инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари

DOC 105,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664482710.doc инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари режа: 1.фаннинг йўналиши ҳамда бошқа махсус фанлар билан боғлиқлиги. 2.фанни ўрганишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ва амалий аҳамияти. 3.инновацион фаолиятни фаоллаштиришнинг долзарблиги ва унинг асосий тушунчалари инновация — анча кенг тушуниладиган термин (ингл. «innovation» — инновация, янгилик). иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти берган энг қисқа таърифлардан бирига кўра, «технологик янгилик — бозорда муваффақият келтирувчи илмий ва техникавий билимларни ишга солишдир». «инновация» техникага қараганда кўпроқ иқтисодиёт ва ижтимоий фанларга оид терминдир. у (инновация) албатта техникавий ва умуман ашёвий бўлиши шарт эмас (масалан, товарларни кредитга сотиш бутун савдо соҳасини ўзгартириб юборди). кўпчилик олимлар янгилик (инновация) — муайян ижтимоий эҳтиёжларни қондирувчи ва бир қатор (иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, экологик) самаралар берувчи мутлақо янги ёки ўзгартирилган восита (янгилик)ни яратиш ва ўзлаштиришнинг якуний натижаси, деган фикрдадирлар. кенгроқ таърифларда янгиликнинг (янги киритилган тартиб-қоиданинг) бир қатор ўзаро боғлиқ босқичларни қамраб олувчи жараён сифатидаги мураккаб, системали (тизимли) хусусияти таъкидланади. …
2
а оширилган илмий тадқиқот ёки қилинган кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий этилган ҳамда илгаригисидан тубдан фарқ қиладиган объект сифатида таърифлайдилар. инновацияга юқорироқ технологик даража, товар ёки хизматнинг аввалги маҳсулотга қараганда янгича истеъмол сифати хосдир. «инновация» тушунчаси барча янгиликларга нисбатан қўлланилади. шу боис бу ўринда биз «инновация» (янгилик, янги киритилган тартиб-қоида) терминини, аввало, илмий ғоянинг амалда фойдаланиш даражасига етказилиши ва иқтисодий самара бера бошлаши, яъни иқтисодий мазмун касб этишини англатувчи жараён сифатида ишлатамиз. унинг тижорат мақсадида фойдаланиш даражасига етказилган ва бозорда тан олинган натижасини эса «янги маҳсулот» (новшество) термини билан атаймиз. шундай қилиб, «янгилик» («инновация») янги маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш жараёнини билдиради. янги маҳсулотларни бозорда тарқатиш жараёни, бошқача айтганда, янги маҳсулотлар «диффузияси» ёки «адаптацияси» деб аталади. «янгилик» тушунчаси инновацион жараён тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. инновацион жараён — комплекс хусусиятга эга бўлган ва бозорда тижорат муваффақиятига олиб келадиган янги маҳсулотлар яратиш ва амалда жорий этишдан иборат бошқариладиган жараёндир. шу ўринда «инноватор» …
3
я, материал ёки асбобускуналар); · ташкилий янгиликлар (корхона фаолиятининг ҳар хил турларини ташкил этишнинг янги усул ва шакллари); · иқтисодий янгиликлар (режалаштириш, молиялаштириш, нарх белгилаш, реклама, мотивация каби усуллар билан инновацион фаолиятни бошқариш усуллари); · ижтимоий янгиликлар (инсон омилини фаолиятлаштиришнинг ҳар хил шакллари, жумладан квалификацион (малакавий) ва кадрлар билан боғлиқ тайёргарлик, ижодий фаолиятни рағбатлантириш, меҳнат шароитини яхшилаш, фаровонликни ошириш); · юридик янгиликлар (инновацион фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик, солиққа тортиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар). бундан ташқари, базисли (асосий) янгилик ва такомиллаштириш янгиликлари, инқилобий ва тадрижий, кескин (радикал) ва жузъий, кенг фойдаланиладиган ва айрим ҳолларда қўлланиладиган, янги маҳсулот тури кўринишидаги ва ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли янгиликлар фарқланади. базисли янгиликларга жамиятдаги фаолиятнинг ҳар хил турлари мазмунини тубдан ўзгартирадиган ёки ўзгартира оладиган янгиликлар киради (масалан, пенициллин антибиотигининг яратилиши унинг асосида янги дори шаклларининг пайдо бўлишига олиб келди). қўлланиш (истеъмол қилиниш) жойига кўра янгиликларнинг тўрт гуруҳини ажратиш мумкин: · товар янгиликлари — ишлаб чиқариш соҳасида (ишлаб чиқариш …
4
муайян босқичида мос келмайдиган янгилик. биринчисига муайян вақт босқичи (масалан, авиациянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши)нинг объектив эҳтиёжлари туфайли келиб чиққан инновацион жараёнлар киради. иккинчи гуруҳга жамият ёки ташкилот учун зиёнли бўлиши ёки фойда келтирмаслиги мумкин бўлган янгиликларни киритиш мумкин (масалан, тиббиётда фойдаланилмайдиган наркотик воситаларни ишлаб чиқиш ва бозорга жорий этиш ёхуд ташкилотнинг молиявий имкониятлари унинг инновацион фаолиятига мувофиқ келмаслиги). бундан кейин ушбу янгиликларни «иррационал» янгиликлар деб аташни таклиф этамиз. иррационал янгилик — бу жамият ёки ташкилотга фойда келтирмайдиган (зарар етказадиган), муайян вазиятда ва даврда уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ келмайдиган янгилик. фойдаланилган адабиётлар: 1. в. а. чжен – “пул ва молия бозорлари” тошкент иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашриёти 1997 й. 2. в. а. чжен – “бозор очиқ иқтисодиёт” тошкент иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашриёти 1997 й. 3. в. а. чжен – “бозор қонунлари асослари” тошкент иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашриёти 1997 й. 4. ё. абдуллаев, т. бобоқулов – кредит. тошкент меҳнат нашриёти 1997 й. 5. …
5
инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари" haqida

1664482710.doc инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари режа: 1.фаннинг йўналиши ҳамда бошқа махсус фанлар билан боғлиқлиги. 2.фанни ўрганишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ва амалий аҳамияти. 3.инновацион фаолиятни фаоллаштиришнинг долзарблиги ва унинг асосий тушунчалари инновация — анча кенг тушуниладиган термин (ингл. «innovation» — инновация, янгилик). иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти берган энг қисқа таърифлардан бирига кўра, «технологик янгилик — бозорда муваффақият келтирувчи илмий ва техникавий билимларни ишга солишдир». «инновация» техникага қараганда кўпроқ иқтисодиёт ва ижтимоий фанларга оид терминдир. у (инновация) албатта техникавий ва умуман ашёвий бўлиши шарт эмас (масалан, товарларни кредитга сотиш бутун савдо с...

DOC format, 105,0 KB. "инновацион фаолиятни молиявий бошқариш фанининг предмети, объекти ва методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.