бўғимоёқлилар типи – arthropoda

DOC 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363859830_42715.doc бўғимоёқлилар типи – arthropoda www.arxiv.uz бўғимоёқлилар типи – arthropoda режа: 1. бўғимоёқлиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. 2. бўғимоёқлиларнинг морфо-физиологик хусусиятлари 3. қисқичбақасимонлар 4. ўргимчаксимонлар синфи – arachnida 5. кўп оёқлилар – muriаpoda 6. ҳашоратлар синфи – jnsecta. 7. бўғимоёқлиларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти бўғимоёқлиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. бўғимоёқлилар халқали чувалчанглардан, аниқроғи ушбу типнинг кўпқиллилар синфидан келиб чиққан. шу сабабли уларнинг тузилишида полихеталарга ўхшашлик бир қатор белгилар мавжуд: тананинг сегментлашганлиги, нерв системасининг тузилишида қорин-нерв занжирининг мавжудлиги, дастлабки вакилларининг кўпчилигининг ҳанузгача денгизларда яшаб келиши. узоқ кечган эволюцион жараёнда полихеталарнинг параподияларидан бўғимлашган янги ҳаракат органлари, тармоқланган ўсимталардан иборат бўлган оддий жабралардан мураккаб тузилишга эга бўлган ҳақиқий нафас олишга мослашган мураккаб жабралар ривожланган. эндиликда бўғимоёқлилар энг фаол, морфологик жиҳатидан юқори даражада такомиллашган умуртқасизлардир. бу каби хусусиятлар уларни ҳайвонот дунёсида кенг тарқалишга ва унда турлар сони ва умум сон жиҳатидан энг юқори ўринни эгаллашга имконият берган, дастлабки денгизларда пайдо бўлган бўғимоёқлилар аста-секин чучук сув …
2
каб азотли бирикма бўлиб, у пишиқ, талайгина турларида эса қаттиқ тузилган. кутикула бўғимоёқлиларда таянч ва ташқи скелет вазифасини ўтайди. сувда яшовчи бўғимоёқлиларда у ташқи ва ички (экзокутикула, эндокутикула) қаватларга эга ва анча қалин тузилган. қуруқликда яшашга мослашган вакилларида кутикула тобора юпқалашиб боради, аммо тана намини буғланиб кетишига йўл қўймаслик учун экзокутикула мумсимон, ёғсимон моддадан таркиб топган юпқа, нозик парда - эпикутикула билан қопланади. бўғимоёқлиларнинг танаси ҳалқали чувалчангларники сингари бўғимлардан ташкил топган, аммо бўғимларнинг тузилиши ва ўлчами ҳар хил яъни гетероном (ҳалқалиларда улар гомоном). турли хил тузилишга, ўлчамга эга бўлган бўғимларда улар танани қисмларга ажратиб туради. юқори даражада ривожланган бўғимоёқлиларда тана аниқ 3 қисмга ажралган: бош (cephalon), кўкрак (thorax) ва қорин (abdomen). қолган бўғимоёқлиларнинг тана қисмлари турлича бўлиб, бир гуруҳида бош-кўкрак ва қорин қисмлардан, иккинчи гуруҳида бош-кўкрак ва олдинги ва орқа қоринчалардан иборат бўлса, учинчи гуруҳида эса тана сегментлари яхлит тузилган. ҳаракат органлари ва мускул системаси. танаси бир неча бўғимлардан ташкил …
3
аъминловчи, тез қисқариш қобилиятига эга бўлган кўндаланг-тарғил мускуллар билан алмашинган. бу мускуллар эса хитинлашган кутикуладан иборат мустахкам таянчга эга. мускуллар танада тўп-тўп бўлиб жойлашган. оёқларнинг ҳар бир бўғими ва тана сегментлари алоҳида мускуллар ёрдамида ҳаракатга келади. тана бўшлиғи. бўғимоёқлилар аралаш бўшлиқ - миксоцелга эга, эмбрионал тараққиётда дастлаб пайдо бўлган целомнинг девори кейинчалик емирилади, целомик халталар эса бир-бири ва бирламчи тана бўшлиғи қолдиқлари билан қўшилиб аралаш тана бўшлиғини ҳосил қилади. бўғимоёқлиларнинг барча ички органлари миксоцелда жойлашган . нерв системаси. халқали чувалчангларникига ўхшаш: у бир жуфт бош нерв тугунлари (бош мия), томоқни айланиб ўтувчи йирик нерв томирлари - қоннективалар ва қорин нерв занжиридан иборат. аммо бўғимоёқлиларда нерв системаси ва сезги органлар анча мураккаб тузилган, шу сабабли улар турли хулқ-атворларга эга. кўзлари оддий (бир линзалик) ёки кўпчилик ҳолда мураккаб (кўп линзалик) яъни фасеткали бўлади. юқори даражада ривожланган бўғимоёқлилар (ҳашаротлар) нинг кўзлари қутблашган, улар ультрабинафша нурларини ҳам қабул қила олади. уларда овоз чиқариш, эшитиш, …
