иш жойларидаги ҳаво таркибидаги чанг ва унга қарши кураш

DOC 122,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474984396_65232.doc иш жойларидаги ҳаво таркибидаги чанг ва унга қарши кураш режа: 1. чангнинг турлари ва уларнинг зарарли хусусиятлари. 2. санитар меъёр томонидан турли чангларга белгиланган энг юқори йўл қўйиладиган концентрациялар ва уларнинг хавфлилик синфлари. 3. ҳаводаги чанг миқдорини гравиметрик (массасини ўлчаш) услубда аниқлашнинг назарий асослари. 4. ҳаво таркибидаги чанг миқдорини талаб даражасига келтириш тадбирлари. 1. чангнинг турлари ва уларнинг зарарли хусусиятлари билан танишиш. сув ва қишлоқ хўжалигида бажариладиган жуда кўп технологик жараёнларни ва ишларни бажаришда инсон организмига салбий таъсир қилувчи чанг ҳосил бўлади. масалан, чанг ер-тупроқ ишларини бажаришда, тупроққа ишлов беришда, ер текислашда, каналлар ва ариқларни актив ишчи органга эга бўлган мелиоратив машиналар билан қазишда, қурилиш ишларида, етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишда,транспорт ишларини бажаришда ва бошқа ишларда амалга оширшда жуда жадал равишда ажралиб чиқади. чанг деб ҳар қандай модда ва жисмларнинг ҳавода муаллақ ҳолда учиб юрган майда заррачаларига айтилади. ҳавода учиб юрган чанг аэрозол деб, юзага чўккани эса аэрогел деб ҳам …
2
м қилиш органлари, кўзи, териси ва бошқа органлари турли даражада зарарланиши мумкин. шуларнинг ичида энг хавфлилари ўпка силикози, кўзга қорачиғининг хиралашиши, кўзда оқ парда ҳосил бўлиши, тери яллиғланиши, қичима ва бошқа тери касалликларидир. ўлчамлари 5 мкм дан кичик бўлган чанг заррачалари ўта хавфли ҳисобланади. улар юқори нафас олиш органларида ушланиб қолмасдан ўпканинг ичги қисмига (альвеолга) чуқур кириб бориб силикоз (кварцли чангни ютганда), антрокоз (кўмир чангини ютганда), асбестоз (асбест чангини ютганда) ва кимёвий таркибига боғлиқ ҳолатда бошқа турдаги касалликларни келтириб чиқаради. чанг заҳарли ва заҳарсиз бўлиши мумкин. бу унинг кимёвий таркибига боғлиқ. заҳарли чанглар кукунсимон пестицидлар, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлаганда ҳосил бўлади. бундан ташқари заҳарсиз чанг таркибида турли микроорганизмлар ва микроблар бўлиши мумкин. бу ҳолат унинг зарарли таъсири оқибатини оғирлаштиради. баъзибир чанглар инсон соғлиғи учун хавфли бўлишидан ташқари ҳаво билан маълум бир концентрацияда аралашма ҳосил қилганда портлаш хусусиятига эга. буларга кўмир, торф, ёғоч-тахта, шакар, ун, дон, тамаки …
3
кибини, унинг эрувчанлигини, заҳарлилиги ва чанг заррачалари шаклини билиш зарурдир. илмий изланишнинг мақсадига кўра ҳавонинг чангланишини даражасини гравиметрик (массасини ўлчаш), кониметрик (санаш), оптик электр, фотоэлектрик ва бошқа усуллар билан аниқлаш мумкин. сн 245-71 ва гост 12.1.005-88 томонидан турли чанглар (аэрозоллар) учун, уларнинг фиброген ва заҳарлилик хусусиятларига боғлиқ равишда, ишлаб чиқариш хоналари ва иш ўринлари ҳавоси таркибида энг юқори йўл қуйиладиган концентрациялари (эюк) ишлаб чиқилган ( -жадвал). бу концентрациялар чанг таркибида эркин ҳолда бўлиши мумкин бўлган кремний икки оксидининг ( sio2 ) эркин ҳолдаги нисбий миқдорига боғлиқ (фоиз ҳисобида) ҳолда ҳам белгиланган. баъзи бир зарарли моддаларнинг иш зонаси ҳавоси таркибидаги энг юқори йўл қўйиладиган концентрациялари (эюк), мг/м3 (сн 245-71 кўчирма) № модданинг номи эюк, мг/м3 хавфлилик синфи агрегат ҳолати 1 2 3 4 5 аэрозоллар (чанглар) 1 асбест 2 4 а 2 асбоцемент 6 4 а 3 дон чанги 2 4 а 4 известняк 6 4 а 5 таркибида 70% кўп …
