табиат поэтикаси

DOC 48,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662842705.doc табиат поэтикаси табиат поэтикаси маълумки, қадим замонлардан бери адабиётда табиат гўзалликларини куйлашга катта ўрин ажратилган.табиат инсон учун битмас-туганмас илқом манбаидир. ҳар бир ижодкор, хоҳ у ёзувчи бўлсин, хоҳ шоир, мусаввир ёки бастакор бўлсин, табиат қўшиқларига қулоқ тутиб, ўз туйғуларига эш садоларни, рангларни излайди. табиатнинг сирли мўъжизаларидан баҳраманд бўлиш учун олам билан одам тақдирининг бирлигини англаш табиатни инсоният маънавий қиёфасига таъсир кўрсатадиган буюк куч деб билиш, унинг гўзал манзараларини кўз қорачиғидай авайлаб асраш, уларга миллий бойлик сифатида қараш, уни севиш тақозо қилинади. табиатни чин дилдан севган покиза қалбли ижодкоргина ундан ҳақиқий эстетик озиқ ола билади. дарҳақиқат, табиатни севган кишигина қушлар, дарахтлар, майсалар, ҳашоратлар, жилғалар тилини тушуна олади. зеро, она табиатнинг ҳар бир зарраси такрорланмас мўъжиза саналади. бу қадимий ва боқий табиат фалсафасини ўқиб олиш учун кишида шоирона юрак бўлиши керак. чунки булбулларнинг хониши шунчаки сайроқи қуш овози эмас, балки бетакрор қўшиқ. чумолилар, ўргимчаклар, ҳатто жилғаларнинг ҳам ўз қўшиғи бор. фақат …
2
у мужассам уйғунлик ҳар қандай шеърият учун, жумладан, ёшлар шеърияти учун ҳам мезон бўлиб қолади» . табиат бадиий адабиётга эстетик қиммат берувчи буюк куч сифатида қадим замонлардан бери ижодкор инсон дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнаб келди. инсоннинг табиатга муносабатида, асосан, қуйидаги икки жиҳат кўзга ташланади: а) борлиқни бадиий идрок этиш; б) борлиқни бадиий тадқиқ этиш. одам табиат ҳодисаларини кузатади, ўрганади, ташқи оламдан олган таассуротлари билан ўз маънавий дунёсини бойитиб боради. моҳиятига кўра табиат фарзанди бўлган инсоннинг илк поэтик қарашларида борлиқ жонли мавжудотлар олами сифатида тасвирланган. чунки бир замонлар одамзод табиатдан ажралмаган ҳолда, унинг бир бўлаги сифатида яшаган, атрофдаги барча ҳодисалар-у нарсаларни илоҳийлаштириб қабул қилган. табиатни поэтик тадқиқ этишнинг дастлабки намунаси сифатида инсон атрофини ўраб олган оламни илоҳий, мифологик идрок этиш босқичи юзага келган. инсон ҳамиша табиат қўйнида яшаб келди, жамият тарихи маълум маънода табиатнинг тарихи ҳамдир. жамиятнинг тараққиёт йўли табиатни поэтик тадқиқ этиш ва идрок этиш босқичларини ҳам ўз ичига …
3
келиб, инсон ўзини табиатнинг узвий қисми эмас, балки унинг эгаси сифати ҳис қила бошлади, бу эса экологик офат деб аталмиш фожиага сабаб бўлди. одам азалдан бенуқсон, озод маскан деб билган она-табиат бағрида қайтишга интилди, жамият тушунмаган, эшитишни хоҳламаган дардларини айтиб, табиат билан ҳасратлашгиси келди. шу тариқа табиат поэтикасининг моҳиятини белгиловчи етакчи тамойиллар: оламни бадиий идрок этиш, табиатдан ўз дардларига малҳам излаш, табиат оҳангларидан шеърий шакл ахтариш, ўз ижодий иқтидорини табиатнинг яратувчилик қудрати ила қиёслаш, жамиятнинг оғриқ нуқталарига табиатдан мадад тилаш, табиатни асрашга чорлаш, табиатга айланиш истагининг поэтик талқини юзага келди. буларнинг барчаси табиатнинг фалсафий-эстетик моҳиятини чуқур таҳлил этиш учун энг аввало уни юксак дид ва покиза қалб билан ҳис қила билиш зарурлигини кўрсатади. «ажойиб табиат манзаралари шахсга ижобий таъсир кўрсатади ва жамият тараққиётида муҳим роль ўйнайди» . зотан, табиат кишилик жамияти тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. табиатнинг поэтик ифодаси инсон маънавиятини бойитишдек улуғвор мақсадлар ила боғлиқ ҳолда поэтик талқин қилинади. …
