заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари

PPT 59 pages 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 59
ишлаб чиқариш жараёнларида заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари slayd маъруза ишлаб чиқариш жараёнларида заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари. * режа: 1. ишлаб чиқаришда қўлланиладиган заҳарли ва зарарли моддалар (ззм). 2. ззмларнинг инсон организмига таъсир қилиш хусусиятлари. 3. ззмлардан ишловчиларни ҳимоя қилиш тадбирлари. ► газ - ишлаб чиқариш хоналари ва иш ўринлари ҳавоси кўп ҳолларда технологик жараёнларда қўлланиладиган зарарли аэрозоллар ва заҳарли моддаларнинг молекулаларидир. ►чанг бу каттик жисмларнинг майда заррачаларидир. келиб чикишига караб улар органик (ўсимлик ва хайвонлардан ажралиб чикадиган) ва органик бўлмаган (минерал ва металлардан ажралиб чикадиган) хамда аралаш чангларга бўлинади бўлинади. ззм лар турлари ззм лар қаттиқ, суюқ, газ, буғ ва аэрозоль ҳолатда бўлиши мумкин. ҳозирги вақтда 5 млн. яқин кимёвий модда маълум бўлиб, шундан 60 мингги ишлаб чиқаришда қўлланилади. меҳнат санитарияси ва гигиенасининг бир қисми бўлган “саноат таксикологияси” деган фан ззм ларнинг одамларга таъсирини ўрганади. заҳарли ва зарарли моддалар заҳарли ва зарарли …
2 / 59
аз портлаши билан боғлиқ 12та ҳолат кузатилиб, уларда 147 нафар фуқаро жароҳатланган, 19 нафари вафот этган. ис гази (со) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади. ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин. таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда: фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик; ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш; иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш; газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини …
3 / 59
иги, шунингдек, табиий газнинг хусусиятларини ўзгартирмаслиги талаб этилади. заҳарли кимёвий моддалар—ўсимликларнинг зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши курашишда ишлатиладиган кимёвий препаратлар (воситалар), шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари учун қўлланиладиган тайёр ҳолдаги препаратлар; токсик модда—иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган, одамлар ва жониворлар соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган модда; махсус полигон—тақиқланган, яроқлилик муддати ўтган, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини кўмишга мўлжалланган махсус ер участкаси ва иншоотлар мажмуаси; махсус транспорт воситалари—заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари. v боб. махсус полигонларни қўриқлаш, сақлаш ва назорат қилиш 14. «қишлоқхўжаликкимё» дажи ходимлари махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш ишларига хавфли кимёвий моддалар билан хавфсиз ишлашга ўқитилган бўлиши, хавфсизлик техникасига амал қилиши ҳамда якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши лозим. 15. бегона шахсларни, жониворларни ва автотранспорт воситаларни киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудуди ўраб олиниши, қўриқланадиган ҳудудни қўриқлаётган ходимлар учун махсус хоналар …
4 / 59
ар вазирлигининг ҳудудий органлари – вужудга келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда уларни мувофиқлаштириб бориш ишлари бўйича. ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳудудий органлари – ер ости сувлари ҳолати бўйича доимий кузатувларни олиб бориш бўйича. табиатни муҳофаза қилишнинг яна бир янги муаммоси бу ташқи муҳитни заҳарли моддалар билан ифлосланишдан сақлашдир. бундай моддалар таркибига кимёвий моддаларни, яъни қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пеститсидларни киритиш мумкин. маълумки, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашишда, юқори ҳосил олишда заҳарли кимёвий моддалар (пеститсидлар) катта аҳамият касб этади. чунки турли зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан жуда катта зарар кўрилади. бу зарар ялпи ҳосилнинг 10-50%ини ташкил этади. шу сабабли, дунёда қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган 100 мингдан ортиқ кимёвий модданинг 50 фоизи пеститсидларга тўғри келади. ўзбекистонда йилига 135-140 мингт. заҳарли кимёвий моддалар ишлатилади. ер шари бўйича ҳар гектар қишлоқ хўжалик майдонига ўртача 1 кг пеститсид тўғри келса, бу миқдор ўзбекистонда 35 кг ни ташкил этади. …
5 / 59
мнинг организмга таъсир қилиш оқибатини шакллантирувчи омиллар ззм ларнинг организмга таъсири оқибатини бир қатор омиллар шакллантиради. турли моддаларнинг заҳарли таъсири организм, заҳар ва атроф-муҳитнинг ўзаро таъсири натижаси ҳисобланади. булар қуйидаги омиллардир: организмнинг ёши; жинси; шахсий сезувчанлигига; заҳарнинг кимёвий тузилиши ва физик хоссаларига, миқдорига, таъсир қилиш давомийлигига; бажарилаётган ишнинг хусусияти ва оғирлигига; микроиқлим кўрсаткичларига (ҳаво ҳарорати, босими, намлиги ва тезлиги) даражасига боғлиқ бўлиши мумкин. заҳарловчи моддаларнинг инсон организмига таъсири. ззмлар организмга умумий ёки маҳаллий таъсир қилиши мумкин. умумий заҳарланишларда заҳар қонга сўрилиб, айрим органлар, асаб тизими қон ҳосил қилиш органлари зарарланади. маҳалий заҳарланишда тўқималар, терининг яллиғланиши каби ҳодисалар рўй беради. заҳарланишнинг қуйидаги шакллари мавжуд: - ўткир заҳарланиш - қисқа муддатда катта миқдордаги ззм таъсири натижасида рўй беради; - сурункали заҳарланиш - организмга ззмнинг нисбатан оз миқдорда, аста-секин, узок вақт давомида таъсири натижасида пайдо бўлади. ишлаб чиқаришда ззм жуда кўп салбий оқибатларга ҳам сабабчи бўлади. улар организмнинг иммунобиологик қаршилигини пасайтиради: юқори нафас …

Want to read more?

Download all 59 pages for free via Telegram.

Download full file

About "заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари"

ишлаб чиқариш жараёнларида заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари slayd маъруза ишлаб чиқариш жараёнларида заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари. * режа: 1. ишлаб чиқаришда қўлланиладиган заҳарли ва зарарли моддалар (ззм). 2. ззмларнинг инсон организмига таъсир қилиш хусусиятлари. 3. ззмлардан ишловчиларни ҳимоя қилиш тадбирлари. ► газ - ишлаб чиқариш хоналари ва иш ўринлари ҳавоси кўп ҳолларда технологик жараёнларда қўлланиладиган зарарли аэрозоллар ва заҳарли моддаларнинг молекулаларидир. ►чанг бу каттик жисмларнинг майда заррачаларидир. келиб чикишига караб улар органик (ўсимлик ва хайвонлардан ажралиб чикадиган) ва органик бўлмаган (минерал ва металлардан ажралиб чикадиган) хамда аралаш чангларга бўлинади бўлинади. ззм лар турлари ззм лар қатт...

This file contains 59 pages in PPT format (2.0 MB). To download "заҳарли ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш тадбирлари", click the Telegram button on the left.