оила психологияси фанининг предмети вазифалари

DOC 155,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1545027071_73297.doc оила психологияси фанининг предмети вазифалари режа: 1. оила психологиясининг тарихи. 2. оила психологияси фанининг предмети, вазифалари. 3. оила ва унинг замонавий моделлари. 4. оила кичик гуруҳ сифатида. оила психологиясининг тарихи. оила – ижтимоий институтларнинг энг қадимгисидир. инсоният бошидан кечирган тарихий даврларнинг қанчалик турфа ва мураккаб бўлишига қарамай, айниқса, хiх ва хх асрларда рўй берган буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга дош бера олган ушбу маскан ўз тизими, таркиби ва жамият олдида турган мажбуриятларини бажариши нуқтаи назаридан соғ омон сақланиб қолган тузилмадир. оилани инсонлар ташкил этгани ва ундаги ҳаёт-мамотни улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни соф психологик жараёнлар маскани ҳам деб аташ мумкин. оила психологияси бўйича чет эл психологлари томонидан жуда катта изланишлар қилинган. шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳам кўплаб ибратли, кузатиш ва тажрибалар асосида чиқарилган хулоса ва тавсиялар мавжуд. шунга қарамасдан ушбу фан етарли даражада тан олинмаган ва методик томондан таъминланганлиги ҳам кам даражада бўлган. ҳатто фаннинг ушбу …
2
уносабатлари коррекцияси ривожланиб бормоқда. замонавий оилаларни ривожланиш динамикаси объектив ва субъектив қийинчиликлар билан боғлиқ бўлган бир ҳолатда, мавжуд оилаларга психологик ёрдам кўрсатиш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда қонуниятларни излаш мақсадида никоҳ ва оилани ўрганиш шахс ва ижтимоий психологияда ниҳоятда долзарб эҳтиёжга айланди. оилани ўрганиш мақсади, авваломбор, оилавий ташҳис қўйиш маълум бир оила хаётидаги унинг бир ёки бир неча аъзоларида асаб ёки руҳий касалликлар келтириб чиқарувчи ҳолатлар (носозликлар)ни аниқлаш, ва иккинчидан, шу касалликлар олдини олишда қўл келувчи оила аъзолари фазилатларини ўрганишдир. оилавий муносабатларга қизиқиш қадим замонларда халқ оғзаки ижодининг эртак, достон ва қўшиқ сингари барча намуналарида, қуръони карим ва ҳадисларда, абу носир фаробий, абу али ибн сино, абу райхон беруний асарларида, шунингдек, кайковуснинг “қобуснома”, алишер навоийнинг “маҳбуб-ул қулуб” каби мумтоз асарларида етарлича кенг ифода қилинган. юсу хос ҳожиб ўз асарларида оилавий бахт шахс муваффақиятининг гарови деб ҳисоблайди. унинг “қутадғу билиг” асарида оила бахтли бўлиши учун йигит уйланмасдан олдин келиннинг кимлиги, келиб …
3
н жаъфар тилидан гапиради: “рашкдан сақлангил. у талоқнинг калитидир. эрингни те-тез танбеҳ қилишни сенга таъқиқлайман. чунки танбеҳ нафрат уйғотади. ўзингни безаб юргин. бунинг учун яхши восита сурмадир. яна хушбўй атирлардан фойдалангин. уларнинг ичида энг яхшиси сувдир”. амир ибн аз-зариб авлоний қизини турмушга чиқараётган пайтда хотинига бундай деган: “қизинга қаттиқ буюргинки, саҳрога чиқадиган бўлса, сувни ғамлаб олсин. сув юза томонга жило беради, ички томонни пок қилади. эрининг хоҳишларига қаршилик кўрсатмасин. чунки бахт ва яхши оилавий муносабат ўзаро мувофиқликдадир”. ҳадиси шарифда ҳикоя қилинишича, кунлардан бир куни жаноби пағамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом розияллоҳу анҳунинг олдига бир аёл келиб, ўз эридан шикоят қилибди. уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилишини, калтаклаш азоб беришини йиғлаб айтиб берибди. шунда пайғамбаримиз у аёлга айтибдиларки, эринг уйга келиши билан шу тошни оғзинга солиб ол нима дейишидан қатъий назар, тошни оғзингдан олма, дебдилар. унинг насиҳатига амал қилган аёл бир неча кундан кейин келиб, эри уни энди қийнамаётганлигинини, аксинча, меҳрибон сўзлар билан …
4
