хелецералилар (caelcerata) кичик типи

ZIP 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473515281_64877.doc хелецералилар (caelcerata) кичик типи режа: 1. хелецералилар кичик типига умумий тавсиф. 2. ўргимчаксимонлар синфи. 3. чаёнлар туркуми ва бошқа туркумлар вакиллари ва тузилиши. 4. ўргимчаклар туркуми. 5. каналар туркуми ва бошқа туркумлар вакиллари ва тузилиши. 6. паразит каналар туркуми. 1. хелецералилар кичик типига умумий тавсиф. булар ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан бошқа бўғимоёқлилардан кескин фарқ қилади ва бугунги кунда 40 мингдан ошиқроқ тури бор. танаси уч қисмдан. 1. бош кўкрак (просома) 2. олдинги қоринча (мезосома) 3. кейинги қоринча (метосома) бош кўкрак (просома)даги яхши ривожланган 4 жуфт оёқ юришга хизмат қилади. олдинги (мезосома)даги оёқ 1 жуфт оёқ жинсий оёққа айланган, қолган бош жуфти эса сувда яшовчи формаларида нафас олишга хизмат қилади. кўзлари оддий жинсий органларини йўли олдинги қоринча i бўғимига очилган. тухум қўйиб кўпаяди. умуман хелецералилар - энг қадимги полеозой эрасида ривожланган ва юз млн. йиллар давомида ниҳоятда хилма-хил яшаш муҳитида ҳаёт кечиришга мувофиқлашган ҳайвонлар бўлганлигидан адаптацион эволюция натижасида бир-биридан катта …
2
арни бажаришга мослашган педипалпларнинг бўлиши, бошкўкракда жойлашган тўрт жуфт оёқларининг яхши ривожланганлиги, мураккаб кўзлар ўрнида бир неча жуфт содда кўзлар мавжудлиги, кўпчилик авлодларида олдинги қоринча оёқларини нафас олиш органига айланганлиги ва бошқа хусусиятлар билан характерланади. кўрсатиб ўтилган органлар ва умуман тананинг тузилиши кўпчилик паразитлик билан ҳаёт кечирувчи каналар туркумида турли даражада соддалашиб, ўзгариб кетган. умуман ўргимчаксимонлар ўзларининг ниҳоятда хилма-хиллиги ва турли сонининг кўплиги (буларга 35 мингдан ортиқ тур киради) жиҳатидан бўғимоёқлилар ўртасида ҳашоратлар синфидан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. кўпчилик турлари йиртқич. кўпинча ҳашоратлар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. бир қанча турлари (каналар) ҳайвонлар ёки ўсимлик танасида паразитлик ёки тайёр маҳсулот билан озиқланади. бинобарин, буларда тери сезув ва ҳид сезув вазифасини бажарувчи сезув тукчалари яхши ривожланган. озиқ қидиришда кўзларигагина эмас (баъзиларида кўзлар яхши ривожланмаган ёки бутунлай йўқолган). балки мазкур сезув тукчалар ёрдам беради. 3. чаёнлар (scorpiones) туркуми ва бошқа туркумлар вакиллари ва тузилиши. чаёнлар туркумига мансуб бўлган ўргимчаксимонлар (буларнинг 600 …
3
томонининг устида бир жуфт каттароқ кўз, ён томонида эса 5 жуфт майда содда кўзчалар жойлашган. бошкўкракнинг қорин томонида оғиз, бир жуфт ўткир “тишли” хелецера ва бир жуфт жуда катта педипалп жойлашган. овқат овлашда энг асосий қурол бўлмиш педипалплар қисқичбақадаги қисқичоёқларга ўхшаб, зўр мускулли омбурчалар билан қуролланган. тўрт жуфт кўкрак оёқлари юришга хизмат қилади. олти сегментли, яхши чегараланган ва энли олдинги қоринчанинг биринчи сегментига (қорин томонига) жинсий йўл очилган бўлиб, мазкур бўғимда бир жуфт каттагина “тармоқсимон” орган жойлашган. қолган тўртта сегментга бир жуфтдан нафас олиш органлари “ўпка” тешикчалари очилган. кетинги қоринча (“дум”) 5 – 7 бўғимли бўлиб, унинг энг охиргисида заҳар бези ва найза жойлашган. анал тешикчаси найзали бўғимнинг юқоридагисига очилган. чаёнлар – тунги ҳайвонлардир, улар кундузи тупроқ ичидаги ёки тош-ғишт коваклари орасидаги “уяларида” ётиб, кечалари “ов”га чиқишади ва думини юқорига қайирган ҳолда тез югуриб ҳаракат қилади. у йўлида учраган ҳашоратлар, ўргимчак ва бошқа майда ҳайвонларни педипалплари билан ушлаб, ейди. агарда …
