buxoro tarixi

PDF 20 pages 4.1 MB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
абу бакр наршахий (899-959) абу бакр наршахий (899-959) абу бакр наршахий — марказий осиё тарихнавислигининг илк қадимий дурдоналаридан бири бўлмиш «тарихи бухоро» деб шухрат топган нодир асарнинг муаллифидир. у ўз асарини 943—944 йилларда араб тилида ёзган ва уни шу йилларда тахтга ўтирган сомонийлар давлати ҳукмдори амири ҳамид, яъни абу муҳаммад нуҳ ибн наср ибн ахмад ибн исмоил ас-сомоний (943—954)га бағишлаган. «бухоро тарихи»нинг ўзида ҳам бошқа тарихий манбаларда ҳам муаллифнинг ҳаёти ва фаолиятига дойр бирор кенгроқ маълумот учрамайди. фақат xiii аср муаллифи самъонийнинг «китоб ул-ансоб» асарида унинг тўла исми абу бакр муҳаммад ибн жаъфар ибн закариё ибн хаттоб ибн шарик эканлиги ва у бухоро аҳлидан (наршах қишлоғидан) бўлиб, 286 ҳижрий (899 мелодий) йили таваллуд топган ва 348 (959) йили вафот этганлиги эслатилади. афсуски, «бухоро тарихи»нинг араб тилида ёзилган асл нусхаси бизгача етиб келган эмас. бизга насиб бўлгани — бу форс тилига таржима қилиниб, қарийб уч аср давомида бир неча бор таҳрир, …
2 / 20
иниб турибди. «бухоро тарихи»нинг қўлимиздаги барча нусхалари ана шу 1220 йилгача давом эттирилган матнни ўз ичига олади. асарнинг араб тилидаги асли бизгача етиб келмаганидек, форсий таржима ҳам кейинги таҳрирчилар орқалигина мавжуддир. чунончи, таржимон абу наср аҳмад асардаги баъзи жойларни қисқартириш билан бирга, унга катта тарихий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни киритган. бунда у ўзидан олдинги ишончли манбалардан фойдаланган. улардан бири ix аср муаллифи абулҳасан абдурраҳмон ибн муҳаммад нишопурийнинг «хазоин ул-улум» номли асаридир. бундан ташқари таржимон абу исҳоқ иброҳим ибн ал-аббос ас-сулийнинг «ахбори муқаннаъ» асаридан, абу жаъфар муҳаммад ат-табарийнинг «тарихи табарий» асаридан қўшимчалар келтирган. таржимон абу наср аҳмад ва ундан кейинги таҳрирчи, қайта ишловчилар ҳам «тарихи бухоро» матнига анчагина ўзгартишлар киритган бўлсалар ҳам, аммо наршахий номини муаллиф сифатида сақлаб қолганлар. масалан, асарда учрайдиган «бу китобнинг мусаннифи айтади» (теҳрон нашри, 1939 й., 4- бет) деган таъкидлар буни яққол исботлайди. лекин шунга қарамай, наршахий ўз асарини тамомлаган 944 йилдан кейинги, то 1220 йилгача бўлган …
3 / 20
билан боғлиқ маданий ҳаётнинг инқирози, муқанна — «оқ кийимликлар» ҳаракати, сомонийлар давридаги давлат идораси, маданий қурилишлар борасида турли-туман қизиқарли маълумотлар келтирилган; бухоронинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётига, айниқса, пул муносабатларига, хирож йиғиш тизимига оид маълумотлар бор. «бухоро тарихи»да ер-сув муносабатлари ҳақида сўзлар экан, наршахий қадимги заминдорларни «деҳқонлар», яъни «қишлоқҳокимлари», зироатчиларни «кашоварзлар», яъни «ер ҳайдовчи»—«қўшимчалар», йирик ер эгаларига қарам қишлоқ аҳолисини «кадиварлар» номлари билан атайди. viii—x асрларда бухорода ҳунармандчилик ниҳоятда ривожланган бўлиб, ҳар бир қишлоқ ўз маҳсули билан шуҳрат топган. масалан, зандана қишлоғида тўқиладиган ипак ва ип матолар «занданийча» номи билан бутун шарққа машҳур бўлган. бухоро шаҳрининг ўзида «байт ут-тироз» номли тўқимачилик корхонаси бўлиб, унинг маҳсулотлари форс, кермон, щиндистон, ироқ, шом, миср ва рум каби ўлкаларга олиб борилган. бухоро савдогарлари ниҳоятда бой та-бақа бўлиб, наршахий уларни «кашкашон» деб атайди. савдо муносабатлари кенг ёйилганлиги сабабли бухоро шаҳарига «маданият ут-тужжор» яъни «савдогарлар шаҳари» деб лақаб берилган. китобда бухоро воҳасини суғорувчи анҳорлар, обод қишлоқлар, работлар …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "buxoro tarixi"

абу бакр наршахий (899-959) абу бакр наршахий (899-959) абу бакр наршахий — марказий осиё тарихнавислигининг илк қадимий дурдоналаридан бири бўлмиш «тарихи бухоро» деб шухрат топган нодир асарнинг муаллифидир. у ўз асарини 943—944 йилларда араб тилида ёзган ва уни шу йилларда тахтга ўтирган сомонийлар давлати ҳукмдори амири ҳамид, яъни абу муҳаммад нуҳ ибн наср ибн ахмад ибн исмоил ас-сомоний (943—954)га бағишлаган. «бухоро тарихи»нинг ўзида ҳам бошқа тарихий манбаларда ҳам муаллифнинг ҳаёти ва фаолиятига дойр бирор кенгроқ маълумот учрамайди. фақат xiii аср муаллифи самъонийнинг «китоб ул-ансоб» асарида унинг тўла исми абу бакр муҳаммад ибн жаъфар ибн закариё ибн хаттоб ибн шарик эканлиги ва у бухоро аҳлидан (наршах қишлоғидан) бўлиб, 286 ҳижрий (899 мелодий) йили таваллуд топган ва 348 (...

This file contains 20 pages in PDF format (4.1 MB). To download "buxoro tarixi", click the Telegram button on the left.

Tags: buxoro tarixi PDF 20 pages Free download Telegram