токарлик – револьвер станоклари

DOC 62,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405146303_55613.doc токарлик – револьвер станоклари режа: 1. токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси. 2. токарлик – револьвер 1п365 станокининг асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари. 3. токарлик револьвер каллагини буровчи механизмларини ишлатиш.(цангали патронлар) 4. токарлик – револьвер станокларининг кинематик схемаси ва унинг асосий қисмларини ишлаш принципи. 5. токарлик ярим автоматлар ва автоматлар. дарснинг мақсади: токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси, асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари, каллагини буровчи механизмларини ишлатиш, кинематик схемаси ва унинг асосий қисмларини ишлаш ҳақида маълумот бериш. токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси. токарлик-револьвер станоклари чивиқлардан ёки дона заготовкалардан мураккаб шаклли деталлар сериялаб ишлаб чиқаришда ишлатилади. шунга кўра, токарлик-револьвер станоклари чивиқ ишлайдиган станоклар билан патронли стаокларга бўлинади.токарлик-револьвер станокларида токарлик ишларининг қарийб ҳаммасини бажариш мумкин. деталь ишлашнинг технологик процессига кўра ҳар хил кесувчи асбобларни — кескич, парма, резвёртка, метчик ва бошқаларни кетма-кет ишга солиш талаб этилган ҳоллардагина бу станоклардан фойдаланиш рационал бўлади. кесувчи асбоблар …
2
айланадиган ва револьвер головкаси горизонтал ўқ атрофида бўлади. револьвер головкалар айланадиган станокларга бўлинади. револьвер головкалар цилиндрик ва призматик бўлади. цилиндр шаклидаги головкаларнинг айланиш ўқи горизонтал ҳамда вертикал, горизонтал ўқи станок ўқига параллел ёки периендикуляр қилиб ишлаб чиқарилади. призма шаклидаги головкалар, одатда олти ёқли бўлади.станокларнинг типажида ишлов бериладиган чивиқларнинг энг катта диаметри 12, 18, 25, 40, 65, 100 ва 1600 мм га мўлжалланган бир қатор токарлик-револьвер станоклари кўзда тутилган. диаметри 65, 100 ва 160 мм бўлган чивиқларга ишлов бериладиган станоклар асосан патронли қилиб ишлаб чи-қарилади (ишлов бериладиган деталнинг энг катта диаметри тегишлича 500, 630 ва 800 мм бўлади), бошқа станокларда патрон билан бажариладиган ишларда фойдаланишга имкон берадиган зарур керак-яроғлар бўлади. диаметри 25 ва 40 мм бўлган чивиқларга ишлов бериладиган станоклар револьвер головкасининг айланиш ўқи вертикал ёки горизонтал. қилиб ишлаб чиқарилади.анча илгари ишлаб чиқарилган токарлик-револьвер станокларида айланиш частотаси ва суриш ҳаракати дасталар ёрдами билан қайта уланар эди, ҳозирги замон станокларида эса улар, …
3
билан бир вақтда ишлаш мумкинлиги натижасида машинавий вақтни қисқартириш имконияти борлиги, шунингдек, заготовкага бир неча асбоб билан ишлов беришга станокни олдиндан ростлаб қўйиш орқали ёрдамчи вақтни қисқартириш мумкинлиги. 1п365 тоарлик-револьвер станоги. 1п365 токарлик-револьвер станоги револьвер головкасининг бурилиш ўқи вертикал бўлган револьвер станоклар жумласига киради ва чўян ёки пўлат заготовкаларни патронга қисиб ишлаш учун мўлжалланган бўлади. станокнинг характеристикаси, бош ҳаракат электр двигателининг қуввати 14 квт; шпинделинйнг айланиш частоталари чегараси 34—1500 айл/мин; суриш қийматларининг ўзгариш диапазони: бўйлама суришники 0,09—2,7 мм\айл, кўндаланг суришники 0,045—1,35 мм/айл; шпиндель айланиш частотасининг ва сурилишларининг ўзгариши переселектив; тишли ғилдираклар секин айланганда бош ҳаракат ва суриш ҳаракатлари механизмларининг алмашлаб уланиши — гидравликавий; иккала суппортнинг ҳам тез бўйлама силжитилиши мумкин; шпиндель тешигининг диаметри 85 мм; патронга сиқиб ишланадиган заготовканинг энг катта диаметри: станинадан юқоридагиси 500 мм, кўндаланг суппортдан юқоридагиси 320 мм; станокнинг габарит ўлчамлари 3320x1565x1665 мм. станок қуйидагича ишлайди. заготовка патронга маҳкамланади ва айланма бош ҳаракатга келтирилади, кесувчи асбоб эса …
