gazlarni tozalash

PDF 13 sahifa 776,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
газларни тозалаш 3.15. умумий тушунчалар газ аралашмалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни саноат миқёсида ажратишдан мақсад ҳаво ифлослигини камайтириш, қимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб олиш ёки технологияга салбий таъсир этувчи зарарли, ҳамда қурилмаларни бузилишга олиб келувчи моддаларни чиқариб ташлашдир. кимё ва озиқ - овқат саноатларнинг асосий технологик жараёнларидан бири ифлосланган газларни тозалашдир. шунинг учун, турли жинсли газ системаларни ажратиш кимёвий технологиянинг долзарб ва энг кенг тарқалган асосий жараёнларидан биридир. саноат миқёсида чанг ҳосил бўлишининг манбалари: қаттиқ жисмларни механик майдалаш (чақиш, эзиш, арралаш, едирилиш ва уларни узатиш), ёқилғилар ёнишида (кул ҳосил бўлиш), буғлар конденсацияланишида, ҳамда газларнинг ўзаро кимёвий таъсири натижасида қаттиқ маҳсулотлар ҳосил бўлиш жараёнида. одатда, чанглар таркибида ўлчами 3...100 мкм бўлган қаттиқ заррачалар мавжуд бўлади. буғлар конденсацияланиши натижасида 0,001...1 мкм ўлчамли майда суюқлик томчилари ҳосил бўлади. газларни қуйидаги тозалаш усуллари маълум: 1. оғирлик кучи таъсирида чўктириш (гравитацион тозалаш); 2. инерция кучлари таъсирида чўктириш, яъни марказдан қочма кучлар; 3. фильтрлаш; 4. суюқлик билан …
2 / 13
таркибидаги заррача; 1(1)- газдан ажратиб олинган заррача; 2- ч´ктириш юзаси; 3- т´си³; 4- фильтр-т´си³; 5- сую³ликни пуркаш мосламаси. %100%100 11 2211 1 21      xv xvxv g gg  (3.67) бу ерда g1 ва g2 – бошланғич ва тозаланган газдаги қаттиқ заррачалар массаси, кг/соат; v1 ва v2 – бошланғич ва тозаланган газларнинг ҳажмий сарфлари, м3/соат; х1 ва х2 – бошланғич ва тозаланган газда қаттиқ заррачалар концентрацияси, кг/м3. газсимон турли жинсли системаларни тозалаш жараёнининг назарий асослари 3.1... 3.13 параграфларда баён этилган. 3.16. оғирлик кучи таъсирида газларни тозалаш чўктириш жараёнини ҳисоблашда 3.4 параграфда келтириб чиқарилган, яъни қаттиқ заррачаларни суюқликларда чўкишини ифодаловчи тенглама ва қонуниятлар қўлланилади. чангларни (дағал тозалаш учун) тозалаш учун даврий ва уздуксиз ишлайдиган қурилмалардан фойдаланилади. чанг чўктириш камераси бу турдаги асосий қурилмалардан биридир. чанг чўктириш камераси ичида горизонтал токчалар жойлаштирилган бўлиб, тўғри тўртбурчак шаклдаги асосий қисмдан иборат (3.27-расм). чанг, ростловчи клапан 3 орқали сўриш канали 6 …
3 / 13
ан тозаланса, иккинчисида эса, шу вақтда газни тозалаш жараёни боради ва натижада қурилманинг узлуксиз ишлашига эришилади. чанг чўктириш камерасининг ишчи юзаси (3.41) тенглама ёрдамида ҳисобланади. бунда хч = 1 деб қабул қилиш мумкин. чанг чўктириш камерасида фақат газлардан йирик заррачаларни ажратиш мумкин, яъни дағал тозалаш учун қўллаш мақсадга мувофиқдир. шунинг учун, бу турдаги қурилмалар дастлабки тозалаш учун, яъни қаттиқ заррачалар ўлчами 100 мкм дан катта бўлган газсимон турли жисмли 3.27-расм. чанг ч´ктириш камераси. 1 – чи³иш канали; 2 – йи²увчи канал; 3 - клапанлар; 4 - горизонтал токча; 5 - эшикчалар; 6 – с´риш канали. системаларни ажратиш учун мўлжалланган. қурилманинг тозалаш даражаси - 30...40%. ҳозирги кунда ушбу турдаги қурилмалар қўполлиги ва самадорлиги паст бўлгани учун замонавий ва мукаммал тозалаш қурилмалари билан алмаштирилмоқда. 3.17. инерцион ва марказдан қочма кучлар таъсирида газларни тозалаш инерция кучлари остида газларни тозалаш қайтарувчи тўсиқли тиндиргич ва марказдан қочма кучлар таъсирида ишлайдиган циклонлар конструкцияси асосида ётибди. қайтарувчи …
