марказий осиё илк палеолит даври маданияти

PDF 81 sahifa 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 81
8 марказий осиёнинг илк палеолит даври маданияти марказий осиё илк палеолит даври маданиятини урганишда эришилган асосий ютуцлар. илк палеолит даври археологиясини урганишнинг бугунги ауволи ва даражаси. туркманистон, тожикистон, циргизистон, узбекистон ва цозозистон мамлакатларида илк палеолитнинг энг мууим ёдгорликлари ва урганилиши тарихи, ёдгорликлардан топилган меунат воситалари ва уларни яратиш маданияти. илк палеолит маданиятининг узига хос хусусиятлари. меунат куролларининг яратилиш омиллари - илк аждодларимиз маънавий дунёси маусули эканлиги. марказий осиё илк палеолитини урганиш ишлари ва бу борада эришилган ютуклар асосан, иккинчи жахон урушидан кейинги йилларга тугри келади. хусусан, хх асрнинг 60-80 - йиллари давомида тадкикотчилардан м.р.косимов, р.х.сулаймонов, у.и.исломов, в.а.ранов, х.алписбоев, ж.к.тоймагамбетов, м.журакулов каби палеолитшунослар мисли курилмаган ютукларни кулга киритишиб, урта осиё ва козогистон худудларида кишиликнинг жуда кадимги замонлардан буён маданият яратиб келганликларини исботлаб беришдилар ва бу борадаги изланишлар кизгин давом эттирилмокда. марказий осиё археологияси хакида суз борар экан, биз ушбу маърузаларимизда урта осиё ва козогистон мамлакатларини кузда тутиш ва тушуниш максадга мувофикдир. …
2 / 81
стондаги кулбулок (илк катламлари), кизил-кум; козогистондаги коратов ва бошка купгина жойлардан топилиб текширилган ёдгорликларни киритиш мумкин ва улар берган археологик манбалари билан хам кизикарлидир. бу топилмаларнинг ёшини аниклашда фаннинг турли сохалари иштирокида тахлиллар утказилган ва натижаларига нисбатан саналанган. айникса, бу ёдгорликларнинг санасини аниклашда, авваламбор, уз даврида тош куролларни тайёрлашда кулланилган техникавий услуб жихатлари, геологик катламнинг сакланиш даражаси, тайёрланган куролларнинг ташки ва умумий морфологик хусусиятлари хисобга олинган холда, умумий хулосаларга келинган. зарурият туфайли артефакт ва бошка манбаларни кимёвий тахлиллар 4 килиш мумкин булди. аммо, бу эслатилган жойлардан топилган ва тошдан ясалган ашёвий буюмларнинг барчаси хам илмий асарларда тула-тукис ёритилган эмас. бу ашёлар турли жойларда хилма-хил ер катламларидан топилишидан катьий назар, уларнинг ахамияти чексиз катта булиб, ватанимиз заминида инсоният яратган маданиятнинг накадар кухна илдизларидан гувохлик беради. зотан, бу далиллар урта осиё ва жанубий козогистоннинг бепоён улкаларида мустер давридан анча аввал инсон жамоалари маданият яратиб келганлигини исботлайди. зикр этилган жойлардан топилган мехнат куроллари, …
3 / 81
асосида, одатда, унг кул билан мехнат килиш кузда тутилган. дастлабки куроллар тош учринди парчаларидан хам ясалган булиб, керакли нарсаларни чопиш, кесишга мулжалланган. кейинчалик эса, иш жараёнида утмас булиб колган тиглари майдарок кертма усулида кайта уткирланган ва фойдаланилган. урта осиё ва хусусан, жанубий козогистонда топилган бундай типдаги куроллар овропанинг шелль ва ашелль даврларига тугри келади, десак хато эмас. энди, зикр этилган худудларнинг илк палеолит даври ёдгорликлари хакида кискача ва умумий тарзда тухталиб утамиз. туркманистон худуди палеолитшуносликда марказий осиёнинг бошка мамлакатларига нисбатан камрок урганилган мамлакат. хусусан, бу кенг даргохни урганишда 1947 йилдан эътиборан таникли археолог а.п.окладников ва сунги йилларда эса, унинг шогирдлари кизикарли тадкикотларни бажардилар. шулардан энг эътиборлиларидан туркманистоннинг жанубидаги копетдог этакларидан кулга киритилган топилмалар кизикарлидир. хусусан, илк палеолит даврларига оид янгаджа ва коратенгир маконлари сероб манбалар берди. шулардан айрим, характерлиларини эслаб утамиз. янгаджа топилмаси, - красноводск ярим оролидаги красноводск- ашгабод темир йулининг 41-км.даги янгаджа ва коратангир станциялари уртасидаги жойдан топилган булиб, …
