экинларни парваришлаш ва ҳимоялаш машиналари

PPTX 40 sahifa 18,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 40
мавзу. кўп тармоқлифермер хўжаликлари экин қатор ораларига ишлов бериш машиналаридан фойдаланиш. мавзу. экинларни парваришлаш ва ҳимоялаш машиналари режа экинлар қатор ораларига ишлов бериш учун чопиқ культиваторларидан самарали фойдаланиш. қатор ораларига ишлов беришда янги ва тежамкор технологияларини қўллаш. культиваторларни таснифи ва уларни агротехник талаблар бўйича ишга тайёрлаш. ўсимликларни ҳимоя қилиш машиналари. ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари ва агротехник талаблари. экинлар қатор ораларига ишлов бериш учун чопиқ культиваторларидан самарали фойдаланиш. 1) қаторлар оралиғига ишлов бериш ҳар бир экин илдизининг ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда агротехник талабларга мос равишда бажарилиши керак. экинлар илдизларига зарар келтирмаслик учун, қаторлар орасидаги тупроқ ҳар хил чуқурликда юмшатиш керак, яъни ғўза туплари атрофида саёзроқ, қатор ўртасини эса чуқурроқ ишлов бериш фойдали бўлади. 2) култиватор ишчи қисмларини агротехник талабларга мос ўрнатиш керак. масалан, экин ниҳолига яқин ишлов бериш чуқурлиги талабга кўра 5-6 см ўрнига 15-18 см чуқурликда ишлов берилса, бегона ўтлар икки баровар камаяди, аммо ғўзанинг ён илдизларининг 30-35% шикастланишига …
2 / 40
да кейинги культивация вақтида агрегатни тўғри бошқариш қийин бўлади ва култиваторни тўғри юрмаслиги натижасида кўчатлар кўплаб шикастланиши мумкин. 6) қатор орасига биринчи марта ишлов беришда иложи борича ниҳолларга яқинроқ масофада ишлов бериш, кейинги ишлашларни ўсимлик илдизларининг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаш кенглиги ва чуқурлигини қисқартириб бориш талаб этилади. мақбул муддатда культивация ўтказишни пахта ҳосилига таъсири пахта ҳосили, ц/га култивация кечиктириб ўтказиш натижасида ҳосилдорликни пасайиши, ц/га мақбул муддатда, яъни ер етилганда ўтказилганда 4-6 кунга кечиктириб ўтказилганда ц/га % 20.5 15.1 5.4 26.4 29.5 22.3 7.2 25.2 34.1 27.6 6.5 19.1 1. қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ишларининг мақсади ва вазифалари қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ишларининг асосий мақсади - ўсимликларни экиш ёки ўтқазишдан бошлаб, то уларни йиғиб-териб олишгача бўлган муддатда ўсиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат. бундай тадбирларни бажарилиши натижасида экинлар серҳосил бўлиб ўсиши учун қулай шароитлар туғдирилади, тупроқдаги намлик узоқ сақланади, ҳаво миқдори ортади, касалликларнинг олди олинади. қишлоқ …
3 / 40
юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, экинлар қатор ораларига ишлов бериш, суғориш эгатларини очиш, ўсимликларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва экинларни ягона қилиш учун мўлжалланган. вазифалари - ўсимликлар қаторлари ҳимоя йўлагидаги қатқалоқни юмшатиш; қаторлар орасидаги тупроқни юмшатиш; бегона ўт илдизларини кесиб, йўқотиш; суғорилгандан кейин қаторлар орасини юмшатиш; қаторлар орасидаги тупроққа минерал ўғит солиш; суғориш учун эгатлар очиш киради. культиваторлар культиваторлар ерга ёппасига ишлов берадиган ва махсус ҳамда чопиқ қилувчи турларга бўлинади. ерга ёппасига ишлов берадиган турлари ишлов берилмаган жойларни қолдирмасдан тупроқни юмшатиш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида ишлатилади махсус культиваторлар боғ ва ўрмонларда дарахтлар оралиғига ҳамда эрозияга учраган жойларга ишлов беришда ишлатилади. бу гуруҳга чуқур юмшаткич-кескич культиваторлари ҳам киритилади. чопиқ культиватори суғориладиган дехқончиликда экинлар қатор оралиғидаги тупроққа ишлов бериш, бегона ўтларни йўқотиш ва ўғитлаш учун ишлатилади. культиваторларни таснифи ва уларни агротехник талаблар бўйича ишга тайёрлаш. култиваторнинг тузилиши: 1-олдинги рама; 2-кейинги рама; 3-тортқич; 4-ишчи қисм; 5-гидроцилиндр; 6-ўғит яшиги; 7- ўғит ўтказгич крх-4 култиваторини …