4
топа олади» . одатда ижодкор табиатни шунчаки ҳис қилмайди, балки уни муайян поэтик образ ва рамзлар воситасида идрок этади. табиатни жонлантириб, унинг сирли қўшиғига бадиий шакл беради, яъни табиатдан олинган туйғуларни мисраларга кўчиради. теварак-атрофдан таралаётган дилрабо оҳангларга қулоқ тутган шоир шеърий вазнларга монанд товушлар силсиласини излайди. битмас-туганмас илҳом ва эстетик завқ манбаи бўлмиш табиат ўзига хос бадиий шаклларга кон поэтик мўъжизадир. шу боис, борлиқнинг ғаройиб ҳодисалари билан тиллашишга интилади. лирик қаҳрамон ўз дардларига малҳам излар экан, кайфиятига мос табиат сукунатига ғарқ бўлишни афзал билади.шу жиҳатдан мунис табиат-ижод аҳли қўним топиши мумкин бўлган ягона бадиий мўъжизалар олами эканлиги маълум бўлади. шеърият табиатдаги ҳаётбахш оҳангларга талпинади, майсалар ва жилғалар қўшиғига жўр бўлади.зеро, шеър табиатнинг бир заррачаси бўлмиш инсон бадиий тафаккурининг маҳсули бўлгани учун ҳам борлиқ табиийлигини узвий давоми ҳисобланади. бошқача қилиб айтганда, шеърият – бу табиатнинг иккинчи «мен»и, бадиий шакл ва мазмун билан бойитилган намунасидир. шеър – бир умр одамлар билан сўзлашишга …
5
лангина чекланиб қолмасдан, ўзи ҳам табиатга айланишни, одам боласининг ибтидоси бўлмиш она заминга қайтишни ҳам ўйлайди. яссавийнинг «тупроқ бўлгин, олам сени босиб ўтсин» деган буюк ҳикматида, тилак жўранинг «ёмғир бўлгим, дарё бўлгим бор эди»-деган мунгли армонида, с.салимовнинг «йўқ, мен дарахт бўлолмайман», дея ҳайрат-ла ҳайқиришида ҳам ана шу поэтик ҳақиқат мана ман дея бўй кўрсатиб турибди. бундай назокатли туйғулар ўзини табиатнинг эгаси эмас, балки унинг оддий бир зарраси деб билган ҳассос ижодкорларнинг шеърларига хосдир. шеърият табиатни шунчаки тасвирламайди, балки унинг энг орзу тимсоли деб билади. инсон учун табиатга қайтишдан буюкроқ бахт йўқ бу оламда. атрофимиздаги олам шеъриятда асосан икки ҳолатда: бевосита манзара лирикаси орқали поэтик ёки образлар воситасида ўз ифодасини топади. лекин муҳими шундаки, ҳар қандай ҳолатда ҳам табиатнинг поэтик талқини лирик қаҳрамон шахсияти, ички кечинмалари руҳиятида кечаётган вулқонлар, эҳтиросли ишқий туғёнлар билан ҳамоҳангдир. шоир табиат тасвиридан фойдаланган ҳолда, давр ва инсон қисматига доир муаммоларга ҳам ўз муносабатини билдиради. ҳаётнинг мураккаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиат поэтикаси" haqida

1662842705.doc табиат поэтикаси табиат поэтикаси маълумки, қадим замонлардан бери адабиётда табиат гўзалликларини куйлашга катта ўрин ажратилган.табиат инсон учун битмас-туганмас илқом манбаидир. ҳар бир ижодкор, хоҳ у ёзувчи бўлсин, хоҳ шоир, мусаввир ёки бастакор бўлсин, табиат қўшиқларига қулоқ тутиб, ўз туйғуларига эш садоларни, рангларни излайди. табиатнинг сирли мўъжизаларидан баҳраманд бўлиш учун олам билан одам тақдирининг бирлигини англаш табиатни инсоният маънавий қиёфасига таъсир кўрсатадиган буюк куч деб билиш, унинг гўзал манзараларини кўз қорачиғидай авайлаб асраш, уларга миллий бойлик сифатида қараш, уни севиш тақозо қилинади. табиатни чин дилдан севган покиза қалбли ижодкоргина ундан ҳақиқий эстетик озиқ ола билади. дарҳақиқат, табиатни севган кишигина қушлар, дарахтлар, ма...

DOC format, 48,0 KB. "табиат поэтикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: табиат поэтикаси DOC Bepul yuklash Telegram