ҳашаротларни морфологияси ва анатомияси билан танишиш

PPTX 33 sahifa 6,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
слайд 1 2-мавзу: ҳашаротларни морфологияси ва анатомияси билан танишиш 1.ҳашаротларнинг ташқи тузилиши: бош қисми кўкрак қорин ва уларнинг ўсимталари ҳашарот танаси ҳаракатчан бўлиб, қатор бўғимларга бўлинган. уларнинг .бўғимлари узининг бошланғич кетма-кет такрорланиши ёки метамерлигини йўқотган ва танаси уч қисмга бўлинган. булар бош, кўкрак ва қорин қисмлардир. бош қисми 5—6, кўкрак қисми 3 ва қорин қисми 11 бўғимдан иборат. демак, ҳашаротлар танасидаги бўғимларнинг умумий сони 19 тадан кам эмас. 1-расм. ҳашаротнинг морфологик тузилиши (чигиртка мисолида). 1-мўйлов қисми, 2-кўзи, оёқлари, қаноти, i-бош қисми, ii- кўкрак қисми, iii- қорин қисми. ҳашарот боши (caput) ҳашарот боши (caput) мустаҳкам пишиқ калла қутиси ёки бош қалпоғидан ташкил топган бўлиб, у бошнинг ташқи скелетини ҳосил қилади. унда оғиз органлари, бир жуфт мўйлов бир жуфт мураккаб ёки фасетик кўз ва оддий кўз ёки кўзчалар ўрнашган. бош ўсимталари. мўйловлар (2-расм) бўғимларга бўлинган бир жуфт узун ҳосилалардан иборат. мўйловлар ҳид билиш ва сезиш вазифасини бажаради. улар йўғонлашган бўғимдан бошланади (уни …
2 / 33
лигидан ташкил топган. ҳашаротларнинг турли усулда озиқланишга мослашган оғиз аппаратлари бир қанча ўзгаришларни кечирган. кемирувчи типдаги оғиз аппаратлари чигиртка, темирчаклар, капалакларнинг қуртлари, қўнғизлар ва баъзи тўрқанотлиларнинг личинкаларига мансуб бўлиб, уларда оғиз аппаратларининг ҳамма қисмлари тўлиқ бўлади. кўкрак кўкрак ҳашаротларнинг боши ва қорин қисми орасида жойлашади. у учта сегментдан: кўкрак олди, кўкрак ўртаси ва кўкрак ортидан иборат. кўкрак сегментлари бирмунча ҳаракатчан равишда бириккан, баъзида эса зич қўшилиб ўсади. кутикула халқаси тана сегментининг скелет асоси ҳисобланади, мазкур ҳалқаларнинг бир қанчаси кўкрак ва қорин қисмининг скелетини ҳосил қилади. тана сегментини ҳосил қилувчи бундай халқанинг ҳар қайсиси тўртта алоҳида склеритдан: тепа склерити – тергит, қорин склерити – стернит ва ён склерити – плейритлардан тузилган. кўкракнинг ҳар қайсисида бир жуфтдан оёқ, қанотли ҳашаротларда эса ўртада ва кўкрак ортида бир жуфтдан қанотлари бўлади. шу тариқа оёқлар ва қанотлар кўкрак ўсиқларини ташкил қилади. улардан ташқари, ҳашаротларнинг кўкрагида баъзан алоҳида ўсимталар ҳам бўлади: капалаклар елкасининг олдинги қисмида узун …
3 / 33
иги жиҳатидан сонига ўхшайди, аммо унга қараганда ингичкароқ, кўпинча тиканчалар билан, юқорироқ қисмида эса пихчалар билан таъминланган бўлади. панжаси оёқнинг охирги қисмини ташкил қилади ва олдинги қисмларидан фарқ қилиб, кўпинча бўғимларга бўлинган бўлади. ҳаёт кечириш шароити ва мослашиш даражасига мувофиқ ҳолда ҳашарот оёқларининг ҳар хил турлари вужудга келган. ҳашаротларда юриш-чопишга мослашган оёқлар энг кўп учрайди. 3-расм. ҳашаротлар оёқларининг тузилиши ва турлари (бей-биенко, богданов-катков ва имме маълумотлари бўйича): 1 – югурувчи оёқлар (жужелицалар); т-тосча; к-кўст; с-сон; б-болдир; п-панжа; 2 – сакровчи оёқлар (чигирткалар); 3 – ковловчилар (қуйруқли қўнғиз); 4 – сузувчи оёқлар (сузув-чилар); 5 – тутувчи оёқлар (бешик-терватар); 6-йиғувчи оёқлар (асаларилар). қанотлари ҳашаротларнинг қанотлари кўп ҳолларда икки жуфт бўлиб, ҳавода учиш воситаси сифатида хизмат қилади. қанотлар кўкракнинг ўрта ва кейинги қисмига бирикади. қанотлар аслида тананинг ён бурмасидан иборатдир ва шу боис келиб чиқиши жиҳатидан икки қаватлидир. қанотлар ўртасида тирқиш бўлиб, унга тана бўшлиғидан қон киради. қанот юпқа пластинка шаклида бўлиб, ундан …
4 / 33
ўн битта сегментдан иборат, аммо эволюция жараёнида қорин сегментларининг сони айрим ҳашаротларда жуда қисқариб, атиги тўрт-бештадан иборат бўлиб қолган. қоринчиқнинг viii ва ix сегментларида ташқи жинсий ортиқлар ёки гениталиялар бўлади. эркаклардаги копулятив аъзо, бир қатор ҳашаротларнинг урғочиларидаги тухумдон шулар жумласидандир. ҳашаротлардаги церка, грифелька, тўғри қанотлиларнинг тухумдони, парда қанотлиларнинг ниши (найзаси) қоринчиқ оёқларининг шакли ўзгарган нишоналаридир. ҳашаротлар анатомияси режа: ҳашаротларнинг овқат ҳазм қилиш системаси ҳашаротларнинг чиқариш системаси қон айланиш системаси қон айланиш системаси асаб (нерв) системаси ҳашаротларнинг овқат ҳазм қилиш системаси ҳашаротларнинг овқат ҳазм қилиш тизими оғиз тешигидан бошланади. ундан кейин халқум ва қизилўнгач келади. у ҳашаротларнинг кўпчилик турларида кенгайган ёки бўртиб чиққан бўлиб, уни бўқоқ дейилади. ундан сўнг мускулли ошқозон, кейин ҳақиқий ошқозон, ингичка, йўғон ва тўғри ичаклар давом этади. тўғри ичак анал тешиги билан тамомланади (5-расм). бурдаланган озиқа ҳалқумдан ўтиб бўқоқда тўпланади ва оз-оздан мушакли ошқозонга ўтади, унинг деворларида кучли ривожланган мушаклар, ички томонида эса қаттиқ тишлар бўлади. бунда …
5 / 33
ичакнинг мальпиги найчалари очиладиган жойидан бошланадиган бўлимида ҳазм бўлган озиқадаги сув сўрилиб, экскремент (тезак) ҳосил бўла бошлайди ва у орқа (анал) тешик орқали чиқариб юборилади. мальпиги найчалари (италия олими мальпиги номига қўйилган) ҳашаротларнинг энг асосий чиқарув аъзоси ҳисобланади. бу найчалар ширалардан ташқари ҳашаротларнинг деярли ҳамма турларида бўлади. мальпиги найчалари учки қисми ёпиқ ва гемолимфада эркин сузиб турувчи ипсимон найчалардан иборат. мальпиги найчаларининг ички девори бир қават эпителий хужайраларидан иборат бўлиб, ташқи томондан баъзан парда билан қопланган, у гемолимфадан чиқинди маҳсулотларни сўриб олиш учун хизмат қилади. мальпиги найчаларининг миқдори ҳашаротларда турлича бўлиб, 2 тадан 200 тагача боради. гемолимфадан мальпиги найчаларига ўтган моддалар ичак ичига ажралади ва экскрементлар билан бирга анал тешиги орқали чиқариб юборилади. мальпиги найчалари умуртқали ҳайвонларнинг буйраклари сингари экскреторли функцияни ўтайди. бироқ, баъзи ҳолларда мальпиги найчалари қўшимча, яъни ички яширин безлар вазифасини ҳам бажариб, организм учун зарур моддалар чиқаради. ҳақиқий тўрқанотлиларнинг (олтинкўзлар ва бошқалар) ва айрим қўнғизларнинг (фитономус ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳашаротларни морфологияси ва анатомияси билан танишиш" haqida