4
а ва фильтрнинг тажрибадан олдинги ва кейинги массалари фарқини сўриб ўтказилган ҳаво ҳажмига бўлишга асосланган, яъни: cч  mч 103  m2  m1 103, мг/м3 (7) v0 v0 бу ерда: - ҳаводаги чанг миқдори, мг;  m ч m1- фильтрнинг тажрибадан олдинги массаси, мг; m2 - фильтрнинг тажрибадан кейинги массаси, мг; v0 - тажрибада фильтр орқали сўриб ўтказилган ҳавонинг нормал шароитда, яъни ҳаво температураси 0 ºс ва босим 760 мм.сим.уст. тенг бўлганда эгаллаши мумкин бўлган ҳажми, л. тажриба вақтидаги мавжуд босим ва температурада фильтр орқали сўриб ўтказилган ҳавонинг ҳажмини нормал шароитда эгаллаши мумкин бўлган ҳажмга келтириш қуйидаги ифода билан амалга оширилади: 273vф  pф v 0    , л (8) 273 t 760 бу ерда: pф - тажриба ўтказилаётган вақтдаги атмосфера босими мм.сим.уст. t - тажриба ўтказилаётган вақтдаги ҳаво температураси, ºс; vф - тажриба ўтказилаётган вақтдаги мавжуд атмосфера босими ва температурасида фильтр орқали сўриб ўтказилган ҳавонинг ҳажми, …
5
лиш ёки камайтириш бўйича тадбирлар 1. иш ёки технологик жараённи бажараётганда чанг ҳосил бўлишининг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш. 2. ҳосил бўлган чангнинг хона ёки иш ўрни ҳавоси таркибига тарқалишининг олдини олиш. 3. герметик ёпиладиган машина ва механизмларда узлуксиз давом этувчи технологик жараёнларни тадбиқ этиш. 4. технологик жарёнларни механизациялаштириш ва автоматлаштириш. 5. ишлаб чиқариш жараёнларини ва машиналарни масофадан туриб бошқаришни жорий қилиш. 6. мелиоратив, қурилиш ва қишлок хўжалик машиналарида герметик кабиналарни қўллаш ва унга ҳаво тозалаш-совутиш қурилмаларини ўрнатиш. 7. машина ва механизмлар контрукциясида маҳаллий ҳаво сўриш қурилмаларини қўллаш. 8. ишлаб чиқариш хоналарида умумий ҳаво алмаштириш қурилмаларини ишлатиш. 9. ишловчиларни шахсий ҳимоя воситалари (махсус кийим-бош, пойафзал, қўлқоп, респиратор, газниқоб ва кўзойнаклар) билан таъминлаш. фойдаланилган адабиётлар 1.ўзбекистон республикасининг конституцияси. тошкент. “ўзбекистон”, 1992 й. 2. баркамол авлод - ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.- тошкент. “шарқ”, 1998й. 3. ўзбекистон республикасининг мехнат қонунлари кодекси. тошкент, 1996 й. 4. ўзбекистон республикасининг мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуни. тошкент, 1993 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иш жойларидаги ҳаво таркибидаги чанг ва унга қарши кураш" haqida

1474984396_65232.doc иш жойларидаги ҳаво таркибидаги чанг ва унга қарши кураш режа: 1. чангнинг турлари ва уларнинг зарарли хусусиятлари. 2. санитар меъёр томонидан турли чангларга белгиланган энг юқори йўл қўйиладиган концентрациялар ва уларнинг хавфлилик синфлари. 3. ҳаводаги чанг миқдорини гравиметрик (массасини ўлчаш) услубда аниқлашнинг назарий асослари. 4. ҳаво таркибидаги чанг миқдорини талаб даражасига келтириш тадбирлари. 1. чангнинг турлари ва уларнинг зарарли хусусиятлари билан танишиш. сув ва қишлоқ хўжалигида бажариладиган жуда кўп технологик жараёнларни ва ишларни бажаришда инсон организмига салбий таъсир қилувчи чанг ҳосил бўлади. масалан, чанг ер-тупроқ ишларини бажаришда, тупроққа ишлов беришда, ер текислашда, каналлар ва ариқларни актив ишчи органга эга бўлган мелиоратив ...

DOC format, 122,5 KB. "иш жойларидаги ҳаво таркибидаги чанг ва унга қарши кураш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.