам вақтимиз ва имкониятимиз бўлавермайди. имконият бўлган тақдирда ҳам махсус омборларда мева ва узумни кўп деганда 5-6 ой сақлаш мумкин. бундай сақланган мева ва узумларнинг сифати пасаяди, физик оғирлиги камаяди. шунинг учун ҳам мева ва узумни қуритиш муҳим аҳамиятга эга. қуритилган маҳсулотни юклаш-тушириш, сақлаш жуда қўлай, шу билан бирга бу маҳсулотлар ҳар хил экспедициялар ва йўловчилар учун ҳам бебаҳо, сифатли маҳсулотдир. қуритишнинг халқ усуллари. республикамизнинг иқлим шароитининг ҳарорати юқори, ҳаво намлиги паст бўлиши мева ва узумни офтобда қуритиш учун жуда қулай бўлиб ҳисобланади. офтобда қуритилган маҳсулот, сунъий қуритилганига нисбатан сифати бўйича жуда юқори баҳоланади. республикамизда табиий шароитнинг қулайлиги мева ва сабзавотларни шамоллатиб ва офтобда қуритиш имконини беради. мева-сабзавотни қуритишдан мақсад уларнинг намини қочириб, микроорганизмлар ривожлана олмайдиган ҳамда ҳар хил биологик жараёнлар рўй бермайдиган ҳолга келтиришдир. қуритишнинг шундай бир меъёри борки, намлик миқдори ўша даражадан пасайса …
5
ши ҳисобланади. маълумки, республикамиз тупроқ иқлими шароитида йилига кўплаб ҳажмда витамин ва минералларга бой, ўзининг биокимёвий таркиби бўйича дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида етиштирилган мева-сабзавотлар билан рақобатлаша оладиган мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. биргина 2015 йилнинг ўзида республикамизда 8516 минг тонна сабзавот, 1558 минг тонна полиз, 1322,1 минг тонна узум ва 2260,9 минг тонна мева етиштирилди. бироқ, қуритилган маҳсулотларнинг миқдори ялпи ҳосилда жуда кичик улушларни ташкил этмоқда. зероки, қуритилган маҳсулотлар узоқ муддат сифати пасаймаган ҳолда сақланиши, ажойиб таъм сифатлари, шунингдек инсон организмини керакли витаминлар ва минераллар билан мавсумдан ташқари исталган вақтларда таъминлашда тенги йўқ манбалардан бири эканлиги хеч кимга сир эмасдир. қуритилган маҳсулотларнинг бундай юқори хусусиятларга эга эканлигига боғлиқ равишда, бугунги кунда уларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. республикамизда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қуритиш учун эса ажойиб табиий-иклим шароитлари мавжуддир. шу билан бирга фан ва технологияларнинг сўнги йиллардаги тараққиёти қуритиш соҳасида хам ўз ифодасини топгандир. бинобарин, олимлар томонидан республикамизнинг қуёшли иқлимига мос кўплаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қуритиш технологиясининг аҳамияти"

1526888053_71641.doc қуритиш технологиясининг аҳамияти режа: 1.мева-сабзавотларни қуритиш технологияси фаннининг предмет ва вазифалари. 2.мева-сабзавотларни қуритишнинг халқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти. 3.қуритишнинг халқ усуллари. 4.фанни ривожланиш тарихи, ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари. мева-сабзавотларни қуритиш технологияси фаннининг предмет ва вазифалари. мева ва сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти жуда ҳам юқоридир. биринчидан, мева ва сабзавотларни сифатли қуритишни ташкил қилиш билан боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва янада иқтисодий жиҳатдан тараққий этишига эришилади. чунки мева ва сабзавотларни қуритишни ташкил қилиш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта иш...

DOC format, 60.0 KB. To download "қуритиш технологиясининг аҳамияти", click the Telegram button on the left.