жисмоний машқлар классификацияланишининг физиологик асослари

DOC 101,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526563749_71583.doc жисмоний машқлар классификацияланишининг физиологик асослари режа: 1. жисмоний машқларнинг физиологик классификацияси 2. ҳар хил қувватли динамик циклик ишларнинг физиологик характеристикаси. жисмоний иш ва жисмоний машқлар бажариш инсон танасида нерв, мускул, юрак-қон томирлари, нафас олиш, моддалар ва энергия алмашинуви, овқат ҳазм қилиш каби бир қатор тизим ва аъзолар фаолиятида маълум ўзгаришлар келтириб чиқаради. буларга мисол қилиб машқ бажарилиши билан юрак уриш ва нафас олиш частотасининг кўпайишини, қон босимининг кўтарилишини, тана ҳароратининг ошишини ва ҳокозаларни олиш мумкин. бу кўрсатгичларнинг табиати, озайиши ёки кўпайиши бажарадиган жисмоний иш, машқнинг тури, хусусиятларига боғлиқ. айрим жисмоний машқлар сенсор тизимлар фаолиятида кучли ўзгаришлар юзага келтирса, улар бир вақтда ички аъзоларга унчалик таъсир қилмайди, иккинчилари - юрак, нафас олиш фаолиятини ниҳоятда жадаллаштириб, сенсор тизимда айтарлик ўзгариш юзага келтирмайди ва ҳокоза. шундай экан жисмоний машқларни классификациялашда, яъни турли гуруҳларга бўлишда тана аъзолари ва тизимларининг физиолоигик хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. бундай гуруҳлашда бажариладиган жисмоний ишнинг қуввати, давом этиш муддати, …
2
илиш қийин. шунинг учун ностандарт ҳаракатларда эришиладиган ютуқлар, натижалар спортчининг айни вақтда ўзини қандай тутиши, тегишли усул ва ҳаракатларни усталик, моҳирлик билан танлаб олишига боғлиқ. бу турдаги спорт ҳаракатларига асосан яккама-якка олишув турлари (курашнинг барча турлари, қиличбозлик, бокс) спорт ўйинлари ҳамда ҳаракат ўйинлари киради. стандарт ҳаракатлар ниҳоятда хилма-хил бўлиб, ўз набатида яна иккита катта гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳга натижалари вақт, масса ва узунлик бирликлари билан ўлчанадиган ҳаракатлар (чопиш, штанга кўтариш, сакраш) киради. бундай ҳаракатларни миқдор ўлчамидаги ҳаракатлар ҳам дейилади. иккинчи гуруҳ стандарт ҳаракатларни миқдорий кўрсатгичлар билан ҳисоблаб бўлмайди, улар баллар билан ўлчанади ва шу боис улар сифат ўлчамидаги катлар деб юритилади (гимнастлар), сувга сакровчилар ва бошқалар бажарадиган ҳаракатлар). миқдор ўлчамидаги спорт ҳаракатлари ўз навбатида ҳаракат таркибига кўра иккига, яъни циклик ва ациклик ҳаракатларга бўлинади. циклик ҳаракатларда бир хил цикл (доиравий ҳаракат) доимий ҳолда такрорланади (юриш, чопиш, сузиш, эшкак эшиш ва бошқалар). циклик ҳаракатлар ўз навбатида сарфланадиган қувватга, бажарилиши тезлигига кўра …
3
иш кўрчатгичлари атрофида (ўрта қувватли ҳаракат) ўтади. шу нуқтадан тўғри чизиқ тушириш билан турли хил қувватли циклик ҳаракатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. миқдор ўлчамидаги стандарт спорт ҳаракатларининг ациклик тури стеориотип хусусиятга эга бўлиб, бажариладиган ҳатти-ҳаракатлар олдиндан аниқ бўлсада, кетма-кет келадиган ҳаракатлар бир-биридан фарқ қилади (масалан, уч сакрашда ҳар бир қадам ҳаракати турлича бажарилади, сакраш ва найза ирғитишларда эса ҳаракатнинг ациклик қисмидан олдин циклик иш югуриш бажарилади ва ҳокоза). ациклик ҳаракатлар ҳам ўз навбатида тезлик ва куч ишлатиб бажариладиган (сакрашлар, тўқмоқ, диск ва гранаталар улоқтириш) ҳамда асосан куч ишлатиб бажаридиган (штанга, тош кўтариш) жисмоний машқларга бўлинади. юқорида кўриб ўтилган барча ҳаракат турларининг тана ёки унинг бир қисми бўшлиқда ҳаракат қилиши билан ҳарактерланадиган ёки динамик иш, маълум юк ёки танани ҳаракатсиз ҳолда бир нуқтада, ҳолатда ушлаб туриш ёки статик иш деб айтиш ҳам қабул қилинган. қуйида жисмоний машқларнинг физиологик классификациясини акс эттирадиган жадвални келтирамиз. жисмоний машқларнинг физиологик классификацияси (в.с.фарфель бўйича) ҳар хил қувватли …