4
1400 айл/мин) понасимон тасмали узатма ва тезликлар қутиси орқали берилади. шпиндель 12 хил частота билан айланаолади.тезликлар қутисида алмашлаб улашлар муфталар тишли ғилдиракларнинг учлама блоки ва муфта ли сурилма тишли ғилдирак z = 30 ёрдамида амалга оширилади. шпинделнинг айланиш йўналиши фрикцион муфта ни қайта улаш йўли билан ўзгартирилади (реверсланади). станокни тўхтатишда шпинделни тормозлаш учун станокнинг тезликлар қутиси валида жойлашган тормозлаш муфтаси кўзда тутилган. револьвер суппорти бўйлама йўналишда станок шпинделидан сурилади. револьвер суппортида 18 хил суриш қиймати бор, бу суришлар блокларни силжитиш йўли билан қайта уланиши мумкин. кўндаланг суппорт ҳам 18 хил суриш (бўйлама ва кўндаланг суриш) қийматига эга. кўндаланг суппортнинг минимал кўндаланг сурилиши учун кинематикавий занжирнинг тенгламаси қуйидагича: суппортлар бўйлама йўналишда айрим электрик двигателдан суриш вали ёрдамида тез силжитилади. гидравликавий юритма шпиндель айланиш частотасини ва револьвер головка суппорти сурилишларини ҳамда кўндаланг суппортни переселектив қайта улаш учун мўлжалланган. преселектив бошқариш деганда шундай бошқариш тушуниладики, бунда станок ишлаётган вақтда қайта улаш дасталарини ишлов …
5
ртнинг ҳар хил суриш қийматларини улаш крани; валларни буриш гидроюритмаси ва муфталарни ҳамда тишли ғилдираклар сурилма блокларини қайта улайдиган ўнта гидроцилиндр киради. тишли ғилдиракларни қўшиш пайтида улар тишларининг тишлашувини осонлаштириш учун тезликлар қутиси билан суришлар қутисининг ўқлари гидроцилиндр ёрдамида рейка, валдаги тишли ғилдирак ва муфта орқали ҳамда ўнта гидроцилиндр ёрдамида аста-секин бурилади. 1341 токарлик-револьвер станоги. 1341 станоги универсал токарлик-револьвер станогидир. бу станок чивиқ билан ишлайдиган ёки патронли бўлиши мумкин унда ҳар хил кесувчи асбобларни бирин-кетин ишлатиш талаб этиладиган: хомаки ва тозалаб йўниш, пармалаш, йўниб кенгайтириш, зенкерлаш, разверткалаш, резьба қирқиш ишлари ва бошқа ишларни бажариш мумкин. 1341 станоги револьвер головкасининг айланиш ўқи горизонтал вазиятда жойлашган револьвер станоклар жумласига киради. головканинг айланиш ўқи шпиндель ўқидан 100 мм пастда жойлашган бўлиб, шпиндель ўқига параллел. револьвер головкада ўн олтита тешик бор, кесувчи асбоблар туткичлар ёрдамида ана шу тешикларга маҳкамланади. бу станокда ёнаки (кўндаланг) суппорт бўлмайди. револьвер головкага бўйлама ва кўндаланг (доиравий) суриш ҳаракатлари берилади, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"токарлик – револьвер станоклари" haqida

1405146303_55613.doc токарлик – револьвер станоклари режа: 1. токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси. 2. токарлик – револьвер 1п365 станокининг асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари. 3. токарлик револьвер каллагини буровчи механизмларини ишлатиш.(цангали патронлар) 4. токарлик – револьвер станокларининг кинематик схемаси ва унинг асосий қисмларини ишлаш принципи. 5. токарлик ярим автоматлар ва автоматлар. дарснинг мақсади: токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси, асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари, каллагини буровчи механизмларини ишлатиш, кинематик схемаси ва унинг асосий қисмларини ишлаш ҳақида маълумот бериш. токарлик – револьвер станоклари ва уларнинг қўлланиш доираси. токарлик-револьвер станоклари чивиқлардан ёки дона заготовкалардан мур...

DOC format, 62,5 KB. "токарлик – револьвер станоклари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.