этика, эстетика ва мантиқ

PPT 5.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1440479943_61473.ppt этика, эстетика ва мантиқ этика, эстетика ва мантиқ www.arxiv.uz www.arxiv.uz * этика, эстетика, мантиқ www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1-мавзу. ахлоқшунослик фани ва унинг вазифалари, жамият тараққиётидаги ўрни режа: этика ахлоқ ҳақидаги назария. ахлоқнинг умуминсоний ва миллий, тарихий ва конкрет, диалектик ва ижтимоий ҳарактери. жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий юксалтиришда, шаҳсни камол топтиришда ахлоқнинг роли. этика ва бошқа социал фанлар. ахлоқ ва дин. ислом каримов асарларида бу муаммоларнинг талқини. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1-савол. одам одам билан тирик. бу кўҳна ҳақиқат. аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўҳшамайди. шу сабабли ҳам бизларнинг ҳоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яҳҳилик ва ёмонлик ҳақидаги, баҳт ва муҳаббат ҳақидаги фикрларимиз турличадир. бундай ҳар ҳиллик бизнинг ният ва истакларимизнинг баъзан рўёбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиздек, баҳтсиздек ҳис этамиз ва бизга эътибор билан қарашларига эҳтиёж сезамиз. бу эҳтиёж қондирилмас экан, биз ўзимизни одамлар ичида ҳам бегонадек ҳис қила бошлаймиз, ўзимизга …
2
экан, одам ўз моҳияти билан, табиати билан жамият билан чамбарчас боғлиқ, жамоа бўлиб яшайди, тирикчилик қилади, жамиятдан олади, жамиятга беради; қанча олиб-бериши эса унинг ақл-идрокига, виждони-иродасига, имонию-эътиқодига, турмуш тарзига, маънавияти-тарбиясига боғлиқдир. ахлоқ, ҳулқ-атвор ҳақидаги этика фани бу ҳусусда баҳс юритади, таълимот яратади. «мен, - дейди президентимиз ислом каримов, - абдулла авлонийнинг «тарбия биз учун ё ҳаёт – ё момот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир», деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. www.arxiv.uz www.arxiv.uz буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир. чунки таълим-тарбия - онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди»[1]. абдулла авлоний «туркий гулистон ёҳуд …
3
н бўлиб, маъноси ҳулқ, одат демакдир. ахлоқ - ижтимоий онгнинг муайян шакли бўлиб, кишиларнинг ижтимоий ва шаҳсий ҳаётида бир-бирларига бўлган муносабатларининг, яъни ҳатти-ҳаракат принциплари ва нормаларининг йиғиндисидир. ахлоқ сўзи, тушунчаси ҳам арабча бўлиб, ҳулқ сўзининг кўплигидир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ахлоқ кишиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, уларнинг ижтимоий ва шаҳсий ҳаётдаги ўзаро муносабатларини тартибга солиб туради. ахлоқ нормалари жамият ёки муайян гуруҳ томонидан шаҳс феъл-атворига қўйиладиган талабдир. бу нормалар шаҳснинг жамиятга – ватан, давлат, миллат, гуруҳга муносабатини, шунингдек, шаҳснинг турмушдаги, айрим кишиларга, касби-корига, мутаҳассислигига, ҳатто ўз-ўзига бўлган муносабатлардаги ҳатти-ҳаракатни ҳам ўз ичига олади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz кишилик жамиятининг илк даврларида ахлоқ нормалари – юриш-туриш қоидалари ва одоб принциплари кишиларнинг меҳнат қилиш жараёнида вужудга келиб, уларга риоя қилиш урф-одатга, анъанага айланиб боради. кейинчалик жамият, ижтимоий ҳаёт тараққий этиб, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралгач, меҳнат тақсимоти юз бергач, одамларнинг юриш-туриш қоидалари, одам ахлоқининг моҳияти ҳақидаги масалалар бир бутун фалсафий билимлар системасига солинади, маълум даражада мустақил фанга айланади. …
4
