хашоратлар анатомияси ва биологияси. ўрмон зараркунандаларига қарши кураш усуллари ва воситалари

DOC 46,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411363976_59196.doc хашоратлар анатомияси ва биологияси. ўрмон зараркунандаларига қарши кураш усуллари ва воситалари. режа: 1. 1. ҳашоратлар биологияси" 2. тўлиқ ва тўлиқсиз ўзгарувчанлик 3. ғумбак хиллари 4. 2.3 личинка хиллари 5. 2.4 тухум хиллари ва тузулиши ҳашоратларнинг анатомияси ва физиологияси. ҳашоратлар танаси кутикула билан қопланган. кутикула уч қатламдан иборат. кутикуланинг гиподермага ёпишган пастки қавти эгилувчан ва эластик тузилган. иккинчи қатлам тикка тахланган тартибда урнашган. кутикуланинг учинчи қатлами жуда юпқа пардадан иборат. кутикула кавтларининг калинлиги ҳар хил бўлади. ҳашоратларнинг мускул тўқимаси қисқариш хусусиятига эга бўлган склет ва ички мускулларга бўлинади. скелет мускуллари 3 гуруҳга бўлинади: бош, кўкрак ва қорин мускуллари. жуда кўп мускуллар кўкрак бўлимида ўрнашган бўлиб, уларга оёқлар ва қанотлар бириккан. овқат хазм қилиш органлари. ҳашоратларнинг овқат хазм қилиш органлари оғиз қисмидан бошланиб, қизил ўнгач, ошқозон, орқа чиқариш тешиги билан тамомланади. ошқозон органи олдинги, ўрта ва орқа ичаклардан ташкил топган. олдинги ва орқа ичак ички томонидан кутикула билан қопланган, ўрта ичакда …
2
жойлашган. бу томирнинг орқа бўлими юрак олдингиси эса аорта деб аталади. аорта тўғри найчадан иборат бўлиб, олдинги қисми бевосита тана бушлигига очилади. қон айланиш процесси қўйидаги тартибда амалга ошади: қон тешикчалари орқали юракка кириб, юрак камералари мускулларининг қисқариши натижасида аортага, ундан эса тана бўшлига хайдалади. қон окими ички органлар ва ўсимталарни ювиб, юракка қараб силжийди ва унинг ичига киради. қоннинг юрак бўйича ҳаракатланиш камераларининг кенгайиши ва кискариши натижасида рўй беради. ҳашоратлар қони оқиш, сарғиш ёки яшил суюқлик-гемолимфадан ва рангсиз хужайралар - гемоцитлардан иборат. озиқ моддалар гемолимфадан утиб бутун танага тарқайди. нерв системаси. нерв системаси ҳайвон организмининг ҳамма фаолиятини бошқаради. у уч қисмдан: марказий, симпатик ва периферик системалардан иборат. ҳашоратларнинг марказий нерв системаси тананинг қорин томонида жойлашган, нерв занжирчаси типида тузилган ва нерв тугунчалари ҳамда улардан томирланган нервлардан иборат. нерв тугунчалари узунасига ва кўндаланг боғланган бўлиб улар нерв хужайралари тўпламидан ташкил топган. ҳашоратларнинг ҳаёт кечириши. ҳашоратлар етук даврига қадар бир неча …
3
лар, чивинлар, бургалар ва пардақанотлилар киради. уларнинг личинкалари ҳам ҳар хил, лекин улар учта: 1) камподеосимон личинкалар; 2) чувалчангсимон личинкалар; 3)қуртсимон личинкалар каби типларга бирлаштириш мумкин. ғумбаклар ташқи тузилиши жихатидан уч асосий типга ажратилади: 1. яланг ёки очиқ ғумбак. жилд пўсти йўқ, келгуси етук зот тана ўсимталари (қанот, оёқ ва бошқалар) нинг белгилари аниқ ажралиб туради, қўнғизлар, парда қанотлилар бунга мисол бўлади. 2. парда ёки ёпиқ ғумбак. танаси жилд пўстли, танага ёпишиб урнашган, келгуси қанотлар, оёқлар, буртлар аниқ кўринмайди. бунга капалаклар гумбагини мисол келтириш мумкин. 3. гулағумбак-ёки сохта ғумбак. тери қоплагич сохта ғумбак ичида, шу сабабли пупарий номи билан ҳам юритилади, бундай бочкача формали ғумбак пашшаларда учрайди.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хашоратлар анатомияси ва биологияси. ўрмон зараркунандаларига қарши кураш усуллари ва воситалари" haqida

1411363976_59196.doc хашоратлар анатомияси ва биологияси. ўрмон зараркунандаларига қарши кураш усуллари ва воситалари. режа: 1. 1. ҳашоратлар биологияси" 2. тўлиқ ва тўлиқсиз ўзгарувчанлик 3. ғумбак хиллари 4. 2.3 личинка хиллари 5. 2.4 тухум хиллари ва тузулиши ҳашоратларнинг анатомияси ва физиологияси. ҳашоратлар танаси кутикула билан қопланган. кутикула уч қатламдан иборат. кутикуланинг гиподермага ёпишган пастки қавти эгилувчан ва эластик тузилган. иккинчи қатлам тикка тахланган тартибда урнашган. кутикуланинг учинчи қатлами жуда юпқа пардадан иборат. кутикула кавтларининг калинлиги ҳар хил бўлади. ҳашоратларнинг мускул тўқимаси қисқариш хусусиятига эга бўлган склет ва ички мускулларга бўлинади. скелет мускуллари 3 гуруҳга бўлинади: бош, кўкрак ва қорин мускуллари. жуда кўп мускуллар к...

DOC format, 46,0 KB. "хашоратлар анатомияси ва биологияси. ўрмон зараркунандаларига қарши кураш усуллари ва воситалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.