қуритиш тeхнологик жараёнлари

DOC 148.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526888101_71642.doc қуритиш тeхнологик жараёнлари режа: 1.мева-сабзавотларни қуритишда технологик жараёнлар тавсифи. 2.хом ашёни танлашнинг назарий асослари. 3.қуритишбоп сабзавот ва мевалар. 4.хом ашёни қабул қилиш, саралаш, ювиш ва қуритишга тайёрлаш. 5.хом ашёга турли моддалар билан (ош тузи, олтингугурт, қайноқ ишқор ва б.) беришнинг моҳияти. 6.қуритиладиган маҳсулотни жойлаштириш тартиби. мева-сабзавотларни қуритишда технологик жараёнлар тавсифи. қуритиш пункитининг ишини ташкил қилиш учун бир неча қоидаларга риоя қилиш лозим. булар қуйидагилардан иборатдир: қуритиш пункти фермадан камида 5 км узоқда бўлиши шарт. ундан ташқари серқатнов кўчалардан ҳам узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқ-дир; 1 тонна сақланадиган маҳсулот учун 4 тонна сув кераклигини унит-маслик даркор. қуритиш пунктлари боғ ва токзорларга яқин жойда бўлади. уларнинг майдончалари яхши шиббаланган ҳамда офтоб тушадиган бўлиши лозим. майдонча самонли лой билан суваб қўйилади ёки 5-7 см қалинликда бетон ётқизилган бўлса янада яхшироқдир. майдон сатҳи қуритиладиган мева-нинг тури, ҳажми, ҳар бир квадрат метрга тушадиган миқдори ҳамда об-ҳаво шароитига боғлиқдир. ҳаво иссиқ ва қуруқ туманларда кичикроқ, нам …
2
ишлар механизациялашти-рилган тақдирда бу оралиқнинг эни 1,5 метр бўлади. майдончада қабул қилиш, вақтинча сақлаш, навларга ажратиш, тўғ-раш, идишларга жойлаш ва сояки майиз учун бостирмалар қурилган бўла-ди. ҳовузда сув тиндирилади. булардан ташқари қуритиш пунктида мева-ларни тўғраш ва навларга ажратиш учун столлар, тарози, бочка ва қозон бўлиши лозим. қу-ритиш майдончасида дудлаш камералари ва тайёр маҳсулотни вақтинча сақлайдиган омборлар ҳам бўлади. шунингдек пунктда челаклар, саватлар, пичоқ, курси, ёқилғи, дудлайдиган олтингугурт ёки пўлат баллонларга солинган тайёр сульфит ангидриди муҳайё этилиши ке-рак. мева ва узум тахтадан ясалган махсус идишларда қуритилади. уларнинг сатҳи 60-90 см. икки четида баландлиги 5 см. ли рейка бўлади. улар штабел орасидан шамол ўтиб туриши учун ёрдам беради. қуритиш пунктида мева ва узумни сульфит ангидрид билан ишлаш учун майдонча ажратилади. бу мақсадда қутилардан фойдаланилса ҳам бўлади. дудлаш қутисининг узунлиги 105-110 см, эни 105-110 ва баландлиги 95-110 см. ли фанердан ясалади. аслида ҳар бир камеранинг узунлиги 3,5 м эни 3,5 м ва баландлиги …
3
и транспортёр ва унинг ёнига қўйиладиган 10-12 метр узунликдаги стол; ( 200-250 кг каустик сода; ( 150-180 кг олтингугурт. хом ашёга қўйиладиган талаблар. туршак ва майизнинг сифати кўп жиҳатдан хом ашёга боғлиқ. фақат стандарт талабларига жавоб беради-ган мевани қуритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. маҳсулотнинг нави ва турига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳам ҳар хилдир. ноз-неъматлар уринмаган, чиримаган, таркибидаги ҳар хил зарур моддалари, айниқса кислоталари ва қанд моддалари етарли бўлиши зарур. қанд миқдори узум-нинг майиз тайёрлашдаги асосий кўрсатгичидир. масалан, қанд моддаси кишмиш навларида камида 23-25 фоиз бўлиши лозим. қуруқ моддаси етарли бўлмаган узумнинг майизи сифатсиз бўлади. хом ашёнинг конди-ция талабларига мос бўлиши юқори сифатли маҳсулот олиш учун етарли бўлмай, бундан ташқари нави ва ҳосилнинг қайси туманда етиштирилган-лигига ҳам боғлиқ. масалан, узумнинг бир қанча навларида қанд моддаси етарли бўлсада, аммо эти қаттиқлигидан уларни қуритиб бўлмайди. бун-дай узумлар шарбат ва вино учун ярайди. шунингдек айни бир навнинг ўзи турли шароитда ҳар хил ҳосил беради. масалан, …
