маьрифат надир

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1497256789_68476.doc маьрифат надир маьрифат надир режа: 1. биз қандай миллатмиз? 2. асл тилларнинг маншаъи...” 3. қисмати хулқига яраша... 4. нега энди икки тил? жамиятнинг камоли ёки заволини белгиловчи мезон нима? инқирозга юз тута бошласа, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қолувчи куч борми? ёки аксинча — инсонни, у мансуб бўлган жамиятни саодат соҳилидан фалокат уммони сари бошлаб, ҳалокат гирдобига ғарқ қилувчи синоат нима? ундан нажот топиш имкони мавжудми? бу каби саволлар миллатидан, ирқидан, диний мансублигидан қатъи назар, барча инсонлар ҳаётига бирдай дахлдор, ҳамма замонлар учун долзарбдир. шунга кўра ҳам аксарият фикр эгаларининг бу борадаги қарашлари мутаносиб: биринчиси — маърифат, иккинчиси — жаҳолат. хулосалар ҳам деярли бир хил: инсон фақат ва фақат маърифат орқалигина саодатга эришмоғи мумкин. “маърифат” сўзининг луғавий маъноси — билиш, таниш, билим демакдир (навоий асарлари луғати. т., ғафур ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти,1972, 379­бет). истилоҳий маъноси эса анча кенг. орифлар наздида бу сўз худони таниш маъносини англатади. сўфи оллоёрнинг …
2
ттасиф, топти анда ҳолларни мухталиф. водиедур юз туман минг онда йўл, ул бу бир келмай, онингдекким бу ул. ихтилофи жузв ила кулл мундадур ким, тараққию таназзул мундадур. (алишер навоий. “лисон ут­тайр”. мукаммал асарлар тўплами. йигирма томлик. ўн иккинчи том. т., “фан” нашриёти, 1996, 224­бет.) маърифат водийсини “дашти бепоён”га қиёслаган ҳазрат навоий унда “ҳоллар мухталиф” (ихтилофли, бир­биридан кескин фарқ қилувчи — қавс ичидаги барча изоҳлар бизники — н.а.) эканини таъкидлар экан, “водиедур юз туман минг онда йўл” дея одамларнинг маърифий даражаси турлича бўлишига ишора қилади. улуғ шоирнинг “жузв ила кулл” — бўлак ва бутун, тараққий ва таназзул ихтилофи ҳақидаги фикрлари ҳам буни тасдиқлайди. мазкур боб давомида баён этилишича, бу водийда “юз туман раҳрав”ни (йўловчини) кўриш мумкин. пашша ҳам, фил ҳам, жибрил ҳам йўлда. мусою фиръавн, маҳдийу дажжол, аҳмад ва абу жаҳл ҳам раҳрав. шундай бўлгач, улуғ шоир таъбири билан айтганда: “мухталиф бўлмай не бўлсун мунда иш”. ушбу мулоҳазалари тасдиғи учун ҳазрат …
3
анингизга далил келтиринг, дейди. табиийки, улар филни кўрмаган, у ҳақда сўраб ҳам олмаган эди. кўрларнинг ҳар бири филнинг қайси аъзосини пайпаслаган бўлса, шунгагина асосланиб жавоб бера кетади. оёқларини силаб кўргани фил бу — “сутун” деса, қорнини пайпаслаб кўргани “бесутун” дея жавоб қилади. хартумини ушлаб кўргани филни аждаҳога, тишларига қўли теккани уни суякка менгзайди. қуйруғини силагани илонга, бошига қўл ургани қиянинг тумшуғига, қулоғини ушлагани эса елпиғичга қиёслайди. гарчи кўрларнинг сўзи фил ҳақида эмас, унинг муайян аъзолари хусусида эканини билса­да, “пилбонлиғ шевасида устод” бўлган ҳакими комил уларнинг сўзини рад этмайди. деди: “ҳар бир улча воқиф эрдилар, пил ҳолидин нишоне бердилар”. (ўша асар, 227­бет.) қиссадан ҳисса шуки, маърифатда комил бир мақомга эришмаган киши бамисоли ўша кўрларнинг ҳолига тушади. ўзи “ушлагани”нигина ҳақ деб билиб, бошқалар билан ихтилофга боради, мунозара қилади. ҳаёт — инсонга чинакам маърифатга, камолотга эришмоқ учун берилган имкон. ҳар ҳолда, мутафаккир аждодларимиз шундай деб ҳисоблаган. камолга эришмай, “жаҳондин нотамом ўтмак”ни ҳазрат навоий …
4
