гендер психологияси фанининг предмети, вазифаси ва методлари

PPTX 16 sahifa 106,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
гендер психология гендер психология гендер психологияси фанининг предмети, вазифаси ва методлари режа; психологияда гендер тадқиқот мўоммоси. жинс психологияси гендернинг назарий ва методологик асослари. insonning jinsiga qarab ijtimoiy xulq-atvorini belgilovchi, shaxsning gender xususiyatlarini oʻrganuvchi psixologiya boʻlimi gender psixologiyasi deb ataladi. gender - ayollar va erkaklarning ijtimoiy xulq-atvorini, ularning bir-biri bilan munosabatlarini belgilaydigan oʻziga xos madaniy xususiyatlar toʻplami. gender nafaqat ayollar yoki erkaklarga, balki ular oʻrtasidagi munosabatlarga va bu munosabatlarning ijtimoiy jihatdan qurilishiga, ya’ni jamiyat bu munosabatlarni qanday “qurayotgani” va jamiyatdagi jinslarning oʻzaro ta’siri haqida sinf, irq va etnik tushunchalar kabi gender tushunchasi ham ijtimoiy jarayonlarni tushunish uchun tahliliy vositadir. гендер назарияси ва феминизмнинг асосий тушунчалари ва атамалари. гендер (gender) (умумий мазмуни) – анатомик жинсига кўра эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ. 2. (социологик мазмуни) кўпинча анатомик маънога асосланган, аммо ҳар доим ҳам унга мос келавермайдиган ижтимоий бўлиниш. шу тарзда атаманинг социологик қўлланилиши кундалик қўлланлишидан фарқ қилиши мумкин. социологлар ва ижтимоий психологлар таъкидлашича: …
2 / 16
ўйилган атама бўлгани ҳолда, «эркакларга оид» ва «аёлларги оид» хусусиятлар ижтимоий жиҳатдан жинсларга хос деб ҳисобланган, маданият орқали шакллантирилган хатти-ҳаракатлар ва мижоз турларига таалуқлидир. ушбу хусусиятлар мураккаб ва давомли ижтимоийлаштириш жараёнида ўрганилади. антропологлар (масалан, маргарет мид), психологлар ва социологлар генлернинг биологик эмас, балки ижтимоий ва маданий-жиҳатдан белгиланиши, маданий ва тарихий жиҳатдан эса нисбий эканлигини таъкидлайди. унинг мазмуни, шарҳи ва ифодаси ўз ичида ҳам, маданиятлар аро ҳам ўзгарди ҳамда тарихий ўзгаришлар объекти бўлиб хизмат қилади. ижтимоий омиллар- тоифа, ёш, ирқ ва келиб чиқиши – алоҳида гендер мазмуни, ифодаси ва тажрибасини ташкил этади ҳамда уни бирон-бир соддалаштирилган усул билан жинс ёки жинсийликка тенглаштириб бўлмаслигини ажратиб кўрсатади. гендер (gender) – ижтимоий жинс. инглиз тилида ижтимоий жинс («gender») ва биологик жинс («sex») тушунчалари фарқланади. атамашунослик нуқтаи назаридан г. тушунчаси феминизмнинг назарий ривожланиши жараёнида, кейинчалик бевосита гендер тадқиқотлари жараёнида шаклланди. («гендер тадқиқотлари»га қаранг.) …замонавий жамиятшунослик изчиллик билан ва самарали тарзда ушбу тушунчани ижтимоийлик ва унинг …
3 / 16
мас, балки инсон жинсга оиддир, у эса ҳокимият ва тилга эга. ҳозирги замон жамиятида жинснинг биологик белгиланиши билан унинг ижтимоий моделлаштирилиши ўртасидаги фарқни аниқлаш тобора мушкулроқ бўлмоқда. г.ни белгилашга нисбатан мавжуд ёндашувлар ва нуқтиа назарларнинг хилма-хиллигига қарамай, иккита концепцияни ажратиб кўрсатиш мумкин: г. нинг ижтимоий тузилиши назарияси ва гендер тизими назарияси. дастлабки ёндашув (г. ижтимоий тузилма сифатида) уч гуруҳдан иборат таърифни қамраб олади: биологик жинс, у ёки бу жамиятда тарқалган жинсга оид роллар ақидалари, ва «гендер дисплейи»- эркаклар ва аёллар хатти-ҳаракатлари ва ўзаро ҳамкорлигининг ижтимоий меъёрлари билан боғлиқ бўлган турли-туман кўринишлари. «гендер дисплейи» тушунчаси и. гофман томонидан киритилган бўлиб, жинснинг маданий таркибий қисмлари намоён бўлишининг қатор кўринишларини ифодалайди. ушбу ёндашувга мувофик равишда г. мазкур маданиятда қарор топган ижтимоий муносабатларнинг улчови сифатида намоён бўлади. … «гендер тизими» тушунчаси турли таркибий қисмлардан ташкил топади ва ҳар-хил муаллифлар томонидан турлича изохланади. … гендер тизими жинслар ўртасидаги (ва жинслар ичидаги) муносабатлар бирлигидир. гендер тизими …
