тупроқлар морфологияси

DOCX 10 sahifa 2,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
2-мавзу. тупроқлар морфологияси тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида тупроқнинг она жинслардан фарқ қиладиган муҳим қатор таркибий қисмлари, хоссалари ва белгилари юзага келади. бу ўзгаришлар тупроқнинг профилида ўз аксини топган бўлади. тупроқ профили - тупроқ генетик горизонтларининг вертикал йўналиш бўйича муайян тарзда алмашиб туриши натижасида юзага келадиган ташқи қиёфасидир. тупроқ профилини ташкил этувчи генетик горизонтлар ўзига хос ташқи морфологик белгилари билан ажралиб туради. ана шу белгилар асосида тупроқларни она жинсларидан ва бир-биридан фарқлаб ажратиш ҳамда тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг бориши, унинг жадаллиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш мумкин. тупроқнинг морфологияси ҳақидаги асосий фикрлар в.в.докучаев томонидан айтилган бўлиб, с.а.захаров уни такомиллаштирди. тупроқнинг асосий морфологик белгиларига: тупроқ профилининг тузилиши, тупроқ ва унинг алоҳида горизонтларининг қалинлиги, ранги (туси); механик таркиби; структураси; қовушмаси; янги яралмаси ва қўшилмаси сингарилар киради. буларни ўрганиш мақсадида тупроқ чуқур (разрез) лари ковланади. тупроқ чуқури (кесмаси, разрези). тупроқ профилининг тузилиши.айтилганидек, тупроқ профили қатор генетик горизонтлардан иборат. тупроқ горизонтлари - тупроқ пайдо …
2 / 10
эга. ао - ўсимликларнинг органик қолдиқларидан иборат органоген горизонт (ўрмон тўшамаси, дашт ўсимликлари намати); т - торфли органоген горизонт; а1 - гумусли - аккумулятив (чиринди тўпланадиган) горизонт; а2-элювиаль, в - иллювиал ёки ўтувчи, g - глей (берч) горизонт, с - она жинс, д-остки ғовак тоғ жинслари бўлиб, с - дан ўзининг литологик таркиби билан фарқланади. аҳ - ҳайдалма горизонт, ишлов бериладиган тупроқлардаги ҳайдалма қатлам. қўриқ ерларда ач горизонт - чимли қатлам ажратилади. ао ва т органоген горизонтлари тупроқ минерал қисмининг юзасида тўшама сифатида пайдо бўлади. органик моддалар тўпланадиган (аккумулятив) горизонт (а) тупроқ профилининг юқори қисмида яшил ўсимликларнинг қуриган биомассаси тўпланишидан ҳосил бўлади. бу горизонт ўзининг ифодаланиши, характерига кўра - гумусли - аккумулятив горизонт, тупроқнинг юқори минерал қатламида ҳосил бўлиб, уларда минерал моддаларнинг парчаланиши ва ишқорсизланиши ифодаланмаган; а1 - гумусли-элювиал, тупроқ профилининг юқори горизонти ҳисобланиб, унда морфологик ва таркиби жиҳатдан минерал моддаларнинг парчаланиши ва ишқорсизланиши ифодаланган (ўрмон, ўрмон-дашт, дашт зоналарида яхши …
3 / 10
рда иллювиал горизонт яхши шаклланиб, унда ювилган моддалар (тупроқ пайдо бўлиш маҳсулотлари) қисман ана шу қатламда тўплана бошлайди. шунинг учун шимилма горизонт ҳам дейилади. иллювиал горизонтнинг қуйидаги турлари: вfе - темир моддалари ювилиб келтирилган. вh - гумусли моддалар шимилган, вк - карбонатлар тупланган, вs - сульфатлар ва хлоридлар келтирилган. вi - ил (лойка) заррачалари келтирилиб тўпланган қатламчалари ажратилади. тупроқнинг юқори қисмидан моддалар ювилиб келтирилмайдиган шароитда (қора тупроқ, каштан ва бўз тупроқ кабиларда) в - горизонт иллювиал ҳисобланмасдан балки гумусли аккумулятив горизонтдан жинсларга ўтувчи қатламдан иборат. у кўпинча структура ва қовушмасига кўра в1 в2 горизонтчаларига ажратилади. глей (берч) горизонти (g) - гидроморф тупроқларда ҳосил бўлади. доимий ёки узоқ муддатли сув босиб турадиган ўта нам ва эркин кислород етишмайдиган шароитда, тупроқда анаэроб-қайтарилиш жараёнлари боради. натижада темир, марганецнинг ва алюминий ҳаракатчан шаклининг тўлиқ оксидланмаган (закис) бирикмалари юзага келади ҳамда ўзига хос қиёфа, яъни кўкимтир, кулрангзангори ёки хира яшил тус беради. агар глейланиш бошқа …
