havo konditsiyalash qurilmalari hisobi

PPTX 41 sahifa 321,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 41
вентиляция 1-амалий.ҳавони кондициялаш қурилмалари ҳисоби хоналарнинг вентиляция жараёнида уларда турли хил ҳаво оқимлари пайдо бўлади. ҳаво оқимлари ҳаво қувурларининг оқиб келиш тешикларидан бошланиб хонага тарқалади. бу оқим хона хажмида зарарли моддаларнинг концентрацияси тезлик ва ҳаракат майдонларини ҳосил қилади. хонага оқиб келадиган ҳавони тўғри тақсимлашда ҳаво оқимлари катта роль ўйнайди. вентиляция техникасида ҳаво оқимлари хонадаги ҳаво билан аралашади, бундай оқимлар чўктирилган деб аталади. гидродинамик режимига кўра ҳаво оқимлари ламинар ва турбулент бўлиши мумкин. оқиб келувчи вентиляцион ҳаво оқимлари хар доим турбулент бўлади. ҳаво оқимлари изотермик ва изотермик бўлмаган оқимларга бўлинади. изотермик оқимларда бутун оқим бўйлаб температура ўзгармас бўлиб хонадаги ҳаво ҳароратига тенг. агарда температуралар фарқи мавжуд бўлса бундай ҳаво оқимлари изотермик бўлмаган оқимлар бўлади. хоналарни вентиляция қилишда кўпинча изотермик бўлмаган оқимлар ишлатилади. агарда ҳаво оқими ўз йўлида тўсиқларга дуч келмаса ва эркин ҳаракатда бўлса бундай оқим эркин оқим дейилади. агарда оқим ўз йўлида тўсиқ конструкциялари билан қисилган бўлса у ҳолда эркин …
2 / 41
р-ҳаво тақсимлагичлар ишлатилади. оқим ва сўриш тешикларни конструкциясига ҳамда ҳаво тақсимлагичларга ва уларни жойланишига бир неча талаблар қўйилади: оқим ва сўриш тешиклар хонадаги ҳаво тезлигини кучайтирмаслиги керак. ҳаво тақсимлагичларнинг ҳаво ўтишига қаршилиги тешикларнинг минимал ўлчамида ва безатилишига кўра минимал бўлиши лозим. ҳаво сўриш тешиклари зарарликлар чиқадиган жойига яқин ўрнатилиши лозим. оқим ва сўриш тешикларнинг безатилиши хонани интерьерига мос келиши керак. безатилган тешикларни ҳаво ўтказадиган юзаси стандарт ўлчамига кўра 60 % дан кам бўлиши мумкин эмас. бу талабларнинг бажарилиши хонани иш зонадаги ҳавонинг ҳолатини яхшилашни, ҳаво ҳаракат тезлиги меъёрга мосланишни, ҳаво сарфини созлашга имкониятни яратиб беради. ҳаво тақсимлагичлар конструкция бўйича хар ҳил турда бўлиши мумкин: панжаралар, плафонлар, перфорация қилинган панеллар ва бошқалар. турар жой биноларида кўпинча панжаралар, жамоат биноларида панжаралар ва плафонлар ўрнатилади. саноат биноларида технологик жараёнида чиқаётган зарарликларга, тоза ҳаво берилиш зонасига қараб бошқа турли тақсимлагичлар ўрнатилади. ҳаво тақсимлагичлар а-ҳаво бериш учун; б-ҳаво сўриб чиқариш учун ҳаво тақсимлагичлар-созланадиган ва созланмайдиган; …
3 / 41
уларнинг сонини аниқланади. танланган ҳаво тақсимлагич меъёрланган шартлар (хизмат кўрсатувчи зонадаги ҳаво харакат тезлиги ва ҳароратнинг ўзгаришини) бажариб бера олмаса унда бошқа турли ҳаво тақсимлагич танланади ва янгитдан ҳисобот қилинади. бинолар вентиляция тизимларининг тузилиши турар жой бинолар. турар жой биноларида каналли табиий сўриш вентиляция тизимлари ишлатилади бундай тизимларнинг ишлаш радиусини 8 метргача қабул қилиш тавсия этилади. битта тизимга бир хил ёки бир-бирига вазифаси бўйича яқин бўлган хоналарнинг каналларини бирлаштириш мумкин. битта бинода жойлашган турар жой, ётоқхоналар, мехмонхоналарнинг вентиляция тизимларини болалар, савдо, идора ва бошқа ташкилотлар вентияция тизимлари билан бирлаштириш ман этилади. санитария тармоғи чиқариш каналлари алоҳида тизимга бирлаштирилади. санузел хонасида 5дан ортиқ унитаз ўрнатилган бўлса вентиляция тизими вентилятор билан жиҳозланади. жамоат бинолари. жамоат ва коммунал биноларда табиий ва механик вентиляция ишлатилиши мумкин (3.11-расм). бу биноларнинг вентиляция ускуналари сонига қараб вентиляция марказларига бирлаштирилади. бу ҳолда оқиб келиш марказлари ва кондиционерлар бинонинг ер тўласида ёки унинг биринчи қаватида жойлаштирилади. алоҳида оқиб келиш …
4 / 41
атиладиган вентиляция усули ва вентиляция ускуналарнинг сони технологик жараён, корхона қуввати ва иқтисодий амалиёти билан аниқланади. саноат биноларида вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш хоналарда ёки бинонинг ташқарисида, деворларида, томда жойлаштирилиши мумкин, аммо хар қандай ҳолларда вентиляция ускуналарини ёнғин ва конденсат намлигидан ҳимоя қилиниши ва уларга хизмат кўрсатилишига қулай имкониятлар яратилиши керак. вентиляция тизимида ҳаво алмашинуви ва аэродинамик хисоби. ҳаво алмашинуви деб хонада зарарланган ҳавони қисман ёки тўлиқ тоза атмосфера ҳавоси билан алмашинувига айтилади. хонадаги талаб этилган ҳаво алмашинув миқдори хонадаги зарарли газларнинг турига, ҳажмига, инсонларнинг иш фаолиятига ва технологик жараёнларга боғлиқ. жамоат ва яшаш биноларида асосий зарарлар – карбонат ангидрид гази, нам ва иссиқ хаво ажралиши кабидир, саноат биноларида эса иссиқ ва нам ҳаво ажралиши билан биргаликда чанг ва турли газлар бўлиши мумкин. яшаш биноларида қмқ га асосан ҳаво алмашинуви сўрувчи вентиляция орқали амалга оширилади (1 жадвал). хонага берилаетган ҳаво сарфини бир неча йўл билан аниқлаш мумкин: ҳисоблаш, меъёрланган карралиги ва …
5 / 41
измат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан маҳаллий сўрма тизимлар орқали чиқариб юбориладиган ва технологик эҳтиёжларга ҳавонинг сарфи, м3/соат; qо, qт - хонадаги ортиқча ошкора ва тўла иссиқлик оқими, вт; с=1,2 кж/(м3 •0с)га тенг ҳавонинг иссиқлик сиғими; tu -хонанинг хизмат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан маҳаллий сўрма тизимлар орқали чиқариб юбориладиган ва технологик эхтиёжлар учун ҳаво ҳарорати, 0с; tx -хизмат кўрсатиладиган зонасидан ташқаридаги хонадан чиқариб юбориладиган ҳавонинг ҳарорати, 0с; to -хонага бериладиган ҳавонинг ҳарорати, 0с; g- хонадаги намликнинг ортиқлиги, г/соат; du- хонанинг хизмат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан маҳаллий сўрма тизимлар орқали чиқариб юбориладиган ва технологик эхтиёжлар учун ҳавонинг таркибий намлиги, г/кг dх -хизмат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан ташқаридаги хонага чиқариб юбориладиган ҳавонинг таркибий намлиги, г/кг; dо -хонага бериладиган ҳавонинг таркибий намлиги, г/кг; iu-хонанинг хизмат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан маҳаллий сўрма тизимлар орқали чиқариб юбориладидан ва технологик эҳтиёжлар учун ҳавонинг солиштирма энталпияси, кж/кг; iх -хизмат кўрсатиладиган ёки ишчи зонасидан ташқаридаги хонага чиқариб юбориладиган ҳавонинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 41 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"havo konditsiyalash qurilmalari hisobi" haqida