далилдир. жуманазар бекназаров деган профессор бор — тиббиёт фанлари доктори. мамлакатимиз зиёлилари орасида уни танимайдиган одам кам. кунлардан бирида шу киши бундай деб қолди: “мактабни битириб, етуклик гувоҳномасини олган кезларим. қамашининг (қашқадарёдаги туман) марказий хиёбонида кетяпман. чўнтакда — аттестат. ўқишга жўнаш арафасидаман. ифтихордан кўксим осмонда. атрофимдан одамлар ўтиб­қайтади. уларни кузатар эканман, хаёлимдан бундай ўй кечади: “булар билармикан менинг аттестат олганимни? унда нимага менга ҳавас қилаётганларини изҳор этмаяпти?”. ваҳоланки, ўшанда ҳали ўқишга киришим номаълум эди. лекин, илмга, маърифатга бўлган муҳаббатим шу қадар баланд, қалбимдаги шавқ шунчалик зўр эдики, гўё менинг аттестат олганимни ҳамма билиши, мени шундай катта ютуқ билан қутлаши зарурдай туюларди... мана, бугун биз мустақилмиз. илм олиш учун болаларимизда ҳамма имконият бор. бу имкониятдан етарли даражада фойдаланаётганлар ҳам бисёр. лекин, барибир, ёшларимизнинг аксариятида илмга муҳаббатни, ўша ўзимда бир вақтлар сезганимдай баланд шавқни кўрмаяпман. болаларимиз қалбида илмга сўнмас рағбат уйғотишимиз керак!” ўша суҳбатимиздан буён жуманазар аканинг гапи хаёлимдан кетмайди: “болаларимиз қалбида …
5
отиш мақсадида шундай ишларни қилади. буни ўзининг инсоний, фуқаролик бурчи деб билади. тасаввур этинг: ҳар бир зиёли, ҳар бир мулкдор ёки тадбиркор ҳеч бўлмаганда ўзи ўқиган мактабга шунчалик эътибор берса, авлодлар камоли учун жуманазар бекназаровчалик қайғурса — бу ташаббус мамлакат бўйлаб қанот ёйса, таълим даргоҳларида муаммо қолармиди?! маориф тизими чинакам юксалишга юз тутиши аниқ эди. улуғ маърифатпарвар маҳмудхўжа беҳбудий бир мақоласида “авлодларингизга келар замон илмини ўргатинг! зеро, улар сиз яшаган даврда эмас, ўзга замонда яшайди” деган ҳикматни келтиради. бу сўзлар моҳиятига эътибор беринг: демак, авлодларга замонавий илмларни ўргатишнинг ўзигина кифоя эмас, уларни келар замон илмидан-да хабардор этмоқ зарур. ўзингиз ўйлаб кўринг, тили чиқмай туриб боласини тирикчилик ташвишларига жалб этаётган, илм-маърифатни эмас, қаллоблик билан бўлса-да, бирни икки қилишни, қонунга риоя этишни эмас, уни қандай четлаб ўтишни ўргатаётган бугунги айрим ота-оналардан нимани кутиш мумкин?! бундай бола ватанпарвар эмас, танпарвар бўлиб ўсиши муқаррар­ку! яна бир мулоҳаза. бозор иқтисодиётига ўтганимиз сари маърифатнинг асосий манбаи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маьрифат надир" haqida

1497256789_68476.doc маьрифат надир маьрифат надир режа: 1. биз қандай миллатмиз? 2. асл тилларнинг маншаъи...” 3. қисмати хулқига яраша... 4. нега энди икки тил? жамиятнинг камоли ёки заволини белгиловчи мезон нима? инқирозга юз тута бошласа, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қолувчи куч борми? ёки аксинча — инсонни, у мансуб бўлган жамиятни саодат соҳилидан фалокат уммони сари бошлаб, ҳалокат гирдобига ғарқ қилувчи синоат нима? ундан нажот топиш имкони мавжудми? бу каби саволлар миллатидан, ирқидан, диний мансублигидан қатъи назар, барча инсонлар ҳаётига бирдай дахлдор, ҳамма замонлар учун долзарбдир. шунга кўра ҳам аксарият фикр эгаларининг бу борадаги қарашлари мутаносиб: биринчиси — маърифат, иккинчиси — жаҳолат. хулосалар ҳам деярли бир хил: инсон фақат ва фақат маърифат орқалигина са...

DOC format, 109,0 KB. "маьрифат надир"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маьрифат надир DOC Bepul yuklash Telegram