4
а нисбатан катта (8 литргача) максимал (18 литргача) субмаксимал (12 литргача) унча кўп эмас (4 литргача) қонда сут кислотаси миқдорининг кўпайиши унча сезиларли эмас максимал ҳолда катта дистанция бошида қисман қупаяди, кейин ўзгармайди. нафас олиш тизимининг иши кучли эмас максимал ҳолатга кўтарилади максимал максимал ҳолтадан пастроқ юрак иши кучли максимал ҳолатга чиқади. максимал ҳолатдан яқин максимал ҳолатдан паст қонда шакар миқдорининг кўрсатгичи меъёрда ёки ундан бироз кўпроқ меъёрда ёки ундан бироз кўпроқ меъёрда меъёрдан кам максимал қувватли иш. бундай иш максимал даражадаги ҳаракат частотаси билан ажралиб туради ва у кўпи билан 20-30 сек давом этади, холос. мисол тариқасида 100-200 метрларга югуришни, 200 м га велосипедда пойгани, 2,5 м-га сузишларни олиш мумкин. максимал қувватли иш энг тез ҳаракат қилиш билан (юқори частотали) бирга яна тана мускулларининг юқори даражада қўзғалиши ва катта куч сарфланишини ҳам талаб қилади. бундай иш бажарилганида қон таркибидаги эритроцитлар ҳамда гемоглабин қисман кўпаяди, глюкоза миқдори ҳам бир мунча …
5
ш ҳисобидан қондирилади. 100-200 метрга югуришдан кейин нафас олишнинг анча вақт тезлашган ҳолда туришига сабаб ҳам шу. бундай иш катта миқдорда энергия сарфлаш билан ҳарактерланади (ҳар 1 метр масофа учун 0,4 ккал). максимал қувватли иш бажарилишида нерв марказлари кучли қўзғалишга учрайди. бундай ишда атф ва креатинфосфат тез парчаланиб кетади, уларнинг захираси эса 8-10 секундга етади, холос. шу боисдан қайта ресинтез учун эса вақт етишмайди. шунинг эвазига бу хилдаги иш узоқ давом эттирилмасдан тўхтатилишга мажбур. субмаксимал қувватли иш. бундай иш анча юқори тезликда бажарилсада уларнинг максимал қувватли ишларга қараганда ҳаракат частотаси бироз кам бўлади. унинг давом этиш муддати 5-6 минут, мисол қилиб 400, 800, 1500 метрларга югуришни олиш мумкин. бундай ишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, дистанциянинг бошида максимал ҳолатга чиқа бошлаган асосий физиологик кўрсатгичлар ишнинг охиригача шу ҳолатда қолади ёки иш охирида унга (етишади). субмаксимал қувватли иш қон деполаридаги заҳира қонни томирларга чиқишини юзага келтиради, шунинг учун бундай иш бажариш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний машқлар классификацияланишининг физиологик асослари" haqida

1526563749_71583.doc жисмоний машқлар классификацияланишининг физиологик асослари режа: 1. жисмоний машқларнинг физиологик классификацияси 2. ҳар хил қувватли динамик циклик ишларнинг физиологик характеристикаси. жисмоний иш ва жисмоний машқлар бажариш инсон танасида нерв, мускул, юрак-қон томирлари, нафас олиш, моддалар ва энергия алмашинуви, овқат ҳазм қилиш каби бир қатор тизим ва аъзолар фаолиятида маълум ўзгаришлар келтириб чиқаради. буларга мисол қилиб машқ бажарилиши билан юрак уриш ва нафас олиш частотасининг кўпайишини, қон босимининг кўтарилишини, тана ҳароратининг ошишини ва ҳокозаларни олиш мумкин. бу кўрсатгичларнинг табиати, озайиши ёки кўпайиши бажарадиган жисмоний иш, машқнинг тури, хусусиятларига боғлиқ. айрим жисмоний машқлар сенсор тизимлар фаолиятида кучли ўзгаришлар юз...

DOC format, 101,0 KB. "жисмоний машқлар классификацияланишининг физиологик асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.