уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари

PPTX 43 pages 22.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 43
мавзу. кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун экиш ва кўчат ўтказиш машиналари. мавзу. уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари режа экиш ва кўчат ўтказиш усуллари. сеялкаларнинг таснифи. экиш сеялкаларининг асосий қисмлари. экиш ва кўчат ўтказиш машиналарининг вазифаси тузилиши ва ишлаши. агротехник талаблар. экиш ва кўчат ўтказиш усуллари экишга талаблар: экишнинг бош вазифаси уруғлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган энг мақбул жойлаштиришдан иборат. экишга технологик жараён сифатида учта асосий талаб қўйилади: -далага белгиланган миқдорда уруғ экиш; -уруғларни дала юзаси бўйича бир текис жойлаштириш; -уруғларни белгиланган чуқурликка кўмиш. ишлаётган сеялка уруғларни олдиндан белгиланган тартибда қаторлаб экиб кетади. сифатли экиш ва кейинчалик юқори ҳосил олиш учун экилаётган уруғ хусусиятлари ( унувчанлиги, тўкилувчанлиги, касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардан тозаланганлик даражаси, деярли бир ҳил ўлчамларга эга бўлиши ва бошқалар) муайян талабларга жавоб бериши керак. тўкилувчанлигини яхшилаш учун айрим уруғлар дражеланиши (елимсимон моддаларга булғаб, уруғ сиртини силлиқлаш) ёки туксизлантирилиши мумкин. экиш меъёрини таъминлашни енгиллаштириш мақсадида уруғлар калибрланади( бир хил ўлчамлари …
2 / 43
ишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда энг муҳим тадбирлардан бири уруғ экиш ишларини белгиланган муддатларда ва мақбул чуқурликка сифатли қилиб экишдан иборат. уруғларни кўмиш чуқурлиги – чигит экишда 3-6 см, буғдойда - 4-6 см, картошкада-8-16 см, сабзи, пиёзда- 1,5-2 см, саксаул уруғини экишда 0,5-1 см бўлиб, уруғларнинг ўсувчан-лик энергияси ҳамда тупроқнинг ҳолатига (намлиги ва ҳарорати) боғлик ҳолда аниқланади. экинлар уруғини мақбул кўмиш чуқурлигини асослаш 6 экинлар уруғи экишнинг технологик жараёни 7 сеялкаларнинг таснифи. экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари вазифаси (экиладиган экин тури бўйича) экиш ва кўчат ўтказиш усули ва трактор билан боғланиш усули бўйича тавсифланади. сеялкалар икки гуруҳга ажратилади: -универсал ва махсус. универсал сеялкалар технологик хоссалари бир-биридан фарқ қиладиган ҳар хил қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини(бошоқли, донли, дуккакли ва бошқа) экиш учун мўлжалланган. махсус сеялкалар бир ёки уруғларнинг ўлчамлари ва экиш меъёри бўйича бир-бирига яқин бўлган икки-уч бир турдаги ўсимлик ( масалан: туксизлантирилган чигитлар, маккажўхори ва оқжўхори) уруғларини экади. экиш усули бўйича …
3 / 43
инишида қадоқлайдиган; бу гуруҳдагилар асосан қаторлаб экиш сеялкаларида қўлланилади. -уруғ ва кўчатларни доналаб қадоқлайдиган. бу гуруҳдагилар аниқ экиш сеялкаларида қўлланилади. масалан: картошка эккичларда ва кўчат ўтқазиш машиналарида. таъсир принципи бўйича экиш ва кўчат ўтқазиш аппаратлари уч турга ажратилади. -механик; -пневматик; -пневмомеханик. механик экиш аппаратлари механик экиш аппаратлари кўп тарқалган бўлиб, ғалтакли, иккиқиррали, капалаксимон, қошиқли, ариқчали, марказдан қочирма, тебранма, чўткали ва бошқа турдаги механик аппаратлар мавжуд. ғалтакли новсимон экиш аппарати универсал бўлиб, деярли барча давлатлар дон ва махсус сеялкаларининг кўпчилиги жиҳозланган. дон экиш сеялкалари ва уларнинг модификацияларида ўрнатиладиган ғалтакли новсимон экиш аппаратлари қуйидаги қисмлардан иборат. 1- новли ғалтак; 2-разетка; 3-корпус; 4- экиш аппарати валиги; 5- муфта; 6- таглик: 7- ростлаш болти;8-бўшатиш механизми валиги; ғалтакли- тишли аппаратлар тукли чигитларни экиш учун қўлланилади. тишли ғалтаклар сонига қараб, бир ва икки ғалтакли экиш аппаратлари бўлади. сеялкаларда қатор ораларининг кенглигини 60 см қилиб экишда икки ғалтакли, 90 см қилиб экишда эса бир ғалтакли аппаратлар ишлатилади. …