4
у сабабли қон кўкимтир рангга эга. мис гемоглобин каби кислородни бириктириб олиш хусусиятига эга. қон айланиш системаси очиқ бўлганлиги сабабли қон тана суюқлиги билан аралашиб гемолимфага айланади. нафас олиш органлари. жабра, ўпка халталари, трахеялардан ташкил топган. фақат жуда ҳам майда ва кутикуласи юпқа тузилган бўғимоёқлилар махсус нафас олиш органларига эга эмас. ўпка халталари дастлаб қуруқликка чиққан бўғимоёқлиларда сувда яшовчиларининг кўкрак оёқлари асосида жойлашган жабралардан пайдо бўлган бўлса, трахеялар эса янгидан ташкил топган. жуда майда турларида қон томирлар, ҳатто юрак йўқолади. айириш системаси. сувда ҳаёт кечирувчиларида халқали чувалчанглар метанефридияларининг ўзгаришидан пайдо бўлган бир жуфт найсимон шаклдаги безлардан иборат. безларнинг ташқи чиқариш йўли олдинги оёқлар асосига очилганлиги туфайли уларни антеннал ёки максилляр яшил безлар деб юритилади. қуруқликда яшашга ўтган бўғимоёқлиларнинг айириш органлари тамоман қайта тузилади ва улар мальпигий найчаларидан ташкил топади. найчаларнинг чиқариш йўли ўрта ва орқа ичак чегарасида ичак бўшлиғига очилади. кўпайиши ва ривожланиши. кўпчилик бўғимоёқлилар айрим жинсли умуртқасизлардир. уларнинг кўпайиши …
5
ла (қалқон) қотгунча улар интенсив ҳолда озиқланишга ўтади ва анча ўсишга улгуради (пилла қуртининг ривожланишида бу ҳолатни аниқ кузатса бўлади). типнинг систематикаси. бўғимоёқлилар типи ўз ичига ҳайвонот дунёсига тегишли барча турларнинг 70 фоиздан ортиғини олади. бу турлар ҳаракат ва нафас олиш органларининг тузилишига кўра жабра билан нафас олувчилар, хелицералилар ва трахеялилар кенжа типларига бўлинган. жабра билан нафас олувчилар кенжа типи қисқичбақасимонлар синфи - crustaceа дан иборат. хелицералилар кенжа типининг ҳозирда ўргимчаксимонлар синфи мавжуд. трахеялилар кенжа типига кўпоёқлилар ва ҳашоратлар синфлари киради. қисқичбақасимонлар синфи бирламчи сув ҳайвонларини ўз ичига олади. улар айниқса денгизларда кенг тарқалган. қисқичбақасимонларнинг ўлчами микроскопик кўринишдан 80 см ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин. уларнинг тана шакли, тана қисмларининг тузилиши, оёқлар сони ва жойлашиши турлича бўлади. ҳозирги пайтда қисқичбақасимонларнинг 40000 га яқин турлари мавжуд. улар ичида фақатгина захкашлар - эшакқуртлар ва айрим крабларгина қуруқликда ҳаёт кечиради. тана тузилиши. қисқичбақасимонларнинг танаси хитинлашган кутикула билан қопланган. бу қоплам уларда ташқи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бўғимоёқлилар типи – arthropoda"

1363859830_42715.doc бўғимоёқлилар типи – arthropoda www.arxiv.uz бўғимоёқлилар типи – arthropoda режа: 1. бўғимоёқлиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. 2. бўғимоёқлиларнинг морфо-физиологик хусусиятлари 3. қисқичбақасимонлар 4. ўргимчаксимонлар синфи – arachnida 5. кўп оёқлилар – muriаpoda 6. ҳашоратлар синфи – jnsecta. 7. бўғимоёқлиларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти бўғимоёқлиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. бўғимоёқлилар халқали чувалчанглардан, аниқроғи ушбу типнинг кўпқиллилар синфидан келиб чиққан. шу сабабли уларнинг тузилишида полихеталарга ўхшашлик бир қатор белгилар мавжуд: тананинг сегментлашганлиги, нерв системасининг тузилишида қорин-нерв занжирининг мавжудлиги, дастлабки вакилларининг кўпчилигининг ҳанузгача денгизларда яшаб келиши. узоқ кечган эволюцион жараёнда полихетал...

DOC format, 2.0 MB. To download "бўғимоёқлилар типи – arthropoda", click the Telegram button on the left.