эстетик тарбия

DOC 85,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546877051_73663.doc эстетик тарбия режа: 1. эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. 2. эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи. 3. эстетик тарбиянинг воситалари. эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. эстетик тарбия кенг тушунча бўлиб, воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, ижтимоий ва меҳнат муносабатидаги, турмушдаги гўзалликни идрок қилиш, тушунишга ўргатиш, гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётга гўзалликни олиб кириш қобилиятларини тарбиялашдир. эстетик тарбия ўз навбатида болаларга ҳар томонлама тарбия беришнинг бир қисми ҳисобланади. у айниқса, ахлоқий тарбия билан узвий боғлиқдир. санъат ва ҳаёт гўзаллиги билан таништириб бориш боланинг ақлини, ҳиссини тарбиялаб қолмай, шу билан бир қаторда унинг хаёли ва фантазиясини ҳам ривожлантиради. болаларни гўзалликка ошно қилиш, уларда ҳаётий воқеаларни тўғри тушуниш, олийжаноб ҳис-туйғуларни ва интилишларни шакллантиришга ёрдам беради. болаларда гўзалликни идрок қилишни тарбиялаш орқали уларда бошқа кишиларнинг кечинмаларини ҳис эта билиш, қайғусини бирга барҳам кўриш каби хусусиятлар шаклланиб боради. эстетик ривожланиш шахснинг эстетик онги, муносабати ва эстетик фаолиятининг шаклланиши ва такомиллашувида узоқ вақгни талаб этадиган …
2
тиканинг турли-туман масалалари намоён бўлади. айниқса, кишининг фикр- иродаси мадҳ этилади, унинг тарбияловчи роли ҳам шунда намоён бўлади. шунинг учун санъат эстетик тарбиянинг мазмуни ва воситаси ҳисобланади. эстетик тарбия ахлоқий меҳнат ва жисмоний тарбия билан чамбарчас боғлиқдир. эстетик ва ахлоқий тарбиянинг ўзаро боғлиқяиги шундаки, кишининг гўзалликни идрок этишдан қувониш, унинг бошқа кишиларга яхшилик қилганидан хурсанд бўлишга ўхшаб кетади. аксинча, гўзалликни кўра билмаслик, ундан завқлана олмаслик ёмон ишларни қилишга олиб келади. санъатнинг тарбиявий кучи шундаки, одамни ҳаётдаги воқеаларни, ҳодисаларни чуқур ҳис-ҳаяжон билан идрок этишга мажбур этади. эстетик тарбия меҳнат тарбияси билан ҳам боғлиқ. меҳнат фаолияти болаларни қувонтиради. гўзаллик қувончисиз меҳнат қувончи бўлмайди. меҳнат қувончи бу турмуш қувончидир. агар инсон эстетик жиҳатдан тарбияланган бўлса, у ҳар қандай қийин ишда ҳам гўзалликни кўра олади ва уни зўр завқ-шавқ билан бажаради. эстетик ва жисмоний тарбия ўртасида мустаҳкам боғланиш мавжуд бўлиб кишининг мустаҳкам соғлиғи учун муҳим саналади. инсоннинг жисмоний камолоти гўзалликни тасаввур эта олмайди. мактабгача …
3
монларнинг хатти-ҳаракатларидан қувонадилар, ёмонликни қоралайдилар. эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи. эстетик тарбия (лот ‘эстезио” - гўзалликни ҳис этаман) - шахсни ижтимоий воқелик, табиат. меҳнат муносабатлари, турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш, тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг эстетик дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, шунингдек, гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялаш жараёни. мтмда ташкил этиладиган эстетик тарбия тарбияланувчиларда ахлокий сифатлар, ижобий хулк- атвор меъёрларини таркиб топтириш, уларнинг ижодий қобилиятларини тараккий эттиришга катта таъсир кўрсатади. эстетик тарбияни олиб бориш жараёнида тарбияланувчиларда эстетик хис-туйгу, эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятлари, эстетик эҳтиёжлари ва гўзалликни севиш, гўзалликка интилиш туйғуларини ривожлантириш, эстетик маданиятни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. эстетик тарбиянинг мақсади шахснинг вокеликка эстетик муносабатини шакллантиришдан иборат. тарбияланувчилар уртасида қул меҳнати, мусиқа, тасвирий санъат маълумотларида. эртаклар ўқиш чоғида эстетик тарбияни самарали йўлга қўйиш имконияти мавжуд. эстетик тарбия хам умуминсоний ва миллий қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади. аёнки, тарбия инсон онгига, хис- туйғуларига, тасаввурига, эътиқодига, дунёқарашига, хатти- ҳаракатларига, хулқ-атворига …
