марказий осиёга христианликнинг кириб келиши

DOC 69,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1554364510_74053.doc марказий осиёга христианликнинг кириб келиши режа: 1. марказий осиёдаги биринчи христиан миссионерлари 2. шарқда христианликнинг тарқалишига қўл келган омиллар 3. ўзбекистон ҳудудида христианлик; 4. минтақада несторианлик. марказий осиёдаги биринчи христиан миссионерлари марказий осиёда христианликнинг тарқалиш жараёни кўпгина мутахассисларнинг тадқиқот мавзуи бўлган. улардан бири йирик рус шарқшуноси в.в.бартольд бўлиб, унинг тадқиқотларидан бири еттисойда топилган сурёний қабртош ёзувларига бағишланган. в.в.бартольд бу мавзуга бир неча марта мовароуннаҳрнинг мўғулларгача бўлган давр тарихига оид тадқиқотларида қайтган. мазкур мавзу г.и. богомолов, ю.ф. буряков, л.и.жукова, а.а. мусакаева, г.в. шишкина, 3.и. усмонова, л.и. альбаум, и.д. иваницкий, т.в. беляева, б.а. абдулғозиева, в.д. горячева, с.я. перегудова, к.м. байпаков, л.в. ундерова каби тадқиқотчилар томонидан ҳам ўрганилган. уларнинг маълумотлари ушбу марказий осиёда христианлик бўйича тузилган маърузаларимизда ҳам кенг фойдаланилди. христианлик таълимотининг тарқалишида христиан жамоаларининг шарқ ва жанубга ҳаракатлари даврида амалга оширган кенг миссионерлик фаолиятлари катта роль ўйнади. экваториал гвинея, бурунди ва тонга каби африка давлатларининг герб ва байроқларида «библия» ёки «вифлеем …
2
мо афтидан бу тазйиқлар фақат аввалги сепилган уруғларнинг униб чиқишига шароит яратган. христианларнинг шарққа ҳаракатланиши буюк ипак йўли савдо йўлларининг шаклланиши, унга хизмат кўрсатишга мўлжалланган муайян ҳунарманд ҳамда савдогар қатлам ва гуруҳларнинг шаклланиши билан ҳам боғлиқ. биринчи босқичда бу шарқдаги йирик шаҳарларда яҳудий жамоаларнинг жойлашиши билан боғлиқ бўлган. у ерга янги таълимот тарғиботчилари ҳам интилганлар. илк христиан гуруҳларини ўрганиш улар ичида ҳунарманд, савдо доирасига хос бўлганлар аксариятни ташкил қилганини кўрсатади. павел ҳамда коронфадаги акина апостоллар ишларига кўра, чодирлар тайёрлашган. мато билан савдо қилувчи аёл ҳақида ҳам гапирилади. исо масиҳнинг онаси биби марямни христианликни танқид қилувчилар «ип йигирувчи» деб аташар эди. эрамизнинг ii асри охирида христианликнинг рақиблари унинг миссионерларини кўнчи, тўқимачи, жун савовчи, кигиз босувчилар, яъни антик шаҳарлардаги энг камбағал ҳунарманд-косиблар орасида диний тарғибот юритишда айблашган. шарқ давлатларида биринчи юз йилликдаёқ тарқалиб улгурган христианлик биринчи навбатда сиёсий воқеалар сабабли бир неча бор гуллаб-яшнаш ва таназзул даврларини бошидан кечирди. эрондаги биринчи христиан …
3
оляпти. тадқиқотчиларнинг фикрича, ўрта осиёнинг жанубий чегараларига яқин ерларда жойлашган жамоалар бу ерда христианликнинг пайдо бўлишида асосий рол ўйнаган. улар византия, сурия, фаластин ва эрондан ўрта осиёга кўчиб келиб, бу ерда ўзлари билан олиб келган ўз маданияти, санъати ва диний таълимотини тарқатишган. марв христианлари тўғрисидаги маълумотлар энг қадимги ҳисобланади. илмий адабиётда шундай фикр мавжудки, христианлар, беруний гувоҳлиги бўйича, марвда исо масиҳ туғилганидан 200 йил ўтгач пайдо бўлган. беруний марвга христианликнинг диндор барахий томонидан 200 йилдан кейин олиб кирилгани ҳақида маълумот беради. археологик маълумотлар эса, марв шаҳри атрофида христиан эҳромининг iii-iv асрларда фаолият кўрсатгани ҳақида далолат беради. iii асрнинг иккинчи ярмида кучайиб бораётган зардуштийлик коҳинлари, айниқса, варахрон ii (276-293) устози олий коҳин картир даврида сосонийлар эрони чегарасида ҳамма ўзга динларни йўқ қилишга ҳаракат қилади. аммо марвдаги буддизм мисоли кўрсатадики, сосонийларнинг шарқдаги диний сиёсати христианларга нисбатан ушбу талабларга ҳар доим ҳам жавоб беравермаган. iii аср охиридан эса, варахрон меросхўри нарс (293-302) даврида …
