тарбия жараёнининг психологик асослари

DOC 566.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544256329_73212.doc тарбия жараёнининг психологик асослари режа: 1. тарбия жараёнининг психологик моҳияти, мақсад ва вазифалари. 2. тарбиявий таъсирнинг психологик асослари. тарбия жараёнининг психологик моҳияти, мақсад ва вазифалари жамият тараққиётининг барча босқичларида ҳам давр талабига муносиб бўлган ёш авлодни тарбиялаш муаммоси ҳамиша долзарб аҳамиятга молик бўлиб келган. тарбия тарбиячи томонидан тарбияланувчида барқарор ахлоқий ҳислат ва хулқий фазилатларни таркиб топтириш, шакллантириш мақсадида тарбияланувчининг онгига аниқ мақсад йўлида тарбиявий таъсир этиш жараёнидир. тарбия – боланинг ижтимоий муҳитда ўз ўрнини топишни ўрганиши ҳамда инсоннинг ҳаётий кўникма ва малакаларга эга бўлишидир. таълим жараёнининг марказида шахснинг билиш ва англаш жараёни, унинг қобилияти, илм ўрганиши ётса, ундан фарқли ўлароқ тарбия инсонни шахс сифатида шаклланишига, унинг дунёқараши ва жамиятга муносабатига қаратилади. тарбия - бу алоҳида жараён эмас, балки ўқитишнинг бир томони бўлиб, у билан умумий ва фарқли томонларга эгадир. билим бериш ва тарбияга, асосан, инсоннинг ижтимоий кўникма олиш механизмининг ўзига хос жиҳатларини киритиш мумкин. тарбия жараёнида шахснинг сифат ва …
2
а доимий ва ўзгармас мақсад қўйилмайди, чунки ўзгармас мақсад ҳар қандай жамиятга ҳам мос бўлавермайди. жамият тузилиши ва ижтимоий муносабатлар ўзгариши билан тарбия мақсади ўзгаради. тарбия турли хил даврларда ва турли хил жамиятларда ўзгармас жараён бўлиб қолмайди. тарбиянинг мақсадлари, мазмуни, шакл ва методлари ҳар бир тарихий даврда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. инсон шахсини шакллантириш бўйича ҳар бир ижтимоий тузум йўналишига мос равишда талаблар қўйилади. тарбиянинг барча тарихий даврлар учун хос бўлган баъзи бир умумий белгилари ҳам мавжуд. педагогик ғоялар ва тарбиявий ишни ривожлантиришда муайян даражадаги алоқа ва маълум бир давомийлик мавжуд. жумладан, асрлар давомида дарс мактабда ўқув машғулотларини ташкил этишнинг асосий шакли бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмоқда. қатор ўқув предметлари мазмуни маълум даражада сақланиб қолаяпти. айни чоғда тарбияда ва таълим беришда ғоявий жиҳатдан бетараф қоладиган жиҳатлар борлигини ҳам унутмаслик лозим. тарбия ва таълимнинг ташкилий шаклларини аниқ тўлдириш, мактаб ишининг у ёки бу масалаларини изоҳлашда турли даврларда турлича ёндашувлар …
3
иқалик майл ва эҳтиёжлардан юқори қўйилишини билдиради. ўсиб келаётган ва ривожланаётган шахсда бу доимий равишда аҳлоқий баркамолликка интилишда намоён бўлади. эркинлик бу инсоннинг ички ва ташқи озодликка интилишидир, бунда бошқа шахснинг ижтимоий келиб чиқиши, миллати, диний ва сиёсий қарашлари, синфий муносабатлари ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар, унинг хуқуқлари албатта тўла тўкис тан олиниши лозимдир. мажбурият ёки жавобгарликни ҳис қилиш – эркинликнинг қарамақарши жиҳати бўлиб, бу шахснинг манфаатларига хизмат қилади. мажбуриятсиз эркинлик – бу ўзбошимчалик, палапартишлик ҳисобланади. эркинликсиз мажбурият эса – бу қулликдир. униси ёки буниси ўзаро бирбирини тўлдирганда ёки боғланганда мустақиллик мавжуд бўлиши мумкин. мажбуриятни яна бошқача талқин қилинса, инсоннинг ўз ихтиёри билан жамият ҳаёти ва бошқа инсонлар тақдири учун жавобгарликни ўз устига олиши тушунилади. ҳозирги замон тарбиясининг умумий мақсади болани юксак аҳлоқли, руҳий жиҳатдан бой, қалбан озод, эркин, бурч ва мажбуриятни ҳис қила оладиган шахс сифатида шакллантира олишдир. тарбиянинг умумий мақсади билан бир қаторда махсус ижтимоий мақсадлари ҳам келиб …