4 / 40
тор ораси 60 см а б а б а – юмшатувчи ишчи қисмлар б - кесувчи ишчи қисмлар грядилга ишчи қисмлар муайян кетма- кетликда ўрнатилади. биринчи қаторда юлдузча ёки дисклар ғўзага нисбатан ўрнатилади (3....5 см) . иккинчи қаторга диск ёки ратацион юлдузчадан сўнг, ясси ўтоқловчи тишлар кўчат қаторидан (10 см) узоқликда ва 6...8 см чуқурликда ўрнатилади. учинчи қаторда ўтоқловчи тишлардан сўнг, ўқёйсимон тиш жўякнинг ўртасида 12...14 см чуқурликда ўрнатилади. ўғитлаш сошниги энг охирида, тупроғи юмшатилга жойдаги қаторга ўрнатилади. иш қисмларни грядилда жойлаштиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак 1. экин қатор оралиғидаги тупроққа ишлов бериб, қўл меҳнати сарфини камайтириш мақсадида ҳимоя зонасини кўчатлар илдизига зарар тегмайдиган қилиб,камайтириш керак. 2. жўяк четида, яъни кўчатларга яқин жойлашган ишчи қисм саёз, жўяк ўртасидаги тиш эса катта чуқурликка ўрнатилиб, қолганлари эса- жўякнинг профили (кўндаланг кесимини шакли) га мослаб, поғоналаб жойлаштирилади. 3. горизонтал йўналишда эса бегона ўт илдизларини тўлиқ кесиб кетиши учун ўтоқловчи ва универсал (ўқёйсимон …
5 / 40
гона ўтларни йўқотиш даражаси, камида 98%; - қатор орасига ишлов беришда тупроқни уваланиш сифати: ўлчами 25 мм дан кичик фракциялар миқдори, камида 55%; ўлчами 50 мм дан катта фракциялар миқдори, кўпи билан 20%; -ўғит солгичлари ўғитларни ғўзанинг ривожланишига қараб 23-24 см дан 14-16 см гача чуқурликда ва ғўза қаторидан 15-18 см дан 28-30 см гача узоқликда тупроққа кўмиб кетиши лозим. 1. ўсимликларни ҳимоя қилишнинг ўзига хос хусусиятлари маданийлаштирилган ўсимликларнинг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар экинларнинг ҳосилдорлигини камайтирган ҳолда қишлоқ хўжалигига катта зиён келтиради. ўсимликларни ҳимоя қилишда самарадор усулларни қўллаш орқали олинадиган маҳсулотлар ҳажмини 10 фоизгача ошириш мумкин. ўсимликларга кимёвий ишлов бериш энг кўп тарқалган усуллардан бири бўлиб, бунда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар билан зарарланган майдонларга заҳарли химикатлар киритилади. ўсимликларнинг касалликлари а б в г ғўзанинг илдиз чириш (а) ва гоммоз (в) касаллиги картошканинг фитофтороз (б) ва буғдойнинг сариқ занг (г) касаллиги ўсимликларнинг зараркунандалари а б в г д кўсак …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 40 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экинларни парваришлаш ва ҳимоялаш машиналари" haqida

мавзу. кўп тармоқлифермер хўжаликлари экин қатор ораларига ишлов бериш машиналаридан фойдаланиш. мавзу. экинларни парваришлаш ва ҳимоялаш машиналари режа экинлар қатор ораларига ишлов бериш учун чопиқ культиваторларидан самарали фойдаланиш. қатор ораларига ишлов беришда янги ва тежамкор технологияларини қўллаш. культиваторларни таснифи ва уларни агротехник талаблар бўйича ишга тайёрлаш. ўсимликларни ҳимоя қилиш машиналари. ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари ва агротехник талаблари. экинлар қатор ораларига ишлов бериш учун чопиқ культиваторларидан самарали фойдаланиш. 1) қаторлар оралиғига ишлов бериш ҳар бир экин илдизининг ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда агротехник талабларга мос равишда бажарилиши керак. экинлар илдизларига зарар келтирмаслик учун, қаторлар орасидаги тупро...

Bu fayl PPTX formatida 40 sahifadan iborat (18,3 MB). "экинларни парваришлаш ва ҳимоялаш машиналари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: экинларни парваришлаш ва ҳимоял… PPTX 40 sahifa Bepul yuklash Telegram