ўзбекистон республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти

ZIP 491,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
республика.doc кириш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети биология кафедраси тўйчиева зиёда абдихолиқ қизи “5140100 биология” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “ўзбекистон республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти” мавзусида ёзган илмий раҳбар: б.ф.н., доц. ғ.бобоназаров “ҳимояга тавсия этилди” табиий фанлар факультети декани _______ доц. б. бойсунов “_____”____________ 2016 йил қарши шаҳри, 2016 йил м у н д а р и ж а кириш. ..................................................................................................................... 1. адабиётлар таҳлили................................................................................ 1.1. заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари.................... 2. заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалиши........................................................................................... 2.1. заҳарли бир хўжайрали ҳайвонлар ва ковак ичлилар............................... 2.2. заҳарли чувалчанглар.................................................................................... 2.3. заҳарли молюскалар..................................................................................... 2.4. заҳарли бўғимоёқлилар................................................................................. 2.5. заҳарли игнатанлилар................................................................................... 2.6. заҳарли умуртқалилар ................................................................................... 3. ўзбекистон республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли хайвонлари, уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш......................................................................... хулоса......................................................................................................... адабиётлар рўйхати..................
2
........................................................... кириш. мавзунинг долзарблиги. заҳарлилик (токсичностъ) тирик табиатнинг хусусиятларидан биридир. заҳарли турлар ҳайвонот оламининг барча таксономик гурурҳларида учрайди. табиий биологик фаол моддалар ичида ҳайвонлар заҳари (зоотоксин) ўзининг кимёвий хоссалари ва физиологик хусусиятлари билан ажралиб туради. заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳари бугунги кунда турли соҳа мутахассислари, олимлари, жумладан: зоологлар, физиологлар, биохимиклар, медиклар ва бошқалар диққат эътиборида турибди. заҳарли ҳайвонлар ва улар заҳарини ўрганадиган фан зоотоксинология деб аталади. бугунги кунда заҳарли ҳайвонлар биологияси, экологияси ва тарқалиши ҳамда улар заҳарининг кимёвий хусусиятлари, тирик организмларга таъсир қилиш механизмлари ҳақида кўплаб маълумотлар тўпланган. медицинада кўпгина ҳайвонлар заҳарига қарши вакциналар ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланмоқда. ўзбекистон республикаси президенти и. каримов ўзининг “ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида “асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш – ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир” деб айтади. дунёда жамият, фан ва …
3
аси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонларини ўрганиш ва маълумотлар бериш; - заҳарли ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш. илмий янгилаш ва амалий қиммати. заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалиши, ҳайвонлар заҳрининг кимёвий хоссалари ва таъсир этиш механизмлари ҳақида маълумотлар тўпланди. ўзбекистон республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонлари ўрганилди ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди. ишнинг апробацияси. битирув малакавий иш қарши давлат университети табиий фанлар факультети, биология кафедраси қошидаги “биолог” тўгарагида, талабаларнинг 2015-2016 ўқув йилидаги илмий - амалий конференциясида маъруза қилинган. ишнинг ҳажми ва структураси. битирув малакавий иш, кириш ..... та боб, хулоса ва адабиётлар рўйхати (___бет, ___ та расм, ___та жадвал, ___ та, ___ та адабиёт)лардан ташкил топган. 1. адабиётлар таҳлили 1.1. заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари. кўплаб биологик актив моддалар ичида (табиий келиб чиқишига кўра) асосий ўринни ҳайвонлар заҳари, ёки зоотоксинлар эгаллайди. …
4
б врачларнинг медицина худоси гиппократга қасам ичиши бежиз эмас. заҳарли ҳайвонлар ва улар заҳари ҳақида маълумотлар шарқ алломалари асарларида энг кўп учрайди. масалан: абу-али-ибн-сино (980-1037) “тиб қонунлари” асарида “заҳарлар ҳақида умумий қарашлар” бўлимида “заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳри ҳақида, ҳамда заҳарланганда даволаш методлари” кўрсатилган. зайниддин абу иброҳим жўржоний (1100 й). “хоразмшоҳ хазинаси” асарининг 1 та томи “заҳарли ҳайвонлар”га бағишланган. зоотоксинология фанини ривожланишига ўрта асрларда (хх-xvii аср) италияда фонтана (1767), венгрияда врач лауренти ва бошқалар герпетологияга оид асарларида ҳайвонлар заҳри ҳақида маълумотлар берган. xix асрга келиб рус ҳарбий денгиз врачи п.н.савченко (1877 й.) “гайдамак” кемасида дунё бўйлаб қилган сайёҳати давомида тўплаган маълумотлари асосида “заҳарли балиқлар атласи” (1886 й.) асарида заҳарли балиқлар турлари, балиқлар заҳрининг одам организмига таъсири, унга қарши кураш чоралари кўрсатилган. австриялик врач терч (1888 й.) асаларилар заҳрини ўрганди. зоотоксинология фанининг ривожланишига рус олимлари е.н.павловский, н.а.холодковский, ф.ф.талызин, с.в.пигулевский ва бошқаларнинг ҳиссалари катта бўлди. ўзбекистонда фа зоология институтида ўрта осиё кобраси …
5
унинг аҳамиятини ўрганиш. бундан ташқари зоотоксинология фани бир нечта соҳа ва тармоқларга ҳам бўлинади: токсинология – табиий заҳарларни ўрганувчи фан бўлиб, ҳайвон, ўсимлик ва микроблар заҳрини тадбиқ этади. токсикология – органик ва анорганик заҳарларни ва уларни таъсир этиш механизмларини ўрганади. токсикология фани ёши бугунги кунда 100 йилдан ошади. токсикология: медицина, саноат, озиқ-овқат ва ҳарбий токсикология ва бошқа тармоқларга бўлинади. зоотоксинология фани - молекуляр биология, зоология, физиология, биокимё, патофизиология, токсикология ва фармакология ва бошқалар билан ҳам алоқа қилади. заҳарли ҳайвонлар токсикологик классификацияси ва терминологияси. заҳарлилик - тирик табиатнинг универсал хусусиятидир. ҳайвонот олами ичида заҳарлилик барча токсиномик гуруҳларда мавжуд. кўпгина ўсимликлар ҳам ўта заҳарлидир. эволюцион тараққиёт босқичларида кимёвий моддалардан ҳимоя қилиш ва ҳужум қилишда тирик жонзотлар, организмлар доимо фойдаланиб келган. олимлар токсинлар организмларнинг ўзаро алоқасида иштирок этиб уларга фойда келтирса бу моддаларни алломонам моддалар деб аташни тавсия этдганлар. алломонам моддалар ўз хусусиятлари ва таъсир этиш механизмларига кўра гуруҳларга ажратилади: 1. қўрқитувчи моддалар. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти" haqida

республика.doc кириш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети биология кафедраси тўйчиева зиёда абдихолиқ қизи “5140100 биология” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “ўзбекистон республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти” мавзусида ёзган илмий раҳбар: б.ф.н., доц. ғ.бобоназаров “ҳимояга тавсия этилди” табиий фанлар факультети декани _______ доц. б. бойсунов “_____”____________ 2016 йил қарши шаҳри, 2016 йил м у н д а р и ж а кириш. ..................................................................................................................... 1. адабиётлар таҳлили................................................................................ 1.1. заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоото...

ZIP format, 491,5 KB. "ўзбекистон республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.