4
чунки улар тинчлик, тотувлик мақсадаларида ривожланган. бартольд савдо йўлларини батафсил таҳлил қилишига сабаб улардан диний тарғибот мақсадларида ҳам фойдаланилганлигидирки, буни ёзма манбалар тасдиқлайди. қуруқликдаги йўлларнинг шаклланиши хронологик анъанага кўра, ханьлар хитойи элчиси чжан цань (эр.ав. 138-126) дипломатик миссияси билан бошланади. ушбу дипломатик миссиянинг мақсади ғарбда хитой чегараларида турган урушқоқ кўчманчи қўшинлар – хун қабилаларига қарши курашиш учун иттифоқчилар қидириш эди. ҳарбий нуқтаи назардан унинг миссияси муваффақиятсиз бўлди. хунлар қўлида 10 йилдан зиёд асир бўлган чжан цань кейинчалик уларнинг потенциал кучли рақиблари бўлган амударё соҳилларида яшовчи юэчжилар ҳудудига келиб қолади. бу ерда чжан цань гуллаб-яшнаётган мамлакатларни кўради. бу мамлакатларнинг халқлари азалдан қўшнилари ҳиндистон, ҳатто хитойнинг алоҳида шаҳарлари билан савдо олиб боришар ва тинчлик тарафдори эдилар.бу йўллар фанда асосий савдо предметларидан бирининг номи билан буюк ипак йўли деб аталди. шундай қилиб, хань императори учун қўққисдан ғарбий давлатлар ва минг йиллик тарихга эга алоқа йўллар очилди. чжан цаннинг дипломатик миссиясидан сўнг ханлар хитойи …
5
тўхтаган жойлардаги мамлакат ҳукмдорларининг саройларида ҳам қизғин фалсафий-диний баҳслар бўлар эди. шундай ҳам бўлардики, номаълум миссионерлар, диний ғояларнинг хабарчилари бирон-бир ҳукмдорнинг яқини бўлиб қолар эди. уларнинг тарафдорлари эса дўстона мамлакатда жойлашар эдилар. савдогарлар учун ҳам маънавий тарғиботчилар муҳим эди, чунки узоқ йўлда номаълум давлатларда суянч бўлишар эди. бу йўлнинг қуруқликдаги трассалари ҳиндистон ва эрон, ўрта осиё давлатлари орқали бактрия жанубидан марказий ҳудудларга – фарғона, суғдга, кейин эса - чоч орқали янада шимолроқдаги ҳудудларга: жанубий қозоғистон, сибир ва еттисойга ўтган. трассалардаги миссионерлар фаолиятининг излари ўрта осиё қишлоқ ва шаҳарларининг моддий маданияти ва ёзма манбаларда сақланиб қолган. жаҳон динлари орасида бу ерда христианлик фаол роль ўйнайди, унинг миссионерлари йирик шаҳарлар, айрим қишлоқларда, ҳатто чўлдаги чўпонлар орасида тарғибит ишларини олиб боришган. илк доимий савдо йўллари парфия ва сосонийлар эрони, ўрта осиёнинг жанубий ҳудуди орқали ўтган. бунда икки омил ҳал қилувчи роль ўйнаган – савдо йўллари йўналиши ва черков томонидан тақиқланган турли секта ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёга христианликнинг кириб келиши" haqida

1554364510_74053.doc марказий осиёга христианликнинг кириб келиши режа: 1. марказий осиёдаги биринчи христиан миссионерлари 2. шарқда христианликнинг тарқалишига қўл келган омиллар 3. ўзбекистон ҳудудида христианлик; 4. минтақада несторианлик. марказий осиёдаги биринчи христиан миссионерлари марказий осиёда христианликнинг тарқалиш жараёни кўпгина мутахассисларнинг тадқиқот мавзуи бўлган. улардан бири йирик рус шарқшуноси в.в.бартольд бўлиб, унинг тадқиқотларидан бири еттисойда топилган сурёний қабртош ёзувларига бағишланган. в.в.бартольд бу мавзуга бир неча марта мовароуннаҳрнинг мўғулларгача бўлган давр тарихига оид тадқиқотларида қайтган. мазкур мавзу г.и. богомолов, ю.ф. буряков, л.и.жукова, а.а. мусакаева, г.в. шишкина, 3.и. усмонова, л.и. альбаум, и.д. иваницкий, т.в. беляева, б.а. а...

DOC format, 69,0 KB. "марказий осиёга христианликнинг кириб келиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.