4 / 16
ояни қўлида жамлашдир. а.рич таъкидлашича, г. тафовутларни ҳосил қилувчи ва уларни ҳукмронлик ва буйсунишга нисбатан жорий этувчи ўзига хос тизимдир. ҳокимият кенг тарқалган тафовутлар тизимига асосланган бўлиб, жинсий тафовутлар ушбу тизимда ирсий жиҳатдан бирламчи бўлади. айнан ушбу тафовут нуқтасида ҳокимият ва жамият томонидан умуман гендер зиддиятини, «ноижтимоий» фарқларнинг «ижтимоий» фарқларга, жинс секс нинг жинс гендерга айланишини моделлаштирилиши аниқ намоён бўлади. г. тузилмаси маҳсулот ва айни пайтда ўзи ҳақидаги, шунингдек, бошқалар ҳақидаги тасаввур жараёнидир. …д. лорбер г. омиллари ва компнентларини кўрсатиб бераи, бироқ бизнингча, г.нинг қарор топиш босқичлари мавқеи ва таркиби сифатида олиб қараш мумкин: -жинс (sex), биологик категория сифатида-мавжуд генлар ва жинсий аъзолар бирлиги, туғилишгача, ўсмирлик ва катта ёшдагиларга хос бўлган гормонол тўплам; -жинс (sex), ижтимоий категория сифатида-туғилишидан белгиланган, жинсий аъзолар турларига асосланган; жинсий (sex) ижтимоий категория сифатида- туғилишидан белгиланган, жинсий аъзолар турларига асосланган; жинсий (sex-gender) ўхшашлик-ўзини мазкур жинсга тегишли эканлигини, ўзини эркак ёки баданида ижтимоий нуқтаи назардан ушбу жинсга …
5 / 16
ам ўзини оқлайди. стенли (1974) «соғлом фикр» мафкурасини қўллаш асосида гендер тафовутларга нисбатан но танқидий ёндашувга қарши чиқади. collins. большой толковый социологический словарь. м.: «аст», 1999, т.1.с. 109-110 гендер тадқиқотлари (тарихи) -фанлар аро тадқиқот амалиёти бўлиб, у гендер ёндашувнинг эвристик (янгилик, кашфиёт) имкониятларидан ижтимоий трансформациялар ва устуворликлар тизимларини таҳлил этишда фойдаланилади. xx аср охиридаги фалсафий ва умумгуманитар фикрлар жинсийлик табиати, жинслараро муносабатлар ҳамда хотин-қизлар масаласига нисбатан янгича қарашни ифодалади. жинсларнинг ижтимоийлашуви механизми ҳукмронлик нуқтаи назари механизми сифатида намоён бўлган. жамоанинг энг долзарб муаммолари-ҳокимият, зўровонлик, шахснинг ўзини англаши ва озодлиги-саноатлашувдан кейинги давр жамияти шароитида индивиднинг жинсий мос келиши ва тегишли ижтимоий роллар муаммолари сифатида ойдинлаштирилган. фалсафанинг асосий масалалари-инсон моҳияти муаммоси, маъноси ва мақсади, инсон мавжудлигининг макони ва вақти-гендер нуқтаи назардан кўриб чиқилди. ана шундай ҳолатнинг англаниши бутун дунёда кенг ёйилган г. тадқиқотларида ўз аксини топди. г.т илмий йўналиш сифатида феминистик амалиётларнинг жадал ривожланиши натижаси сифатида юзага келди. мазкур йирик илмий оқим …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гендер психологияси фанининг предмети, вазифаси ва методлари" haqida

гендер психология гендер психология гендер психологияси фанининг предмети, вазифаси ва методлари режа; психологияда гендер тадқиқот мўоммоси. жинс психологияси гендернинг назарий ва методологик асослари. insonning jinsiga qarab ijtimoiy xulq-atvorini belgilovchi, shaxsning gender xususiyatlarini oʻrganuvchi psixologiya boʻlimi gender psixologiyasi deb ataladi. gender - ayollar va erkaklarning ijtimoiy xulq-atvorini, ularning bir-biri bilan munosabatlarini belgilaydigan oʻziga xos madaniy xususiyatlar toʻplami. gender nafaqat ayollar yoki erkaklarga, balki ular oʻrtasidagi munosabatlarga va bu munosabatlarning ijtimoiy jihatdan qurilishiga, ya’ni jamiyat bu munosabatlarni qanday “qurayotgani” va jamiyatdagi jinslarning oʻzaro ta’siri haqida sinf, irq va etnik tushunchalar kabi gender tushun...

Bu fayl PPTX formatida 16 sahifadan iborat (106,5 KB). "гендер психологияси фанининг предмети, вазифаси ва методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: гендер психологияси фанининг пр… PPTX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram