тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар

PPTX 10.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1733293941.pptx тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар маърузада ўрганиладиган саволлар: 1.бўғимоёқлилар ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти.қисқичбақасимонлар - одам гельминтларининг оралиқ хўжайинлари. 2.ўргимчаксимонлардан каналар – эктопаразит, касаллик қўзғатувчиси ва табиий манба. 3.ҳашаротлар – юқумли ва паразитар касалликларнинг ташувчилари. 4.заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг классификацияси. ҳайвон заҳарларининг характеристикаси. заҳарлиликнинг пайдо бўлиши. 5. заҳарли содда ҳайвонлар, бўшлиқичлилар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, балиқлар, амфибиялар ва рептилиялар. 6. заҳарли ҳайвонларнинг тиббий ва хўжалик аҳамияти. тиббиёт арахноэнтомологияси тиббий аҳамиятга эга бўлган бўғимоёқлилар типи вакилларини ўрганади. бўғимоёқлилар типининг 1,5 млндан ортиқ тури маълум; бўғимоёқлиларнинг танаси бўлимларга бўлинган, сегментли тузилган, билатерал тана симметриясига эга; типнинг характерли белгилари: тананинг хитин қоплами ва бўғимли оёқларининг борлиги аралаш тана бўшлиғига эгалиги кўндаланг йўлли мускулларнинг пайдо бўлиши ҳазм системасининг дифференциацияланиши. олдинги қисмида озиқни майдаловчи аппарати бор, ўрта қисмида – ҳазм безлари, орқа қисми анал тешиги билан тугайди нафас олиш органлари жабралар, ўпка ва трахеялар айириш системаси: шаклан ўзгарган метанефридийлар ва мальпиги найчалари …
2
инг характерли белгиси танасининг: бош –кўкрак ва қорин бўлимига бўлиниши, олти жуфт бўлимли оёқларнинг – хелицера, педипалпа ва 4 – жуфт юриш оёқларининг борлигидир нафас олиш органлари: ўпка ва трахеялар ўргимчаксимонлар эктопаразитлар, касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг махсус ташувчилари сифатида одам учун аҳамиятли чаёнлар ва ўргимчаклар туркумининг кўпчилик вакиллари заҳарли ҳайвонлар ҳисобланади каналар туркумининг вакилларри муҳим тиббий аҳамиятга эга 1 2 3 4 5 6 7 каналар туркуми –acarinaхарактерли белгилари: танаси сегментларга бўлинмаган оғиз аппаратихелицера,педипалпавагипостомдан иборат ривожланишиметаморфозбилан боради, личинкасида уч жуфт оёғи, нимфасида тўрт жуфт юриш оёқлари бор, жинсий системаси ривожланмаган.имаго(жинсий етук шакли) ривожланган жинсий системасига эга кўпчилик турлари қон сўрар паразитлар бўлиб қушлар, сут эмизувчилар ва одамда паразитлик қилади ҳамда трансмиссив касалликларнинг ташувчилари ҳисобланади тиббий нуқтаи назарданакариформ(acariformes) вапаразитоформ(parasitoformes) кенжа туркумлари аҳамиятли паразитоформ каналар ичидаиқсод(ixodidae),аргас(argasidae),гамаз(gamasoidae) каналар оилалари аҳамиятли акариформканалардан қичима кана (acaridae) безлар канаси (demodicidae) оилалари аҳамиятли 7 6 1 5 2 4 3 8 9 10 иқсод каналар– ixodidaeоиласи: сут …
3
нка – нимфа – имаго) ривожланади. нимфасида жинсий тешиги бўлмайди, бир личинкали босқичининг бошқа личинкали босқичга ўтиши қон билан озиқланишга боғлиқ иқсод каналар ривожланиши битта, иккита, учта хўжайин организмида бўлиши мумкин; личинка ва нимфа – майда умуртқалилар, вояга етгани – йирик умуртқалилар қони билан озиқланади иқсод каналар фақат касаллик қўзғатувчилари ташувчиси бўлмасдан, балки трансовариал йўл билан касаллик қўзғатувчиларини тарқатади кана эктопаразит сифатида организмда яллиғланиш ва аллергик реакциялар чақиради иқсод каналар оиласига ixodes ва dermacentor авлодлари киради тайга канаси -ixodes persulcatus –тайга энцефалити ва баҳорги – ёзги энцефалит қўзғатувчиларининг табиий манбаси ва ташувчиси ташқи томондан ит канасига ўхшаш сибир ва узоқ шарқнинг тайга ҳудудида учрайди кўпчилик турлари сут эмизувчилар, одам ва қушларда паразитлик қилади ёввойи табиатдаги ҳайвонлар орасида тайга энцефалити қўзғатувчи вирус айланиб юришини таъминлайди 1 2 3 4 5 аргас каналар –argasidaeоиласининг иқсод каналардан фарқи дорсал қалқони йўқ иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқалган, ёпиқ жойларда ҳайвонлар инида, одам яшайдиган биноларда яшайди …
4
итлари ҳисобланади, одамларда қичима (scabius) касаллигини чақиради 1 2 3 4 5 6 7 қичима канаси - sacroptes scabiei одамларда қичима касаллигининг қўзғатувчиси тарқалиши: ҳамма жойда жойлашиши: эпидермиснинг шох қатламида, узунлиги 0,5 ммга етади морфологияси: танаси овал шаклда, ўсиқчалар билан қопланган, урғочисининг ўлчами 0,4 мм , эркаги 0,3 мм. оёқлари олти бўғимли бўлиб, кескин қисқариб кетган ривожланиш цикли одамга касал билан контактда бўлганда ёки касал одамнинг кийими, ўрин боши орқали юқади. урғочиси эпидермисда суткасига 2 -3 мм йўл очиб, ҳаёти давомида 40 – 50 та тухум қўяди. ривожланиш цикли тўлиқ бўлмаган метаморфоз йўли билан (тухум личинка – i, нимфа – ii, нимфа – имаго) 12 – 14 кун давом этади. вояга етган кана 2 ойгача яшайди патоген таъсири: каналар терининг ҳамма жойида учрайди, аммо кўпроқ бармоқлар орасида, терининг нозик жойларида, бармоқларнинг орқа томонида, қўлтиқ остида учраши мумкин. касалликда кучли қичиш кузатилади, қашилган жойга микроблар тушиши ҳисобига яллиғланиш реакциялари йирингли инфекция …
5
вчилар кенжа типи – tracheata. бу кенжа тип иккита синфга бўлинади: кўп оёқлилар – mirapada, ва ҳашоратлар – insecta; кўп оёқлилар синфи вакиллари ичида заҳарли ҳайвонлар сколопендралар бор, ҳашоратлар муҳим тиббий аҳамиятга эга 1 2 3 4 5 6 7 8 9 11 10 ҳашоратлар синфи –insecta 1 млн дан ортиқ тури маълум, барча турлари биологик прогресс ҳолатида танаси, бош, кўкрак ва қорин қисмига бўлинган. бошида сезги органлари ва озиқланиши унга боғлиқ бўлган мураккаб оғиз аппарати жойлашган кўкраги 3 та сегментга бўлинган ва ҳар биридан бир жуфтдан бўғимли оёғи йўналган кўпчилик турларида 2 – 3 сегментида бир жуфтдан қаноти бор, аммо қанотлари редукцияга учраган ва қанотсиз турлари ҳам бор қайси турга мансублигига қараб қорни 6 тадан 12 тагача сегментга бўлинган ҳазм системаси кўпчилик бўғимоёқлиларга нисбатан дифференциялланган қон айланиш системаси кучсиз ривожланган асосан озиқ моддалар ва метаболизм маҳсулотларини ташийди, кислород ташимайди нафас олиш органлари кучли тармоқланган трахеялардан иборат, қон ўрнига кислород …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар"

1733293941.pptx тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар маърузада ўрганиладиган саволлар: 1.бўғимоёқлилар ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти.қисқичбақасимонлар - одам гельминтларининг оралиқ хўжайинлари. 2.ўргимчаксимонлардан каналар – эктопаразит, касаллик қўзғатувчиси ва табиий манба. 3.ҳашаротлар – юқумли ва паразитар касалликларнинг ташувчилари. 4.заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг классификацияси. ҳайвон заҳарларининг характеристикаси. заҳарлиликнинг пайдо бўлиши. 5. заҳарли содда ҳайвонлар, бўшлиқичлилар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, балиқлар, амфибиялар ва рептилиялар. 6. заҳарли ҳайвонларнинг тиббий ва хўжалик аҳамияти. тиббиёт арахноэнтомологияси тиббий аҳамиятга эга бўлган бўғимоёқлилар типи вакилларини ўрганади. бўғимоёқлилар тип...

PPTX format, 10.5 MB. To download "тиббиёт арахноэнтомологияси ва заҳарли ҳайвонлар", click the Telegram button on the left.