учинчи муаллим

DOCX 21,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1497257889_68498.docx учинчи муаллим ўтган 2003 йилда эгей университета профессори, та-ниқли адабиётшунос явуз акпинар исмоил гаспринский (гаспрали) «танланган асарлари» уч жилдлигининг 1-жил-дини чоп эттирган эди. бу йил, яқинда унинг 2-жилди босмадан чиқди. гаспрали асарларининг ушбу нашри турк-ислом маданий дунёсининг чиндан-да эътиборга лойиқ ҳодисаларидандир. гап шундаки, бу асарлар муаллиф вафотидан буен бир жойга тўпланиб, нашр қилинмаган эди. аксинча, шўро-лар ҳукумати русия жадидчилик ҳаракатининг якдил эътироф этилган бу бонийсини ўзининг биринчи куниданоқ биринчи душмани деб эълон қилди. юраклардан ситиб чиқармоқчи, ёш авлод қалбида унинг ёвуз бир душман қиёфасини яратиб, нафрат ҳиссини тарбияламоқчи бўлди. шу мақсад билан салачиқ (боқчасарой)даги қабрини буз-дириб ташлади, тепасига чўчқахона қурдирди. афсонадай гўзал ва муқаддас гўшага «жиннихона»ни жойлаштирди... у ишлаган «занжирли» мадрасаси... ҳожатхонага айлан-тирилди... бўёқлар бир оз қуюқлашмадими? йўқ. 1991 йил 18-23 мартда унинг таваллуди 140 йиллигига бағишлан-ган халқаро илмий анжуман бўлиб ўтган эди. воқеани дунё-нинг турли жойларидан келган уч юзга яқин меҳмон ўз кўзи билан кўрди. ва бу ҳақда …
2
лекии кўпчилик шунчаки бир маърифатчи-да, деган тушунча-дан нарига ўтмайди. ҳолбуки, бу унчалик тўғри эмас. буни шундан ҳам билса бўладики, дунё уни ҳеч бир вакт эсдан чиқармади. а. беннингсен (париж, 1920)дан с. зенков-скийгача (кембриж, 1960) ёздилар. диссертациялар (бур-бил, гамбург, 1950; лаззерини, вашингтон, 1973) май-донга келди. фақат шўролар ва «социалистик лагерь» де-ганимиз сўнгги дамларигача «миллатчи», «пантуркист», «панисломист» тамғалари остида қоралашда давом этган эди. не бахтки, бугун замон ўзгариб, бу тушунчаларнинг ўзи янгича талқин қилина бошлади. муддаога ўтайлик. гаспрали бугун бизга ҳамкор бўла оладими? албатта, бўла олади! бўла оладигина эмас, маъ-навиятимизни биз усиз тўлақонли тасаввур қила олмай-миз. биринчи навбатда, ёш авлод тарбиясида, ўзликни англашда, иккинчидан, истиқлолни қадрлашда, бугуннинг қадрига етишда. унинг илк асари 1881 йилда «русское мусульманство» помп билан рус тилида чоп этилган эди. асарнинг ғояси шундай: тақдир тақозоси билан русия турк-ислом дунё-сининг жуда катта қисмини забт этди. унинг бу юриши жанубдаги иссиқ денгизларгача давом этиши муқаррар. майли, бу бошка масала. лекин энди …
3
етларига ан-доза бўлган, ўз навбатида жаҳонга ўнлаб буюкларни ет-казган шарқнинг олий мадрасалари, жумладан, уларда йигирмага яқин табиий фанлар ўқитилганини мисол қилиб келтиради... табиийки, великорус шовинизми рисолани қаҳру ғазаб билан кутиб олди. 1882 йилнинг ёзида тошкентда «ғай-рирус мусулмонларнинг маорифини қандай бош тамойил-лар асосига қурмоқ керак?» деган мазмунда юксак доирада бир семинар-кенгаш чақирилди. ва иккита бош тамойил белгиланди: 1. руслаштирмоқ; 2. исломни бузмоқ. гас-принский таклифи катъиян рад этилди. уни бу ишларга аралашмоққа тамом ҳақсиз топдилар. рисолага рухсат бер-ган кавказ цензураси шаънига аччиқ гаплар айтилди. ушбу таклифни кабул қилмоқ «қўйинда илонни асрамоқ» деб баҳоланди... исмоилбек қайтмади. 1883 йилда «таржимон» газета-си ва шу номдаги босмахонани йўлга қўйди. у русия қўл остидаги барча туркий халқларнинг қисматини бир билли. улар бир-бирини таниса, бирлашса, катта куч бўли-iii и и и. биргаликдагина мустақилликка эришишларини дил-дилдан ҳис қилди. замон ва сиёсат можаролари уларни тариҳдан узиб қўйган, бир-биридан айириб ташлаган, балки бирини иккинчисига қайраб, қаттол душман ҳоли-га келтиртан эди. қолаверса, …