4 / 10
50 см дан 100-150 см гачадир. аммо ўрта осиёнинг қадимдан суғорилиб келинаётган маданий (агроирригацион қатламли) воҳа тупроқларининг қалинлиги 250-300 см ва ундан ҳам ошади. тупроқларнинг умумий қалинлигидан ташқари уларнинг алоҳида генетик горизонтлари қалинлигини аниқлаш ҳам агрономик нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга. тупроқ унумдорлигини белгилашда, ерга ишлов бериш, мелиоратив тадбирларни олиб боришда ҳамда тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг боришини ўрганишда бу кўрсаткич эътиборга олинади. айрим горизонтлар қалинлигини белгилашда тупроқ юзасидан бошлаб, унинг юқори ва қуйи чегарасини кўрсатиб см.да ифодалаш анча қулай (масалан, а0= 0-3 см. а1=3-18, а2 = 18-30, в1 = 30 - 45 ва х.к). тупроқнинг ранги (туси) кўзга яққол ташланиб турадиган энг муҳим морфологик белгилардан биридир. тупроқнинг ранги (туси) унда кечадиган жараёнларни ифодалаб, тупроқларни муайян типларга киритиш имконини беради. шунинг учун ҳам аксарият тупроқлар унинг ранги, тусига кўра номланади (подзол, қизил ва сариқ, қора, бўз тупроқлар ва ҳ.к.) тупроқнинг ранги ва тусларида тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари яққол акс этган бўлади. …
5 / 10
олинит (h2al2si6 о8 * 2h2о) оқ ва оқиш тус беради, баъзан оқиш тус гипс (саso4 *2h2o) ва сувда осон эрувчи тузлар (nacl, na2sо4* 8h2o ва бошқа) иштирокида ҳам юзага келади. тупроқнинг механик таркиби. дала шароитида ўрганилаётганда механик таркиби ташқи белгилари асосида ва бармоқлар орасида эзгилаб тахминан қанча қум ва лой заррачалари борлигига қараб аниқланади. шу мақсадда лойли ҳалқалар қилиб қум, қумлоқ, қумоқ ёки соз тупроқ эканлигини ўрганиш ҳам мумкин. механик таркибига доир аниқ маълумотлар лаборатория анализлари асосида олинади. тупроқ структураси. тупроқнинг алоҳида агрегат бўлаклар (доначалар) га ажралиб кетишига тупроқ структураси дейилади. бу агрегатлар турли механик элементларнинг бир-бирига бирикишидан ҳосил бўлади. структура бўлакчаларининг шакли, ўлчами ва сифат таркиби турли тупроқлар ҳамда уларнинг алоҳида горизонтларида ҳар хил бўлиб, с.а.захаров бўйича асосан: кубсимон, призмасимон ва плитасимон каби 3 типга ва ўз навбатида турлар ҳамда хилларга ажратилади. тупроқ структурасининг турлари ва шакллари. i кубсимон тип: 1- йирик увоқли; 2- ёнғоқсимон; 3- донадор; 4- чангсимон. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тупроқлар морфологияси" haqida

2-мавзу. тупроқлар морфологияси тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида тупроқнинг она жинслардан фарқ қиладиган муҳим қатор таркибий қисмлари, хоссалари ва белгилари юзага келади. бу ўзгаришлар тупроқнинг профилида ўз аксини топган бўлади. тупроқ профили - тупроқ генетик горизонтларининг вертикал йўналиш бўйича муайян тарзда алмашиб туриши натижасида юзага келадиган ташқи қиёфасидир. тупроқ профилини ташкил этувчи генетик горизонтлар ўзига хос ташқи морфологик белгилари билан ажралиб туради. ана шу белгилар асосида тупроқларни она жинсларидан ва бир-биридан фарқлаб ажратиш ҳамда тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг бориши, унинг жадаллиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш мумкин. тупроқнинг морфологияси ҳақидаги асосий фикрлар в.в.докучаев томонидан айтилган бўлиб, с.а.захаров уни такомилл...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (2,9 MB). "тупроқлар морфологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тупроқлар морфологияси DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram