тут ипак қуртининг морфологияси, анатомияси ва физиологияси

DOC 73,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1477163734_65954.doc тут ипак қуртининг морфологияси, анатомияси ва физиологияси режа: 1. тут ипак қуртининг морфологик белгилари. 2. тут ипак қуртининг ички тузилиши. 3. тут ипак қуртининг физиологияси (овқат ҳазм қилиши, нафас олиши, қон айланиши, нерв системаси, ипак чиқарувчи безларнинг фаолияти). таянч иборалар: ипак қурти морфологияси, ички тузилиши, метаморфозлар, қурт, ғумбак, капалак, уруғ, ривожланиш даври, бош қисми, кўкрак қисми, қорин қисми, пўсти, мускуллари, ичаклари, нерв системаси, нафас олиши, қон айланиши, ипак чиқарувчи безлар, ипак йўли, пилла. морфология – тананинг ташқи ҳамда ички тузилишини ўрганади. тут ипак қуртида ҳам тангача қанотли капалаклар туркумининг вакилларига ўхшаш, личинкалик даври мавжуд. бу даврда у ўсади, ривожланади ва кейинги ривожланиш дарлари учун запас озиқ йиғади. чунки, тут ипак қуртлари фақат .пличинкалик даврида озиқланади. бу даврда жинсий органлари шаклланади ва уларда жинсий ҳужайралар ғумбаклик даврига келиб тўлиқ ривожланиб шаклланади. тут ипак қуртининг морфологик белгилари бешинчи ёшда тўлиқ шаклланади. танаси чўзинчоқ, цилиндрик шаклда, қорин томони бироз яссироқ, елка томони …
2
р бири ўз навбатида уч бўқимдан иборат. бу оёқчалар туклар билан қопланган, охирги бўғим қаттиқ тирноқ билан тугайди. бу оёқлар «ҳақиқий оёқлар» деб айтилади. чунки улар капалаклик даврида ҳам сақланиб қолади. кўкрак оёқлари асосан қуртлар озиқланаётганда баргни тутиб туриш учун хизмат қилади. кўкрак бўғимларининг орқа ва ён томонидан тери йирик бурмалар ҳосил қилади, булар остида капалак қанотнинг бошланғич муртаклари жойлашган. кўкрак бўғимининг ҳар бир ён томонида овал шаклида қора доғ кўринишидаги биттадан нафас тешиги бор. қ о р и н –ипак қурти танасининг бир мунча узун қисми бўлиб, тананинг олтидан беш қисмини ташкил этиб, 9 та бўғимдан иборат. қориннинг биринчи бўғими кўкракнинг кетинги учи билан ҳаракатсиз бирикан иккинчи ва учинчи бўғимлар энг катта бўғимлардир. кейинги бўғимлар аста-секин кичиклашиб ва яссалашиб боради. умуиан қуртнинг тана қисми (унда овқат ҳазм қилиш системаси жойлашган) гавда бўшлиғининг катта қисмини ташкил қилади. шунинг учун гавдасининг ташқи кўриниши ва баъзи қисмининг катта кичиклигига овқат ҳазм қилиш …
3
т- терининг устки қатлами бўлиб, гиподерманмнг маҳсули ҳисобланади ва у ҳужайравий тузилишга эга эмас. кутикула ҳам ўз навбатида учта қават: ташқи- э п и к у т и к у л а, ўрта-э к з о к у т и к у л а ва остки- э н д о к у т и к у л а д а н иборат. эпикутикула жуда юпқа, ёғсимон аралашма ва мумсимон моддалар- кутикулиндан иборат бўлиб, қуртни ташқи таъсирлардан сақлайди. у сув ўтказмайди, кислота ва ишқор эритмаларидан таъсирланмайди. шунингдек бир мунча чўзилаш имконига эга. экзокутикула бироз қалин бўлиб, кутикулин, мелонин вахитин моддалардан тузилган. бу қаватнинг таркиби унинг бир мунча мустаҳкам ва қаттиқ бўлишини таъминлаб, тананинг механик асоси вазифасини бажаради. эндокутикула қалин, мустаҳкам бўлиб, асосан эримайдиган оқсил моддалар аралашган хитиндан иборат. кутикула остки қаватининг тагида тирик ҳужайралар қавати-г и п о д е р м а ётади. бу ҳужайралар қавати китикула қаватларини ҳосил қиладиган …
4
тезда қурийди ва қотиб қолади. шу билан пўст ташлаш жараёни тугайди. тут ипак қуртининг ўсиши фақат гавдасининг катталили билангина эмас, тана бўлакларининг нисбати тукчаларининг ўсиқлиги, ёлғон оёқ товонидаги илгакчаларининг сони, жағларидаги тишчаларининг сони ва рангининг ўзгариши билан ҳам аниқланди. бош капсуласи, ҳар бир пўст ташланганда кейин 1,5 баробар катталашади, лекин гавдасига нисбатан кичик бўлади. биринчи ёшда қуртнинг тери бўртиқчаларида 2 тадан 4 тагача зич тукчалар жойлашган. иккинчи ёшидан бошлаб, фақат ён чизиғининг пастки томонидан тилласимон тукчалар сақланиб қолади. ипак қуртининг ранги ҳам улар ўсган сари ўзгариб боради. биринчи ёшида боши ялтироқ қора тусда, танаси гиламсимон ҳошияли қорамтир тўқ жигар рангда бўлади. иккинчи ёшида айниқса кўкрак қисми оқариб боради, лекин танасидаги гиламсимон доғлари сақланиб қолади ва ҳатто бирмунча равшанлашади. тукли бўртиқлар йўқолиб кетади, лекин танасида кўз билан кўриб бўлмайдиган калта, ингичка туклар билан қопланган бўлади. учинчи ёшида қуртнинг ранги ҳам яна оқаради ва қуртнинг доимий ранги ҳосил бўлади. ипак қуртлари асосан …
5
мускул боғламларининг айрим бирикмалари умумий ёки алоҳида пайлар ёрдамида бирор нуқтага бирикади ва бундан елпиғич ҳолида чиқиб, қарама-қарши томонларда жойлашган бир нечта нуқтага бирикади. ипак қуртларида тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган мускул толалари пайлар орқали терининг икки қарама-қарши нуқтасига бирлашган. пайларнинг учлари тери қопламининг ички қаватидан ўтади ва кутикулага бирикади. бу ерда у тери қавати билан бирга таянч системасини ҳосил қилади. кўкрак ва қорин бўғимларида уч қават: ташқи, ўрта ва ички мускуллар жойлашган. ташқи қават кўндаланг мускуллардан, ўрта қават қийшиқ ва ички қават узунасига жойлашган мускуллардан иборат. вазифасига кўра эгувчи, букувчи, ўзатувчи, бурувчи, тушурувчи ва бошқа мускуллар бўлади. ташқи қаватнинг қисқа мускуллари тана бўғимларининг чеккаларидан эгади, улар ташқи ўсимталарни эгувчи ва букувчи, трахеяларни боғлаб турувчи, нафас тешиклари орасининг қисувчи мускуллардир. ўртадаги мускуллар танани ён томонга эгади. ички қаватдаги узунасига кетган мускуллар бир бўғимдан иккинчи бўғимга ўтади, яъни уларнинг учлари қўшни бўғимларда жойлашган нуқталарга бирикади, бу мускуллар қисқарганда бир бўғим иккинчисига томон …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тут ипак қуртининг морфологияси, анатомияси ва физиологияси"

