тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш

DOCX 29.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538550469_72458.docx тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш режа: 1. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси 2. гипсли тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар тупроқнинг мелиоратив ҳолатига унинг гумус ҳолати ҳам таъсир кўрсатади. маълумки қўриқ ва бўз ерлар ҳайдалганда табийки дегумификация жараёни содир бўлади. органик моддаларнинг миқдори ва захиралари камаяди. бу жараён гумус миқдори ва захираларининг 30-40% камайишига олиб келади ва кейинчалик кам миқдорда 30-50 йил мобайнида тикланади. гумус захираларининг энг кўп камайиши биринчи 5-10 йил ичида содир бўлади. кейинчалик тупроқдан фойдаланишда гумуснинг йўқолиш темпи тўхтайди. дегумификация жараёни эрозиянинг ривожланиши, шўрланиши, зичланиши, қуриб кетиш чўлланиши холатларида тикланмайди. инсон тупроқда гумусни аста-секин ортиб боришига органик ўғитларни қўллаш, нордон тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш, алмашлаб экишда кўп йиллик ўтларни қўллаш, дон ва илдиз мевали экинларнинг нисбатан тартибига солиш сув ва ҳаво режимларини мукаммаллаштириш ва бошқаришда ёрдам кўрсатади. олимларнинг таъкидлашича, органик …
2
дан ҳайдашдан фойдаланиш мумкин. бунда гумусни тўплаш ва сақлашга имкон яратади. буларнинг барчаси юқори илмий-асосланган дехқончилик маданияти, технологик машиналар вазнини, енгиллаштириш, ишлов беришни сонини камайтириш тупроқ катаемларнинг қаътий сақланиши охир-оқибатда ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилайди, тупроқ унумдорлигини ошиши ва сақлашга имкон яратади. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси хозирги индустриал саноат фаолиятида биосферага маҳсулотлар чиқиндилари чиқариб туриш кузатилади. тупроқ юзасига қаттиқ чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантирувчи, тупроқни мелиоратив ҳолатини ёмонлаштирувчи моддалар тушади. улар орасида энг ҳавфлилари симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяк, хром, селен, фтор ва бошқалар ҳисобланади. тупроқларни оғир металлар билан ифлосланиши ҳар хил манбалардан иборат бўлади, аммо улар кўпроқ ифлосланишига сабаб - қазилма ёқилғилар: кўмир, нефт, ёнувчи сланецлар ёнганда содир бўлади. маълумки, ҳозирги вақтгача 130 млрд тонна кўмир ва 40 млрд тонна нефт қазиб олинган ва фойдаланилган, уларнинг чиқинди ва куллари билан тупроқ юзасига миллионлаб тонна металлар келиб қўшилган. уларнинг аксарият кўп қисми тупроқнинг юқориги қатламларида тўпланган (ковда розанов. 1988 …
3
концентрацияда ўсимликларга ўта кучли таъсир кўрсатади тупроқни биологик фаоллигини пасайтиради унинг унумдорлиги эса мутаносиб равишда камаяди. металларни техноген тарқалишининг бир текис эмаслиги табиий ландшафтларда, унинг меллиоратив ҳолатларининг бир хил эмаслиги туфайли салбий ифодасини топади. шуларга боғлиқ равишда техногенез махсулотлари билан ифлосланиши мумкин бўлган худудларни башорат қилиш учун ва ёмон оқибатларни олдини олиш учун тупроқ -грунтларни генетик хусусиятларини турли табий ландшафтлар ва геохимик шароитларни ҳисобга олиш зарур. техногенез маҳсулотлари ўзларининг табиатига, ландшафт ҳолатларига, тупроқ хоссаларига боғлиқ равишда йиғилган жойларида захарлиликларини йўқотиш мумкин. табиий жараёнларда қайта ишланиб, сақланиб қолишлари, тўпланиб тирик организмларга хатарли таъсир этишлари мумкин. автоном ландшафтларда техноген ифлосланишидан ўз-ўзидан тозаланиш жараёнлари ривожланиб боради. чунки бу ерларда ифлосланиш маҳсулотлари ер усти ва тупроқ сувлари билан тарқалиб кетади. аккумулятив ландшафтларда техногенез маҳсулотлари консервация бўладилар ва тўпланадилар. масалан, симоб, қўрғошин, кадмий қумоқ таркибли тупроқларнинг гумус - аккумулятивли горизонтларнинг юқориги сантиметрларида яхши сорбцияланади. уларнинг тупроқ профилида ҳаракати ва тупроқ профилидан ташқарига чиқишлари жуда кам. …
