оқилона овқатланишда таомлар таркибий қисмларини оптималлаштириш

DOC 256,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708835790.doc оқилона овқатланишда таомлар таркибий қисмларини оптималлаштириш режа: 1. таомлар таркибий қисмларини оптималлаштиришнинг физиологик ва иқтисодий аҳамияти 2. таомлар оқсилининг аминокислоталари миқдорларини оптималлаштириш услуби таомлар таркибий қисмларини оптималлаштиришнинг физиологик ва иқтисодий аҳамияти кўз олдингизга 3 л. идишни келтиринг. шу идишга 5 л. сув қуймоқчисиз. сизларга шуни айтмоқчимизки, бу ҳаракатингиз беҳуда кетади, чунки идишда унинг ҳажмига тенг бўлган сув қолади, фақат. ошиқча 2 л. сув эса беҳуда тўкилиб кетади. энди одам организмини ҳам бир идиш деб тасаввур қилинг ва сув ўрнида оқсил, ёғлар ва углеводларни кўз олдингизга келтиринг. идишнинг маълум бир ҳажми бўлганидек, ҳар бир организмнинг ҳам оқсиллар, ёғлар ва углеводларга бўлган талаби бор. ушбу моддалар организмга қанча кўп тушишидан қатъий назар, у фақат ўзининг талабини қондираоладиган миқдорда мақсадли ишлатади. худди идиш ўзининг ҳажмига тенг сувни ушлаб қолиб, ошиқча қисми тўкилиб кетганидек, моддаларнинг ошиқча қисми ҳам мақсадли ишлатилмасдан, ёққа айланиб, ортиқча юк сифатида сақланади, яъни таомлар таркибий қисмларининг ортиқча қисми беҳуда …
2
н ҳам яна қўшимча энергия сарф қилади. шу сабабли ҳам таомлар таркибидаги моддаларни организм томонидан сарф қилинадиган энергияга мос ҳолда истеъмол қилиш катта физиологик ва гигиеник аҳамиятга эга, яъни таомлар таркибий қисмидаги углеводлар, ёғлар ва оқсиллар миқдорларининг меъёри сифатида организмнинг энергияга бўлган талаби мезон шаклида қабул қилиниши керак. аждодларимиз меъёрли овқатланишга жуда ҳам катта эътибор беришган. уларнинг овқатланишга қўйган баъзи меъёрлари бизгача латифа ва ҳазил шаклларида етиб келишган. унга қуйидаги латифа яққол мисол бўлади: бир куни донишманддан қанча овқат ейиш керак деб сўрашсалар, донишманд уларга бир кунга бир дирҳамга овқатланса етарли деб жавоб берган экан. нима учун бир дирҳамга деб сўраганда, донишманд яна шундай дебди: бир дирҳамлик таом сени кўтаради, ундан ортиқча истеъмол қилинган таомни эса сен кўтарасан. бу латифада ибрат оладиган чуқур маъно бор, чунки юқорида таъкидланганидек, организмнинг талабидан ортиқ таомларнинг таркибий қисмлари ёққа айлантирилиб, кўтариб юрилади. овқатланиш гигиенаси ва физиологияси билан шуғулланган олимлар томонидан таомлар таркибидаги оқсиллар, ёғлар …
3
еводлар миқдорларининг кўрсатилган оптимал нисбатларда бўлиши улардан организмнинг тўлиқ фойдаланишига олиб келади. бу эса организм талабини кам миқдордаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар билан тўлиқ қондириш демакдир. бундан ташқари таом ҳазм қилиш органлари кам миқдорли оқсил, ёғ ва углеводларни ҳазм қилиш учун кам энергия ва сўлакларни ҳамда гормонларни сарф қилади, яъни зўриқмай меъёрида ишлайди. яна шуни таъкидлаш ўринлики, организм оқсил моддасини қанча кам ҳазм қилса, унинг алмашинуви натижасида организм учун зарарли моддалар шунча кам ҳосил бўлади. демак, истеъмол қилинадиган таомда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдорларининг оптимал нисбатларга яқинлаштирилиши нафақат иқтисодий аҳамиятга, катта физиологик-гигиеник аҳамиятга ҳам эга. таомлар таркибидаги оқсил, ёғ ва углеводлардан организмда фойдаланиш даражаси нафақат улар миқдорларининг бир-бирларига бўлган нисбатларига, улар ташкил топган бирламчи моддалар миқдорларининг нисбатларига ҳам боғлиқлиги ҳар томонлама исботланган. оқсиллар таомларнинг энг зарур ва қийматли таркибий қисми ҳисобланганлиги учун алмашинмайдиган аминокислоталар миқдорларининг ва бир-бирларига бўлган нисбатларининг организмда оқсилдан фойдаланиш даражасига таъсири батафсил ўрганилган. бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги …
4
тилган нисбатларда бўлган оқсилга идеал, яъни 100 % организм томонидан фойдаланиладиган оқсил дейилади. лекин дунёда идеал оқсилли биронта ҳам маҳсулот йўқ. унга фақат она сути мисол бўлаолади. алмашинмайдиган аминокислоталар ўртасида юқоридаги жадвалда келтирилган меъёрларга нисбатан миқдори бўйича энг кичик фоизли аминокислота лимитловчи аминокислота дейилади. таом таркибидаги оқсилдан фойдаланиш даражаси лимитловчи аминокислотанинг фоизига боғлиқ бўлади, чунки бошқа аминокислоталар ҳам организмда оқсилни синтез қилишда лимитловчи аминокислотанинг фоизига нисбатан қатнашади. лимитловчи аминокислота фоизидан ортиқ бошқа алмашинмайдиган аминокислоталарнинг миқдорлари оқсил ҳосил қилишда иштироқ этмайди ва ёққа айлантирилади, яъни мақсадсиз беҳуда кетади. буни қуйидаги мисолда исботлашга ҳаракат қиламиз. фараз қилайлик, иккита станокни тузиш учун деталлар қуйидаги миқдорларда керак: а-12, в-8, г-14, д-12, е-8, ж-12, и-2 ва к-8 дона. омборхонада кўрсатилган и-деталидан бошқа деталлар етарли миқдорда, и-детали эса 50 % миқдорда бўлсин. бу мисолда лимитловчи детал и - детали ҳисобланади. шу сабабли бошқа деталлар ҳам улар сонининг етарли бўлишига қарамасдан, фақат 50 % дан фойдаланилади. қолганлар …
5
да 2000 тонна мол гўштини тежашга имкон бериши мумкинлиги тўғрисида адабиётда маълумотлар мавжуд. бу ерда аввал оқсилни ёки оқсил, ёғ ва ҳазм бўладиган углеводлар нисбатларини оптималлаштириш керакми? - деган табиий савол туғилади. албатта, аввал алмашинмайдиган аминокислоталари орқали оқсил таркибини оптималлаштириш, кейин эса оптимал фойдаланиш мумкин бўлган оқсил миқдорига нисбатан ёғлар ва углеводлар миқдорларини, яъни таомнинг асосий таркибий қисмини оптималлаштириш лозим. таомларнинг таркибий қисмларини оптималлаштириш таомни тайёрлаш учун рецептурада назарда тутилган баъзи бир маҳсулотлар миқдорларининг камайишига ёки кўпайишига олиб келади. шу боисдан ҳам таомнинг таркибий қисмларини оптималлаштириш жараёни, охирги натижага қараб, рецептурани оптималлаштириш деб айтилади. таомлар оқсилининг аминокислоталари миқдорларини оптималлаштириш услуби истеъмол қилинадиган таомлар оқсилларидаги алмашинмайдиган аминокислоталар миқдорининг бундан олдинги бандда кўрсатилган нисбатларга томон яқинлаштиришга оқсиллар аминокислоталари таркибини оптималлаштириш дейилади. таомлар оқсиллари таркибини алмашинмайдиган аминокислоталар орқали оптималлаштиришнинг мазмуни шундан иборатки, аввал оқсилларнинг организм томонидан ўзлаштириладиган қисми, кейин эса алмашинмайдиган аминокислоталарнинг организм томонидан фойдаланилмайдиган қисми ва оқсиллардан фойдаланиш даражаси аниқланади. таомлар оқсилларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оқилона овқатланишда таомлар таркибий қисмларини оптималлаштириш" haqida

1708835790.doc оқилона овқатланишда таомлар таркибий қисмларини оптималлаштириш режа: 1. таомлар таркибий қисмларини оптималлаштиришнинг физиологик ва иқтисодий аҳамияти 2. таомлар оқсилининг аминокислоталари миқдорларини оптималлаштириш услуби таомлар таркибий қисмларини оптималлаштиришнинг физиологик ва иқтисодий аҳамияти кўз олдингизга 3 л. идишни келтиринг. шу идишга 5 л. сув қуймоқчисиз. сизларга шуни айтмоқчимизки, бу ҳаракатингиз беҳуда кетади, чунки идишда унинг ҳажмига тенг бўлган сув қолади, фақат. ошиқча 2 л. сув эса беҳуда тўкилиб кетади. энди одам организмини ҳам бир идиш деб тасаввур қилинг ва сув ўрнида оқсил, ёғлар ва углеводларни кўз олдингизга келтиринг. идишнинг маълум бир ҳажми бўлганидек, ҳар бир организмнинг ҳам оқсиллар, ёғлар ва углеводларга бўлган талаби бор. ушбу ...

DOC format, 256,5 KB. "оқилона овқатланишда таомлар таркибий қисмларини оптималлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.