вентиляция 1-амалий.ҳавони кондициялаш қурилмалари ҳисоби хоналарнинг вентиляция жараёнида уларда турли хил ҳаво оқимлари пайдо бўлади. ҳаво оқимлари ҳаво қувурларининг оқиб келиш тешикларидан бошланиб хонага тарқалади. бу оқим хона хажмида зарарли моддаларнинг концентрацияси тезлик ва ҳаракат майдонларини ҳосил қилади. хонага оқиб келадиган ҳавони тўғри тақсимлашда ҳаво оқимлари катта роль ўйнайди. вентиляция техникасида ҳаво оқимлари хонадаги ҳаво билан аралашади, бундай оқимлар чўктирилган деб аталади. гидродинамик режимига кўра ҳаво оқимлари ламинар ва турбулент бўлиши мумкин. оқиб келувчи вентиляцион ҳаво оқимлари хар доим турбулент бўлади. ҳаво оқимлари изотермик ва изотермик бўлмаган оқимларга бўлинади. изотермик оқимларда бутун оқим бўйлаб температура ўзгармас бўлиб хонадаги ҳаво ҳ...

Bu fayl PPTX formatida 41 sahifadan iborat (321,5 KB). "havo konditsiyalash qurilmalari hisobi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: havo konditsiyalash qurilmalari… PPTX 41 sahifa Bepul yuklash Telegram