бақтриянинг сўнгги бронза даври археологияси

DOC 41,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443860561_61594.doc бақтриянинг сўнгги бронза даври археологияси режа: 1. бақтриянинг бронза даври хусусиятлари 2. бақтриянинг бронза даври босқичлари ва уларнинг хусусиятлари 3. моддий маданият сўнгги бронза асри палеометалл даврининг охирги босқич ҳисобланиб, кишилик жамияти тараққиёти янги даврининг алмашинуви билан белгиланади. ўрта осиёда бронза даври нафақат бронза қотишмасининг пайдо бўлиши, балки меҳнат қуроллари ҳамда бронза қурол-яроғларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши шу билан биргаликда бошқа қатор белгилар: патриархал муносабатларнинг қарор топиши, чорвадор қабилаларнинг ажралиб чиқиши, қадимги цивилизациянинг шаклланиши мулкий тенгсизликнинг пайдо бўлиши, қабилалар ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши билан белгиланади. мил. ав. ii минг йилликка келиб жанубий ўзбекистон ҳудудида ҳам ўтроқ деқончилик маданияти қарор топади. мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида бу даврга оид қатор манзилгоҳлар аниқланиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қалъа қишлоқлар, мудофаа деворларига эга бўлган ҳамда эга бўлмаган қишлоқлар. бу ерда бронза даври маданияти сополли маданияти номи билан машҳур бўлиб, унинг қуйидаги босқичи ажратиб кўрсатилади: саполли, жарқўтон, муллали, кўзали ва бўстон сополли босқичи шу …
2
меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ эди. жарқўтон даври шу номдаги манзилгоҳ топилмалари асосида ўрганилган. майдони 90 га. дан иборат манзилгоҳнинг планировкаси тарқоқ шарқ бўлиб, арк ва мудофаа деворларига эга. бу ердан ибодатхона қазиб ўрганилган. ибодатхона топилмаларига кўра жарқўтонликлар олов ва сувга сиғинганлар. адабиётларда таъкидланиб келинаётган жарқўтон ёдгорлигининг умумий майдони 100 гектардан ошиқ деган маълумотни нисбий тушунча деб қараш керак. ёдгорликнинг горизонтал стратиграфиясини инобатга олсак, бир вақтда 100 гектарлик майдонда шаҳар фаолият этмаган. ёдгорликнинг қабристон жойлашган тепаликларини шаҳар ҳудудидан ажратадиган бўлсак, янада соддароқ шаҳар бўлганлиги кўринади. булар «арк» ва унинг атрофида жойлашган саккизта катта патриархал уруғ жамоалари мажмуасидан иборат бўлган «шаҳристон»дир. тепаликлар баландлиги жиҳатидан бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. жарқўтон арки ёдгорликнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган, умумий майдони 3 гектар, атрофи 1,20-1,50 метр қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган, ғарбий томонида жарқўтон “шоҳлар саройи” жойлашган. аркнинг ички қисми кичик тепаликлар мажмуасидан иборат. бу ерда а.а. асқаров томонидан қазилган стратиграфик шурф натижасида сополли маданияти ашёлари …
3
ради. маълумки, мифологияда қизил ранг қонни, илон эса ер ости илоҳиятидан далолатдир. шу азоб-уқубатлардан ҳомиладор аёлни фикримизча, «аждодлар руҳи қутқара олиши мумкин» деб тасаввур қилишган. жанубий ўзбекистоннинг жарқўтон даврида яшаш деҳқонларнинг маданиятини белгиловчи асосий материаллар қабрларни очиш жараёнида топиб ўрганилган. манзилгоҳдаги қадимги қабрлар кишида қизиқиш уйғотади. қабрлар лаҳот ёки ёрма шаклида, баъзан идиш ва деворларга кўмиш ҳоллари ҳам учрайди. ёш болалар қабри кичик чуқурлардан иборат. катта ёшдагилар қабри бир