бўғимоёқлилар (aztuhropoda) типи

ZIP 62.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1473514643_64867.doc бўғимоёқлилар (aztuhropoda) типи режа: 1. бўғим оёқлилар типига умумий тавсиф. 2. бўғим оёқлилар систематикаси. 3. жабралилар кичик типи. қисқичбақасимонлар синфи. 4. юқори қисқичбақасимонлар кичик синфи. 5. юқори қисқичбақасимонларнинг асосий туркумлари. 1. бўғим оёқлилар типига умумий тавсиф. бу ҳайвонлар ер юзида ниҳоятда кенг тарқалган бўлиб, ер шарининг бирор бўлаги йўқки булар учрамаса. денгиз ва океанларда, сув тубининг энг чуқур зоналаридан тортиб, энг юксак чўққиларгача, чўллар, батқоқликлар, қайнар бўлоқлар, ер ости сувларида ҳам учрайди. булар умуртқасизлар ичида энг кўп турни (1 млн 300 мингга яқин) ўз ичига олади. буларнинг танаси ҳалқали чувалчанглар каби сегментлардан ташкил топган, ҳамда уларда сегментлараро парда йўқолган. терининг устки қисмидаги кутикула қалинлашиб,у хитин деб аталувчи органик модда таркибига эга бўлган қаттиқ ҳимоя қобиғи ҳосил этган. айни вақтда мазкур қават ташқи скелет вазифасини ҳам бажаради. (ички томондан бу қаватга мускуллар бирикади). шунинг учун ҳам бўғимларнинг оралиқлари юпқалашган. (пўст ташлаш ҳодисаси). сўнгги такомилланиш натижасида (ҳалқали чувалчанглар пародиялари) ҳосил бўлган …
2
(қон томирлари тўла туташган эмас). дастлабки сувда яшовчи бўғим оёқлиларда ҳалқалиларнинг нафас олиш органи-паронодия ўсимталарининг ривожланиши натижасида ривожланган жабралар бўлиб, бир қанчаларида ҳаводан нафас олишга мослашган варақчалар (ўпка) ёки найчалар системаси (трахея) тараққий этган. бўғим оёқлиларнинг ҳамма авлодлари жинсий йўл билан кўпаяди. буларнинг ҳамма авлодларида эмбрион тараққиёти личинкалик даврини ўтайди. жуда кўп ҳодисаларда личинка тўла ўзгаришли “метаморфоз” орқали ривожланади. 1. бўғим оёқлилар систематикаси. кўпчилик дарслик ва қўлланмаларда бўғимоёқлиларнинг асосий йирик систематик категориялари, уларнинг нафас олиш хусусиятлари ва тузилишига қараб гуруҳланади ва баён этилади. бу 4 та кичик типга бўлинади. 1. жабралилар: 2. трилобитлар: 3. хелецералилар: 4. трахеялилар: 2. жабралилар кичик типи. қисқичбақасимонлар (сrustacea) синфи. жабралилар ҳозирги даврда энг кенг тарқалган бўлиб, нафас олиш органи жабраси оёқлар билан туташганлиги характерлидир ва битта синфи мавжуд. бу синф вакиллари океан ва денгизларнинг соҳил, пелагиал ва абиссал зоналарида, хилма-хил шўр ва чучук сув ҳавзаларида, ғор кўлларида яшовчи 20 мингдан ортиқ тури маълум. буларнинг хитинлашган …
3
р, балиқлар ва бошқа сув ҳайвонларининг асосий озиғи ҳисобланади. зоопланктоннинг 90% ини ташкил этади. инсоният озиқа сифатида фойдаланади. қисқичбақасимонлар синфи – 5 та кичик синфга бўлинади. 1. жабра оёқлилар ( branchiopoda) 2. цефалокаридалар (cephalocaridae) 3. максиллоподалар (maxillopada) 4. чиғоноқли қисқич бақасимонлар (ostracoda) 5. юқори қисқич бақасимонлар (malacostraca) илгари систематикада бу синф юқори ва тубан қисқичбақалар деган 2 та синфга бўлинар эди. 4. юқори қисқичбақасимонлар (malacostraca) кичик синфи. юқори ёки олий қисқичбақасимонлар океан, денгиз ва чучук сувларда ниҳоятда кенг тарқалган бўлиб, бошқа қисқичбақаларга нисбатан йирик бўлиши характерлидир. баъзилар нам ёки қуруқ жойларда ҳам яшайди. танаси сегментларининг доимийлиги ( кўкрак қисми 8 бўғимдан қорин қисми 6-7 бўғимдан) ва қоринча қисмида оёқлар жойлашганлиги характерлидир. жинсий диморфизм шаклланган. хитин “қалқон” билан қопланган. вакил: дарё қисқичбақаси (astacus astacus) тузилиши ва ҳаёти. россиянинг шимолий қисми, жумладан шимолий қозоғистоннинг секин оқар дарёларида учрайди. катталиги 8-15 см. оёқлари 19 жуфт. олдинги 1 чи жуфтида қисқичлари бор. танаси хитин …
