жаҳон қишлоқ хўжалигидаги дехкончилик ва чорвачилик ишлаб чиқаришининг жойлашуви ва ихтисослашуви

DOC 130,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355393573_40930.doc жащон +ишло+ хыжалигидаги дехкончилик ва чорвачилик ишлаб чи+аришининг жойлашуви ва ихтисослашуви www.arxiv.uz режа: 1. чорвачиликнинг табақаланиши 2. чўчқачилик табақаланиши 3.дон ишлаб чиқариш иқтисодиёти 4.техник экинлар ишлаб чиқариш иқтисодиёти таянч иборалар: чорвачилик тармоги, чучкачилик, корамолчилик, парандачилик, йилкичилик, муйначилик, дехкончилик тармоги, дончилик, пахтачилик, сабзавотчилик, полизчилик, мевачилик, техника экинлари таркиби, тамакичилик, дехкончилик ва чорвачилик иктисоди. чорвачиликнинг табақаланиши чорвачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан ҳисобланиб, аҳолини қимматли озиқ-овқат маҳсулотлари: сут, гўшт, тухум, саноатни эса жун, қоракўл, тери билан таъминлайди. чорва моллари чиқиндиси – гўнг энг муҳим органик ўғит ҳисобланади. унинг алмашлаб экишдаги роли ниҳоятда катта. чорвачиликни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги олдида турган биринчи даражали вазифалардан ҳисобланади. бу вазифани муваффақиятли ҳал этиш учун қуйидаги комплекс тадбирий чоралар ишлаб чиқилган: чорвачиликнинг мустаҳкам ем-хашак базасини барпо қилиш ва ем-хашакдан рационал фойдаланиш; барча турдаги чорва моллари ва паррандаларини кўпайтириш; подаларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан олинган молларни саноат технологияси асосида боқишга мослаштириш мақсадида чорвачиликда наслчилик ишларини яхшилаш; чорва молларининг янги …
2
оширилмоқда. ривожланган давлатларда чорвачиликни индустриал асосда ихтисослашуви, йириклашуви кичик ва ўрта фермерларнинг синишига олиб келмоқда. маҳсулдор зотларни яратишда энг муҳим бўғин бўлиб селекция ҳисобланади. йирик қорамолчилик жаҳон миқёсида бир текисда жойлаштирилган. аргентинада яйловда боқиш жорий этилган бўлса, бошқа мамлакатларда сутчиликка ихтисослашган чорвачилик ривожланган. сутчиликка ихтисослашган чорвачилик 2 турга бўлинади: йирик шаҳар атрофида жойлашган сутчилик қорамолчилиги; йирик марказлардан узоқроқда жойлашган сутчилик қорамолчилиги. уларда транспорт ишлари яхши жорий этилиб, пишлоқ пишириш, мой олиш ва сут маҳсулотини консервалаш ривожланган. бунга мисол тариқасида голландия ва франция мамлакатларини кўрсатиш мумкин. чорвачилик қадимий тармоқ бўлиб, аҳолини сут, гўшт маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан таъминлаб келган. замонавий чорвачилик – эса ҳар томонлама ривожланган. унда йирик қорамоллар, чўчқалар ва қўйлар кўпайтирилмоқда, шимолий ҳудудлар кийикчиликни ривожлантириб, панта маҳсулотларини олишга мослаштирилган, бошқа ҳудудлар паррандачилик, асаларичилик ва ипакчиликка ихтисослаштирилган. жаҳон бўйича 2000 йилга келиб чўчқалар 1 млрд. бошга етди. шундан 80 млн. боши собиқ сссрда, 52 млн. боши ақшда, 33 …
3
зонадаги туманларда, сибирь ва уралда етиштирилади. табиий яйловларга бой дашт-чўл туманларида қорамолчилик асосан, гўшт етиштириш йўналишида ривожлантирилмоқда. бу туманларда қорамолчиликнинг асосий, кўп ҳолларда эса ягона маҳсулоти гўшт ҳисобланади. кўпинча сигирлар соғилмайди, бузоқлар бемалол эмдириб ўстирилади. гўшт қорамолчилиги, асосан, қозоғистон республикасининг жанубий ва марказий вилоятларида, қирғизистон республикасида, қуйи повалжье, шимолий кавказ ва сибирда, жумладан, бурятия автоном республикасида, тува автоном вилоятида ва бошқа туманларда ривожланган. бу туманларда қорамолчилик, асосан, табиий озуқа базасида ривожланмоқда. бошқа туманларда қорамолчилик табиий ва иқтисодий шароитларни назарга олиб, сут-гўшт ва гўшт-сут етиштириш йўналишларида тараққий етмоқда. шароит мавжуд бўлган туманларда ҳам серсут, ҳам гўштбоп мол зотлари урчитилмоқда. қозоғистон, сибирь, узоқ шарқ, шимолий кавказ ва бошқа зоналарда бепоён табиий яйловларнинг мавжудлиги гўштдор мол зотларини кўпайтиришга ҳамда ана шу яйлов ва пичанзорларда гўшт қорамолчилигини ривожлантиришга имкон беради. голландияда қорамолнинг 3 та зоти, чунончи, қора-ола, қизил-ола ва гроненген зотлари кўпайтирилмоқда. голландия қора-ола зоти машҳур бўлиб, кўп тарқалган, унинг энг яхши подалари фрисландия …
4
нцияси)даги насл китобига ёзилган бу сигирларнинг ҳар бири йилига 4800 кг сут беради. голланд зотли дурагай моллар қўқон, самарқанд, бухоро теваракларидаги хўжаликларга ҳам келтирилган эди, лекин улар сезиларли роль ўйнамади ва баъзиларини мустасно қилганда, уларнинг ўрнини швиц ва қизил-чўл зотлари эгаллади. айршир зотининг ватани шотландиядир. айршир моллари европа, америка, африка, янги зеландия, австралия ва бошқа мамлакатлар иқлимига яхши мослашган. у новгород, ленинград, москва ва бошқа вилоятларда бор. айршир сигирларидан ҳар бошининг ўртача оғирлиги қарийб 450-500 кг, буқаларники 700-800 кг, йилига 3500-3900 кг сут беради; сутининг ёғлилиги 3,8-4,2 фоиз. айрим рекордчилари 10000-11000 кг сут беради. джерсей зоти молларнинг энг қадимги маданийлаштирилган зотларидан бири бўлиб, ла-манш бўғозидаги джерси оролида чиқарилган. джерсей зотли моллар бутун жаҳонга тарқалган. у ақшда энг кўп, англия, австралия ва янги зеландияда бир оз кўпроқ боқилади. сигирларидан ҳар бошининг тирик вазни ўртача 350-400 кг, буқалариники 600-700 кг. говмишлари йилига ўрта ҳисобда 9-10 минг кг сут беради, бу зотнинг асосий …
5
ри даражадаги хўжалик сифатларига эга бўлганлиги учун бу зотдаги қорамоллар россияда кенг тарқалган. ҳозирги вақтда бу зот шимолий кавказда (ставроноль ўлкаси, ростов туманида), қуйи поволжьеда (қалмоқ автоном республикасида ва астрахань вилоятида) ва қозоғистонда тарқалган. кейинги йилларда улар сибирга (чита ва омск вилоятига, бурят ва ёқутистон автоном республикасига) ҳамда ўрта осиё республикаларига, шунингдек, жанубий уралга (оренбург вилоятига) келтирилган. қалмоқи зотли сигирлардан ҳар бирининг тирик вазни 350-500 кг ни ташкил этади. етук буқаларнинг тирик вазни 700-1100 кг гача етади. янги туғилган бузоқларнинг вазни 20-30 кг келади. вазни 600-650 кгли сигирлар, 1137-1181 кг ли буқалар ҳам учрайди. бу зот қорамоллар тез етилувчан бўлиб, улардан сифатли гўшт олинади. герефорд зоти бу зот xviii асрнинг иккинчи ярмида – герефорд графлиги даврида (англиянинг жануби-ғарбида) маҳаллий зотларни узоқ муддат (ўз ичида) урчитиб, яхшилаш натижасида чиқарилган. агар қандай иқлим шароитига яхши мослаша олиши туфайли кўпгина мамлакатларда, масалан, ақш, канада, аргентина, уругвай, австрия, англия ва бошқа мамлакатларда урчитилади. барча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жаҳон қишлоқ хўжалигидаги дехкончилик ва чорвачилик ишлаб чиқаришининг жойлашуви ва ихтисослашуви" haqida