4
(айрим ҳодисаларда бола заҳарланиб, нобуд бўлиши ҳам мумкин). чаён – зарарли ҳашоратларни йўқотувчи фойдали махлуқдир. сохта чаёнлар (pscudoscorpiones) туркуми - чириндилар орасида ёки тош-кесаклар ва нам-захкаш жойларга уя ясаб яшовчи бу майда (2-7мм) бўғимоёқлилар чаёнларникига ўхшаш каттагина қисқич педипалп бўлиши билан сиртидан чаёнларга ўхшайди. сохта чаённинг бошкўкрак қисмида хелецера, оғиз остида эса каттагина қисқич (омбурча) ли педипалпи жойлашган. тўрт жуфт кўкрак оёқлари юришга хизмат қилади. педипалпда сезувчан тукчалар бўлиб, булар сезув органлари вазифасини ҳам ўтайди. қоринчанинг олдинги қисмига бирмунча мураккаб тузилган жинсий органларнинг йўллари ва ичига қайрилган икки жуфт нафас олиш найчаларининг тешикчалари (стегмалар) очилган. қўшилиш вақтида эркаклари ўз сперматозоидини сперматофора ипчасига айлантириб, урғочисининг жинсий йўли (сперма қабул этувчи бўлими)га жойлайди. урғочилари оталанган тухумларини жинсий йўлидан тананинг ташқи томонига қайрилиб, ҳосил бўлувчи қопчиғига қўяди. тухумлари шу вопчиқнинг ичида озиқланиб ривожланади. сохта чаёнлар йиртқич; улар турли майда умуртқасизлар, чувалчанглар, майда ҳашоратлар, ҳатто ўзидан бир неча марта катта пашша ва ари каби …
5
езиш, ҳаракатланиш, овқат тутиш)га мослашган. яхши ривожланган тўрт жуфт оёқлари, хелецера, педапалплари ва танаси жуда кўп сезув тукчалари ва бошқа сезув ўсимталари билан қопланган. ўн бўғимли қоринчанинг олдинги бўғимига бир жуфт жинсий тешикчалар ва ҳар бир бўғимида бир жуфтдан нафас олиш тешикчалари – стигмалар очилган. нафас олиш органи трахея найчалари системаси шаклида тузилган бўлиб, жуда яхши тарққий этган. мураккаб шохланган бу органга стигмалар орқали ҳаво кириб туради. мазкур органнинг тузилиши билан улар бошқа ўргимчаксимонлардан кескин фарқланади; бошқа ички органлари кўп жиҳатдан ўргимчаксимонлар типида тузилган. эркак сальпуг қўшилиши пайтида ўз сперматофорасини урғочисининг жинсий йўлига жойлаши билан тезда қочиб кетади. акс ҳолда “сериштаҳа” урғочиси уни тутиб ейди. урғочиси уяга 30 тадан 200 тага тухум қўяди. личинка даври бўлмайди. тухумдан чиққан майда болачалари бир неча марта пўст ташлаб ўсиб, вояга етади. сальпугларнинг кўпчилиги кечаси яшайди, серҳаракат; турли ҳашоратлар, майда судралиб юрувчилар, ҳатто сичқон ва оқтишлилар каби майда сут эмизувчилар билан овқатланади. улар жуда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хелецералилар (caelcerata) кичик типи" haqida

1473515281_64877.doc хелецералилар (caelcerata) кичик типи режа: 1. хелецералилар кичик типига умумий тавсиф. 2. ўргимчаксимонлар синфи. 3. чаёнлар туркуми ва бошқа туркумлар вакиллари ва тузилиши. 4. ўргимчаклар туркуми. 5. каналар туркуми ва бошқа туркумлар вакиллари ва тузилиши. 6. паразит каналар туркуми. 1. хелецералилар кичик типига умумий тавсиф. булар ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан бошқа бўғимоёқлилардан кескин фарқ қилади ва бугунги кунда 40 мингдан ошиқроқ тури бор. танаси уч қисмдан. 1. бош кўкрак (просома) 2. олдинги қоринча (мезосома) 3. кейинги қоринча (метосома) бош кўкрак (просома)даги яхши ривожланган 4 жуфт оёқ юришга хизмат қилади. олдинги (мезосома)даги оёқ 1 жуфт оёқ жинсий оёққа айланган, қолган бош жуфти эса сувда яшовчи формаларида нафас олишга хизмат қилади. кўзлар...

ZIP format, 96,0 KB. "хелецералилар (caelcerata) кичик типи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.