томонга қаратилиб, ёнбош шарқ букчайтириб кўмилган. бир неча кишилар ҳатто алоҳида ҳайвонлар кўмилган қабрлар ҳам учрайди. қабрларда меҳнат қуроллари мавжуд. улар сопол буюмлар, метал буюмлар, тош, чарм ва бошқалардан иборат. мурдалар ён томони билан букилган шарқ томонга ётқизиб кўмилган. жарқўтонда ўрганилган қабрлар жарқўтон, кузали, молали даврларини алоҳида ажратиб кўрсатиш ҳамда қадимги деҳқон жамоаларининг мулкий муносабатлари ва социал-иқтисодий тараққиёти хусусиятларини аниқлаш имкониятини беради. сополли босқичига оид кулолчилик буюмлари асосан кулолчилик чархида ишланган уй-рўзғор идишларидан иборат. барча идишлар юқори сифатга эга. жарқўтон босқичида …
4
ишлов беришнинг юқори даражада ривожланишига имкон берди. асосий хом-ашё бўлган бронзага обдон ишлов бериладиган бўлди. тошдан меҳнат қуроллари тайёрлаш ўз аҳамиятини йўқотмади. бақтрия ва қадимги ҳиндистон маданий алоқалари маълум даражада ўрганилган. хусусан, кўзали даври моддий маданиятининг шаклланишида хараппа маданиятининг ўрни a.а. асқаров томонидан кўрсатиб берилган бўлса, меъморчиликдаги ўхшашликлар т.ш. ширинов томонидан ўрганилган. ўзбекистон-германия экспедицияси ҳам маданий алоқалари хусусида янги маълумотлар тўплади. жарқўтондан фил суягидан ясалган, квадрат шаклдаги ашёлар топилди, унинг юзасида айлана шаклли 9 та безак чизилган, улар учтадан уч қаторда жойлашган. фикримизча ушбу топилма хараппа маданияти ва унинг маданий таъсир доирасида бўлган ҳудудларда тўлов воситаси вазифасини ўтаган. бу фикрнинг исботи сифатида олтиндепадан битта сопол идиш ичида 11 та квадрат, 2 та айлана ва 8 та таёқча шаклдаги фил суягидан ясалган топилмани эслаб ўтиш лозим. юқорида келтирилган тарихий жараёнларга кўра жарқўтон илк давлатчилик шаклларига ўтиш босқичида бўлиб, кўзали ва молали илк давлатчилик шаклларига ўтиш босқичида бу жараён янада кучаяди. сополлитепа …
5
йилликнинг иккинчи чорагидан бошлаб қадимги бақтриянинг қатор ҳудудлари шимоли-шарқий эрон ёки жанубий афғонистон ҳудудларида яшовчи ўтроқ деҳқончилик қабилалари томонидан эгаллана бошланади. натижада бу ерда бронза даврининг турли босқичларида янги деҳқончилик воҳалари шакллана бошлайди. кейинчалик бу ердаги деҳқонлар ўзига хос мамаҳаллий тараққиёт йўналишига эга бўлганлар.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бақтриянинг сўнгги бронза даври археологияси" haqida

1443860561_61594.doc бақтриянинг сўнгги бронза даври археологияси режа: 1. бақтриянинг бронза даври хусусиятлари 2. бақтриянинг бронза даври босқичлари ва уларнинг хусусиятлари 3. моддий маданият сўнгги бронза асри палеометалл даврининг охирги босқич ҳисобланиб, кишилик жамияти тараққиёти янги даврининг алмашинуви билан белгиланади. ўрта осиёда бронза даври нафақат бронза қотишмасининг пайдо бўлиши, балки меҳнат қуроллари ҳамда бронза қурол-яроғларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши шу билан биргаликда бошқа қатор белгилар: патриархал муносабатларнинг қарор топиши, чорвадор қабилаларнинг ажралиб чиқиши, қадимги цивилизациянинг шаклланиши мулкий тенгсизликнинг пайдо бўлиши, қабилалар ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши билан белгиланади. мил. ав. ii минг йилликка келиб жанубий...

DOC format, 41,0 KB. "бақтриянинг сўнгги бронза даври археологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.