4
хитин (кутикула) ни етиштиради. 4.1. ҳазм органларининг олдинги қисми оғиздан бошланган калта қизилунгач ва билан туташган каттагина ошқозондан иборат. ошқозоннинг ички девори хитин билан қопланиб, икки қисмга бўлинган. унинг олдинги қисмида хитинлашган катта ўсимталар -“ошқозон тишлари” жойлашган. ошқозон терига туташган маҳсус мускуллар ёрдамида ҳаракатга келгач, мазкур тишлар озиқни тўла эзиб, майдалаб беради. сўнгра яхши майдаланган озиқ ўрта эчакка ўтади. ўрта ичак калта, унинг остки, ён ва устки томонларига бир қанча найчалар системаси очилган. ўрта ичак ва унинг ушбу найчаларида озиқ тўла ҳазм бўлиб, танага тарқалади. ўрта ичакнинг мазкур найчлар системаси сиртдан бир бутун сарғиш орган шаклида кўринади (уни илгари “жигар” деб аташарди). қоринча орқали ўтган анча узун орқа ичак ҳам хитин билан қопланиб, охирги бўғимга очилган. у ҳазм бўлмай қолган чиқиндини чиқаришга хизмат қилади. қисқичбақа пўст ташлаганда жағлар, жағоёқлар ва бошқа ташқи муҳим органлари билан бир қаторда, ошқозон “тишлари” ҳам тушиб кетади. бу пайтда-то янги “тишлар” етилгунча у овқатдан қолади. …
5
га, яна биттаси эса қорин томонига йўналган. сўнгги томир ўз навбатида қорин томонидан бўйига чўзилган ва оёқларга борадиган томирларни ҳосил қилади. юракнинг қисқариши билан ундаги артериал (оксидланган) қон мана шу томирлар ва лакунлар орқали танага тарқайди. тўқималарда ҳосил бўлган co2 ли веноз қони эса бошқа махсус томирлар орқали жабраларга боргач, оксидланиб юрак олди синусига тўпланади ва шу билан кўрсатиб ўтилган қон ҳаракати (айланиши) янгидан такрорланади. жинсий органлари. эркак қисқичбақаларда битта (аслида бир жуфтдан ривожланган) каттагина уруғдон бўлиб, у узун уруғ йўли билан туташган. булар ҳаммаси кўкрак қисмида жойлашган. уруғ йўлининг найчалари охирги кукрак оёғининг остига очилган. уларнинг дисксимон сперматозоидлари уруғ йилида тўпланиб, ташқарига чиқиши билан биринчи жуфт қоринча оёқлари (қўшилиш органи) ёрдамида қобиққа ўралади. бундай махсус қобиққа ўралган сперматозоидларни сперматофора деб номланади. эркаклар қўшилиш вақтида шу хилдаги урғочининг қоринча оёқларига илаштириб қўяди. урғочилардаги тухумдон яна ҳам каттароқ бўлиб, у ҳам кўкрак бўшлиғида жойлашган. тухумдон бир жуфт калта тухум йўллари билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бўғимоёқлилар (aztuhropoda) типи"

1473514643_64867.doc бўғимоёқлилар (aztuhropoda) типи режа: 1. бўғим оёқлилар типига умумий тавсиф. 2. бўғим оёқлилар систематикаси. 3. жабралилар кичик типи. қисқичбақасимонлар синфи. 4. юқори қисқичбақасимонлар кичик синфи. 5. юқори қисқичбақасимонларнинг асосий туркумлари. 1. бўғим оёқлилар типига умумий тавсиф. бу ҳайвонлар ер юзида ниҳоятда кенг тарқалган бўлиб, ер шарининг бирор бўлаги йўқки булар учрамаса. денгиз ва океанларда, сув тубининг энг чуқур зоналаридан тортиб, энг юксак чўққиларгача, чўллар, батқоқликлар, қайнар бўлоқлар, ер ости сувларида ҳам учрайди. булар умуртқасизлар ичида энг кўп турни (1 млн 300 мингга яқин) ўз ичига олади. буларнинг танаси ҳалқали чувалчанглар каби сегментлардан ташкил топган, ҳамда уларда сегментлараро парда йўқолган. терининг устки қисмидаги кути...

ZIP format, 62.5 KB. To download "бўғимоёқлилар (aztuhropoda) типи", click the Telegram button on the left.