4
афаккирларимиз талайгина. абу наср фаробий болаларни ахлоқли, назокатли қилиб тарбиялашда мусиқа билимининг аҳамияти ҳақида бундай дейди: ”бу фан шу маънода фойдалики, кимнинг феъл-атвори мувозанатни йўқотган бўлса, у тартибга келтиради, камол топмаганларни камолга етказади ва мувозанатли бўлганларни мувозанатини узоқ муддатга сақлайди. мусиқа руҳни даволайди, унинг созларининг таъсири билан руҳий қувватлар ўз субстанциясига уйғунлашади ва тартибга, мувозанатга келади”. фаробий ўзининг “исо-ал-улум” китобининг охирги бўлимида: “инсон ақли фақат билим билан чекланмайди, балки одат ва қарашларни ўзининг мақсадларига бўйсундира олиши ва йўналтириши, ўзгартириши ҳам мумкин,” -деб ёзади. унинг фикрича, ҳар бир киши билимларни яхши эгалламоғи, яхши ва баркамол тарбия олмоғи, энг яхши фазилатларга эга бўлмоғи керак. фаробий фикрича, кишидаги туб ғоя – саодатдир. тарбия воситаси билан болаларда ҳосил қилинадиган барча инсоний, ахлоқий фазилатлар шунга қаратилмоғи керак. тарбиявий таъсирнинг психологик асослари инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқача қилиб айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг …
5
и, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг роли ҳал етувчи аҳамиятга эгадир. лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга ҳам боғлиқдир. бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятларнинг таъсиридир. масалан: танасининг тузилиши, сочи ва кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма равишда берилиши мумкин. лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди. ниҳоят, нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математика қобилиятларда наслий йўл билан берилиши мумкин. бундай имкониятларнинг амалга оширилиши, яъни рўёбга чиқиши учун албатта, маълум шароит бўлиши керак. ҳозирги кунда халқимиз орасидан етишиб чиққан истеъдодли олимлар, муҳандис-ихтирочилар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат арбоблари, истеъдодли артистлар, рассомлар ва бошқа кишиларимизга наслий йўл билан берилган барча имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун ҳар қандай шароит майдонга келганлигини далили бўла олади. шахснинг барча хусусиятлари, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарбия жараёнининг психологик асослари"

1544256329_73212.doc тарбия жараёнининг психологик асослари режа: 1. тарбия жараёнининг психологик моҳияти, мақсад ва вазифалари. 2. тарбиявий таъсирнинг психологик асослари. тарбия жараёнининг психологик моҳияти, мақсад ва вазифалари жамият тараққиётининг барча босқичларида ҳам давр талабига муносиб бўлган ёш авлодни тарбиялаш муаммоси ҳамиша долзарб аҳамиятга молик бўлиб келган. тарбия тарбиячи томонидан тарбияланувчида барқарор ахлоқий ҳислат ва хулқий фазилатларни таркиб топтириш, шакллантириш мақсадида тарбияланувчининг онгига аниқ мақсад йўлида тарбиявий таъсир этиш жараёнидир. тарбия – боланинг ижтимоий муҳитда ўз ўрнини топишни ўрганиши ҳамда инсоннинг ҳаётий кўникма ва малакаларга эга бўлишидир. таълим жараёнининг марказида шахснинг билиш ва англаш жараёни, унинг қобилияти, илм ўр...

DOC format, 566.0 KB. To download "тарбия жараёнининг психологик асослари", click the Telegram button on the left.