4
тиришга, ягона ахлоқий хулқ- атвор ва фуқаролик сифатларини шакллантиришга хизмат килган эди. авваллари эстетик тарбия ўта тор ва бир томонлама талқин қилинар, яъни уни санъат асарларини тўғри идрок этиш, бу билан алоҳида лаззатланиш ёки бирор санъат турини билиб олиб, муайян бадиий кўникмаларга эга бўлиш доирасида инъикос этилар эди. баъзан эстетик тарбияга одамларда юксак эстетик дид-фаросатни шакллантириш сифатида қаралар эди. буларнинг барчаси бадиий- эстетик тарбиянинг вазифа ва максадлари доирасига киради. эстетик тарбиянинг вазифалари тарбиянинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, болаларнинг ёш ва индивидуал имкониятларига қараб белгиланади. эстетик тарбиянинг вазифаларига куйидагилар киради: 1. болаларни ҳаётдаги, воқеликдаги, табиат ва турмушдаги гўзалликни тушуниш, кўра билишга ўргатиш. уларда эстетик ҳис-туйғу, дид, эстетик муносабатни тарбиялаш. 2. болаларни бадиий ижоднинг турли жанрларида яратилган санъат асарларини тушуниш, севишга ўргатиш, уларда эстетик онг қирраларини шакллантириш. 3. болани санъатнинг турли соҳаларига қизиқиши, изланишини таркиб топтириш. эстетик тарбиянинг воситалари. шахснинг эстетик маданиятини шаклланиши кўп жиҳатдан эстетик камолотига таъсир ўтказадиган ташқи ва ички …
5
и рангдаги парда тўғри тушади: кўкми ёки яшил?”. мазкур холатда боланинг айнан жавобининг ўзи муҳим эмас, асосийси унинг эътиборини рангнинг мос келиши ёки келмаслигига қаратиш, шунингдек, болада у ҳам гўзаллик яратиши мумкинлиги ҳақидаги хулосани хосил қилишга эришишдир. эстетик тарбиянинг энг муҳим омили - табиатдир. табиат билан доимий равишда муносабатда бўлмай туриб, эстетик жиҳатдан ривожланиш, эстетик тарбияни уюштириш мумкин эмас. бошқача айтганда, табиат ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган гўзаллик манбаи. у эстетик хис-туйғу, кузатувчанликни ривожлантириш учун бой материал беради. айникса, табиат бадииий образлар оркали ифодаланса, янада узининг эстетик жиҳатини яққол намоён этади. масалан: қуддус мухаммадийнинг “болалар” шеърида ана шу жиҳат ёрқин акс этган: fyв-ғув учар болари, дув-дув учар болари. гулдан-гулга қўнишиб, шарбат ичар болари. сен қадрдон дўстимиз, асалинг еб, ўсдик биз. ясаб берайин қути, боғчамизда қол, ари! жонажон табиат эстетик тарбиянинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади. теварак-атрофдаги табиат гўзаллиги хатто энг кичик болани ҳам қувонтиради. унинг туйғулар ва хаёлларда сақланган гўзаллиги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эстетик тарбия"

1546877051_73663.doc эстетик тарбия режа: 1. эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. 2. эстетик тарбиялашнинг вазифаси мақсади ва методи. 3. эстетик тарбиянинг воситалари. эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти. эстетик тарбия кенг тушунча бўлиб, воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, ижтимоий ва меҳнат муносабатидаги, турмушдаги гўзалликни идрок қилиш, тушунишга ўргатиш, гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётга гўзалликни олиб кириш қобилиятларини тарбиялашдир. эстетик тарбия ўз навбатида болаларга ҳар томонлама тарбия беришнинг бир қисми ҳисобланади. у айниқса, ахлоқий тарбия билан узвий боғлиқдир. санъат ва ҳаёт гўзаллиги билан таништириб бориш боланинг ақлини, ҳиссини тарбиялаб қолмай, шу билан бир қаторда унинг хаёли ва фантазиясини ҳам ривожлантиради. болаларни гўзалликк...

Формат DOC, 85,5 КБ. Чтобы скачать "эстетик тарбия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эстетик тарбия DOC Бесплатная загрузка Telegram