4 / 13
и заррачалар чўктирилаётган бўлса, циклоннинг ф.и.к. 95 % ни ташкил этади, лекин заррача диаметри 10 мкм бўлса, ф.и.к. 70% гача камаяди. циклон кичик гидравлик қаршилик ва нисбатан юқори тозалаш даражасига эга бўлган цилиндрик ва конуссимон қисмлардан иборат қурилмадир (3.29-расм). чангли газ тангенциал йўналишда 10...40 м/с тезликда циклоннинг кириш патрубкаси орқали киритилади. тангенциал кириш ва қурилманинг ичида марказий чиқариш трубаси борлиги учун газ оқими пастга спиралсимон айланма ҳаракат қилади. бу эса ўз навбатида марказдан қочма куч ҳосил 3.28-расм. £айтарувчи т´си³ли тиндиргич. 1 - ³айтарувчи т´си³лар; 2 - чанг йи²гич; 3 - шиберлар. 3.29-расм. нииогаз циклони. 3.30-расм. батареяли циклон. 1 - ³оби³; 2 - газ та³симлаш камераси; 3 - панжара; 4 – циклон элементи; 5 - бункер. бўлишига олиб келади. ушбу куч таъсирида газ оқимидаги қаттиқ заррачалар циклоннинг ички деворига улоқтириб ташланади, деворга урилиб кинетик энергиясини йўқотади ва оғирлик кучи таъсирида қурилма тубига қараб тўкилади. циклоннинг пастки конуссимон қисмида газ оқими инерция …
5 / 13
ини ошириш зарур. нииогаз циклонида газсимон турли жинсли системаларни тозалаш даражаси 30...85% га тенг. лекин, газ таркибидаги заррачалар ўлчами ортиши билан газларнинг тозаланиш даражаси 90..95% гача ўсиши мумкин. батареяли циклон бир қанча параллел уланган кичик диаметрли (150...250мм) циклонлардан ташкил топган (3.30-расм). циклон элементлари диаметрининг кичиклиги, марказдан қочма куч ва чўкиш тезлигини ошириш имконини беради. кичик ўлчамли циклонлар қурилмадаги иккита тўсиқга маҳкамланади. қурилмага кириш патрубкаси орқали юборилган чанг газ тақсимлаш камерасига киради ва у ердан барча циклон элементларга бир хилда тарқалади. сўнг, элементларга газ тангенциал йўналишда эмас, балки уларнинг тепасидан циклон қобиғи ва марказий чиқиш трубаси орасидаги ҳалқасимон бўшлиққа юборилади. ушбу ҳалқасимон бўшлиқда оқимга спиралсимон айланма ҳаракат йўналишини таъминлаш учун у ерга винтли парраклар ўрнатилади (3.31-расм). циклон элементларидан ўтиб тозаланган газлар марказий труба 1 орқали умумий камерага йиғилади ва чиқиш штуцеридан ташқарига узатилади. ҳамма циклон элементларида ушланиб қолинган қаттиқ заррачалар батареяли циклоннинг пастки қисми 5 да тўпланади ва ундан сўнг ташқарига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"gazlarni tozalash" haqida

газларни тозалаш 3.15. умумий тушунчалар газ аралашмалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни саноат миқёсида ажратишдан мақсад ҳаво ифлослигини камайтириш, қимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб олиш ёки технологияга салбий таъсир этувчи зарарли, ҳамда қурилмаларни бузилишга олиб келувчи моддаларни чиқариб ташлашдир. кимё ва озиқ - овқат саноатларнинг асосий технологик жараёнларидан бири ифлосланган газларни тозалашдир. шунинг учун, турли жинсли газ системаларни ажратиш кимёвий технологиянинг долзарб ва энг кенг тарқалган асосий жараёнларидан биридир. саноат миқёсида чанг ҳосил бўлишининг манбалари: қаттиқ жисмларни механик майдалаш (чақиш, эзиш, арралаш, едирилиш ва уларни узатиш), ёқилғилар ёнишида (кул ҳосил бўлиш), буғлар конденсацияланишида, ҳамда газларнинг ўзаро кимёвий таъсири натиж...

Bu fayl PDF formatida 13 sahifadan iborat (776,2 KB). "gazlarni tozalash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: gazlarni tozalash PDF 13 sahifa Bepul yuklash Telegram