4 / 81
ган. айникса, бекарслонтог макони берган ашёлар хам сунгги ашель даври билан саналиб, мехнат куролларининг дагаллиги хам бу хакда гувохлик беради. умуман каралганда, жанубий туркманистоннинг копетдог минтакасидан топилган илк палеолит ашёлари санасининг 200-150 минг йилликни уз ичига олиши эътироф килинади. сунги йилларда туркманистонда ёш археологлар кенг куламда тадкикот ишларини муваффакиятли олиб бормокда ва бир неча жойлардан палеолит маконларини топиб, урганишмокда. археологик жихатдан марказий осиёда тожикистон замини бир мунча яхши урганилган. бу сохада атокди олим а.п.окладников хамда в.а.рановлар жиддий унумли тадкикот ишларини бажариб, мамлакат тарихини урганишда мисли курилмаган ютукларга эришдилар. шулардан энг мухимлари хакида кискача маълумот бериш уринлидир. кизилкальа топилмаси,- шу ном билан аталувчи кишлок номи билан боглик булиб, вахш дарёсининг унг киргогидаги кургонтепа шахридан 12 км масофада жойлашган. а.п.окладников бу ердан дагал ясалган кул чукмори ва учриндилар топган эди. топилмалар вахш дарёси хосил килган 4-кайирнинг геологик катлами таркибига доирлиги аникланиб, ашель даври билан саналанган. кухипиёз топилмаси,- иккита чоппинг куролидан иборат булиб, …
5 / 81
топилма ашёларининг мухим хусусиятларидан - кайрок куроллар, хусусан, чоппинг, чоппер, чопувчи, кесувчи мехнат ускуналарининг такдим килинганлигидадир. в.ранов бу манбаларни куп йиллар давомида урганиб, жуда кадимги, яъни ашел даврининг илк боскичларига тааллукли эканлигини таъкидлайди. лохути 1 жой макони хам коратог 1 каби энг кадимий хисобланади. бу макон коратог 1 дан 80 км шаркда жойлашган булиб, хошар дарёсининг обимозор дарёсига куйилиш ерида жойлашган. в.а.ранов маданий катламлардан сероб манбалар топган. манбалар таркибида чакмоктош ва 6 кайроктошлардан ясалган хилма-хил куроллар, айникса, тош узаклари, киргичлар, чопкилар, уйма кертув бериб ишланган ускуналар куплаб такдим килинган. ёдгорлик геологик хамда термолюминесцент усули билан пухта урганилган ва унинг санаси 120-130 минг йиллик кадиймиликка эга эканлиги эътироф килинади. бу макон урта осиё микёсидаги ноёб ёдгорликлардан бири хисобланиб, у рисс-вюрм музлиги даврига доирлиги аникланган. аслида, бу ёдгорлик коратог ва ховалинг маконларидан кейинги манбага сероб ноёб ёдгорлик хисобланади. лохути маконлари ва уларнинг манбаларини урганиш ишлари давом эттирилинмокда. кулдора макони, - тожикистоннинг жанубида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 81 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиё илк палеолит даври маданияти" haqida

8 марказий осиёнинг илк палеолит даври маданияти марказий осиё илк палеолит даври маданиятини урганишда эришилган асосий ютуцлар. илк палеолит даври археологиясини урганишнинг бугунги ауволи ва даражаси. туркманистон, тожикистон, циргизистон, узбекистон ва цозозистон мамлакатларида илк палеолитнинг энг мууим ёдгорликлари ва урганилиши тарихи, ёдгорликлардан топилган меунат воситалари ва уларни яратиш маданияти. илк палеолит маданиятининг узига хос хусусиятлари. меунат куролларининг яратилиш омиллари - илк аждодларимиз маънавий дунёси маусули эканлиги. марказий осиё илк палеолитини урганиш ишлари ва бу борада эришилган ютуклар асосан, иккинчи жахон урушидан кейинги йилларга тугри келади. хусусан, хх асрнинг 60-80 - йиллари давомида тадкикотчилардан м.р.косимов, р.х.сулаймонов, у.и.исломов, ...

Bu fayl PDF formatida 81 sahifadan iborat (2,0 MB). "марказий осиё илк палеолит даври маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: марказий осиё илк палеолит давр… PDF 81 sahifa Bepul yuklash Telegram