лайли ва мажнун достонида табиат тасвири

DOC 49.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662842697.doc лайли ва мажнун достонида табиат тасвири лайли ва мажнун достонида табиат тасвири инсон ва табиат ўртасидаги кўзга кўринмас боғлиқлик диалектик характерга эга. инсон табиат билан узвий алоқада бўлар экан, уни маълум маънода ўзгартиришга интилади. бу ҳол одамнинг олам ҳақидаги дунёқараши шаклланиб бораётганидан далолат беради. маълумки, қадимги одамлар табиат ҳодисаларини тўла идрок эта олмаганлар, шунинг учун ҳам табиатнинг сиру синоатларини жонли мавжудот сифатида тасаввур қила бошлаган. бадиий тафаккурнинг мана шундай дастлабки маҳсуллари аждодларимизнинг табиат культлари билан боғлиқ тасаввурларининг келиб чиқишига сабаб бўлган. табиат культлари билан боғлиқ тасаввурлар кейинчалик бадиий тафаккур тадрижий тараққиётига ўз таъсирини ўтказиши натижасида поэтик тасвирда табиат унсурларига мурожаат этиш ҳодисаси майдонга келган. табиат ва инсон уйғунлигини аждодларимиз маънавий мерослари тизимида кўплаб учратиш мумкин. жумладан, алишеър навоийнинг «лайли ва мажнун» достони бадииятида табиат тасвиридан шоирнинг бадиий унсур сифатида фойдаланганлигининг гувоҳи бўламиз. тадқиқотлар шуни кўрсатадики, навоий достон воқеалари баёнида табиат элементларидан эпик қаҳрамон характерини яратишда ўринли фойдаланган: келмай нафас …
2
ибтидоий тасаввурларига ишорадир. маълумки, ибтидоий қарашларга кўра, одам тупроқдан яралган. инсон характерида саҳронинг ваҳшийлигини мужассамлиги, қум узра танининг қуруқ гиёҳ сингари вазнсиз ётиши сувсиз гиёҳнинг қуришига муҳаббатсиз ошиқ жисмини муқоясасидир. достонда мажнун бутун даррандалар, жайрон сингари мавжудотлар билан тиллашади. инсонни сайёд деб билгувчи жайронлар эпик қаҳрамонни ўртага олиб меҳр улашади. мажнун изтиробларини одам боласи англамаса-да, жайронлар тушунадилар. бўрилар уни шўбон-чўпон ити сингари қўриқлайдилар. мажнуннинг табиат билан сирлашиши, уни она табиат ўз бағрига олиши, ҳатто йиртқич бўриларнинг ҳомийлик қилиши мотиви қадимги туркий мифологияда мавжуд бўлган бўри тотемига алоқадор эпик формуладир. маълумотларга қараганда, қадимги туркий қавмлардан ашина уруғининг мифологик ҳомийси бўри саналади. уруғнинг тарқалиш жойи ҳам саҳро, дашт бўлган. мана шу тасаввурларнинг тадрижий такомили натижасида бўрининг инсоннинг ҳомийси сифатидаги поэтик вазифа бажарувчи бадиий унсур шаклидаги кўриниши достон сюжетида ўринлашган. достонда шоир эпик қаҳрамон характерига хос чизгиларда «нафс итлигин» иборасини ҳам қўллайди: нафс итлигидин кечиб тамоми, дашт узра кийик мутеу роме. яъни, нафсдан …
3
билан алоқадордир. чунки саҳрода одам ато яратилган. достонда эса саҳрода ғам-андуҳ, азобли ҳижрон дунёга келади. эпик қаҳрамон саҳрода ҳақиқий ошиқ сифатида намоён бўлади. мажнун саҳрода ўзини эркин сезади: fам заъфида дашт узра ётсанг, қум бистар экин аёғ узатсанг . байтда қум эпик қаҳрамон учун кўрпа-тўшак. fаму андуҳдан даштда бағрини ерга бериб ётса ҳам, ғаму кулфатлардан фоний дунёни тарк этса ҳам қум меҳрибон, жонажон маскандир. шунингдек, шоир саҳронинг макон вазифаси билан бирга зулумот, ваҳшат макони эканлигини ҳам тасвирлайди: тун бошинга ваҳш ўлур экин жамъ, олингда бўри кўзи экин шамъ . туннинг даҳшатлар юз берадиган эпик замон эканлиги ўзбек халқ эртаклари сюжет тизимида ҳам учрайдиган фольклорий эпик формула бўлиб бўрининг кўзини шамга қиёслаш билан тўлдирилган ҳолда ташбеҳ санъатини ҳосил қилишга хизмат қилгандир. ўлтурур экин чибин қошинға, эврулур экин қуюн бошинға . азоблардан қийналган ошиқни саҳрода фақат чивин йўқлайди. унинг бошида қуюн айланади. эпик қаҳрамоннинг бошида қуюн айланиши мотиви орқали шоир мажнуннинг афтода …
4
юзага келтирувчи бадиий унсур; в) табиат унсурлари тасвири мифологема сифатида майдонга келиб мифологик мотивни, мифологик мотив ўз навбатида сюжетнинг шаклланишига сабаб бўлган бадиий воситадир. � алишер навоий. лайли ва мажнун. тошкент, 1991. 48-бет. � кўрсатилган асар... 48-бет. � жўраев м., шомусаров ш. ўрол-олтой қабила бирлашмасининг мифологик тасаввурлари // араб фольклори ва ўзбек мифологияси. тошкент. фан, 2001.73-бет. � алишер навоий. лайли ва мажнун. 48-бет. � алишер навоий. лайли ва мажнун. 70-бет. � алишер навоий. лайли ва мажнун. 70-бет. � қодиров к. ўзбек халқ сеҳрли эртакларида биографик замон//фольклоршунослик. 1- китоб навоий 2003. 82-85-бетлар. � алишер навоий. лайли ва мажнун. 70-бет. � алишер навоий. лайли ва мажнун. 76-бет.
5
лайли ва мажнун достонида табиат тасвири - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "лайли ва мажнун достонида табиат тасвири"

1662842697.doc лайли ва мажнун достонида табиат тасвири лайли ва мажнун достонида табиат тасвири инсон ва табиат ўртасидаги кўзга кўринмас боғлиқлик диалектик характерга эга. инсон табиат билан узвий алоқада бўлар экан, уни маълум маънода ўзгартиришга интилади. бу ҳол одамнинг олам ҳақидаги дунёқараши шаклланиб бораётганидан далолат беради. маълумки, қадимги одамлар табиат ҳодисаларини тўла идрок эта олмаганлар, шунинг учун ҳам табиатнинг сиру синоатларини жонли мавжудот сифатида тасаввур қила бошлаган. бадиий тафаккурнинг мана шундай дастлабки маҳсуллари аждодларимизнинг табиат культлари билан боғлиқ тасаввурларининг келиб чиқишига сабаб бўлган. табиат культлари билан боғлиқ тасаввурлар кейинчалик бадиий тафаккур тадрижий тараққиётига ўз таъсирини ўтказиши натижасида поэтик тасвирда табиа...

DOC format, 49.5 KB. To download "лайли ва мажнун достонида табиат тасвири", click the Telegram button on the left.