4
аб чиқаришни ташкил принципларига ва технологияни мукаммаллаштиришга асосланган. туташ технологик тизимларини барпо этиш, ишлаб чиқаришни чиқиндиларсиз ташкил этиш, техногенез махсулотларини тупроққа тушишини кескин деярли тўлиқ қисқартиради. ћозирда мавжуд тупроқ ифлосланганлигини йўқотиш мелиоратив тадбирларидан қуйдагиларни кўрсатиш мумкин. тупроқ оғир металлар ва бошқа токсик компонентлар билан атмосфера орқали ифлосланганда ва бу ифлосланиш катта миқдорда тупроқнинг энг устки сантиметирида тўпланганда шу қатламни йиғиштириб олиб кўмиб ташлаш мумкин. ћозирги пайтда оғир металларни таъсирини йўқотадиган ёки уларни захарлилик таъсирини камайтирадиган қатор химиявий моддалар олинган. тупроққа гипс, оҳак, органик ўғитлар солиш ҳам оғир металларни ва токсинларни адсорбциялайди. органик ўғитларни юқори меъёрларда солиш, яшил ўғитлардан фойдаланиш ва бошқалар ҳам оғир металлар ва токсинлар таъсирини камайтиради. минерал ўғитлар таркиби ва меёрини бошқариш қатор элементларнинг заҳарли таъсирини камайтириши мумкин. шундай қилиб, ҳимоя қилувчи тадбирлар мажмуаси ва оғир металлар билан ифлосланиши йўқотишга қартилган тадбирлар тупроқни ифлосланишидан ҳимоялашни таъминлайди. уларни биологик фаоллигини оширади, унумдорликни мутадиллаштиради, ерларни мелиоратив ҳолатларини яхшилайди. гипсли тупроқлар …
5
ди ва унинг яна бир салбий жихати аллювиал ва лессли текисликлар тупроқлари учун ишлаб чиқилган ва қўлланиб келинаётган суғориш услублари, ушбу тупроқлар учун яроқсизлигидир. ишлаб чиқариш қобилияти жиҳатидан гипси тупроқларнинг сифати юқори эмас, шу билан бирга улар қийин шўрсизланади. ушбу тупроқларнинг қониқарсиз физик хусусияти, гипснинг миқдори, тури ва унинг жойлшган чуқурлиги билан боғлиқ бўлган бўлиб тупроқнинг унумдорлигини анчагина пасайтиради. агар 60 смгача чуқурликда гипс бўлиб,ю унинг миқдори 30-40% дан кўп бўлса, бундай тупроқлар кўпгина ўчимликлар учун суғоришга яроқли эмас. гипсли тупроқлар-ўзининг тупроқда тўпланиш шароитлари, гипс манбалари, ҳамда тупроқ ҳосил бўлишнинг зонал хусусиятларига боғлиқ ҳолда генетик хилма-хилдир. бундай тупроқларнинг хоссаларидаги фарқлари, гипс миқдори ва шакллари, гипс қатламининг жойлашиш чуқурлиги ва қалинлиги орқали намоён бўлади. бу кўрсаткичлар агромелиоратив ва агроишлаб чиқариш ахамиятини кашф этади. чунки у гипсли тупроқларнинг лалмикор ёки суғорма дехқончиликка яроқлигини бахолайди ва экин турларини аниқлайди. шундай қилиб, гипсли тупроқлар қаторига профилда генетик гипсли горизонти бўлган ва гипс миқдори 10% …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш"

1538550469_72458.docx тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш режа: 1. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси 2. гипсли тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар тупроқнинг мелиоратив ҳолатига унинг гумус ҳолати ҳам таъсир кўрсатади. маълумки қўриқ ва бўз ерлар ҳайдалганда табийки дегумификация жараёни содир бўлади. органик моддаларнинг миқдори ва захиралари камаяди. бу жараён гумус миқдори ва захираларининг 30-40% камайишига олиб келади ва кейинчалик кам миқдорда 30-50 йил мобайнида тикланади. гумус захираларининг энг кўп камайиши биринчи 5-10 йил ичида содир бўлади. кейинчалик тупроқдан фойдаланишда гумуснинг йўқолиш темпи тўхтайди. дегумификация жа...

DOCX format, 29.2 KB. To download "тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумус холатини тиклаш", click the Telegram button on the left.