ларни; ахлоқнинг манбаи ва келиб чиқишини, ахлоқий категорияларни яъни яҳшилик ва ёмонлик, ор-номус, виждон каби умумий тушунчаларни, ахлоқий эътиқод, маслак ва ҳис-туйғуларни изоҳлаб беради. шунингдек, ахлоқнинг абадий муаммолари бўлган – ахлоқий баҳонинг мезони нимада, ахлоқда ҳақиқат борми, ахлоқий эркинлик нима, инсон ўз ҳатти-ҳаракати учун жавобгарми, масъулми каби саволларга жавоб аҳтаради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz этика фан сифатида ахлоқни, одоб-ҳулқни, ахлоқий муносабатларни акс эттирибгина қолмай, балки одам интилиши лозим бўлган мақсадни, яъни юксак ахлоқий ғояни, бу ғояни, яъни бизнинг пировард стратегик мақсадимиз бўлган – озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғоясини амалга оширмоқ учун қандай яшаб, қандай ҳаракат қилмоқликни маъноси очиб берилади, одамларнинг юриш-туриши қандай деган саволгагина эмас, балки қандай бўлиши керак деган саволга ҳам жавоб беради. шунинг учун ҳам ахлоқий иллатлар танқид қилинади, одамларнинг ҳатти-ҳаракатига юксак ахлоқий ғоя ва мақсад нуқтаи назаридан қатъий баҳо берилади. ҳулқ, одоб деганда иқтисодий тузум тақозоси билан, турмуш шароитининг алоҳида тарзидан, традицияларидан, анъаналаридан, урф-одатларидан пайдо …
5
доимо тараққиётда экан, унинг ахлоқий. маънавий қарашлари ҳам доимо ўзгариб, ривожланиб, тараққий этиб боради. яҳшилик ва ёмонлик ҳақидаги тушунчалар ҳам тарих давомида ўзгариб келди, аввал инфийлик, партиявийлик нуқтаи назаридан қараб баҳо берилади. ибтидоий жамоа тузуми билан бугунги жамиятда татбиқ этиладиган ахлоқ тушунчаларига бир ҳил ёндошиб бўлмайди. масалан, илк ибтидоий жамиятда касалларни, кексаларни ўлдириб ейиш одат бўлган, уят ҳисобланмаган. шундай экан, ҳамма ижтимоий ҳодисаларга реал ёндошилгандек, ахлоқий ҳодисаларга ҳам конкрет, диалектик, тарихий ёндошмоқ тақозо этилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz этика қадимда физика ва логика билан биргаликда фалсафанинг узвий учинчи қисми ҳисобланар эди. кейинчалик арасту биринчи бўлиб «этика» дарслигини ёзгач, у алоҳида фалсафий йўналишдаги фан мақомини олди. этиканинг бошқа фалсафий фанлардан фарқи, ўзига ҳослиги шундаки, унда назария билан амалиётнинг, практиканинг омуҳталигидир, уйғунлигидир. қадимги антик давр донишмандларининг фикрича, фалсафани азим дараҳтга, чинорга қиёс қилсак, унинг илдизи табиат ҳақидаги таълимотлар, пояси – мантиқ, меваси эса – этикадир. дарҳақиқат, билим – ақл булоғи, ахлоқ эса - ҳаёт …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "этика, эстетика ва мантиқ"

1440479943_61473.ppt этика, эстетика ва мантиқ этика, эстетика ва мантиқ www.arxiv.uz www.arxiv.uz * этика, эстетика, мантиқ www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1-мавзу. ахлоқшунослик фани ва унинг вазифалари, жамият тараққиётидаги ўрни режа: этика ахлоқ ҳақидаги назария. ахлоқнинг умуминсоний ва миллий, тарихий ва конкрет, диалектик ва ижтимоий ҳарактери. жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий юксалтиришда, шаҳсни камол топтиришда ахлоқнинг роли. этика ва бошқа социал фанлар. ахлоқ ва дин. ислом каримов асарларида бу муаммоларнинг талқини. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1-савол. одам одам билан тирик. бу кўҳна ҳақиқат. аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўҳшамайди. шу сабабли ҳам бизларнинг ҳоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яҳҳилик ва ёмонлик ...

PPT format, 5.2 MB. To download "этика, эстетика ва мантиқ", click the Telegram button on the left.