4
3000 га яқин сони чиқди. «олами нисвон» газетаси, «олами сибён» мажалласи унга иловалар эди. адади 5000 тага етди. ўқувчилари дунёнинг деярли ҳамма мамлакатларида бор эди. уни ўқимайдиган туркистонлик зиёлини топиш мушкул эди. «таржимон» босмахонаси юзга яқин турли-туман ри-солалар чоп этган. катта қисмини гаспралининг ўз асар-лари ташкил қилади. «истилойи туркистон» (боқчасарой, «таржимон», 1889), «арузи туркий» (боқчасарой, «таржимон», 1897), «туркистон уламоси» (боқчасарой, «таржимон», 1900), «усули адаб» (шарқ ва ғарб қоидалари, боқчасарой, «таржимон», 1901), «навоий мир алишер» (боқчасарой, «таржимон», 1902) кабилар шундайлардан эди. 1884 йидда эса янада жиддийроқ ишга қўл урди. «усули жадид» номи билан янги мактаб очди. 9 ўқувчини 40 кунда саводини чиқарди. болалар ота-оналари ва тузил-ган ҳайъат иштирокида имтиҳондан муваффақият билан ўтдилар. сўнг унинг олти ойлик дастури ва «хожаи сибён» («болалар муаллими») деб аталган дарслиги, «раҳба-ри муаллимин» номи билан ўқитувчилар учун кўрсатмаси яратилди. мактабнинг деразалари қайси томонда бўли-шидан тортиб, парталар қандай жойлаштирилиши, тахта ва бўрнинг туриш ўрнигача, даре жадвалидан уларнинг мазмунигача, …
5
змнинг моҳиятини ташкил этувчи оврупо маданиятининг мумтозлиги ва устуворли-ги ҳақидаги нуқтаи назар билан баҳсга киришди. хусу-сан, бир-биридан воз кечган оталар ва болаларнинг, яъни капиталистлар ва коммунистларнинг ғайриахлоқий муно-сабатларида жуда катта мазмун кўрди. киши ўз бахтсиз-лигини бошқалардан кўриши барҳам топмагунча, у ҳеч қачон бахтли бўла олмаслигини, етилиб келаётган инқи-лоблар тўфони яқин орала бутун оврупони ҳалокат гир-добига тортажагини, «статистика» фани «яхши ишласа» бу фожианинг қачон бошланаяжагини аниқ айтиб бериш мумкинлигини таъкидлади. ва асосли равишда рад этди. инсоният оврупонинг замонавий илму фани билан ис-лом ахлоқини уйғунлаштиргандагина баркамол ва бахтли бўлишини ҳар томонлама исботлаб берди. бу буюк жасорат эди. унда ҳаққонийликдан ташқари келажак маданият танланган бир миллат ёхуд минтақа эмас, умуминсониятнинг энг сара тафаккури ва аъмоли асосига қурилажаги ва бунда ислом оламининг ҳам муно-сиб ўрни бўлажаги ҳақидаги адолат мужассам эди. 19-аср европасида ислом қизғин муҳокама объектига айланган. гап шундаки, жаҳонгир оврупо «қолоқ» ислом дунёсини бирин-кетин ўз мулкига айлантириб бормоқда, «илм» эса, унга «фатво» топиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "учинчи муаллим"

1497257889_68498.docx учинчи муаллим ўтган 2003 йилда эгей университета профессори, та-ниқли адабиётшунос явуз акпинар исмоил гаспринский (гаспрали) «танланган асарлари» уч жилдлигининг 1-жил-дини чоп эттирган эди. бу йил, яқинда унинг 2-жилди босмадан чиқди. гаспрали асарларининг ушбу нашри турк-ислом маданий дунёсининг чиндан-да эътиборга лойиқ ҳодисаларидандир. гап шундаки, бу асарлар муаллиф вафотидан буен бир жойга тўпланиб, нашр қилинмаган эди. аксинча, шўро-лар ҳукумати русия жадидчилик ҳаракатининг якдил эътироф этилган бу бонийсини ўзининг биринчи куниданоқ биринчи душмани деб эълон қилди. юраклардан ситиб чиқармоқчи, ёш авлод қалбида унинг ёвуз бир душман қиёфасини яратиб, нафрат ҳиссини тарбияламоқчи бўлди. шу мақсад билан салачиқ (боқчасарой)даги қабрини буз-дириб ташлади, тепа...

Формат DOCX, 21,4 КБ. Чтобы скачать "учинчи муаллим", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: учинчи муаллим DOCX Бесплатная загрузка Telegram