тасаввуф

DOC 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1486566283_67603.doc тасаввуф режа: 1. тасаввуф таълимотининг вужудга келиши 2. марказий осиё тасаввуф мактаблари 3. тасаввуфга оид тушунчалар: ҳол, фано, бақо, кашф, илҳом, зовия ва хонақоҳлар тасаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг мураккаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (ix-x) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган. муаллифларнинг фикрича, тасаввуф, арабча “суф” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “жун” маъносини англатади. суфийлар – аксар қўй жунидан тўқилган чакмон ёки пўстин кийиб юрувчи дарвешлардир. тасаввуф таълимотининг моҳиятини тушуниб етмоқ учун энг аввало унинг назариясини амалиётидан фарқ қилиш зарур. мазкур таълимот қалбига чуқур жойлашган заҳриддин муҳаммад бобурнинг суфийликни мутасаввуфдан ажратгани тасодифий эмас. гап шундаки, ўзларини тасаввуф аҳлига мансуб деб биладиган тариқатнинг мухлиси бўлган ва энг муҳими, унинг амалиётини ўтаган кишиларни суфийлар деб атаганлар. тасаввуфнинг ғоявий-назарий жиҳатларини ўзига қабул қилиб олган, лекин тариқат амалиётини ўтамаган одамларни мутасаввиф деб …
2
уларга ажратилган, уларнинг кенг миқёсда ўрганган, ислом қоидаларига мувофиқ ва зид томонларини изоҳлаган. илк давр суфий тариқатлари деб айтиш мумкин бўлган бу тариқатлар ва уларнинг аҳллари бўлган суфийлар ҳамда улар эътибор бераётган мавзулар қуйидагилардир: а. илк давр сўфий тариқатлари: 1. мухосибия – хорис мухосибий (ваф. 857 й.) тасаввуфидаги ризо мавзусига кўпроқ эътибор берган. 2. қассория – хамдун қассор (ваф. 884 й.) маломат мавзусига кўпроқ аҳамият берган. бу тариқат маломатия тариқати деб ҳам аталади. 3. тайфурия – абу язид тайфур боязид бистомий (ваф. 848 й.) тасаввуфида “сакр”, яъни илоҳий ишқ билан йўғрилган руҳ жўшқинлигига аҳамият берган, “сакр” ҳолининг “сахф” ҳолидан ҳам устун деб қабул этилган. 4. жунайдия – жунайд бағдодий (ваф. 909 й.), бистомийга муқобил равишда “сахф” ҳолига, яъни илоҳий ишқ мастлигидан қутулиб, тамкин ҳолини эгаллашга аҳамият берган. шу боис ҳалложни “анал-ҳақ” ва бошқа сўзлари учун танқид қилган. 5. нурия – абу хусайн нурий (ваф. 907 й.) “исор” (бошқаларни ўзидан афзал …
3
са ҳалложнинг бу фикрларига алоқадор эмаслигини таъкидлайди. 12.хулмония – абу хулмон дамашқийга нисбат берилган. бу шахс тавҳид эътиқодига амал қилган. лекин унинг йўлидан борганлар тўғри йўлдан адашганлар ва ҳулул, имтизож ва руҳларнинг танассухини қабул этганлар. тасаввуф илмини турли тушунчалар қамраб олган даврда яшаган бу шахсиятлар ва уларнинг фикр қарашлари атрофларида йиғилган суфийлар юзага келтирган тасаввуфий мактаблар, хужвилий ва ошқалар томонидан бир тариқат сифатида тилга олинса ҳам, булар кейинги даврларда пайдо бўлиб, мумтоз тарзда шаклланган тариқатлар каби эмасди. шу боис тасаввуф тарихида тариқат дейилганда vi/xii асрдан кейин кенг тарқалган ва юқорида муштарак унсурлари қайд этилган тариқатлар тушунилади. абдураҳмон жомий (1414-1492) ўзининг “нафоҳат ал-унс мин ҳазарот ал-қудс” (муқаддас ҳузурлардан эсган дўстлик шаббодалари) асарида олти юзга яқин тасаввуф намояндалари ҳақида маълумот беради. аммо унинг рўйхатидан жуда кўп марказий осиёлик тасаввуф вакиллари тушиб қолган. уни тўлдириш мақсадида 1496 йили алишер навоий ўзининг “насойим ал- муҳаббат мин шамойил ал-футувват” (улуғлик хушбўйликларини таратувчи севги шаббодалари) асарини …
