бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объекти ва тамойиллари

DOC 1013.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1696762573.doc бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объекти ва тамойиллари режа: 1. хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. 2. «бухгалтерия ҳисоби» фанининг предмети, тадқиқот усуллари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқалари 3. бухгалтерия ҳисобининг мақсади, вазифалари, субъектлари ва объектлари. 4. бухгалтерия ҳисобининг методи ва тамойиллари. хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. ҳар қандай кишилик жамиятининг ривожланиши уни бошқаришни тақозо этади. бошқариш, ўз навбатида, кишилик жамиятининг турли тармоқ ва соҳаларида юз берган ва бераётган жараёнлар, хўжалик фаолиятини олиб бораётган субъектларнинг маблағлари, уларни ташкил этиш манбалари, эришаётган натижалари ва бошқа жиҳатлари тўғрисидаги ахборотларни мавжудлигига боғлиқ бўлади. бундай ахборотларни ўзида мужассамлаштирувчи восита бўлиб хўжалик ҳисоби ҳисобланади. хўжалик ҳисоби негизида, кўриниб турибдики, «хўжалик» ва «ҳисоб» сўзлари ётади. «хўжалик» деганда маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъектлар тушунилади. хўжалик сифатида қараладиган субъектлар бўлиб бир бутун мамлакатнинг ўзи ва унинг турли таркибий бўлинмалари, масалан, тармоқлари, соҳалари, минтақалари, ҳудудлари, вазирликлар, бирлашмалар, …
2
инларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларни натижаларини соний ва сифат жиҳатдан характерловчи ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимидир. хўжалик ҳисобининг бошқарувда тутган ўрни ва аҳамияти у бажарадиган функцияларда ёрқин намоён бўлади. хўжалик ҳисобининг асосий функциялари сирасига ахборот бериш ва назорат қилиш функциялари киради. ахборот бериш функцияси - бу фойдаланувчиларни иқтисодиётнинг турли бўғинларида юз берган ва бераётган жараёнлар ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш. айнан хўжалик ҳисоби берадиган ахборотлар иқтисодиётнинг барча бўғинларини стратегик ва тактик бошқариш воситаси, ўтказиладиган иқтисодий таҳлил ва аудитнинг асосий манбаи, назорат қилиш қуроли ҳисобланади. фойдаланувчиларга бериладиган ахборотлар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак: · реаллик - бериладиган ахборотларни аниқлиги ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги; · ўз вақтидалилик - ахборотларни фойдаланувчиларга керакли вақтда етказиш; · батафсиллик- ахборотларни фойдаланувчиларга уларнинг талабларини қониқтирадиган мазмунда бериш; · нейтраллик - ахборотларни фойдаланувчиларга бир-бирини ҳуқуқларига путур етказмасдан бериш. назорат – бу юз берган, бераётган ва берадиган ходиса …
3
хлит тизим эканлиги ва фарқли жиҳатлари ахборот бериш ва назорат қилиш воситаси ҳисобланган хўжалик ҳисобини турли белгилари бўйича таснифлаш, турларга ажратиш ва тавсифлаш мумкин. ушбу таснифий белгилар хўжалик ҳисоби турларини, уларнинг бир-биридан фарқли, шунингдек ўхшаш жиҳатларини ифода этади. мақсади ва юклатилган вазифаларига кўра макон ва замонда юритиладиган хўжалик ҳисоби асосан учта турга бўлинади (1- расмга қаранг). расм. хўжалик ҳисобининг турлари оператив (оператив-техник) ҳисоб деганда хўжалик юритувчи субъектларда оператив назорат қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади. ушбу ҳисоб турининг характерли жиҳатларига уни асосан қисқа муддатларда (дақиқалар, соатлар, кунлар, ҳафталар, декадалар кесимида) юритилиши, шаклланадиган ва тақдим этиладиган ахборотларнинг тўлиқ ҳужжатли асосга эга бўлишининг шарт эмаслиги, уларни қоғозли ва қоғозсиз, оғзаки ёки телефон алоқаси орқали фойдаланувчиларга етказилиши, тақдим этилган маълумотларнинг тахминийлиги кабилар киради. бухгалтерия ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, уларнинг маблағлари (мулки, активлари), маблағларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни асосан пул ўлчов бирлигида қатъий …