слайд 1 2-мавзу: ҳашаротларни морфологияси ва анатомияси билан танишиш 1.ҳашаротларнинг ташқи тузилиши: бош қисми кўкрак қорин ва уларнинг ўсимталари ҳашарот танаси ҳаракатчан бўлиб, қатор бўғимларга бўлинган. уларнинг .бўғимлари узининг бошланғич кетма-кет такрорланиши ёки метамерлигини йўқотган ва танаси уч қисмга бўлинган. булар бош, кўкрак ва қорин қисмлардир. бош қисми 5—6, кўкрак қисми 3 ва қорин қисми 11 бўғимдан иборат. демак, ҳашаротлар танасидаги бўғимларнинг умумий сони 19 тадан кам эмас. 1-расм. ҳашаротнинг морфологик тузилиши (чигиртка мисолида). 1-мўйлов қисми, 2-кўзи, оёқлари, қаноти, i-бош қисми, ii- кўкрак қисми, iii- қорин қисми. ҳашарот боши (caput) ҳашарот боши (caput) мустаҳкам пишиқ калла қутиси ёки бош қалпоғидан ташкил топган бўлиб, у бошнинг ташқи скелетини ҳосил қ...

Bu fayl PPTX formatida 33 sahifadan iborat (6,8 MB). "ҳашаротларни морфологияси ва анатомияси билан танишиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳашаротларни морфологияси ва ан… PPTX 33 sahifa Bepul yuklash Telegram