, америкалик тадқиқотчи л.морган (18181881)нинг асарларида ҳам оилага нисбатан эволюцион қарашлар баён этилган бўлиб, “қадимги жамият” китоби бунинг яққол намунаси ҳисобланади. бу асарларда оила институтининг бевосита жамият тарққиёти билан боғлиқлиги, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг такомили оиланинг мустаҳкамлигига боғлиқ эканлиги ғояси ўз исботини топган. бу ўзгаришлар тарих мобайнида турли жинс вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқ тарзда кечиши ҳам таъкидланган. шундай қилиб, иилани ижтимоий институт сифатида идрок этиш ва уни илмий жиҳатдан ўрганиш анъаналари тарихи xix асрнинг ўрталарига тўғри келади. айни шу даврдан бошлаб жаҳоннинг турли бурчакларидаги таниқли социологлар ва антропологлар (л.морган, м.ковалевский, б.малиновкий, п.сорокин, кейинчалик а.харчев, с.голод ва бошқалар.) оила муаммоларини ўзларининг аниқ тадқиқот мавзулари сифатида ўргана бошладилар. бир қарашда янгича туюлган моногам оиладаги ўзгаришлар хх асрнинг бошларидаёқ кузатила бошланган. олимларнинг таъкидлашича, оила институтининг ўзи табиати нуқтаи назаридан анча консерватив, яъни ўзгармас, турғун тизим бўлгани боис, жамият миқёсида рўй берадиган ўзгаришлар оила доирасида тахминан 10-30-йиллардан кейингина акс эта бошлайди. бундан ташқари, рус …
5
иги билан изоҳланади. қайд этилган ҳолат бевосита оила ҳаётида рўй бераётган турли хил ўзгаришларга, ҳам салбий, ҳам ижобий ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. иккала жинс вакиллари хақ-ҳуқуқларининг амалда тенглашиб бораётганлиги хотин-қизларнинг эркаклар – йигитлар олдида ўзини тутиши ва ўз навбатида йигитларнинг қизларга, эркакларнинг аёлига бўлган муносабатлари, хушомад қилишларида ўз аксини топмоқда. айниқса, европа халқларида никоҳ олди совчилик институти йўқолиб, унинг ўрнига ўз хоҳиши билан ўзига никоҳ шеригинини танлаши анъанаси барқарорлашди. лекин айни ҳолат сақланиб қолган мамлакатларда, жумладан, ўзбекистонда оила институтига муносабат бошқачароқ, яъни анъаналарга содиқлик сақланиб қолган. совчиликнинг аҳамияти шундаки, бунда ўртада турганлар, келин-куёв оиласини таниган, билган, суриштирган одамлар бўлгани сабабли ҳам улар ёш оиланинг мустаҳкам бўлишидан жуда манфаатдордирлар, шунинг учун ҳақиқий ўзбекона мезонлар, “тенг-тенги билан” тамойили асосида, совчилар ёрдамида қурилган никоҳлар аксарият ҳолатларда мустаҳкам бўлади. оила- ўзига хос ижтимоий бирлик бўлиб, унинг асосида эр-хотин иттифоқи, қариндошлик муносабатлари, маиший ҳаёт бирлиги, ахлоқий ва ҳуқуқий маъсулият ҳамда жамият томонидан ўрнатилган ота-оналарнинг болаларини тарбиялаши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "оила психологияси фанининг предмети вазифалари"

1545027071_73297.doc оила психологияси фанининг предмети вазифалари режа: 1. оила психологиясининг тарихи. 2. оила психологияси фанининг предмети, вазифалари. 3. оила ва унинг замонавий моделлари. 4. оила кичик гуруҳ сифатида. оила психологиясининг тарихи. оила – ижтимоий институтларнинг энг қадимгисидир. инсоният бошидан кечирган тарихий даврларнинг қанчалик турфа ва мураккаб бўлишига қарамай, айниқса, хiх ва хх асрларда рўй берган буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга дош бера олган ушбу маскан ўз тизими, таркиби ва жамият олдида турган мажбуриятларини бажариши нуқтаи назаридан соғ омон сақланиб қолган тузилмадир. оилани инсонлар ташкил этгани ва ундаги ҳаёт-мамотни улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни соф психологик жараёнлар маскани ҳам деб аташ мум...

Формат DOC, 155,5 КБ. Чтобы скачать "оила психологияси фанининг предмети вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: оила психологияси фанининг пред… DOC Бесплатная загрузка Telegram