4 / 43
гича ўтади. қуимдаги уруғлар тарқатиш камерасига узлуксиз тушиб туради. уларни тўзиткич сочиб туриши сабабли. дискдаги ҳар бир тешикка биттадан уруғ сўрилиб, ёпишиб қолади. тешикларга жойлашган уруғлар диск билан биргаликда юқорига кўтарилиб, тешикка ёпишмаган уруғлар қайтаргич таъсирида сидирилиб олиб қолинади. тешик ларга ёпишиб қолган уруғлар диск билан биргаликда пастдаги вакууми йўқ бўлган жойга келганида, ўз оғирлиги билан тушиб кетади. уруғдондан уруғни ажратиб олиш тартиби ва миқдорини ўзгартириш учун тешиклари керакли тартибда жойлаштирилган дискни танлаш ва унинг айланиш тезлигини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. сўнги вақтда пневмомеханик миқдорлагичлар кенг тарқалган бўлиб, бошқа миқдорлагичларга ўхшаб ҳар бир экин қаторига биттадан ўрнатилмасдан бир неча (24) қатор учун экиладиган уруғ миқдорини бир жойда ажратиб олиб, кейин уни ҳаво найча ёрдамида ҳар бир қаторга тақсимлаб беради. пневмомеханик экиш аппаратлари конструкцияси бўйича хилма-хил асосан марказдан қочирма аппаратлар энг кўп тарқалган. улар бир қатор мамлакатларнинг уруғларни (ўғитларни) марказлашган қадоқлашли дон ва ўғит сеялкаларида қўлланилади. уруғ ўтказгичлар уруғ ўтказгичлар …
5 / 43
чигит экиш сеялкасининг тузилиши: 1 –ғилдиракнинг харакат узатмаси; 2-вал; 3-занжирли узатма; 4- бункер; 5-тўзиткич; 6- миқдорлагич; 7-подшипник; 8-уруғ ўтказгич; 9-юритувчи ғилдирак; 10- конссимон шестерня; 11-телескопик вал; 12-тўдалагич; 13- эккич; 14 – ботирувчи ғилдирак; 15-кўмгич, 16-шаббалагич. сху-4 русумли универсал сеялка “кейс-1200” русумли 8 қаторли пневматик сеялка. чигит экиш сеялкаларининг турлари қўш қаторли сеялка дон экиш сеялкалари сз-3,6 русумли ғалла сеялкаси. дем – 3,6 русумли ғалла сеялкаси. сз-3,6а дон экиш сеялкасининг тузилиши ва иш жараёни картошка эккичнинг (л-201) тузилиши ва иш жараёни 1-бункер; 2-тўсиқ; 3- экиш аппарати; 4-ишчи қисм (қошиқ); 5-тебратгич; 6-ўтказгич; 7-ростлагич; 8-эгат олигич; 9-кўмгич; 10-харакат узатиш механизми. кўчат ўтқазиш машинаси 2.15-расм. кўчат ўтқазадиган машинанинг тузилиши: 1- рама; 2- ғилдирак; 3 - кўчат ўтқазиш аппарати; 4 - ўғитлаш аппарати; 5, 6 - ҳаракат юритмаси; 7 - из торткич; 8 - автотиркагич; 9- бункер; 10 -лемех исканаси; 11- ўриндиқ; 12- зичловчи ғалтак; 13- жўяк олгич; 14 -куракча; 15 - соябон. интенсив боғларни …

Want to read more?

Download all 43 pages for free via Telegram.

Download full file

About "уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари"

мавзу. кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун экиш ва кўчат ўтказиш машиналари. мавзу. уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари режа экиш ва кўчат ўтказиш усуллари. сеялкаларнинг таснифи. экиш сеялкаларининг асосий қисмлари. экиш ва кўчат ўтказиш машиналарининг вазифаси тузилиши ва ишлаши. агротехник талаблар. экиш ва кўчат ўтказиш усуллари экишга талаблар: экишнинг бош вазифаси уруғлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган энг мақбул жойлаштиришдан иборат. экишга технологик жараён сифатида учта асосий талаб қўйилади: -далага белгиланган миқдорда уруғ экиш; -уруғларни дала юзаси бўйича бир текис жойлаштириш; -уруғларни белгиланган чуқурликка кўмиш. ишлаётган сеялка уруғларни олдиндан белгиланган тартибда қаторлаб экиб кетади. сифатли экиш ва кейинчалик юқори ҳосил олиш учун экилаётган уруғ хусус...

This file contains 43 pages in PPTX format (22.6 MB). To download "уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари", click the Telegram button on the left.