манихейлик

DOC 46,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1554364566_74054.doc манихейлик режа: 1. манининг ҳаёти ва фаолияти. 2. мани таълимоти. 3. муқаддас китоблар. 4. манихеизмнинг тарқалиши. 5. манихеизм марказий осиёда. 6. манихеизмнинг эрондаги тақдири. манининг ҳаёти ва фаолияти. ўрта аср бошларида шарқ далвтларида ерга мулкчиликка асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланаётган даврда зардуштийлик, буддизм, христианлик, ҳиндуизм каби динлар билан бир қаторда манихей дини ҳам муҳим ахамиятга эга бўлган. араб халифалиги ташкил этилганидан сўнг, ислом дини эрон ва туронга тарқалди. бу даврда жанубий осиёнинг кўп халқлари, бу ерда муҳим ижтимоий таъсирга эга бўлган манихейликни қабул қилди. манихей жамоалари пайдо бўла бошлади. хусусан, ўрта аср бошларига келиб туркий халқларнинг асосий қисми манихейликлар бўлиб¸ манихейлик бутун марказий осиё ва шарқий туркистон бўйлаб тарқалди. манихейликнинг асосчиси сурак патик (216-277) ҳисобланади. кейинчалик уни мани – руҳ деб аташадиган бўлишди. унинг тўлиқ номи x асрда араб тарихчиси ибн-ан-надим томонидан “фиҳрист” китобида мани ибн фаттак бобак ибн аби барзам деб кўрсатилган. манининг аждодлари парфия ҳукмдорлари аршакийларга қариндош бўлган …
2
ган, чунки ўзи шунга эътиқод қилган ва тез-тез ибодатхонага келиб турган. бир кун ибодатхонадалигида унга сирли илоҳий овоз эшитилади. шундан сўнг барча диний маросим ва сирлар мани учун ўз моҳиятини йўқотади. у аввал ўша даврда кенг тарқалган ва анчайин оммалашган секта бўлган гностиклар “муғтасила” (ювинувчилар) жамиятига аъзо бўлади. кўп вақт ўтмай, унинг таълимотига қониқмаганидан сўнг, у бу жамиятни тарк этади. ниҳоят кўп ўйланишлардан сўнг, ўн икки ёшли мани унга илоҳий нома юборилганлигини маълум қилади. ўзини билдирган худони мани − “икки моҳият руҳи” деб атайди. бу маънода мани динини дуалистик деса бўлади, чунки у дуализм ғоясига асосланган. мани 24 ёшга кирганида яна илоҳий нома олади. шундан сўнг мани ўз динини тарғиб этиб, фаолиятини бошлайди. бу даврга келиб аршакидлар сулоласи ўз ҳукмронлигини якунламоқда эди, сосонийлар сулоласи асосчисининг ўғли ардашир папаканинг ҳукмронлиги ниҳоясига яқинлашмоқда эди. унинг ўғли шопур i (242-273) мани таълимотининг биринчи ҳомийси бўлди. шопур тож кийиш маросимида манига ўз таълимоти моҳиятини …
3
лган. диний дуализм манихей динининг асоси бўлди. бунга асосан биринчи дунёни худо бошқаради, иккинчи дунёни эса шайтон. бу икки дунё кураши фалокат билан якунланади. натижада моддий дунё ҳалокатга юз тутади, руҳ эса озодликка чиқади. манихей таълимотига кўра, моддий дунё – ёвузлик дунёси. инсоннинг ўзи эса икки қисмдан − тана ва жондан иборат. икки дунё курашида инсон зулматга қарши курашиб, ёруғлик кучларига ёрдамлашади. ўз ваъзларида мани ўзини, тавротда айтилганидек, исо ишини давом эттирувчи параклет деб атаган. зурванизмдан фарқли равишда дуализмда ёруғлик ва зулмат мангу ва тенг ҳуқуқлидир, зардуштийлик таълимотида эса зулмат ёруғликдан кейин пайдо бўлади. мангулик нуқтаи назаридан ёруғлик ва зулмат манихейликда тенгдир, бир биридан фақат моҳияти, ҳарактери, намойни бўлиши ва жойлашиш ўрни билан фарқ қилади. ҳеч бир нарса ҳеч нарсадан пайдо бўлмайди. мангу мавжуд нарса йўқ бўлмайди. мана шу сабабли ёруғлик ва зулмат ҳар доим ва абадий мавжуддир. бу кучларнинг ҳар иккиси қудратлидир – улар кўради, эшитади, ҳис этади ва …
4