4
ва бухоро шаҳарларида ўтказади. марв ва бухорода хонақо ҳамда мадраса қурдиради ва кўпдан кўп шогирдларни тарбиялайди. улар орасида кўплаб туркий ва форсий миллатга мансуб шахслар бор эди, жумладан, ҳасан андоқий, абдулло бараққий, аҳмад яссавий ва абдуҳолиқ ғиждувонийлар алоҳида ажралиб турар эдилар. юсуф ҳамадоний даставвал “илм-ан-назар” (рационализм) соҳасида катта мутахассис бўлиб етишса-да, тез орада ўша илмдан воз кечиб, ҳақиқий художўйлик йўлига киради. 90 ёшдан ошган донишманд бомиён шаҳрида (ҳозирги афғонистон) оламдан кўз юмади. васиятига кўра, унинг жасадини шогирдларидан ибн анжар марвга олиб келиб дафн этади. xii асрда марказий осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси хожа аҳмад яссавийдир. у 1041 йилда сайрамда шайх иброҳим оиласида дунёга келган. унинг вафоти кўпгина қўлёзма манбаларда мелодий 1166-1167 йил, деб аниқ ёзилган. аҳмад яссавийнинг ўзи 23 ёшида “устоз юсуф ҳамадонийнинг ҳузурига борганини ва ул ҳазратнинг тарбиясига ноил бўлганлигини” ёзади. xii асрдан сўнг “яссавия” тариқатидан кейин унинг давоми сифатида марказий осиёда икки йирик тариқат пайдо бўлади. …
5
а зикрнинг овоз чиқармасдан “ҳуфия” ижро қилиш усули кенг қўлланган. 1221 йилнинг июлида чингизхоннинг лашкарбошиларидан бири хулагухонга қарши 76 ёшлик шайх нажмиддин кубро халқ орасидан лашкар тўплайди ва урганч қалъасини бир неча кун душмандан сақлаб туради. мазкур жанг пайтида шайх нажмиддин кубро мўғул босқинчилари томонидан ваҳшиёна ўлдирилади. xiv асрда марказий осиёда пайдо бўлган яна бир йирик тасаввуфий тариқат “нақшбандия”дир. бу тариқат “хожагон” номи билан ҳам машҳур. мазкур ном хожа абдуҳолиқ ғиждувоний исми ва таълимоти билан боғлиқдир. ғиждувоний бухоро вилоятидаги ғиждувон қишлоғида туғилиб, шу ерда (1220 й.) вафот этган. абдуҳолиқ ғиждувоний бухорода хожагон (кейинроқ “нақшбандия”) таълимотига асос солиб, ўз муридлари учун бир неча қонун-қоидалар, ҳозирги замон тили билан айтганда, одоб-ахлоқ мезонларини ишлаб чиқади. бундай ахлоқ мезонларини “рашаҳот айн ул-ҳаёт” асарининг муаллифи фахриддин али ас-сафий “рашаҳа” (томчи, қатра) деб атаб, бевосита ғиждувонийнинг ўз ўғлига қарата айтилган панд-насиҳатлари тариқасида муфассал баён этган. тасаввуфга оид тушунчалар: ҳол, фано, бақо, кашф, илҳом, зовия ва хонақоҳлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тасаввуф" haqida

1486566283_67603.doc тасаввуф режа: 1. тасаввуф таълимотининг вужудга келиши 2. марказий осиё тасаввуф мактаблари 3. тасаввуфга оид тушунчалар: ҳол, фано, бақо, кашф, илҳом, зовия ва хонақоҳлар тасаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг мураккаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (ix-x) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган. муаллифларнинг фикрича, тасаввуф, арабча “суф” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “жун” маъносини англатади. суфийлар – аксар қўй жунидан тўқилган чакмон ёки пўстин кийиб юрувчи дарвешлардир. тасаввуф таълимотининг моҳиятини тушуниб етмоқ учун энг аввало унинг назарияси...

DOC format, 93,5 KB. "тасаввуф"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тасаввуф DOC Bepul yuklash Telegram