1477163734_65954.doc тут ипак қуртининг морфологияси, анатомияси ва физиологияси режа: 1. тут ипак қуртининг морфологик белгилари. 2. тут ипак қуртининг ички тузилиши. 3. тут ипак қуртининг физиологияси (овқат ҳазм қилиши, нафас олиши, қон айланиши, нерв системаси, ипак чиқарувчи безларнинг фаолияти). таянч иборалар: ипак қурти морфологияси, ички тузилиши, метаморфозлар, қурт, ғумбак, капалак, уруғ, ривожланиш даври, бош қисми, кўкрак қисми, қорин қисми, пўсти, мускуллари, ичаклари, нерв системаси, нафас олиши, қон айланиши, ипак чиқарувчи безлар, ипак йўли, пилла. морфология – тананинг ташқи ҳамда ички тузилишини ўрганади. тут ипак қуртида ҳам тангача қанотли капалаклар туркумининг вакилларига ўхшаш, личинкалик даври мавжуд. бу даврда у ўсади, ривожланади ва кейинги ривожланиш дарлари учу...

Формат DOC, 73,5 КБ. Чтобы скачать "тут ипак қуртининг морфологияси, анатомияси ва физиологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тут ипак қуртининг морфологияси… DOC Бесплатная загрузка Telegram