yўsh va pedagogik psixologiya fanining tadqikot sohasi va muammosi

DOCX 8 sahifa 51,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
1-мавзу: ёш ва педагогик психология фаннинг тадкикот сохаси ва муаммолари. 1.1 ёш ва педагогик психология фани предмети. 1.2 ёш ва педагогик психология фанининг асосий вазифалари. 1.3.марказий осиё мутафаккирларининг ёш ва педагогик психология тўғрисидаги қарашлари. 1.4 ёш ва педагогик психология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.5 ёш даврлар психологияси фанининг тадқиқот методлари таянч сўз ва иборалар: ёш даврлари психология фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. ёш ва педагогик психологиянинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни. ёш даврлари психологияси фанига оид илмий билимларнинг вужудга келиш тарихи. ёш даврлари психологияси фанининг тадқиқот методлари. шахс (ўқувчи) психикасининг ўзига хос хусусиягларини кузатиш;ўқув жараёнида турли анкета ва бошқа усулларни қўллай олиш. психик ривожланиш ҳақида тушунча, унинг ўзига хос хусусиятлари. психик ривожланишнинг асосий қонуниятлари. психик ривожланишнинг асосий омиллари. ёш тушунчаси. психик ривожланишни даврлаштириш муаммоси. онтогенез-(юнонча, ontos-мавжуд, жон, зот; genezis-келиб чиқиш, пайдо бўлиш)-индивиднинг пайдо бўлишидан умрининг охиригача психик ривожланиш жараёни. ёш психологияси ҳар бир ёш даврининг қайтарилмас хусусиятларини, йиллар ўтган сари, …
2 / 8
рида улар синоним сифатида қўлланилади. ёш психологияси – турли хил ёш даврларининг психологик хусусиятларига эътибор беради. ривожланиш психологияси – инсон психологиясининг ёш жиҳатдан қайта тузилиши қонунлари ҳақидаги билимлар соҳаси. ёш психологиясини ривожланишдан ташқарида, ўзгармас деб қараш мумкин эмас. худди шундай, ривожланишни ёш хусусиятларини ажратиб кўрсатмасдан тасаввур қилиб бўлмайди. ёш психологиясининг бир қатор муаммоларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 1.инсон психик хусусиятлари ва хулқ-атвори ривожланишининг организм ва муҳитга боғлиқлиги муаммоси. 2.инсоннинг ривожланишига стихияли таълим ва ташкил этилган таълимнинг таъсири муаммоси. 3.лаёқат ва қобилиятларнинг ўзаро муносабати муаммоси. бир томондан психик ривожланиш организмга, яъни инсон организмининг анатомик физиологик тузилишига боғлик. нерв системаси ва миянинг инсоний тузилиши уни онг эгаси, нутқ ва юқори даражадаги интеллект соҳиби сифатида ривожланишига имкон беради. наслий йўл билан ёки жиддий касаллик оқибатида юзага келувчи организм анатомик физиологик ҳолатидаги бузилишлар психик тараққиётга таъсир этиши ва ривожланишдан орқада қолишга олиб келиши мумкин. боланинг мияси етилиб бўлмагунча унда вербал нутқни ва у билан боғлиқ …
3 / 8
олмоқда. кейинги муаммо – лаёқат ва қобилиятларнинг ўзаро муносабати масаласидир. боланинг қобилиятлари ривожланишига таъсир этувчи лаёкатларнинг ўзи нима? лаёқатлар таркиби фақат организмнинг наслий хусусиятлари билан боғлиқми ёки унинг таркибига инсоннинг орттирилган хулқ-атвор ва психик хусусиятларини ҳам киритиш мумкинми? бола қобилиятларининг тараққиёти кўпроқ мавжуд лаёқатларга боғлиқми ёки унга тўғри ташкил этилган таълим-тарбиянинг таъсири кучлироқми? каби саволлар ҳанузгача тўла-тўкис ўз ечимини топмаган. ёш психологияси психика ва хулқ-атворда бир ёш давридан иккинчисига ўтишда юзага келадиган миқдорий ҳамда сифатий ўзгаришларни ўрганади. одатда бу ўзгаришлар ҳаётнинг муайян босқичларини, 1 неча ойдан (гўдаклик даври) то бир қанча йилларни (катта ёш даврида) қамраб олади. ушбу ўзгаришлар “ доимий таъсир этиб турувчи ”омиллар – биологик етилиш ҳамда инсон организмининг психофизиологик ҳолати, унинг инсонга хос бўлган ижтимоий муносабатлар тизимида тутган ўрни, интеллектуал ҳамда шахс ривожланишида эришган даражасига боғлиқ бўлади. психика ва хулқ-атворда юзага келадиган бу турдаги ёшга хос ўзгаришлар эволюцион ўзгаришлар деб аталади. эволюцион ўзгаришларда миқдорий ва сифатий қайта …