1355393573_40930.doc жащон +ишло+ хыжалигидаги дехкончилик ва чорвачилик ишлаб чи+аришининг жойлашуви ва ихтисослашуви www.arxiv.uz режа: 1. чорвачиликнинг табақаланиши 2. чўчқачилик табақаланиши 3.дон ишлаб чиқариш иқтисодиёти 4.техник экинлар ишлаб чиқариш иқтисодиёти таянч иборалар: чорвачилик тармоги, чучкачилик, корамолчилик, парандачилик, йилкичилик, муйначилик, дехкончилик тармоги, дончилик, пахтачилик, сабзавотчилик, полизчилик, мевачилик, техника экинлари таркиби, тамакичилик, дехкончилик ва чорвачилик иктисоди. чорвачиликнинг табақаланиши чорвачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан ҳисобланиб, аҳолини қимматли озиқ-овқат маҳсулотлари: сут, гўшт, тухум, саноатни эса жун, қоракўл, тери билан таъминлайди. чорва моллари чиқиндиси – гўнг энг муҳим органик ўғит ҳисобланади. унин...

DOC format, 130,5 KB. "жаҳон қишлоқ хўжалигидаги дехкончилик ва чорвачилик ишлаб чиқаришининг жойлашуви ва ихтисослашуви"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.