4
г асосий маҳсули бўлиб статистик ҳисоботлар ҳисобланади. статистик ҳисоботлар қатъий бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади ва улар бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари билан қатъий уйғун бўлиши шарт. статистик ҳисоботлар реаллиги учун хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари қонун олдида жавобгар ҳисобланадилар. статистик ҳисоб маълумотларни туман, вилоят ва яхлит мамлакат доирасида жамлайди. статистик ҳисоб давлат томонидан стратегик бошқарувни олиб боришда асосий ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади. хўжалик ҳисобининг алоҳида турлари бир-бирини инкор этмайди, аксинча улар бир-бирини тўлдиради. иқтисодиётнинг қуйи ва юқори бўғинларида юз берган ва бераётган жараёнлар тўғрисида ахборот бериш ва уларни назорат қилиш воситалари ҳисобланган оператив (оператив-техник) ҳисоб), бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоби бажаридаган функциялари ва вазифалари бўйича бир-бири билан муштаракдир. айнан мақсад ва юклатилган вазифалар муштараклиги сабабли хўжалик ҳисоби турлари биргаликда яхлит халқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил этади. шу билан бирга хўжалик ҳисоби турлари бир-биридан турли жиҳатлари бўйича фарқланади. чунончи, кимга мўлжалланганлиги ва ахборот фойдаланувчилари гуруҳларига кўра хўжалик ҳисобининг юқорида санаб …
5
ида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички бошқарув органлари ҳукмига тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мақбул шакл ва мазмунда тақдим этишга мўлжалланган таркибий қисми. бухгалтерия бошқарув ҳисобининг муҳим таркибий қисми бўлиб ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таннарх калькуляцияси ҳисобланади. ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таннарх калькуляцияси - бу бухгалтерия бошқарув ҳисобининг хўжаликни ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларнинг натижаларини у ёки бу усулларда акс эттирувчи ҳисоб тизимидир. ташқи ҳисоб деганда хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ташқи ахборот фойдаланувчиларга тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. ташқи ҳисобга статистика ҳисоби ва бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисми бўлган бухгалтерия молиявий ҳисоби киради бухгалтерия молиявий ҳисоби - бу бухгалтерия ҳисобининг хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ва мулкий ҳолати тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни асосан ташқи фойдаланувчилар ҳукмига молиявий ҳисобот кўринишида тақдим этишга мўлжалланган таркибий қисми. хўжалик ҳисобининг ички ва ташқи ҳисобга ажратилиши улар ахборотларидан фойдаланувчиларнинг аниқ гуруҳларини шаклланишига олиб келди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объекти ва тамойиллари"

1696762573.doc бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объекти ва тамойиллари режа: 1. хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. 2. «бухгалтерия ҳисоби» фанининг предмети, тадқиқот усуллари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқалари 3. бухгалтерия ҳисобининг мақсади, вазифалари, субъектлари ва объектлари. 4. бухгалтерия ҳисобининг методи ва тамойиллари. хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. ҳар қандай кишилик жамиятининг ривожланиши уни бошқаришни тақозо этади. бошқариш, ўз навбатида, кишилик жамиятининг турли тармоқ ва соҳаларида юз берган ва бераётган жараёнлар, хўжалик фаолиятини олиб бораётган субъектларнинг маблағлари, уларни ташкил этиш манбалари, эришаётган натижалари ва бошқа жиҳатлари тўғрисидаги ахборотларни мавжудлигига боғлиқ бўлади. бунда...

DOC format, 1013.0 KB. To download "бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объекти ва тамойиллари", click the Telegram button on the left.