4 / 8
хсус ташкил этилмаган таълим-тарбия таъсирида вужудга келади. эволюцион ва революцион ўзгаришлар одатда барқарор ҳамда қайтарилмас бўлиб, систематик мустаҳкамлашни талаб қилмайди. ситуацион ўзгаришлар беқарор, ўзгарувчан, уларни машқлар орқали мустаҳкамлаш талаб қилинади. эволюцион ва революцион ўзгаришлар инсон психологиясини шахс сифатида қайта ўзгартирса, ситуацион ўзгаришларда хулқ-атворнинг баъзи кўринишлари, билим, малака ва кўникмалар ҳосил бўлади. ёш психологиясининг предмети – инсон психикасининг ёш жиҳатдан тараққиёти, психик жараёнлар ҳамда инсон шахси хислатларининг онтогенезини ўрганишдан иборат. ёш психологияси ўз навбатида бир қанча соҳаларга бўлинади. булар : 1.болалар психологияси 2.кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси. 3.ўсмир психологияси. 4.илк ўспиринлик ёши психологияси. 5.катта ёшдагилар психологияси. 6.геронтопсихология ( қарилик) психологияси. ёш психологияси бўлимлари. ёш психологиясининг умумий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) психик жараёнларнинг, билимларни ўзлаштиришнинг ёш имкониятларини тадқиқ қилиш. 2) шахс ривожланишининг муҳим омилларини ўрганиш. 3) психик тараққиётнинг умумий қонуниятларини ҳамда босқичларини тадқиқ этиш. 4) ҳар бир ёшнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини ўрганади. ёш психологиясининг асосларини билмай туриб, таълим-тарбиянинг ҳеч …
5 / 8
кўргазмалиликдан ва якка ҳодисалардан қутилиб, мавҳумлик ҳамда умумийликка ўтиш мақсадга мувофиқлигини билиш керак. кўргазмали таянчдан барвақт воз кечиш ҳам ана шу босқичда сунъий равишда тўхтаб қолиш ҳам бир хил хатодир. шунинг билан бирга кўриб ва эшитиб идрок қилиш хусусиятларини ҳамда уларнинг ўзаро муносабат характерини билиш керак. ўтилган материалларни қандай йўл билан психологик жиҳатдан самарали қилиб мустаҳкамлаш мумкин? ўқувчига саволни қандай бериш мумкин: умумий қилибми ёки қонкрет шаклдами? бир хил саволларни беравериш тўғрими? ёрдамчи саволларнинг роли қандай? (психологияда шу нарса маълумки, жавоб бериладиган саволнинг ифодаланишига ҳам боғлиқ бўлади). педагогик психологияни билиш тарбия ишларида ҳам зарурдир. шахс таркиб топиши жараёнининг психологик қонуниятларини, жумладан, ахлоқий одатлар ва ишонч-эътиқод таркиб топишининг қонуниятларини билмай туриб, тўғри тарбия бериш мумкин эмас. маълум ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини билмай туриб, уларга мақсадга мувофиқ равишда таълим ва тарбия бериб бўлмайди. боланинг ҳар бир ёши ўз қийинчиликларига эга бўлади ва ўзига нисбатан махсус муносабатда бўлишни талаб қилади. кичик мактаб ёшидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yўsh va pedagogik psixologiya fanining tadqikot sohasi va muammosi" haqida

1-мавзу: ёш ва педагогик психология фаннинг тадкикот сохаси ва муаммолари. 1.1 ёш ва педагогик психология фани предмети. 1.2 ёш ва педагогик психология фанининг асосий вазифалари. 1.3.марказий осиё мутафаккирларининг ёш ва педагогик психология тўғрисидаги қарашлари. 1.4 ёш ва педагогик психология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.5 ёш даврлар психологияси фанининг тадқиқот методлари таянч сўз ва иборалар: ёш даврлари психология фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. ёш ва педагогик психологиянинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни. ёш даврлари психологияси фанига оид илмий билимларнинг вужудга келиш тарихи. ёш даврлари психологияси фанининг тадқиқот методлари. шахс (ўқувчи) психикасининг ўзига хос хусусиягларини кузатиш;ўқув жараёнида турли анкета ва бошқа усулларни қўллай олиш. пси...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (51,6 KB). "yўsh va pedagogik psixologiya fanining tadqikot sohasi va muammosi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yўsh va pedagogik psixologiya f… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram