қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ўртача) харажатлар, уларни камайтириш йўллари

DOC 139,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353669596_40181.doc қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ўртача) харажатлар, уларни камайтириш йўллари www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларнинг аҳамияти 2. харажатлар таркиби, уларнинг туркумлаштирилиши 3.маҳсулот таннархи ҳақида тушунча (ўртача харажатлар), унинг турлари ва аниқланиш тартиби 4.қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннарх даражаси, динамикаси ва харажатларни қисқартириш, маҳсулотлар таннархларини пасайтириш йўллари қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларнинг аҳамияти қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз халқ хўжалигининг энг муҳим тармоғи, унинг серқирра фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш учун маълум миқдордар моддий, пул ҳамда меҳнат сарф-харажатлари амалга оширилади. уларнинг мамлакат миқёсидаги миқдори жами ижтимоий харажатлар деб аталади. ижтимоий харажатлар ижтимоий маҳсулот қиймати билан тенгдир. уларнинг таркиби қуйидагилардан ташкил топади: 1. ишлаб чиқариш воситаларида буюмлашган харажатлар. улар ўтган давр харажатлари бўлиб, с ҳарфи билан белгиланади. 2. жонли меҳнат харажатлари. улар ўзи учун янги қийматни яратади, v ҳарфи билан белгиланади. 3. буюмлашган ва жонли меҳнат уйғунлашиши натижасида жамият учун қўшимча қиймат яратилади. у m ҳарфи билан белгиланган. ижтимоий харажатлар, яъни ялпи ижтимоий маҳсулот …
2
ажат ҳисобланади. қишлоқ хўжалик корхоналари турли хилдаги маҳсулотларни етиштириш, хизмат ва ишларни бажариш учун моддий ва буюмлашган қуйидаги харажатларни амалга оширадилар: уруғлик, кўчат, минерал, маҳаллий ўғитлар, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёғловчи материаллар, озуқа ва ем-хашаклар, асосий воситаларнинг эскириш қиймати, ишчи хизматчиларнинг меҳнатларига тўланган ҳақлар, солиқлар, кредитлар учун тўловлар, маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, кам қийматли, тез эскирувчан материаллар ва бошқалар. бозор иқтисодиёти шароитида тармоқда амалга ошириладиган харажатларнинг янги тартиби 1995 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган. у «маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат) ва сотиш таннархларига қўшиладиган харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»да (тошкент, 1999 й.) ўз ифожасини топган. ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган харажатлар ўзгарувчан ҳамда доимий харажатлардан ташкил топади. улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажми, иш миқдорининг ўзгариши билан узвий боғланган бўлади. доимий харажатлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши билан боғлиқ эмас. маҳсулот ҳажми кўпайиши ёки камайиши билан доимий харажатлар қиймати ўзгармайди. масалан, ер учун айрим …
3
харажатлар таркиби, уларнинг туркумлаштирилиши қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш, иш ва хизматларни бажариш учун қилинаётган барча харажатлар иқтисодий мазмунга, мақсадга, ҳисобот объектига ҳамда шаклланиш манбаларига кўра, қуйидаги элементларга ва моддаларга гуруҳлаштирилган (10-чизма): · маҳсулот етиштириш, ишларни, хизматларни бажариш билан боғлиқ харажатлар; · давр харажатлари; · молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган харажатлар; · фавқулодда қилинадиган харажатлар(фойда, зарарлар). иқтисодий моҳиятига кўра, бир хил харажатлар харажат элементларини, бир нечта харажат элементлари харажат моддаларини ташкил этади. демак, харажат моддалари харажат элементларига нисбатан кенгроқдир. амалга оширилаётган ва оширилиши лозим бўлган харажатларни иқтисодий элементлар бўйича гуруҳлаштириш натижасида меҳнат харажатлари учун берилган иш хақини ва унинг таркибини, сарфланган моддий (материал) харажат, турли мақсадларга сарфланган пул харажатлари (объектлари бўйича) суммасини аниқлаб, уларни чуқур таҳлил қилиш имконияти яратилади. сарфланаётган харажатларни таҳлил этиш жараёнида уларнинг қанчаси маҳсулот етишитиришга оид технологик жараёнлар бўйича сарфланганлигига ҳам алоҳида эътибор берилади. бундан мақсад – фан-техника, технология янгиликлўрини ишлаб чиқаришнинг у ёки бу жараёнига татбиқ этиш …
4
арини билишдир. маҳсулот (иш, хизмат) таннархи даражаси уларнининг фойдали ёки зарарлилиги бўйича аниқланади. шунинг учун харажатлар ҳар бир таннарх объекти бўйича тўғри олиб борилишини таъминлаш лозим. 10-чизма қишлоқ хўжалигидаги харажатларнинг иқтисодий элементлар бўйича гуруҳлаштирилиши 11-чизма харажатларни маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнлари бўйича туркумлаштириш қишлоқ хўжалигида харажат маҳсулот етиштириш жараёнида бевосита ҳамда билвосита сарфланадиган харажатларга ҳам туркумлаштирилади. бевосита (тўғри) харажатлар маҳсулотларни етиштиришда бевосита қатнашади ва улар маҳсулот ҳажмига, сифатига тўғри таъсир кўрсатмайди. маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар, улар иқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади: · ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда); · ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; · ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта ажратмалари; · асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси; · ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. юқоридагилардан ташқари қўриқлаш харажатлари бундай қўриқлаш мавжуд бўлишини талаб қилувчи мазкур ишлаб …
5
рилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг бир бирлиги хўжаликлар учун қанча сўмга тушганлиги аниқланади. уларнинг даражаси қийматни ифодаловчи баҳолар даражаси билан таққосланиши натижасида олинадиган фойда ёки кўриладиган зарарлар даражаси аниқланади. бу кўрсаткич хўжаликларнинг ички бошқарувчилари учун жуда муҳимдир. ҳозирги даврда маҳсулот (иш, хизмат)нинг ишлаб чиқариш таннархи аниқланади. таннарх деганда - бир бирликдаги маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизматларни бажариш учун сарфланган моддий, меҳнат, пул харажатлари назарда тутилади. унинг мутлақ (абсолют) даражасини аниқлаш учун барча бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси шу харажатлар ёрдамида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдорига тақсимланади. қишлоқ хўжалигида 1 ц. маҳсулотнинг нархи; 1 эталон гектарнинг; 1 тонна-км/нинг; 1 квт/соат электроэнергиянинг таннархи аниқланади. уни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин: ∑их тн═ --------------------------- ∑мм( (им(хм) бунда: тн – маҳсулот, иш, хизмат таннархи, сўмда; ∑их – ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси, сўмда; ∑мм (им, хм) – ялпи етиштирилган маҳсулот, жами бажарилган иш, хизматлар миқдори цен., тоннада, эталон гектарда… етиштирилаётган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ўртача) харажатлар, уларни камайтириш йўллари"

1353669596_40181.doc қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ўртача) харажатлар, уларни камайтириш йўллари www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларнинг аҳамияти 2. харажатлар таркиби, уларнинг туркумлаштирилиши 3.маҳсулот таннархи ҳақида тушунча (ўртача харажатлар), унинг турлари ва аниқланиш тартиби 4.қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннарх даражаси, динамикаси ва харажатларни қисқартириш, маҳсулотлар таннархларини пасайтириш йўллари қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларнинг аҳамияти қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз халқ хўжалигининг энг муҳим тармоғи, унинг серқирра фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш учун маълум миқдордар моддий, пул ҳамда меҳнат сарф-харажатлари амалга оширилади. уларнинг мамлакат миқёсидаги миқдори жами ижтимоий харажатлар деб аталади. ижтимоий харажатлар ижтимоий м...

Формат DOC, 139,5 КБ. Чтобы скачать "қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ўртача) харажатлар, уларни камайтириш йўллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қишлоқ хўжалигидаги (жорий ва ў… DOC Бесплатная загрузка Telegram