авлатнинг диний-ғоявий маслаҳатчисига айланди. шундан бошлаб мани шопур саройида хизмат қила бошлади. мани ҳукмдорни барча тадбирларда ва мамлакат бўйлаб сафарларида кузатиб борди. 244-261 йилларда мани миср ва қатор ғарбий оврупа, марказий ва шарқий осиё мамлакатларида миссионерлик фаолиятини самарали ўтказди. бунда унга мар аммо каби издошлари яқиндан ёрдам бердилар. мани ўз асарларидан бирида шундай ёзган: “ менинг диним барчага ва турли тилларда тушунарли бўлади ва узоқ мамлакатларга тарқалади”. ўрта осиёда манихейлик. манихейликнинг илк тарқалиш ҳудудлари эрондан шарқда жойлашган, олдинги парфияга тегишли бўлган ерлар, шунингдек марказий осиё бўлди. viii-ix асрларга келиб манихейлик айнан шу ҳудудлар орқали шарқий туркистон ва шарқий осиёга тарқалди. уйғур, турк, суғдий, парфий тилларда ёзилган кўпгина ёдгорликлар манихейлик буюк ипак йўли буйлаб тарқалиб, жаҳон динига айланганлигидан далолат беради. манихейлик фақатгина сосонийлар давлатида тарқалиб қолмасдан, кушон империяси ҳудудига ҳам кириб борди. бу ҳақда кўпгина тарихий ёзма манбалар далолат беради. марказий осиёда бу дин эрамизнинг iii асридан xv асригача мавжуд бўлди. …
5
бирида кўпгина миссионерлар марвдан заммга (ҳозирги туркманобод яқинида) юборилганлиги айтилади. бошқа ҳужжатда эса, мани шахсан мар аммони хуросанга, кушон империяси чегарсига ўз динини тарқатиш мақсадида юборгани айтилган. бу ҳужжатга кўра, хуросонга сафари чоғида мар аммо ёнига баг ард худоси (хуросон чегараси руҳи) келиб, уни ўтказгиси келмаганлиги айтилган. бироқ узоқ музокарадан кейин хуросоннинг барча дарвозалари очилади. ушбу ҳужжатларнинг биринчисида манихей миссионерларининг сўғддаги фаолияти ҳақида гап юритилади. эҳтимол, шарқий туркистонга манихейлик шу миссионерлар орқали келгандир.иккинчи ҳужжат ҳам iii-iv асрларда бақтрия ва ундаги манихейлик тўғрисида маълумот беради. манихейликнинг қатор ёзма ёдгорликларидан маълумки, парфияда эрон ва ҳиндистон чегараларида яшовчи манихейликлар ва буддистлар ўзаро алоқа қилиб туришган. vi асрга келиб балхда тарқалган манихей жамоалари юз йилга яқин яшаган. шунга асосланиб, балхда vi асрда манихей жамоалари мавжуд бўлган дейиш мумкин. бироқ бу ҳужжатлар кушон бақтриясида бундай жамоаларнинг мавжудлиги тўғрисида етарлича маълумот бермайди, аммо манихей жамоалари бу даврда кушон империяси ҳудудида фаолият юритганлиги тўғрисидаги гумонларни инкор ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"манихейлик" haqida

1554364566_74054.doc манихейлик режа: 1. манининг ҳаёти ва фаолияти. 2. мани таълимоти. 3. муқаддас китоблар. 4. манихеизмнинг тарқалиши. 5. манихеизм марказий осиёда. 6. манихеизмнинг эрондаги тақдири. манининг ҳаёти ва фаолияти. ўрта аср бошларида шарқ далвтларида ерга мулкчиликка асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланаётган даврда зардуштийлик, буддизм, христианлик, ҳиндуизм каби динлар билан бир қаторда манихей дини ҳам муҳим ахамиятга эга бўлган. араб халифалиги ташкил этилганидан сўнг, ислом дини эрон ва туронга тарқалди. бу даврда жанубий осиёнинг кўп халқлари, бу ерда муҳим ижтимоий таъсирга эга бўлган манихейликни қабул қилди. манихей жамоалари пайдо бўла бошлади. хусусан, ўрта аср бошларига келиб туркий халқларнинг асосий қисми манихейликлар бўлиб¸ манихейлик бут...

DOC format, 46,0 KB. "манихейлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: манихейлик DOC Bepul yuklash Telegram