4
ом ашёни танлашнинг назарий асослари. физиологик етилганлиги мева этига қараб аниқланади. умуман ҳосил қандай мақсадда ишлатилишига қараб техник етуклик даврида ёки истеъ-мол қилиш учун яроқли даражада бўлган чоғда узилади. масалан, узумда ундан ҳар хил маҳсулот (винолар, кишмиш ёки майиз) олиш учун етарли кислота, қанд ва бошқа моддалар тўпланган бўлса у техник жиҳатдан етилган деб ҳисобланади. майиз қилинадиган узум қанд моддаси энг юқо-ри 24-25 фоизга етганда, дисерт винолар тайёрлаш учун камида 22 фоизга, хўраки (столовой) винолар тайёрлаш учун эса 17-20 фоизга етганда узилади. демак, саноат талабларига мос бўлган мева ва узумлар техник жиҳатдан етилган ҳисобланади. ҳўллигида истеъмол қилишга яроқли да-ражада етилган мевалар яхши пишган, ўз навига хос маза, ҳид ва рангги ҳамда этининг консистенциясига эга бўлади. кейинроқ эти юмшаб, мазаси қочади. ҳосил фақат ҳаво қуруқ ва очиқ кунларда узилади. узишни шудринг кўтарилган пайтдан бошлаб, кечқурун шудринг тушгунча тамомлаш лозим. дарахтлардаги меваларнинг сифати, катта -кичиклиги ва ранги бир хил бўлмайди. баъзилари офтоб …
5
и. қўлда узилган мева эҳтиёткорлик билан махсус саватларга солинади. данакли меваларни ҳам уринтирмай, эзмай узиш керак. узумнинг майизбоп навлари таркибидаги қанд моддаси 23-25 фоизга, бошқа навлари эса 23 фоизга етганда узилади. майиз қилинадиган узумни бир идишдан иккинчисига тўкиб уринтириш ярамайди. узум узишда боғ қайчиси ёки пичоқ ишлатилади. касалланган, уринган бошлар алоҳида идишга солинади. бошқа жойларга жўнатиладиган хўраки навларни узганда ғужумлар устидаги ғуборни сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга. чунки ғубор кетганини узоқ вақт сақлаб бўлмайди. ҳосилни узаётганда узум бошларини идишга зарб билан ташлаш ярамайди. уни эҳтиёт қилиб, тоза саватга оҳиста солиш керак. сават тўлган ҳамон узум 35-40 кг ли идишга солинади ва жўнатилади. мева солинган сават ва қутилар боғ қатор ораларида қатнаб турган ав-томашиналар олдига келтирилиб бир-бирига тираб ортилади. хом ашё ши-кастланмай, эҳтиёт қилиб ташилади. ортиқча маҳсулот келтириш тавсия қилинмайди. хом ашёни навларга ажратиш. меваларни қанчалик пишганлиги, ран-ги, шакли, катта-кичиклигига қараб хиллаш ( навларга ажратиш деб аталади. бу ишқор эритмасида ишланадиган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қуритиш тeхнологик жараёнлари"

1526888101_71642.doc қуритиш тeхнологик жараёнлари режа: 1.мева-сабзавотларни қуритишда технологик жараёнлар тавсифи. 2.хом ашёни танлашнинг назарий асослари. 3.қуритишбоп сабзавот ва мевалар. 4.хом ашёни қабул қилиш, саралаш, ювиш ва қуритишга тайёрлаш. 5.хом ашёга турли моддалар билан (ош тузи, олтингугурт, қайноқ ишқор ва б.) беришнинг моҳияти. 6.қуритиладиган маҳсулотни жойлаштириш тартиби. мева-сабзавотларни қуритишда технологик жараёнлар тавсифи. қуритиш пункитининг ишини ташкил қилиш учун бир неча қоидаларга риоя қилиш лозим. булар қуйидагилардан иборатдир: қуритиш пункти фермадан камида 5 км узоқда бўлиши шарт. ундан ташқари серқатнов кўчалардан ҳам узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқ-дир; 1 тонна сақланадиган маҳсулот учун 4 тонна сув кераклигини унит-маслик даркор. қуритиш пунктлари ...

DOC format, 148.5 KB. To download "қуритиш тeхнологик жараёнлари", click the Telegram button on the left.